Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Июн 2016 Кӯришлар: 1723
Печат

 

s homidovМамлакатимиз жуда қисқа фурсатда жадал суръатлар билан тараққиёт сари бормоқда. Юртимизнинг қайси гўшасига ташриф буюрманг, албатта, иншоотлар қурилаётганлиги-ю, ободончилик ишлари олиб борилаётганига гувоҳ бўласиз.  Пойтахт Душанбеда олти ой бўлмаган киши бу муддат ичида юз берган янгиликлардан, осмонўпар бинолару турли мақсадларга йўналтирилган бунёдкорлик ишларидан ҳангу манг бўлиб қолиши турган гап.

Истиқлолият туфайли эришилган муваффақиятлар кўлами йилдан-йилга  кенгайиб бораётганлигига барча гувоҳ. Шу боис, қўлга киритилаётган ютуқлар борасида тўхталиб, сўзимни яқин тарихимизга назар ташлашдан бошламоқчиман.

Барчамизга маълумки, илгари куз-қиш фасллари давомида Суғд вилоятига пойтахт Душанбедан автомобил қатнови деярли тўхтаб қоларди. Бу фурсатда борди-келди, асосан, темир ва ҳаво йўллари орқали амалга ошириларди. Автомобил билан бормоқчи бўлганлар  эса, қўшни давлатлар ҳудудидан минг бир қийинчилигу мушкулотлар билан боришга тўғри келарди. Шунинг учун ҳам, Республика Ҳукуматининг асосий мақсадларидан бири - коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш саналарди.

Эндиликда-чи?

Эндиликда Суғд вилоятига сафар бор-йўғи 4-5 соатни қамраб олади, холос. Зеро, «Истиқлол»у «Шаҳристон» туннеллари қуриб битказилиб, фойдаланишга топиширилгач, йўл сафари жуда ҳам осонлашди.

Халқнинг кўпдан бери қилган орзуси амалга ошди.

Бунинг бари мустақиллигимизнинг кейинги йиллари - бундан бор-йўғи 10 йиллар нарида юз бераётган бўлиб, бу давр мамлакатимизда бунёдкорлик ишларининг кучайган ва улкан музаффариятлар қўлга киритилаётган даври сифатида тилга олинади.

Ва ўша йилларнинг улкан лойиҳаларидан бири бу, Душанбе-Чаноқ йўл қурилиши бошлаб юборилганлигини ҳам унутмайлик. Узунлиги 354,1 километр бўлган бу йўлда 39 кичик кўприк, 1777 метрлик ўрта ва катта кўприклар, 19090 метрлик ҳимоя деворлари қурилди. 207,1 километр тош ва бетон ариқчалар қазилди, 5974 метрлик 352та  сув ўтказадиган қувурлар ётқизилди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун 977 миллион сомоний ҳажмида маблағ сарф қилинди. Бу буюк ишнинг бошланишида, яъни 2006 йил 11 июлда, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Хитой Халқ Республикасининг Тожикистондаги собиқ Фавқулодда ва мухтор элчиси Ли Хуей Лой  тантанали равишда қизил лентани қирқиб, бу йўл қурилишини зиммасига олган Хитой Халқ Республикаси корпорацияси -  «Чайна Роуд» ишчиларига муваффақият тилашган эди…

Роғун ГЭСи, туннеллар, кўприклар қурилиши ва Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон темир йўл қурилиши бошланиши, чинданам - мўъжиза. Уч мамлакат раҳбарлари Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида келажак авлод учун дўстлик рамзида келишув имзолашиб, ушбу темир йўли қурилишини бошлаб беришди.

Шуни ҳам айтиш керакки, Тожикистон ҳудудида бу темир йўлнинг узунлиги 392 километрни ташкил этади. Шундан 50 километри «Қўрғонтепа-Қуйи Панж», 46 километри «Ваҳдат-Ёвон», 296 километри «Ваҳдат-Қирғизистон» бўйлаб ўтади. Бу темир йўл давомида 16 километр туннел, 47 километрлик бир нечта кўприк қуриш мўлжалланган. Шунингдек, Туркманобод шаҳридан бу темир йўл Атамурат-Имомназар-Акина Адхай жаҳон бозорига чиқаради. Афғонистон орқали қуриладиган 231 километрлик қисми Европага бориб қўшилади. 

