Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Июн 2016 Кӯришлар: 1722
Печат

 

a rajabovvТожикистондаги тинчлик, тараққиёт йилдан-йилга ўсиб бораётган иқтисодиёт соҳасидаги ютуқлар халқнинг фаровон яшаши омилига айланиб бораётир.

Тожикистон Республикаси ижтимоий ҳаётидаги бундай тарихий ўзгаришлар ўз-ўзидан вужудга келмаганлиги ойнадек аён.

Юртимизда ўтган асрнинг охирларида рўй берган фуқаролар уруши натижасида бошланган вазият беқарорлиги кўп жиҳатдан республиканинг ижтимоий ва иқтисодий соҳаларига жиддий зарар келтирган эди.

Тарихсиз келажак бўлмайди, деганларидек бундан йигирма беш йил илгари ҳозирги тинч ва осойишта даврга тамал тоши қўйган инсонларнинг хизматлари беқиёслигини эсдан чиқармаслик керак.

Бу дориломон кунларнинг асл меъморлари бугун нафақа ёшидалар. Айни қирчиллама йигитлик пайтида республикамиз тинчлиги ва қонуний ҳукумат барқарорлиги йўлида хизмат қилган инсонлар йигирма беш йил мобайнида амалга оширилаётган ободончилик ишларини мамнуният билан кузатишади, хизматларининг беҳудага кетмаганлигини бахтиёрлик ва хотиржамлик туйғуси ила ҳис этишади.

Умрнинг беҳудага ўтмаганлиги, халқ тинчлигу фаровонлиги, Ватан ободлиги йўлидаги самарали меҳнатлар, одамга кўтаринки бир кайфият, мамнуният бахш этади. Тожикистон ободлиги йўлида қилинган хизматлар боиси виждон хотиржамлиги ҳисобланса, бу ободликка қарши қилинган сайъ-ҳаракатларни одамлар жирканиш ила хотирлашади…

Собиқ Шўролар даврида Тожикистон Республикаси экологик ҳамда иқлим мусаффолиги жиҳатдан собиқ Шўролар давлатининг гўзал ва осойишта гўшаларидан бири ҳисобланарди.

Сайёҳликка жуда қулай бу тоғли юртда меҳмонларнинг адоғи кўринмас, кўнгиллари юрт тоғлари каби кенг ва мағрур тожикистонликларнинг меҳмоннавозликларидан баҳраманд  бўлган сайёҳлар ўз илиқ таассуротларини сўзлаб юришарди…

Афсуски, Тожикистоннинг пурвиқор тоғлари каби обрўсига кўз тегди, гўё. Юрт душманлари, Ватаннинг биллурдай сувларидан баҳраманд бўлиб юрган нокасу ножинслар киндик қони қоришган тупроққа хиёнат қилишди. Тузлиққа тупуришди. Чет эллик ҳомийлари қутқусига учишиб, мўмай пуллар ундириш илинжида юртни қонга ботиришди. Кечагина обод бўлиб турган бу гўшаларни вайроналарга айлантириб ташлашди.

Халқ ғазабига учраган бундай нодонлар, қилғилиқни қилишиб, юртни ташлаб қочишди. Аслида, улар халқни қаҳру ғазабига учрашган эди.

Юртда эса, бечора бу халқ қийинчиликлар исканжасида муаммолар билан рўбарў келишди.

Бу муаммолар тугунини ечиш учун Ватаннинг асл ўғлонлари бел боғлашлари керак эди. Аслида шундай ҳам бўлди.

Ҳозир ҳам, баъзи бир хусусий нашрларнинг бош "қаҳрамони"га айланган ўша давр Олий Мажлисининг баъзи собиқ депутатлари аллақачон чет эллик хўжайинлари паноҳидан қўним топишиб, Тожикистон халқини абгор ҳолатга келтиришга уринишмоқда.

