Азиз ватанимиз Тожикистон истиқлолиятга эришгандан то шу кунга қадар барча соҳаларда илгари силжишлар, ривожланиш юз берганлиги барчага ойдай равшан. Мустақилликнинг илк йилларида дуч келинган электр энергияси тақчиллиги ҳам йилдан-йилга камайиб бораётганлиги баралла сезилмоқда. Мана, кейинги икки-уч йил ичида қишки чекловлар ҳам номигагина бўлди ҳисоб. Айниқса, жорий йил қиш фаслида аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилди, десак хато қилмаган бўламиз.
Дарҳақиқат, Тожикистонда энергетик мустақилликка эришиш йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бунга республика бўйлаб қурилаётган катта-кичик гидроиншоотларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. "Сангтўда-1", "Сангтўда-2", "Помир энержи", "Роғун" ГЭСлари қурилиши… бунинг бари халқимизнинг азалий орзуси ушалаётганидан дарак беради.
СASA-1000 лойиҳаси кейинги йилларда қўлга киритилган улкан ютуқлардан бири саналишига гумон йўқ. Зеро, бу Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ўртасида келишилган улкан лойиҳа бўлиб, иштирокчи давлатлар бир қатор иқтисодий-ижтимоий, экологик манфаатларини ҳимоя қилади ва энергетик тақчилликка барҳам бериб, иштирокчи давлатлар учун янги иш жойлари ташкил этиш билан бирга, энергетик муаммоларни ҳал этишда муҳим рол ўйнайди.
Ушбу лойиҳа Тожикистон ва Қирғизистон учун ўзида мавжуд энергияни экспорт қилиш имконини берса, Афғонистон ва Покистон учун эса, экологик жиҳатдан тоза электр энергияга бўлган талаботини қондириш демакдир.
Жорий йил май ойида СASA-1000 лойиҳаси қурилиш ишлари расман бошланади. Мутахассислар фикрига кўра, 2018 йилда дастлабки энергия узатиш йўлга тушиши назарда тутилган.
Ўз навбатида Роғун ГЭСи ва бошқа гидроиншоотлар қурилишига қарши бўлинганидек, СASA-1000 лойиҳаси амалга ошишида ҳам тўғаноқ бўлишни истаётганлар ҳам бордир, эҳтимол. Аммо улар лоақал, бир мартагина дўппини бошдан олиб, ўйлаб кўрсалар яхши бўлар эди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Тожикистонда ишлаб чиқилаётган электр энергияси гидростанциялар воситасида ишлаб чиқарилаяпти. Ўлкамизда сувнинг кўплиги бу, Худонинг неъматидир, албатта.
Қўшни мамлакатларда эса электр энергияси газ ва бошқа табиий ер ости бойликлари воситасида олиниши сир эмас. Модомики, шундай экан, газми ё бошқа ер ости бойликларими, бир кунмас-бир кун тугашини ҳисобга оладиган бўлсак, экологик нуқтаи назардан мусаффо электр энергиясига бой Тожикистонда қурилажак турли гидроиншоотлардан нафақат СASA-1000 лойиҳаси иштирокчи давлатлари, балки қўшни республикалар ҳам фойдаланишлари мумкин-ку!?. Бежизга узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшнинг яхши, дейишмаган, машойихлар.
Бу борада ўз фикрларини баён этган Халқаро ташкилотлар, жумладан, Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вице-президенти Лора Так ва ушбу банкнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Сарож Кумар Жаҳлар ҳам СASA-1000 лойиҳасининг барча учун бирдек манфаатли эканлигини алоҳида таъкидлаб, Тожикистон ҳам ўз навбатида ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотни, жумладан, электр энергиясини мустақил равишда сотишга юз фоиз ҳақли эканлигини баён этишди.
СASA-1000 лойиҳасига қаршилик билдираётганлардан баъзилари эса, "Тожикистон электр токини сотгандан кўра, ўз халқини қишда свет билан таъминласин", қабилидаги куракда турмайдиган кўчанинг гапини айтишдан ҳам уялмаяптилар.
Бу саволга юқорида қисман жавоб берилган. Шундай бўлса-да, Тожикистон Сув захиралари ва энергетика вазири ўринбосари Жамшед Шоимзоданинг бу борадаги фикрларини келтириб ўтмоқчимиз.
- Бундай лойиҳа татбиқидан мақсад ёз фаслида электр энергиясини экспорт қилиш ва ундан тушган фойда эвазига мамлакат бошқа муаммоларини ҳал этишдир. Зеро, ёз фаслида биргина Вахш дарёси оқимидан ҳосил бўлаётган электр энергияси ҳажми 3 миллиард кВ/соатдан то 8 миллиард кВ/соатгачани ташкил этмоқда,-дейди Жамшед Шоимзода.
Юқорида ишора қилганимиздек, мазкур лойиҳага қарши томонларнинг "заказной" материаллари, аллақачон, интернет саҳифаларини безаётгандир, балким. Аммо, қувонарли томони шундаки, ўша муқобил томон Қирғизистоннинг "Қамбарота", Тожикистоннинг "Роғун" мавзусини нотўғри "тема" қилаётганини бугун барча гапирмоқда. Ҳатто, ўша мамлакатлар зиёли тоифалари: "Олимчаларимиз "Роғун" билан "Қамбарота"нинг ғийбатини қилавериб чарчатди", "Худди Роғун ГЭСида бизга қарши атом бомбаси тайёрланаётгандай қилиб, бутун дунёга жар солаётганлар бундай майда гапларни бас қилиши, тўхтатиши керак!",-дея овозларини баралла кўтаришмоқда.
Ҳа, ҳамма даврда соғлом фикрли ва хайрихоҳ инсонлар ҳамиша бўлган. Улар қўшнининг иморат солаётганини кўрса, ёнида туриб, кўмаклашган, лоақал, битта ғиштни қалашда ёрдами теккан.
Ҳолбуки, Роғун ГЭСи лойиҳаси Совет Иттифоқи даврида "Гидропроект" институтининг Ўрта Осиё бўлими томонидан ишлаб чиқилганлиги ҳам барчага ойдай аён. Ҳатто, унинг қурилиш жойи мутахассисларнинг сўзларига кўра, тасодифий танланган эмас.
Бу қарор онгли тарзда ва экспертлар таҳлилига асосланиб қабул қилинган. Бундан ташқари 9 баллга сейсмик чидамли қилиб лойиҳалаштирилганлиги борасида ўша давр ҳужжатларида қайд қилинган. Модомики, шундай экан, аср иншооти номини олган мазкур қурилишга сунъий тўсиқлар қуйиб, унинг бунёдига халал беришдан ҳеч бўлмаганда, тийилиш лозим.
Азиз ватанимиз Тожикистонга Худо ато этган неъмат - оқар сувлар устига қурилган ва келажакда қурилажак гидроиншоотлар меваси ўлароқ кўрилаётган СASA-1000 лойиҳаси ҳам, иншоолло, амалга ошгувсидир. Ва бу лойиҳанинг келажаги порлоқ. Зотан, у Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғловчи кўприк вазифасини бажариб, умум манфаатини ўзида акс эттирувчи лойиҳадир!
А. Саидов,
"Халқ овози".
Ҳаёт ишкомидан янги бир шингил
Узгандай яйрайди фархунда кўнгил,
Меҳмон кутгандайин саришта манзил,
Меҳмон бўлиб тезроқ келгин, Янги йил!
Муфассал...
28 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис ишида дастлаб "2018 йил 1 январ ҳолати бўйича мавжуд ерлар,
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015