Мустақиллик йилларида эришилган ютуқларимиз -  «Сангтўда-1», «Сангтўда-2», «Помир-1», «Роғун» ГЭСлари, «Қўрғонтепа-Кўлоб» темир йўли, Қулма-Қароқурум автомобил йўллари, «Истиқлол», «Шаҳристон» «Хатлон» («Чормағзак») ва «Шар-Шар» туннеллари қурилишлари давлатимизни дунёга танитганлиги рост. Тожикистон давлати ва ҳукуматининг «очиқ эшиклар» сиёсати сабабли, оламнинг тамаддунли мамлакатлари икки томонлама ва кўп тарафлама муносабатлар ўрнатиш тарафдори эканлигини яна бир бор намоён эта олди.

Яқингинада, аниқроғи, жорий йилнинг 12 май куни Турсунзода шаҳрида Покистон, Афғонистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатлари раҳбарлари иштирокида CASA -1000 лойиҳасининг расман очилиши маросими бўлиб ўтди.

Дарҳақиқат, Тожикистонда энергетик мустақилликка эришиш йўлида талай ишлар амалга оширилмоқда. Бунга республика бўйлаб қурилаётган катта-кичик гидроиншоотларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

СASA-1000 лойиҳаси кейинги йилларда қўлга киритилган улкан ютуқлардан бири саналишига гумон йўқ. Зеро, бу Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ўртасида битилган улкан лойиҳа бўлиб, иштирокчи давлатлар бир қатор иқтисодий-ижтимоий, экологик  манфаатларини ҳимоя қилиб, энергетик тақчилликка барҳам бериб, иштирокчи давлатлар учун янги иш жойлари ташкил этиб, энергетик муаммолар ечилишида ҳам фойда беради.

Ушбу лойиҳа Тожикистон ва Қирғизистон учун ўзида мавжуд энергияни экспорт қилиш имконини берса, Афғонистон ва Покистон учун экологик жиҳатдан тоза электр энергияга бўлган талаботни қондириш демакдир.

Жорий йил май ойида СASA-1000 лойиҳаси қурилиш ишлари расман бошланди. Мутахассилар фикрига кўра, 2018 йилда дастлабки энергия узатиш йўлга қўйилиши назарда тутилган.

Шунингдек,  пойтахт Душанбеда бир қатор халқаро ташкилотлар иштирокида юксак мақомдаги конференциялару мулоқотлар ўтказилиб келиниши ҳам эришилган ютуқлар сирасига кириши табиий. Мисол учун, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзо давлатлари раҳбарлари саммитининг бир неча бор пойтахтимизда ўтказилиши. ШҲТ доирасида иштирокчи давлатлар билан бир қатор ҳамкорлик меморандумлари имзоланганлигининг гувоҳи бўлдик. Бу меморандумлар ҳаётимизнинг қарийбки, барча томонини қамраб олмоқда.  Яхши қўшничилик, қурилиш-бунёдкорлик, тиб, маориф, қишлоқ хўжалиги, чегара, терроризм, экстремизм, одам савдоси, наркотиклар ноқонуний айланиши масалалари, энг муҳими, минтақа хавфсизлиги борасида эришилган келишувлар шулар жумласидандир.

Бугунги кунда дунёдаги сиёсий вазият ёшу қарига ойдай равшан. Шарқу Ғарб бир қатор мамлакатларида бир неча йиллардан бери ҳукм сураётган нотинч фазо мамлакатимиз фуқароларининг юртимиздаги тинчлик, осойишталик қадрига етиб яшашини тақозо қилади.Зеро, тинчлик бу – олий неъмат!

Яқинда мамлакатимизда бирлик, тинчлик ва миллий тотувлик қарор топганига 19  йил тўлади. Бу сана - Тожикистон ва тожикистонликлар ҳаётида туб бурилиш ясаган, улкан воқеа юз берган кун. Шу пайтгача бу ҳақда кўп ва хўб ёзилди, гапирилди янада ёзилур ва гапирилажак. Зеро, бу байрам бутун мамлакат халқининг орзу-армони  ушалган кун - Тинчлик битими имзоланган табаррук сана сифатида барчамиз учун азиз ва мукаррам ҳам!..

Ушбу қутлуғ сана сари етаклаган ва марра узра тинчлик ўрната олган, Ваҳдат байроғи остига пароканда халқни йиққан  мамлакатимиз Президенти ҳар бир саъй-ҳаракатлари чексиз таҳсинга лойиқ ва бу унутилмас қаҳрамонлик ҳамдир.

