Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 21 Апрел 2016 Кӯришлар: 1857
Печат

 

rrogunМангу қорлар макони бўлмиш юртимизнинг осмонўпар тоғлари қаъридан оқаётган оби ҳаёт дарёлари азалдан жаҳон аҳлини ўзига мафтун этиб келади. Зеро, истеъдодли шоир Мафтун Жўра таъкидлаганидек:

Тоғлар ўлкасидир ҳур Тожикистон,

Юртимнинг энг баланд чўққиси – иқбол.

Тоғистон қадимдир, мудом навқирон,

Оқ кўнгил борми бу эл қалби мисол?

Дарҳақиқат, ана шундай зилол сувлари билан нафақат юртимизга, балки Ўрта Осиё халқларига тоза сув бахшида этаётган дарёларимиз минтақани электр энергияси билан таъминлашда ҳам қулай манбадир.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг юрт равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган оқилона ва халқпарвар сиёсатининг асосий омилларидан бири мамлакатимизда энергетика мустақиллигини тўла таъминлашдан иборат. Бу борада қисқа муддат ичида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, Ғарм, Тавилдара ва бошқа ноҳияларда қурилган ўнлаб кичик электр энергия ишлаб чиқариш манбалари билан бирга «Сангтўда-1», «Сангтўда-2» ГЭСлари қурилиши ватанимиздаги электр энергияси муаммосини ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга.

Тожикистон географик нуқтаи назардан қараганда, тоғ дарёлари бағрида ГЭСлар қурилиши қулайлиги собиқ Совет даврида тан олинганлигига қарамай, ундаги ишлаб турган электр энергияси манбалари мустақил Тожикистон талабига жавоб бера олмаётганлигини ҳис этган ҳукуматимиз бу муаммо ечими кечиктириб бўлмайдиган вазифа эканлигини таъкидлаб, бу борадаги бажарилиши зарур бўлган ишлар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Роғун электр энергияси ишлаб чиқариш манбаси қурилишининг аҳамияти  ҳақида Ёвон ноҳияси 61-ўрта умумтаълим муассасаси илмий мудири Бургутали Эргашев ўз мулоҳазаларини қуйидагича изҳор этди: «Тожикистон минтақада ҳудуд жиҳатидан энг кичик давлатлардан бири бўлишига қарамай, ундаги амалга оширилаётган ишлар мундарижаси, улкан зафарлар салоҳияти, айниқса, сўнгги йиллардаги қурилаётган саноат иншоотлари мамлакатимиз тарихидаги мислсиз ғалаба ҳисобланади. Роғун қурилиши шарт ва зарур! Чунки, юртимизни мунтазам электр энергияси билан таъминлаш бу - ҳаётий зарурат. Айниқса, ҳозирги замонавий техника тараққиёти даврида таълим масканларини электр энергиясисиз тасаввур этиш мушкул.

Тожикистон ҳукуматининг халқаро ташкилотлардан мамлакатимиз саноатини янада ривожлантириши дастури замирида Роғун ГЭСи қурилишига ташқи инвестицияларни жалб қилиш режаларини ишлаб чиқиб, тегишли вазирликлар зиммасига юклатилди.

Ҳар бир ишнинг бошланишида юзага келувчи муаммолар бўлгани каби Роғун ГЭСи қурилиши қўшни давлатлар раҳбарларининг асоссиз эътирозлари бу тақдирсоз иншоотнинг қурилишига монелик қила олмади, чунки мамлакатимиз Президенти  муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг одилона таклифи билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Евроосиё давлатлари иштирокида ташкил этилган эксперт комиссияси хулосаларида  ҳам ГЭС қурилиши қўллаб-қувватланди.

Тожикистон Республикаси Президентининг юқори минбарлардан туриб сўзлаган нутқларида ҳам Роғун ГЭСи қурилиб ишга туширилгач, Тожикистон электр энергияси мустақиллиги тўла таъминланиб, ҳатто, қўшни давлатларга ҳам электр энергияси экспорти йўлга қўйилиши кўп бор таъкидланмоқда.

Мустақиллигининг йигирма беш ёшини қаршилаётган  навқирон ва жаннатмакон юртимизнинг равнақини юрак-юракдан ҳис этган ҳукуматимиз муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, қурилиш саноатининг асосий маҳсулотларидан бири - цемент ишлаб чиқариш ишлари ҳам юртимиздаги қурилишларни маҳаллий маҳсулот билан таъминлаш, шунингдек, Роғун ГЭСи қурилишини ҳам қисқа муддатда сифатли якунлаш учун қулайдир. Чунки Ёвон, Ваҳдат, шунингдек, Наврўз кунлари арафасида  ишга туширилган Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги  цемент заводи маҳсулотлари сифат жиҳатдан жаҳон стандартларига тўла жавоб бера олади. Бу деган гап юртимизда қурилиш ишлари бундан ҳам тез суръатлар билан бажарилиши билан бирга минглаб иш ўринлари ҳам пайдо бўлади.

Роғун ГЭСи нафақат мамлакатимиз, балки бошқа қўшни давлатлар - Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, айниқса, Афғонистон, Қирғизистон ва Хитой Халқ республикаси учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки халқнинг ҳаёт тарзини электр энергиясисиз тасаввур этиш қийин.

Тожикистон шароитида ГЭСлардан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ортиқча сарф ҳаражатларсиз нисбатан арзон нархларда халқимизга тақдим этилаётгани ҳам, ҳукуматимизнинг ўз халқига қанчалик ғамхўрлик қилаётганини англатади.

