Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 22 Июн 2018 Кӯришлар: 4432
Печат

 

bitiruvchilar 2018Ҳайтали Боевнинг "Битирувчилар эссе ёзишга тайёрми?.." мақоласи Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинди. Ва бу таҳлил натижасини таҳририят эътиборига ҳавола этмоқдамиз.

Аввало, ўқитувчи Ҳайтали Боевга маориф соҳасининг бугунги кундаги долзарб мавзуларидан бири - республика олий касбий таълим муассасаларига

қабул вақтида эссе ёзиш масаласи борасида мутахассис сифатида куйинчаклик билан билдирган фикрлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Шунингдек, мана шундай яхши ва долзарб мақолани ёзиш муаллифнинг ўз касбига бўлган садоқати ва мамлакат маориф соҳасининг истиқболи масаласига бетараф эмаслигидан гувоҳлик беради.

Маориф ва илм вазирлиги маориф соҳасидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ислоҳ этишга хизмат қиладиган барча материал, андиша ва тавсияларни қўллаб-қувватлайди.

Муаллиф Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий тест марказининг таъсис этилиши ва самарали фаолият юритаётганлигини маориф соҳасида сўнгги йилларда қўлга киритилган муваффақиятлардан бири сифатида қаламга олиб, мамлакат олийгоҳларига кириш имтиҳонларидаги тестларнинг шаффоф ўтказилаётганлигини ижобий баҳолаган. Шунингдек, муаллиф ўрта умумтаълим муассасаларидаги ёзма ишлар ҳамда абитуриентлар учун эссе ёзиш масаласида ўз фикрларини баён этиб, бу борада Миллий тест марказининг фаолият бошлаган йилидан бошлаб, таълим дастурларига эссе ёзиш мавзуларини киритиш ва ўша йилданоқ мактабларда ўқувчилар учун эссе ёзиш бўйича қўшимча машғулотлар ўтказилишининг йўлга қўйилиши лозимлигини таъкидлайди ҳамда ўқув йили тугалланишига қисқа муддат қолган пайтда, "… "Муассаса битирувчиларига эссе ёзишни ўргатинглар", - қабилидаги топшириқлар мутахассис ўқитувчиларни ҳам "калавасининг учини йўқотиб қўйишлари"га олиб келмоқда…" - дея танқид қилади.

Биз муаллифнинг ўқитувчи сифатидаги ташвишини тушунамиз, ҳар бир ўқитувчида бундай ташвиш бўлиши, табиий. Зеро, олий ва ўрта касбий таълим муассасаларига қабул масаласи ўқитувчи ишининг сифати ҳамда самарасини кўрсатса, ўқувчи учун ҳаёт ва келажак масаласидир.

Иккинчидан, муаллифга маълум қиламизки, ҳар бир янги иш бошида ўзига хос камчилик ва муаммолардан йироқ бўлолмайди ҳамда келажакда бу муаммолар ўз ечимини топиб кетишини тажриба исботлаган. Эслатиб ўтиш жоизки, Миллий тест марказининг таъсис этилиши ва фаолиятининг дастлабки йилларида тест қабул имтиҳонларини топшириш вақтида эссе ёзиш ҳақида, умуман, гап-сўз йўқ эди. Ҳатто, абитуриент қабул вақтида эссе ёзади, деган фикр ҳеч кимнинг тасаввурида ҳам бўлмаган. Шу боисдан, ўқув дастурларига бу борада ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмаганди. Энди эссе ёзиш расмий равишда эълон қилинган экан, албатта, ўқув дастурларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Охирги 3-4 йилда қабул имтиҳонларида абитуриентлар учун эссе ёзиш масаласи замон тақозоси бўлиб, ўқувчиларнинг ёзма саводхонлиги сифатини ошириш, уларда ижодкорлик, мантиқий ва танқидий тафаккур ҳамда мустақил ўрганиш маҳоратини юксалтириш мақсадида эълон ва жорий қилинган. Қабул вақтида эссе ёзишнинг эълон қилиниши билан Маориф ва илм вазирлиги ҳамда Миллий тест маркази томонидан аниқ амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Жумладан, Эссе ёзиш усулларига оид дастур, Ёзма ишлар (эссе)га оид тавсиялар, абитуриентлар учун 2018-2019 ўқув йили учун тожик тили ва адабиёти фанидан эссе мавзулари ҳамда турли мавзулардаги эссе намуналари тайёрланиб, тасдиқланди ҳамда ўқитувчи ва абитуриентларга етказиб берилди. Маориф ва илм вазирлиги кенгашининг 2018 йил 26 январдаги 02/49-қарори ҳамда маориф ва илм вазирининг 2018 йил 29 январдаги 239-фармойиши асосида ташкилий-ҳуқуқий ва ўқув тилидан қатъий назар, республика ўрта умумтаълим муассасаларининг 11-синфида 2018 йилнинг 1 февралидан ўқув йилининг сўнгига қадар ҳар ҳафтада уч соат эссе дарси жорий қилинди. Бу ўқувчиларнинг эссе ёзиш масаласи ва салоҳиятини оширишга хизмат қилганлигига ишончимиз комил. Шу боисдан, Ҳ. Боевнинг "…қисқа муддатда ўқувчиларда бу қобилиятни пайдо қилиш кутилган натижа бера олмаса керак", - деган иддаоси ҳақиқатдан йироқдир.