Ҳаётнинг устакор чиғириғи, одамларнинг сарасини саракка, пучагини пучакка ажратиб қўйди. Ватаннинг сара ўғлонлари Ватанни обод этишмоқда. Ватанга хиёнат қилганлар эса, ҳамон хиёнат кўчасида.

Бундай дейишимизга сабаб 2015 йилнинг машъум воқеаси, Абдуҳалим Назарзода ва унинг тарафдорлари хиёнати унутилаёзган қора кунларни… 90 йиллар воқеаларини қайта ёдга солди…

Одамлар бир қалқиб тушишди…

Жорий йилнинг 22 май куни Тожикистонда умумхалқ референдуми эълон қилинди.

Бу референдумнинг йўлга қўйилиши эса, ҳаёт тақозоси бўлди.

Айни замонда биз замонавий ва ҳуқуқий давлатда яшаяпмиз.

Мустақил Тожикистоннинг мустақил халқи ўз конституциясига ўзгартиш ва қўшимчаларни ўз хоҳишлари ила киритди.

Конституция халқчил бўлиши керак, демак у халқ  орзу-умидларини ўзида акс эттиради.

Мен сайлов жараёнини кузатар эканман, бугунги сайловчи ўз қатъийлигига эга, нима учун овоз бераётганлигини яхши билган шахс сифатида намоён бўлди.

Бугун тожикистонликлар қандай яшаши кераклиги, қандай давлат қуражакларини яхши билишади.

Шуни тан олиш керакки, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон янги тожик давлатига асос солди. Дунё саҳнидаги ривожланган давлатлар қаторида Тожикистон Республикаси ҳам қад ростламоқда.

Ватан тушунчаси одамлар онгида том маънода шаклланди. Миллат ўз қадриятларини тўлалигича англаб етмоқда. Миллатидан қатъий назар, Тожикистонда яшовчи халқ борки, Тожикистонни ўзининг ягона Ватани, деб билади.

Тожикистон Олий Мажлисининг собиқ депутати, тарихий XVI сессия иштирокчиси турсунзодалик олий тоифали шифокор Абдурасул Холёрович Ражабов билан суҳбатимиз шулар хусусида бўлиб ўтди.

Турсунзодаликлар Абдурасул Холёровични  ҳурмат қилишади. Ватан ободлиги, хусусан, медицина соҳаси тараққиётида Абдурасул аканинг арзирли улуши бор.

Унга ва ҳаёт йўлига нисбатан одамлар - бир ҳаёт бўлса, шунчалик, бир умр бўлса шунчалик бўлар, деб нақл қилиб юришади.

-Абдурасул ака, сиз XVI сессия иштирокчисисиз. Ўша давр билан ҳозиргиси сизнинг тасаввурингизда қандай жонланаётир?

-Биласизми, аввало, Ватан деган муқаддас тупроқнинг қадрига етмоғимиз керак. Ватанни ва ундаги тинчликнинг нима эканлигини ёшлар, умуман, шу тупроқда умргузаронлик қилаётганлар чин қалбдан ҳис қилишлари керак.

Ватанга муҳаббат, уни севиш ҳар қандай ҳислардан устунроқ туради. У, миллатидан қатъий назар, бунда яшовчи инсонларнинг рафтори, қилаётган касбу корлари, меҳнат фаолиятлари мобайнида янада ёрқинроқ намоён бўла бошлайди.

Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинган йиллар кечагидек ёдимда.

Одамлар бу тарихий воқеаларга унчалик ишонқирамай қарашганди. Ва ўзига яраша баҳс-мунозаралар ҳам бўлиб турарди. Ўша давр раҳбарлари бундай мунозаралар тизгинини қўлга олишолмади.

Бундай қатъиятсизлик ва баҳслар оқибати қонли тўқнашувларга олиб келди.

Эндиликда тарихга айланган ўша воқеалар ҳозир эсимга тушса, рости гап, уйқум қочиб кетади. Биз, яъни халқимиз томонидан сайланган депутатлар воқеалар ривожининг қоқ марказида турардик, ахир.

