Ҳар қачон хаёлга ботамиз, майин тонгми ё ҳарир оқшом. Хаёллар, туну кун мисоли ҳар томон елгувчи еллар, бошимизда айланиб юраверади. Кимдир ҳали муродга етмаган ишқ ҳақида хаёл сурса, биров рўзғор ташвиши – қозон-товоқ ҳақида, бошқаси эса, хайру сахо, меҳру вафо, кимдир сабру тоқат, имон-инсоф ҳақида хаёл суради. Инсон ҳали бу гўзал Она-заминда қадам қўйиб юрар экан, истаса-истамаса, фикрида хаёллар чарх уриб, айланаверади.
Агар барча хаёллар маъносини бир вараққа тўпласак, улар турлича бўлса-да, асосида эзгу ниятлар яшайди. Инсоннинг умри, у яшаган йиллар саноғи билан эмас, элу юртга қилган хизматлари билан ўлчанар экан. Агар шундай бўлса, халққа, Ватанга хизмат этмоқ нафақат шараф, балки ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигига амин бўламиз.
Ҳар тонг чуқур хаёлларга ботиб, ҳужжатларга тўла оғир сумкасини кўтариб, катта-катта қадамларни қўйиб, муҳандис-қурувчи Худойберди Астанақулов ишга борар экан, албатта, хаёлида бугунги кунда режалаштирган ишлар кезади. У киши мамлакатимизнинг қай бир гўшасида ишламасин, ўз иши устаси эканлиги, самимийлиги, покдомонлиги, ҳақгўйлиги билан ҳамкасбларининг орасида ҳурмат қозонди. Унга ишониб топширилган қурилиш иншоотларини, ўз вақтида сифатли даражада топширди. Ҳур Ватанимиз – Тожикистоннинг равнақига ўз ҳиссасини қўшди. Бу ҳақда бетакрор овоз эгаси, ҳассос шоир Ўлмас Жамол шундай деган:
Янги авлод, она юртинг – шу макон қадрига ет,
Тожикистон деб аталган ошён қадрига ет.
Қақраган саҳро эмас, жаннатга ўхшар гулшанинг,
Оби замзамдек зилол оби равон қадрига ет.
Худойберди Астанақулов 1964 йили Восе ноҳиясидаги Ленин номли колхознинг Арал қишлоғида дунёга келди. Ҳар бир инсоннинг меҳрибони, жонидай азиз суюклиси онаси бўлса, кўнглининг фахри, ишончу ғурури отасидир. Унинг кўнгли ҳали вояга етмасидан армон зардобларига тўлди. Отасининг меҳрини туймасдан қиблагоҳидан айрилди. Меҳрибон онажони ва мунис опаси билан даҳри дуннинг кенг, шу билан бирга, тор кўчасида отасининг кўйида зор-зор йиғлаб қолди. Бироқ у бир дам ҳам тиним билмади, болалигидан умрнинг ҳар бир дақиқасини меҳнатда ўтказди, кўнгли тенгқурларига қўшилиб ўйнашни тусаган пайтда, ўзини тута билишни ўрганди.
Х. Астанақулов 1971 йили мактабга қадам қўйди. Восе ноҳиясининг Ленин номли мактаб-интернатида таълим олди. Биринчи синфдан талабалар орасида илмга чанқоқлиги, тиришқоқлиги туфайли ажралиб турарди. Устозлари Эшмат Холбоев, Астанақул Шерхонов, Холназар Олимов ва бошқалар назарига тушди. Синфдошлари орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлди, устозлари ўрнак сифатида бу болага ишониб, унга синфдошларига дарс бериш ҳуқуқини беришарди. Худойберди ўрта мактабни 1981 йил аъло баҳолар билан тугатди.
Шу йили тирикчиликнинг оғир бўлишига қарамасдан, онаси уни Душанбе шаҳрига ўқишга юборди. Кириш имтиҳонларини аъло баҳолар билан топшириб, Тожикистон Политехника институтининг (ҳозирги Тожикистон Техника университети) қурилиш факултети талабаси бўлди.
Албатта, талабалик йиллари осон кечмади, пулнинг танқислиги билиниб турарди. Дарсдан бўшаган пайтларида «Душанбе -1» станциясига бориб, Россия Федерацияси ва бошқа республикалардан келган хўжалик молларини вагонлардан туширарди. Талаба бўлишига қарамасдан, меҳрибон онаси ҳамда мунис опасига қарашиб турарди.
1986 йили Худойберди Астанақулов Тожикистон Политехника институтининг қурилиш факултетини аъло баҳолар билан тугатди, яхши ўқиганлиги сабабли, институтда қолиш имкониятига эга бўлди. Лекин у Восе ноҳиясининг Ленин колхозида ишлашни ўзининг фарзандлик бурчи, деб билди ва машҳур раис Мирали Маҳмадалиевнинг раҳбарлигида жамоа хўжалигида турли лавозимларда, қурилиш соҳасида узоқ йиллар ишлади. Унинг равнақига ўз ҳиссасини қўшиб, элнинг меҳрига сазовор бўлди.
2007-2011 йиллар Қўрғонтепа шаҳрида шаҳар қурилишларида фаолият кўрсатди. У қаерда ишламасин, садоқат билан меҳнат қилди.
2011 йили Худойберди Астанақуловни Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигининг капитал қурилиш бошқармасига ишга таклиф этишди. Ўз ишига пухта ёндашиш, покдомонлиги билан ҳамкасбларнинг ҳурматига сазовор бўлди. 2011 йилдан бугунга қадар Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигида ҳамкасблари билан ўнлаб қурилиш иншоотларини – Рўдакий ноҳиясида Саломатлик маркази, Восе ноҳиясидаги А. Авазов қишлоқ жамоати ҳудудида Сил касалликлар маркази, Дўстий ноҳиясида Саломатлик маркази ва бошқа иншоотларни қуриб битказиб, элу юртнинг хизматига топширди.
Бир кишининг умр йўлини кичик ҳажмда бўлса ҳам батафсил баён этишимизнинг асосий сабаби - инсон қадри!
Худойберди ака Астанақулов каби минглаб фидокорлар бугун мустақил Тожикистонимизнинг ободлиги учун меҳнат қилишмоқда. Бундайларнинг қадрига етиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир...
Нуктадон шоир Ўлмас Жамол айтганидек:
Меҳнат аҳлин ҳурмат этсанг, ҳурматинг ошгай яна,
Тинчлигинг таъминлаган хуррам замон қадрига ет.
Бебаҳо бойликлар ичра нодири халқинг эрур,
Хизматин жон деб бажаргил, нақди жон қадрига ет....
Нодирсултон Махатов, Душанбе шаҳри.
Сўнгги бир йил мобайнида Тожикистон фуқароларининг экстремистик ва террорчи гуруҳларга аъзо бўлиш ёхуд дунёнинг турли оловли нуқталари, хусусан, Сурия, Ироқ, Афғонистонда кечаётган қонли муҳорабаларда иштирок этувчилар сони сезиларли даражада камайганлиги қайд этиб ўтилди Тожикистон ички ишлар вазири милиция генерал-лейтенанти Раҳимзода Рамазон Ҳамро билан бўлиб ўтган матбуот анжумани пайтида.
Муфассал...
4 май куни «Сомон» қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон «Терроризм ва экстремизмга қарши кураш» мавзусидаги олий даражадаги халқаро конференцияда қатнашди ва мазмунли нутқ сўзлади.
Конференцияда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи,
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015