Жаҳон давлатлари статистикасига солиштирадиган бўлсак, электр энергиясининг ички бозор нархи кўрсаткичи жиҳатидан Тожикистонда  энг арзон баҳода сотилаётганлиги маълум. Бу ҳам халқимиз турмуш тарзини яхшиланишига олиб келади.

Республикамиз мустақиллигининг дастлабки йилларида собиқ Совет даври электр энергияси тақсимоти схемасидаги қийинчиликлар ортда қолиб, йил сайин ижобий изчиллик давом этмоқда, ҳатто, сўнгги 4-5 йил давомида қўшни Афғонистон ва Қирғизистон  давлатларига экспорт қилинаётган электр энергияси кўрсаткичи сезиларли даражада ўсмоқда. Бу эса, ўз-ўзидан ватанимиз иқтисодиётининг янада ўсишига  олиб келади.

Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув захиралари вазирлигининг 2015 йил ҳисобот ахборотида  келтиришича, ўтган йил аҳолини электр энергияси билан таъминлаш 2014 йилга нисбатан 700 миллион киловатт соатдан ортиқ демакдир.

Рақамларни қиёслайдиган бўлсак, республикамиздаги энг йирик электр энергияси ишлаб чиқарадиган Норак ГЭСи қуввати 2,7 миллион киловатт соатни ташкил этса, Роғун ГЭСи иқтидори эса, 3,6 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаришга қодир эканлиги белгиланган. Бу кўрсаткичлардан хулоса қилиб таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз аҳолисини электр энергияси билан таъминлаш янада юқори даражага кўтарилади.

Тожикистонда татбиқ қилиниши режалаштирилган яна бир энг муҳим қурилиш бу – минтақавий аҳамиятга эга бўлган «КАСА-1000 электр энергияси узатиш минтақавий лойиҳаси»нинг имзоланишидир. Бу лойиҳа ижроси юртимиздаги энергетика экспорти йўналишини янада ривожлантиришга олиб келади.

Ҳар қандай буюк ишларнинг амалга оширилиши, авваламбор, ўша халқнинг манфаатини кўзда тутиб режалаштирилиши лозим. Роғун ГЭСи қурилишини ташкил этиш ҳукумат комиссияси асосий минтақада қурувчиларнинг яшаш ва ишлаш шароитини  яхшилаш чора-тадбирларни ҳар томонлама доимий равишда ва изчил олиб бориладиган ҳар қандай иш турмушдаги қолган ҳамма нарсаларни ҳам тартибга солади, яъни меҳнати самарасини кўрган киши ўз ишидан фахрланади, кўнгли ўсади ва янада унумлироқ меҳнат қилишга интилади. Бу эса, ёшларнинг ўз ватанида, ўз халқи манфаати учун ўз бурчини адо этиш кўникмасини шакллантиради.

Ана шундай улуғвор қурилишлар ёшларимизнинг ҳар хил номақбул гуруҳларга қўшилиб кетишининг олдини олиш билан бирга уларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ғоялари билан тарбиялайди.

Бошқаларга ёрқин нур бўлиш, ўзингга ҳам нур таратишинг – инсон эришиши мумкин бўлган энг олий бахтдир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари бошида халқимиз фахри, олийжаноб инсон, доно раҳбар – Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳнамолик қилаётган экан, Яратганга шукроналар айтиб, ўлкамиз тинчлиги, фаровонлиги фарзандларимизнинг порлоқ келажаги учун фидокорона меҳнатимизни аямай, Тожикистонимизнинг йигирма беш йиллик тўйига ўзимизнинг арзанда тўёнамиз билан пешвоз чиқиб, дунё аҳлига шундай аҳил халқ, унинг доно раҳбари борлигини кўз-кўз қилмоғимиз ҳар бир тожикистонликнинг муқаддас бурчидир. Чунки, меҳнат одамни юксакликка кўтаради. Зеро, мақсади улуғ халқнинг ўзи ҳам улуғликка эришади.

 

Ҳайитали Боев,

«Халқ овози»нинг жамоатчи мухбири.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Паёми ва давлат тараққиёти масалалари

 

Давлат жамият ҳодисасидир. У аниқ тарихий даврларда ижтимоий гуруҳ муносабатларининг ривожланиши натижасида вужудга келган. Онтология нуқтаи назаридан, давлат пайдо бўлиши ва тараққиёт босқичларида ўта қийин ва тарихий зиддиятларга бой босқичларни бошдан кечирган. Давлатнинг энг муҳим вазифалари, унинг барча шаклларида, мустақиллик, ҳудудий яхлитликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш саналади.

Муфассал...

ҚАБРГА КИРГАН ЖОНИВОР

 

Инсоннинг содиқ дўсти ҳисобланмиш ит жониворнинг инсонларга нисбатан садоқати тўғрисидаги воқеаларни жуда кўплаб эшитганмиз.

Яқинда бир суҳбатда ўтирганимизда ҳам гап итнинг вафодорлиги тўғрисида кетди. Суҳбатдошларимдан бири ниҳоятда ғайриоддий бир воқеанинг гувоҳи бўлганини гапириб берди. Шунда ушбу воқеани «Халқ овози»нинг кўп минг сонли муштарийлари эътиборига етказиш нияти туғилди, менда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990568

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477746
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3674
4027
21359
7426653
99390
114875
7477746

Сизнинг IPнгиз: 18.221.183.34
Бугун: 23-11-2024 16:56:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015