Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Март 2016 Кӯришлар: 1849
Печат

 

procТинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга йўллаган жорий йилги Паёми сайёрамиз сиёсий вазиятининг янада кескинлашгани, халқаро терроризмнинг кучайганлиги ва янги таҳдиду хатарлар дунёнинг аксарият мамлакатлари хавфсизлигига таҳдид солаётган бир пайтда йўлланди.

Шу боисдан ҳам, сиёсий вазият ва янги жаҳон таҳдидлари сарчашмаларини тушунтириш, терроризм ва экстремизмга қарши курашдаги жаҳон ҳамжамияти ва миллий тузилмаларнинг ютуғу камчиликлари, мамлакатда хавфсизликни таъминлаш, тинчлигу осойишталикни такомиллаштириш, қонун устуворлиги ҳамда ҳуқуқ тартиботини таъминлаш бу йилги Паёмнинг муҳим йўналишларини ташкил этди.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон дунё миқёсидаги сиёсатчи сифатида доимо Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг юқори минбарларидан ўзининг диққатга сазовор бўлган фикру андишалари ва тавсияларини баён этадилар. Бу эса, жаҳон ҳамжамияти, хусусан, сайёрамиз мусулмонларининг диққатлари ва бир овоздан қўллаб-қувватлашларига сабаб бўлади. Бу йилги Паёмда бир қатор халқаро аҳамиятга эга бўлган фикру мулоҳазалар билдирилди. Улар эса, Ислом динини, уруш гирдобида қолган мамлакатлар қочоқлари ҳуқуқларини ҳимоялаш ва халқаро терроризмга қарши курашдаги қарама-қаршиликларни йўқ қилишга қаратилган эди.

Жумладан, тожиклар давлати сарвари ўзининг Паёмида жаҳон ҳамжамиятига мурожаат этиб, ошкора шундай таъкидлади:

-Аксар вақтларда диний ва мазҳабий шиорлар остида чиқиш қиладиган терроризмнинг даҳшатли-ю, нафрат қўзғатувчи кўриниши муборак Ислом дини билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аксинча, бу муқаддас дин душманлари томонидан йўлга қўйилган бўлиб, террорчиликнинг ўрта асрга хос ёвузлигидан, энг аввало, Исломий мамлакатлар ва сайёра мусулмонлари зарар кўришади.

-Терроризм ва экстремизмга қарши кураш ишонч фазосини яратиш, бир-бири манфаатларига эҳтиром кўрсатиш ва дунё барча мамлакатларини бу умумий хатар олдида бирлашишга ундайди.

-Терроризм ва экстремизмга нисбатан "иккиламчи сиёсат"дан фойдаланиш жаҳон ҳамжамиятининг бу таҳдидларга қарши кураш йўлидаги ҳаракатлари самарадорлигини жиддий камайтириб, аксинча, ҳарбий ва сиёсий бирлашмалар ўртасида янгидан-янги қарама-қаршиликлар пайдо бўлиши, жаҳон вазияти янада нотинч бўлишини келтириб чиқаради.

-Баъзи халқаро ташкилотлар бир қатор доиралар, давлатлару фондлар томонидан террорчилигу экстремистик ташкилотларга ошкора маблағ ўтказилиши, инсон ҳуқуқи поймол бўлаётгани,  чидаб бўлмас аҳвол ва минглаб қочоқлар, жумладан, аёллару болаларнинг муҳожирлик йўлида денгизларга ғарқ бўлиши каби ҳолатларни кўрмасликка олишлари афсусланиш боисидир.

-Бу вазиятни тузатиш терроризм ва экстремизмга қарши кураш ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, жумладан, халқаро ҳужжатларда терроризмга ёрдам берувчи мамлакатлар жазоларини белгилаб қўйиш, терроризм кўринишлари халқаро текширувини йўлга қўйиш ва терроризмга ёрдам берувчи сиёсий ва ҳарбий раҳбарлар, ўзларини хайриявий фонд дегувчилар ва бошқа шахсларни халқаро суд муҳокамасига оширишни тақозо этади.