Сир эмаски, республикамизнинг ички ишларига четдан туриб аралаша бошлашди. Халқ иккига бўлиб ташланди. Ўша давр ҳукуматига нисбатан оппозицион кучлар ташкил қилинди. Вазият шу даражага бориб етдики, мамлакат қонли муҳоробалар саҳнасига айланиб қолди. Халққа бир бошлиқ - бир сиёсий раҳбар керак эди. Кечагидек эсимда, пойтахтдаги вазият жуда қалтислигидан Олий Мажлиснинг навбатдаги XVI сессиясини Хўжанд шаҳрида ўтказишга қарор қилинди. Ўшанда бўлажак XVI сессиянинг тарих саҳифаларидан алоҳида ўрин олажаги хаёлимизга ҳам келмаганди. Нима бўлса ҳам, азияткаш халқимизни уруш олови исканжасидан олиб чиқишни ўйлардик. Чунки, халқнинг бор умиди Олий Мажлис депутатларидан эди.

 Депутатлар орасида Тожикистон Олий Кенгашининг Президиумига раис сайлашимиз керак эди.  Қадимий Хўжанднинг  Арбоб  қасрида бўлиб  ўтган   XVI сессияда  депутатлар  халқнинг фидойи фарзанди Эмомали  Раҳмоновни ўзларига бошлиқ қилиб сайлашганида йўқолган ишончлар яна қайтадан учқунлана бошлади. Эмомали Раҳмонов раис этиб сайлангандан кейин ўзимда қандайдир куч пайдо  бўлганлигини ҳис қилганман, ўшанда. Елкамиздан тоғ ағдарилгандек бўлганди. Биз янги раисимиз атрофида бирлашдик. Унинг дадил ва ўктамона чиқишлари бизларга куч бағишларди.

-Мен сизларга тинчлик олиб келаман, деганидан кейин бу сўзлар депутатлар шиорига айланиб кетди. Ҳамманинг орзуси фақатгина тинчлик эди.

Чунки ўша даврда бу сўзларни айтиш ва амалга ошириш осон иш эмасди. Бу жараён кишидан жон фидолик ва қаҳрамонлик талаб қиларди. Рости гап, ўз тинчини, жонининг омонлигини истаган одам раҳбарлик масъулиятини зиммасига олишни истамасди. Бу жасоратни эса, Президентимиз Эмомали Раҳмонда кўргандим ва ҳис қилгандим…

-Абдурасул ака…

-Укажон, илтимос, гапларимни бўлмасдан қулоқ тутсангиз, айтадиганларим кўп. Фикрларимни айтиб олай, бўлмаса эсимдан чиқиб кетади.

-Марҳамат.

-Мен сизга ҳозир вужудга келган янги давлатчилигимиз бошидан кечирган жараёнларнинг гувоҳи ва бевосита иштирокчиси сифатида шуни айтмоқчиманки, айни дамдаги дориломон кунларнинг асосий  меъмори давлатимиз бошлиғи - Эмомали Раҳмон.

Суҳбатимиз аввалида айтганимдек, оғир дамларда республика раҳбарлигини зиммага олиш осонмасди. Парвардигор бу инсонга жуда катта куч ато қилган десам ишонинг. Халқнинг ишончини оқлаган Эмомали Раҳмон Худо назар қилган инсон. Бутун бошли мамлакатнинг барча тизимлари ишдан чиққан, кризис ҳолатидаги сиёсий вазият тизгинини қўлга олиш, боши берк кўчага кириб қолган мамлакатга раҳбарлик қилиш осон иш эмасди. Ўтган йигирма беш йил мобайнида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари Давлат бошлиғининг тинчлик сиёсати меваси эканлигини унутмайлик.

Ватанимизда, энг аввало, тинчлик, тинчлик ва яна тинчлик ҳукмрон бўлиши керак. Шу тинчлик ва осойишталик қадрига етсак ва шу тинчлигимизни қўлдан бермасак, марра бизники.

