«Улкан минтақавий аҳамиятга эга CASA-1000 лойиҳасининг амалга татбиқ этилиши билан Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Тожикистон ва Қирғизистондан йилнинг ёзги мавсуми давомида 5 миллиард киловатт-соат электр энергиясини Афғонистон ва Покистонга экспорт қилиш имконияти яратилади. Шундан 3 миллиард киловатт-соат электр энергияси экспорти Тожикистон ҳиссасига тўғри келади», - дейди
Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув захиралари вазирлигининг энергетика ва сув захиралари соҳасида сармоявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, бошқариш ва татбиқ этиш бошқармаси бошлиғи Манучеҳр Сафаров.
Лойиҳанинг аҳамияти
У, шунингдек, CASA-1000 лойиҳаси қурилиши ва бунёди аҳамияти борасида тўхталиб, CASA-1000 йирик минтақавий лойиҳасининг бевосита татбиқ этилиши ёз мавсумида Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларидан Жанубий Осиё мамлакатлари - Афғонистон ва Покистонга электр энергияси экспорт қилишга қаратилганлигини қайд қилди. Мамлакат Энергетика ва сув захиралари вазирлиги мутахассисининг сўзларига кўра, ўтган йилнинг апрел ойида тўрт давлат – Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Покистон ҳукуматлари вакилларидан иборат лойиҳани татбиқ этиш ҳукуматлараро кенгаши томонидан бош битим ва электр энергияси савдоси борасида битим имзоланган. Мазкур битим талабларига кўра, томонлар бир йил давомида меъёрий келишувларни имзолашни охирига етказишга вазифадор этилганди. Шундай қилиб, жорий йилнинг апрел ойида лойиҳага аъзо давлатлар томонидан Бош битим қонуний кучга кирди.
Молиявий институтлар маблағларини жалб этиш
Лойиҳанинг асосланган техник-иқтисодий базасига кўра, Тожикистон Республикаси ҳудудида қуриладиган иншоотларнинг умумий қиймати 314 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бу иншоотларга ўзгарувчан ва доимий электр энергияси линиялари ва битта конвертер (ўзгарувчан электр энергиясини доимий электр энергиясига айлантириш) подстанциясини 1300 мегаватт электр энергиясини узатиш иқтидори билан Сангтўда мавзеси ҳудудида қуриш назарда тутилган. Бу йўналишда ҳозиргача мазкур лойиҳанинг Тожикистон ҳудудидаги қисмига маблағлар жалб этилган. Жумладан, Бутунжаҳон банки томонидан 45, Ислом тараққиёт банки томонидан 70, Европа сармоявий банки томонидан 79, Европа тараққиёт ва қайта қуриш банки томонидан 110, Америка халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан 7,5 ва Буюк Британия Халқаро тараққиёт вазирлиги томонидан 38,5 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли қарз ва грант маблағлари жалб этилган. Яъни бугунги кунгача CASA-1000 лойиҳасининг Тожикистон қисми юзасидан маблағларни жалб этиш масаласи тўлиқ ҳал этилган.
Лойиҳа қиймати
Лойиҳа асосида иншоотларни қуриш икки қисмга ажратилган. Қирғизистоннинг «Датка» подстанциясидан Суғд подстанциясигача ўзгарувчан электр энергияси линиясини қуриш участкаси 477 километрни ташкил этади. Шундан тахминан 22 километри бизнинг мамлакатимиз ҳудудига тўғри келади.
Шунингдек, 115 километр масофага эга «Регар» подстанциясидан «Сангтўда»гача бўлган ўзгарувчан электр энергияси линияси ва Сангтўда мавзесидан Афғонистон чегарасигача бўлган 117 километрлик доимий электр энергиясини узатиш линияси, умуман олганда, мазкур лойиҳадаги доимий электр энергиясини узатувчи линиялар узунлиги 750 километрни ташкил этади.
Бундай электр энергиясини узатиш йирик линиялари CASA-1000дек лойиҳалар учун бунёд этилади. Аслини олганда, Тожикистон Республикасида бундай электр энергиясини узатадиган линиялар мавжуд эмас ва собиқ Совет Иттифоқи даврида қурилган электр энергиясини узатиш линиялари ўзгарувчан электр энергияси учун мўлжалланган иншоотлардир.