Ҳар қандай сиёсатчи бундай қатъият, жасорат ва сиёсий тафаккур билан янги жаҳонга боғлиқ масалани тушунтириб, унинг ечими борасидаги масалани ўртага ташлашнинг уддасидан чиқишининг баҳслашадиган жойи йўқ. Албатта, Тожикистон Республикаси Президенти ўзининг бу сифатлари билан дунё миқёсида шуҳрат қозониб, халқаро сиёсат ва жаҳон ҳамжамияти  фикрини такомиллаштиришда таъсир ўтказувчи шахслардандир.

Янги дунё сиёсий босқич хусусиятларини тушунтирган ҳолда, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмон халқаро муносабатларда кучлар ва зўравонликлардан фойдаланиш, ўз манфаатлари ҳимояси йўлида тўқнашув, терроризм ва экстремизм сабабли, мамлакатлар давлатчилик тизими бегона кучлар босими остида  йўқ бўлиб кетиши ва халқаро ҳуқуқий вазият жуда нозиклашиб, миллий давлатлар мустақиллиги хавф остида қолаётганини таассуфлар билан таъкидлади.

Бундай вазият натижаси ва оқибатларини биз Сурия, Ироқ, Ливия, Яман ва Афғонистон мисолида кўрамиз.

 Кетма-кет тўқнашувлар натижасида бу мамлакатлар алоҳида минтақалари вайронага айланиб, миллий табиий бойликлари ва аҳоли мол-мулки талон-тарож этилмоқда. Террорчилик амаллари борган сайин кенгайиб, Осиё, Шимолий Африка, Европа ва дунёнинг бошқа минтақаларини ўз домига тортмоқда. Террорчи ташкилотларнинг фаоллашуви, хусусан, бизга қўшни мамлакат – Афғонистонда вазиятни янада кескинлаштирмоқда.

Тожикистон ўзининг географик ва геосиёсий  мавқеи нуқтаи назаридан қудратли мамлакатлар манфаатлари  тўқнашувчи ва келишиб бўлмайдиган сиёсий идеологиялар тузумида жойлашган бўлиб, уларнинг аёвсиз қаршиликлари оқибатларидан четда қолмайди.  Бунга 2015 йилнинг сентябр ойи бошларидаги собиқ Тожикистон Ислом тикланиш партияси раҳбариятининг бевосита маблағ ўтказиши ва ҳомийлиги билан қуролли давлат тўнтаришига уриниш каби кўнгилсиз ҳодиса мисол бўла олади.

Қудратли тузилмалар ва ҳуқуқ ҳимояси органлари мамлакат халқи фаоллари қўллаб-қувватлаши орқали, қисқа муддатда террорчиларнинг жинояткорона режаларини барбод этиб, азиз Ватанимиз тинчлигини сақлаб қолганликлари фахр ва қаноатмандлик боисидир. Бу ҳодисалар тожик халқини кўролмаганлар халқимиз бошига низо ва бегона дунёқараш келтиришларидан воз кечмаганликларини яна бир марта кўрсатади. Шу боисдан ҳам, Паёмда таъкидланганидек, биз сиёсий ҳушёрликни асло қўлдан бермаслигимиз ва хавфсизлик, миллий бирлик, тинчлигу барқарорлик, қонун устуворлиги ва азиз мамлакатимиз осудалигини ҳимоялашга ҳар доим тайёр туришимиз зарурлигини кўрсатади.

Юзага келган вазият тегишли ташкилий-ҳуқуқий замина яратиш ва экстремизм ҳамда терроризм билан келишиб бўлмайдиган фазода давлат стратегик дастури доирасида амал қилишни тақозо этади. Мазкур нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда, Паёмда Бош прокуратурага давлат бошқа тегишли органлари билан ҳамкорликда Тожикистон Республикасининг 2016-2020 йиллар учун экстремизм ва терроризмга қарши курашга доир миллий стратегиясини имкон қадар тезроқ тайёрлаш ва тавсия этиш топшириғи берилди.