Муҳтарам Ҳ.Боев, шунингдек, суҳбатдошининг тилидан шундай таъкидлайди: "… ўқувчиларимиз баён, иншо ёзиш қобилиятига эга, аммо эссе ҳам шакл, ҳам маъно жиҳатидан умуман бошқа нарса…"

Ҳурматли ўқитувчи, эссе маъно ва шакл жиҳатидан қисқа (кичик) иншо бўлиб, баъзи ҳолатларда у журналистиканинг кичик очерк жанрига ўхшаб кетади. Иншо сингари эссе (кичик иншо) ёзиш пайтида ҳам ўқувчи эркин мавзуда фикрини баён этишда озод бўлиб, берилган мавзу юзасидан фикр ва хулосасини қисқача ва ёзма далиллар билан ифодалайди. Эссе ҳам, иншо каби муқаддима (сўз боши), асосий қисм (муҳокама қилиш, фикрни қисқача баён этиш) ва хулосадан иборат. Эссенинг иншодан фарқи эссе ёзиш вақтида ёзма иш режаси тузилмайди.

Муаллиф жорий йилги, хусусан, таълим тили давлат тилида бўлмаган, рус тилида ўқитиладиган мактаблардан ташқари, абитуриентларнинг асосий муаммосини эссе мавзулари рўйхатидаги адиблар тўғрисида етарлича маълумотлари йўқлигида, деб билади. Биз эса, бу фикрга қўшила олмаймиз. Чунки эссе мавзулари рўйхатига киритилган аксарият адиблар давлат тили фани асосида ўқитилади ҳамда ушбу дарс дастурига кўра, 5-синфдан кичик иншо (эссе) ёзиш учун кўплаб соатлар ажратилган. Аслида, бу борада абитуриент учун муаммо бўлиши мумкин эмас. Зеро, танлаш учун абитуриентга берилган бешта эссе мавзусидан учтаси эркин мавзуда ва у булар хусусида маълумотга эга бўлиши лозим.

Бунга қўшимча ҳолда, ҳурматли муаллиф билиши керакки, ёзма иш (эссе)ни йўлга қўйиш борасидаги айрим муаммолар борлиги сабаб бу йил у ихтисосларнинг барча гуруҳларида эмас, балки учинчи ихтисослар гуруҳи доирасида амалга оширилади. Яъни бу йилги марказлаштирилган кириш имтиҳонларидаги эссени фақат учинчи ихтисослар гуруҳини танлаганлар ёзади. Бу борада эссе ёзишга оид дастур ва қўшимча материаллар тайёрланиб, нашр эттирилган ҳамда республикадаги барча умумтаълим муассасаларига етказиб берилган.

Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги муаллиф - ўқитувчи Ҳайтали Боевга ўз мақоласи билан эссе ёзишни жорий қилишдаги муаммо ва камчиликларни эслатиб, бу борада зарур тавсияларни берганлиги учун яна бир марта миннатдорчилик билдиради. Муаллифнинг билдирган тавсияларига боғлиқ ҳолда, вазирлик бундан кейин эссе ёзиш усулларини ўргатишни йўлга қўйиш учун умумтаълим муассасаларининг ўқитувчи ва ўқувчиларини зарур ўқув-методик материаллар билан таъминлаб, миллий озчиликни ташкил қилувчи халқларнинг умумтаълим муассасалари ўқув дастурларига эссе ёзишда зарур бўладиган мавзуларни киритишни режалаштирган.

 

Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги матбуот маркази.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ФАРЗАНДДАН-ДА АЗИЗ ФАЗИЛАТ

 

ёхуд келажагимиз бунёдкорлари маънавиятига қайғуриб…

Ёшлик - инсон умрининг «маънавий қасри»га тамал тоши қўйиладиган ғанимат замон. Зеро, ана шу маънавият умрбод одам боласининг ҳаётдаги мавқеини белгиловчи мезондир. Бақувват маънавият - етук инсонлик гарови…

Халқимиз: -Бола бошдан… - деган иборани бот-бот қўллайди, бу бежиз эмас. Тарбия она қорнидан бошланади. Уч кунлик гўдак тарбияси эса, ахлоқ-одоби комил фарзандни тарбиялаш имконини бой бериш демакдир.

Муфассал...

Паёмдан руҳланган аёллар

 

Давлат ҳокимияти Конибодом шаҳар ижроия органининг Аёллар билан ишлаш ва оила бўлими томонидан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг жорий Паёмини хотин-қизларга тушунтириш мақсадидаги тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шу тадбирлардан бири Ғафуржон Ортиқов номли қишлоқ жамоатидаги Гулбоғ қишлоғида ўтказилди. Аёллар билан ишлаш ва оила бўлими

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990389

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477324
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3252
4027
20937
7426653
98968
114875
7477324

Сизнинг IPнгиз: 3.22.70.169
Бугун: 23-11-2024 16:40:56

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015