Биз – тожикистонликлар  ҳанузгача  жаҳонда ҳеч бир ўхшаши йўқ буюк ҳодиса – Тинчлик ва Бирликка эриша олдик. Бу бизнинг муваффақиятимиз!..

Мамлакат Президенти  муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари бундан 24 йил муқаддам тарихий XVI  сессияда илк бор давлат бошлиғи сифатида:- «Мен сизларга тинчлик олиб келаман!» - дея берган ваъдасини амалга оширди.

1997 йилнинг 27 июнида Москвада Тинчлик битими имзолангандан сўнг, мамлакатда ўша кундан бошлаб осуда ҳаёт изга тушиб, халқ эркин нафас ола бошлади. Халқ хўжалиги оёққа туриб, завод-фабрикалар ишлай бошлади. Буларнинг бари тинчлик шарофати туфайли эди, албатта.

Ҳуқуқ соҳаси ходими сифатида айтишим мумкинки, Тинчлик битимини имзолаганлар ўз тарихий миссиясини бажаришиб, халқ орзусининг ушалишига сабабчи бўлдилар. Айниқса, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мазкур тинчликни ўрнатиш йўлида хизматлари беқиёс бўлди. Буни халқ ҳеч қачон унутмайди.

Жорий йилни тантаналару тадбирларга бой йил десак, адашмаган бўламиз, албатта. Байрам устига байрам.  Йил бошида Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга халқ азму иродаси инобатга олиниб, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси олий мартабаси лойиқ  кўрилди, Тожикистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ниятида референдум ўтказилиши халқ азму иродаси, орзуси амалга ошиши демакдир.

25 йиллиги нишонланиши кутилаётган Истиқлолиятимиз байрами арафасида мамлакат раҳбариятининг, айниқса, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари ишлари самарадорлигини ошириш йўлида уларга кўрсатаётган чексиз ғамхўрликларини алоҳида эслатмоқчиман. Хусусан, иқтидорли кадрларнинг Президент квоталари орқали олий, махсус ўқув юртларида таҳсил олиб, иш билан таъминлаш, уларга келажак меъморлари сифатида қаралиб келинаётганлиги ҳам Давлат сарварининг олижаноб, ғамхўр шахс эканликларидан далолат беради.

Хуллас, ёзаверсак Истиқлолият йилларида қўлга киритилган муваффақиятларнинг барини қамраб ололмаймиз.  Зеро, тобора бунёдкор  келажак сари қўйилаётган қадамларимиз залвори борган сайин устувор бўлиб бораётганлиги кишига чексиз қувонч бағишлайди.

Қўшалоқ  байрамлар  муборак бўлсин!

Саиджаъфар ҲОМИДОВ,

Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси ички ишлар органларида қонунлар ижроси  ва наркотик моддалар назорати бошқармаси прокурори,

2-даражали адлия маслаҳатчиси,  адлия подполковниги.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Меҳмон ва мезбон

 

Уларнинг бир-бири билан қачон учрашишгани, қандай танишишгани ва қандай қилиб бир-бири билан шунчалик қадрдонлашиб кетишганлигини ҳеч ким билмайди. Уч-тўрт йил олдин бу ғалати дўстлик ҳақида гап кетганда, эрталабдан кечгача чойхонада шаҳмат суриб ўтирадиганлардан бири қўлларини бир-бирига уриб, ишқалаганча «Шоҳ ва мот», деяр экан, «Оббо ғалчалар-ей, шуниям билмайсизларми, жинни жиннини узоқдан танийди. Жинни жиннига дўст

Муфассал...

Қулупнай етиштириш сирлари

 

Менимча, Вахш водийсини «Олтин водий», деб аташларида ҳеч бир муболаға бўлмаса керак. Чунки водийдаги қайси бир хонадонга кирманг, албатта, томорқасида деҳқончилиги, ҳовлисига кўрк бағишлаб турган узум ишкоми, саралаб экилган мевали дарахтлари кўзга ташланиб туради.

Айниқса, мустақиллик йилларида Хатлон вилоятининг Вахш водийси аҳолиси том маънода ернинг ҳақиқий эгасига айланиб, унга ўзгача меҳр-муҳаббат

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990430

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477407
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3335
4027
21020
7426653
99051
114875
7477407

Сизнинг IPнгиз: 3.148.117.237
Бугун: 23-11-2024 16:44:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015