Тожикистон Республикаси Президенти Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон фаолиятининг ёрқин томони у кишининг мамлакатимизда тинчлик  ва осойишталик олиб келганлигидадир.

Ҳурматли ватандошларимиз, айниқса, ёшларимиз бу фаровон ҳаёт ва унинг  асоси ҳисобланмиш тинчлик қадрига етмоқлари керак. Дунёнинг турли давлатларида рўй бераётган воқеаларнинг асосий негизи халқ ҳаётида тинчликнинг йўқотилганлигидадир.

Йигирма биринчи аср вабоси ҳисобланмиш терроризм, экстремизмнинг мудҳиш оқибатлари тўғрисида фарзандларимиз ва набираларимизга тушунтиришимиз керак. Токи улар, бу ноинсоний ҳаракат ва оқимлардан нафратланишсин.

-Абдурасул ака, сиз кўпни кўрган, катта ҳаётий тажрибага эга инсон сифатида экстремизм ва терроризм тушунчаси ва ёшларимиз тарбияси тўғрисида нималарни айтишни хоҳлардингиз?

-Биласизми, дунёда бўлиб ўтаётган воқеаларни телевидение, умуман, ОАВ орқали кузатиб бораман. Бу воқеалар замирида катта-катта сиёсий ўйинлар мавжуд. Назаримда, катта давлатларнинг сиёсий манфаатлари ётади. Жаҳоннинг энг катта террорчи гуруҳлари қайсидир  мамлакатларнинг геосиёсий манфаатлари учун хизмат қилиши мумкин.

Менимча, ёшларимиз терроризм ва экстремизмнинг пайдо бўлиши, унинг жирканч мақсадларини англашда Миллат пешвоси таъкидлаганидек, сиёсий зийракликни қўлдан бермасликлари лозим.

Агар инсон ўз Ватанини севса, унинг ҳар бир қарич ерини муқаддас билса, бу гуруҳларга, ҳатто, хаёлан ҳам қўшилмайди.

Муҳтарам Президентимиз булар тўғрисида жуда кўп гапирадилар.

Ўтган ҳафта Миллат пешвосининг ёшлар билан учрашувини телевидение орқали мириқиб томоша қилдим. Президентимиз анжуманда сўзлаган нутқларида бу масалага кенг тўхталдилар. Ушбу сўзларни ёшларимиз бир дастурамал сифатида ўқиб ўрганишлари керак.

Мен ўз ёшлигимдан ҳеч қачон нолимайман. Бизнинг авлод яхши даврда ўқидик, таълим олдик. Ёшлигимиз жуда гўзал ўтди. Ёшлик нафаси билан яшадик. Ватанимиз тараққиёти, эл-улус ободлиги учун қўлимиздан келгунича хизмат қилдик. Нимага эришган бўлсак эл-юрт, Ватанга нисбатан бўлган муҳаббатимиз бизни эзгу ютуқлар сари етаклади. Бу гапларим бироз китобийроқ туюлса-да, ҳаётий ҳақиқатдир. Ватанини яхши кўрган инсондан ёмонлик чиқмайди. Ўз киндик қони томган тупроқни авайлаб, эъзозлаган инсон ҳар қандай бегона ғоялар таъсирига тез берилмайди.

Ватанни севмоқ - иймондандир, деган ҳадиси шариф бекорга айтилмаган. Ватанни севмоқлик бегоналарга хизмат қилиш эмас, балки ўз она-тупроғини ҳимоя ва уни обод қилишда деб биламан. Ватан тўғрисида кўплаб асарлар битилган. "Халқ овози" газетаси ҳам мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан "Она-Ватан - улуғ маъво" номи билан конкурс эълон қилганлиги ҳам айни муддао бўлибди. Газета саҳифаларини кузатиб хурсанд бўлдим.