Шунингдек, Манучеҳр Сафаровнинг сўзларига қараганда, лойиҳа доирасида ҳозир ҳам танловлар давом этмоқда. Афғонистон ҳудудидаги доимий электр энергиясини узатиш линиясини қуриш учун хитойлик ширкат ютиб чиққан ва бу борада ҳам сўзлашувлар олиб борилмоқда.
CASA-1000 лойиҳаси 1 миллиард 86 миллион Америка доллари эвазига амалга татбиқ этилади.
2015 йилнинг апрел ойидаги битимга кўра, 2016 йилнинг 12 май куни Тожикистон Республикасида лойиҳани амалга татбиқ этиш ишлари бошлаб берилиши кўзда тутилган. Лойиҳа бошлаб берилгандан сўнг, мазкур минтақавий лойиҳа қурилиш ишлари бошланади.
Лойиҳа хавфсизлиги
Қўшни Афғонистон вазиятини инобатга олган ҳолда, CASA-1000 лойиҳаси хавфсизлигини таъминлаш масаласида, мамлакат Энергетика ва сув захиралари вазирлиги мутахассиси бундай улкан минтақавий лойиҳанинг хавфсизлигини таъминлаш масаласи лойиҳанинг техник асосланиши вақтида инобатга олинганлигини таъкидлаб ўтди.
CASA-1000 лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш Канаданинг «SNC –Lavalin» ширкати томонидан амалга оширилган бўлиб, Бутунжаҳон банки, Америка халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва бошқа тараққиёт шерикларининг доимий назорати остида турганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш ўринлидир.
Тожикистоннинг минтақавий энергетика бозоридаги мавқеи
Ҳар бир лойиҳани ишлаб чиқишда унинг техник ва иқтисодий самарали томонлари ўрганиб чиқилишини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Тожикистон Республикаси ҳам ўзининг стратегик мақсади асосида энергетик мустақилликка эришиш йўлида бир неча йўналишларни ҳозирга қадар аниқлаб олган. Янги иқтидорларни бунёд этиш, мавжуд иқтидорларни таъмирлаш ва қайта тиклаш, электр энергияси талафотини камайтириш, энергиянинг қайта тикланувчи манбалари, яъни ноанъанавий усуллар – қуёш, шамол энергиясидан фойдаланиш ва унинг экспорт бозорини кенгайтириш шулар жумласидандир.
Тожикистон Республикаси энергетика тизими 2009 йилдан бошлаб автоматик равишда фаолият юритади. CASA-1000 лойиҳаси амалга татбиқ этилиши билан Тожикистон Республикаси минтақа бозорида ўз мавқеини аниқлаб ва мустаҳкамлаб олишига имконият пайдо бўлади. Шунингдек, экологик жиҳатдан тоза бўлган электр энергиясини Жанубий Осиё мамлакатларига экспорт қилишдан иқтисодий фойдани қўлга киритади. Шу билан бир қаторда, CASA-1000 лойиҳаси татбиқ этилиши билан мамлакатимиз давлат бюджети бойиши ва «Барқи Тожик» ширкатининг молиявий вазияти яхшиланишига ёрдам беради ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг учта стратегик мақсадларидан бири бўлган энергетик мустақилликка эришиш йўлида устувор қадамлардан бири бўлиб хизмат қилади.
Марзия Саидзода.
«Ховар» ТМААдан таржима.
Ўзим билан мулоқот
- Шоди ака, гапни “шаф-шаф” демай, “шафтоли”дан бошлаб қўя қолсак, яъни “Совет Тожикистони” жамоасига қандай қўшилиб қолдингиз?
- 1965 йил. “Зарафшон” газетасининг ўзбек бўлимида қалам тебратиб юрган пайтларим. Март ойининг охирларида “Совет Тожикистони” газетаси ходими Жўра Каримов Душанбедан Панжакентга ташриф буюриб қолди. Таҳририятимизда бир пиёла чой устида анча суҳбатлашиб ўтирдик. Сўнгра Жўра ака “Зарафшон” тахламларининг ўзбекча саҳифасини бирма-бир кўздан кечира бошлади. Бу орада “Суд раисини ким
Муфассал...
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёми ҳам кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олингани гувоҳи бўлдик. Чунки ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётимизни ўзида мужассам айлаган ушбу ҳужжатда ўтган йил таҳлили, шунингдек, жорий 2019 йил учун ўта муҳим дастурлар берилган бўлиб, ўз ўрнида у барчамиз учун маёқ вазифасини ҳам бажаради.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015