Ҳозирги пайтда лойиҳаси тайёр бўлган мазкур стратегия Тожикистон Республикасининг экстремизм ва терроризмга қарши  кураш ва унинг олдини олиш соҳасидаги  давлат сиёсатининг мақсад ва  асосий йўналишлари талаблари ҳамда мамлакатимиз юзма-юз бўлиб турган таҳдидларни аниқлаб беради.

Паём кўрсаткичларини ижро этишда, шунингдек, Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқ ҳимояси органлари томонидан терроризм ва экстремизмга қарши курашни кучайтиришга оид қонун лойиҳалари, жумладан, бундай жиноятларни содир этганлик, шерик бўлиш ва ёрдам бериш учун жавобгарлик турлари кучайтирилган ҳолда ишлаб чиқилмоқда.

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик давлат комитети томонидан интернетдан терроризм ва экстремизм  мақсадида фойдаланишга  қарши кураш борасида Кибертерроризм ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, жиноятчиликка қарши кураш марказини таъсис этиш масаласи ўрганиб чиқилиш босқичида турибди.

Давлат бошлиғи Паёмда уюшган жиноятчиликка қарши кураш масаласига тўхталиб, наркотик моддалар ноқонуний савдосини халқаро терроризмни маблағлаштиришнинг асосий манбаи сифатида санаб ўтиб,  унга қарши курашни терроризм ва экстремизмга қарши курашнинг бир қисми, деб баҳолади. Мамлакат Президенти кўнгилсиз амаллар қаторида коррупцияни ҳам тилга олиб, уни давлат устувор  тараққиётига тўсиқ бўлувчи ва жаҳон миқёсида обрў-эътиборини тушириш омили сифатида атади.

Шу боисдан ҳам, мамлакат ҳуқуқ ҳимояси органлари ўз фаолиятида коррупцияга қарши курашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва бу боради фаолиятларини  жонлаштиришга вазифадор этилди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга йўллаган Паёми ҳақиқатдан ҳам, эртанги кун учун бўлган мақсад ва вазифаларимизнинг ёритувчиси бўлиб, ундаги кўрсаткичларни ижро этиш Ватан тинчлиги-ю осойишталиги, турмуш тарзимизнинг яхшиланиши ва фарзандларимиз ёрқин келажаги кафолати бўлиб қолади.

Раҳмон Юсуф Аҳмадзод,

Тожикистон Республикаси Бош прокурори,

адлия генерал-лейтенанти.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Тоғ бағридаги мўъжиза

 

Наҳот, яна етти нозанинни кўра олмасам?

Ёз ойлари жуда тез ўтади. Ҳаш-паш дегунча ёз ҳам ўтиб кетмоқда. Ҳали кўкламдаёқ бу йил, албатта, Еттикўлга бораман, деб режа тузиб қўйгандим. Лекин аввал Аштга, Ошоба томонга бориб-келмоқчи бўлдим. Лекин панжакентлик дўстларимиздан бири: -Агар августнинг биринчи ярмидан кечиксангиз, тоғларга совуқ тушиб қолиши мумкин, - деди. Бир каттанинг гапига кир, бир кичикнинг,

Муфассал...

Стефано Мансервиснинг Давлат бошлиғи билан суҳбати

 

12 июл куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Европа Комиссиясининг халқаро ҳамкорликлар ва тараққиёт бўйича маъмурияти Бош директори Стефано Мансервисни қабул қилди.

Учрашувда Тожикистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорликлари даражаси ва сифатидан қониқиш изҳор қилиниб, суҳбатдошлар икки томонлама ҳамда кўп

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073727

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064273
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
333
3030
5813
8024732
3363
108045
8064273

Сизнинг IPнгиз: 18.117.229.168
Бугун: 02-04-2025 02:34:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015