Аслида, Ватанга хизмат қилишни ҳар бир инсон амалда кўрсатиши керак. Дейлик, ҳар бир киши ўз касби билан боғлиқ бурчини виждонан бажарса, шу ҳам Ватанга - она-юртга хизмат ҳисобланади.

Энди ёшларимизга келсак, буларнинг зиммамиздаги таълим-тарбияси, уларни ҳаётга тўғри йўналтира билиш асосий масала. Фарзандни дунёга келтиргандан кейин, уларни тарбиялаш, таълим бериш, келажакда яхши бир инсон қилиб вояга етказиш ота-онадан жуда катта масъулият талаб қилади.  Фарзандингга яхши тарбия бера олсанггина, қариб-қартайганингда унинг роҳатини кўрасан ёки аксинча.

Қишлоғимизда Абдужаббор ака Ёров деган ҳалол, меҳнаткаш бир инсон бор эди. У киши ҳозир дунёдан ўтганлар. Худо раҳматлик серфарзанд киши эди. Фарзандлари ўз одоб-хулқи, тарбияси, ҳалолликлари билан алоҳида ажралиб туради. Абдужаббор аканинг: "Бола - азиз, одоби - ундан азиз", деган сўзлари доим қулоқларим остида жаранглаб туради. Тўғри, бу ҳикматли сўзлар халқимизнинг одоб дурдоналаридан, бироқ бу калималар Абдужаббор аканинг шиорига айланиб қолган, шунинг учун ҳам, у кишига тааллуқлидек туюлаверади. Республикамиз мустақил бўлгандан кейин фарзандларимизга жуда катта имкониятлар эшиги очилди.

Ҳукумат томонидан маориф соҳасига бўлган эътиборни алоҳида таъкидлашни хоҳлардим. Ўқитувчилар маошини ҳар йили ошиб бориши, ҳар йили юзлаб замонавий янги ўқув масканларининг вужудга келиши, тест усулида олий даргоҳларга ўз билими кучи билан ўқишга кириш ёшларимизга  катта имкониятлар яратиб берди. Айниқса, тест усули коррупцион ҳолатлар олдини олиш билан бир қаторда ёшларга катта ҳаётга ишончли қадам ташлаш имкониятини яратиб берди. Энди фақатгина ўқиш керак.

-Абдурасул ака, ҳозир нималар билан машғулсиз? Ҳаёт қандай кечаётир?

-Энди жўражон, ҳаёт, бир маромда ўтаверар экан. Ҳаётни ранг-баранг, сермазмун ва эсда қоларли қилиб ўтказиш ўзингга боғлиқ. Биз иш одамимиз. Ёшинг бир жойга боргандан кейин, ўз-ўзидан инсон табиатида ўзгаришлар бўла бошларкан. Яшашни моддий томони мени ҳеч қачон қизиқтирмаган. Лекин дўстлар дийдори, уларнинг дил тортар суҳбатларини қўмсайман. Шунинг учун, энг мароқли машғулот ҳамюртларингга сал бўлса-да нафинг тегиб туришидир.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг бунёдкорона сиёсати ўлароқ обод ва кўркам диёримизнинг тинчлик гўшасига айланганлигидан дилим яйрайди. Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида жуда улкан ишлар амалга оширилди. Инфратузилмалардаги катта ўзгаришлар, озиқ-овқат хавфсизлиги чораларини амалга татбиқ этилиши, йилдан-йилга ижобий томонга юз бураётган  электр тақчиллиги олдини олиш, энергетика мустақиллигига эришиш йўлидаги жиддий қадамлар, CASA-1000 лойиҳасининг бошлаб берилиши… Буларнинг бари республикамиз ҳаётида янада ижобий ўзгаришларнинг амалга оширилишидан, гуллаб яшнашидан дарак беради. Бу воқеалардан қувонмай бўладими?!

Бу йил Республикамиз мустақиллигининг 25 йиллиги ва миллий тотувликнинг 19 йиллигини муносиб нишонлаймиз. Бу улуғ саналар арафасида халқимизга янада осойишта ҳаёт ва баркамоллик тилайман.

Миллий тотувликда - гап катта. Худо шу тотувликдан айирмасин.

Иш энди ёшларники, келажак ҳам фарзандларимизники. Парвардигор, ёшларимизни тўғри йўлдан адаштирмасин. Юртимиз осойишталигига кўз тегмасин. Яқинлашиб келаётган байрамлар Тожикистоннинг бутун халқига муборак бўлсин. Биз кабиларни йўқлаган севимли газетамиз "Халқ овози" ижодий гуруҳига менинг миннатдорчилигимни етказиб қўйинг.

***

ТАНИШУВ

Абдурасул Ражабов - 1945 йилда туғилган. 1972 йили Абу али ибн Сино номидаги Душанбе Давлат медицина институтининг даволаш факултетини тугатган.

Шу йили Регар ноҳияси марказий шифохонасида даволовчи врач сифатида илк фаолиятини бошлаган.

1973-1983 йиллар мобайнида Турсунзода шаҳридаги марказий поликлиника қурилишида бош-қош бўлган ва мазкур саломатлик маркази бош врачи сифатида ишлаган.

1982 йилдан 1986 йилга қадар Ҳисор ноҳияси бош шифокори вазифаларини адо этган ва илк бор ушбу ноҳияда медицина билим юрти очилишининг асосчиларидан бири бўлган унинг бу эзгу иши то ҳозиргача одамлар таҳсинига сазовор бўлиб келаётир. Ҳисор ноҳияси  тиббиёт соҳаси тараққиётида Абдурасул Ражабовнинг улкан ҳиссаси бор. А.Ражабов 1987-1991 йиллар давомида Турсунзода шаҳар марказий шифохонасини бошқарди.

 Халқнинг фидойи фарзанди А.Ражабов 1990-1995 йиллар Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг XII чақириғи депутати этиб сайланди. У 1992 йилдаги Тожикистон Республикасининг тарихий XVI сессияси иштирокчисидир.

Абдурасул Ражабовнинг меҳнатлари кўпгина мукофотлар билан қадрланган.

Собиқ СССР Соғлиқни сақлаш ва СССР фуқаролар мудофааси соҳалари аълочиси.  Меҳнат Қизил байроқ ордени соҳиби (1986 йил), 2000 йилда олган "Тожикистонда хизмат кўрсатган ходим" каби унвонлар шулар жумласидандир.

Суҳбатдош:

Эркин Шукур.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

17 май - атоқли шоиримиз Ўлмас Жамол туғилган кун

 

МЕНИ УСТОЗИМДАН АЙЛАДИНГ ЖУДО…

(мувашшаҳ)

Ўлмас ака ўтди. Ёлғон, бу - ёлғон,

Лекин Сиз тириксиз, яшайсиз ҳамон.

Минг-минглаб шогирдлар қалбида борсиз,

Ажойиб эдингиз - камтарин инсон.

Сизни фарзанд доғи этди-ку, адо,

Муфассал...

Порахўрлик ва судхўрлик – одамзотнинг ашаддий душмани

 

Журналистларни қизиқтирган «Агроинвестбонк» тўғрисидаги саволга бу борада текшириш давом этаётганлиги ва иш охирига етгандан сўнг, оммавий ахборот воситаларига маълум қилинилиши илова қилинди.

Таъкидланишича, бу давр мобайнида фуқаролар томонидан мурожаат этилган 27 даъво аризаси текширилиб, умумий ҳисобда 21,6 миллион сомоний миқдоридаги маблағ кўриб чиқиш ва адолат ўрнатиш учун судга оширилган, суд

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991149

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478805
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4733
4027
22418
7426653
100449
114875
7478805

Сизнинг IPнгиз: 3.144.46.90
Бугун: 23-11-2024 17:53:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015