Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг жорий йилги мамлакат Олий Мажлисига Паёми жамиятнинг барча қатламлари ва соҳаларни қамраб олган ҳолда, аҳолининг ҳаёт дастури сифатида ўқиб эшиттирилди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк йиллариданоқ ёшларга нисбатан кенг қамровдаги ғамхўрлик кўрсатила бошланди.
1992 йилнинг март ойида қабул қилинган Тожикистон Республикасининг «Ёшлар давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуни эса, мамлакатимиз ёшларининг кейинги сиёсий ва ижтимоий ҳаётида жуда катта ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлди.
Бундан ташқари, 1997 йилда эса, 23 май санасини Ёшлар куни, деб эълон қилиниши ёшларимизнинг чексиз қувончларига сабаб бўлди. Ҳар доим Ҳукумат ва Президент диққат марказида эканликларини ҳис этиб турувчи ёшлар Давлат бошлиғининг олиб бораётган тинчликпарварлик ва ёшлар борасидаги сиёсатидан мамнундирлар.
Қатор йиллар мобайнида ёшларга оид сиёсатни тўғри йўналтириш, бир мунча дастур ва чора-тадбирларнинг ўтказилиши ёшларга нисбатан кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг яна бир исботидир.
Биз бу ғамхўрликларни Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг жорий йилги мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида яна бир марта ҳис этдик.
Паёмда, жумладан, шундай дейилади: «Мамлакат Ҳукумати ёшлар давлат сиёсатига алоқадор бўлган масалаларни ўз диққат марказида сақлаб туради ва мустақил мамлакатимиз ёшларининг бунёдкорона ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун барча зарур чораларни амалга оширади».
Албатта, юртимиз мустақилликка эришгандан кейин мамлакат ёшларига яхши таълим олишлари, билимларини сайқал беришлари, дунёқарашларини ўстиришлари ва ҳар томонлама билимли ҳамда ўз соҳасининг етук кадрлари, давлату миллатга садоқат билан хизмат қиладиган ёшлар бўлиб, вояга етишлари учун барча шароитлар яратиб берилди.
Билимли ва лаёқатли ёшлар учун Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан таъсис этилган «Дурахшандагон» халқаро стипендияси, лаёқатли мактаб, лицей, коллеж ўқувчилар учун Президент стипендияси ва юртимизнинг битирувчи синф ўқувчилари, хусусан, чекка ноҳияларда яшовчи ўғил-қизлар учун ташкил этиган Президент квотаси шулар жумласидандир.
2015-2016 ўқув йиллари учун Тожикистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўғил ва қизларни Тожикистон Республикаси Президенти квотаси орқали (имтиҳонсиз) қабул қилиш режасига кўра, 1312 нафар, жумладан, 678 нафар ўғил ва 643 нафар қиз бола юртимиз олийгоҳларига Президент квотаси орқали қабул қилинган.
Бундан ташқари ёшларнинг замонавий билимларни эгаллашлари ва дунё мамлакатларининг олий ўқув юртларида билим олишлари учун ҳам барча шароитлар муҳайё этилган. Маълумотларга кўра, 2015 йилда мамлакатимизнинг 4512 нафар ёшлари дунёнинг етакчи университетларида билим олиш мақсадида хориж давлатлари томонидан юртимиз ёшлари учун ажратилган ўқув квоталарини қўлга киритишиб, нуфузли университетларнинг студенти, деган номга сазовор бўлган. Бу, албатта, ёшларимиз учун бугунги кунда мамлакат Ҳукумати ва Миллат пешвоси томонидан яратиб берилган қулай шароитлар самарасидир.
Шу ўринда, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўзининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида яна бир марта ёшлар учун яхши шароитлар яратиб бериш борасида шундай тўхталиб ўтди: «Биз ёшлар учун муносиб шароит яратайлик ва уларни шу тарзда тарбия қилайликки, фарзандларимиз ҳаётда тўғри йўлни танлашиб, замонавий илму билимларни ўзлаштирсинлар, бугунги кун касбу ҳунарларини ўрганишсин ва келажакда жамиятда ўзларига муносиб мақомга эга бўлсинлар».
Дарҳақиқат, биз-ёшлар Давлат бошлиғи томонидан яратиб берилган шароитлардан тўлиқ ва самарали фойдаланишимиз керак. Бугунги кунда ҳар бир интилувчан ёш учун барча шароитлар муҳайё. Қайси касбни эгаллашмасин, қай йўналишни танлашмасин, улар учун барча олийгоҳлар эшиклари очиқ. Фақат улардан интилувчанлик ва билимга чанқоқлик талаб этилади, холос.
Олийгоҳларнинг тўлиқ компютерлашгани, дарсликлар билан таъминланганлиги ва барча замонавий билимларнинг жорий этилаётганлиги ёшлар учун касбу ҳунар ўрганиш ва жамиятда ўзлари хоҳлаган касбнинг эгаси бўлишларига ёрдам бермоқда.
Бундан ташқари, мамлакат сарварининг давлат ҳокимияти, ҳуқуқ-тартибот ва барча соҳаларни ёш кадрлар билан таъминлаш борасидаги олиб бораётган сиёсатлари ҳам эртанги кун эгалари учун қилаётган ғамхўрликларининг олий намунасидир.
Мамлакатимиз ёшлари қувончига сабаб бўлган яна бир нарса шуки, 1998 йилда ёш олимлар учун Исмоили Сомоний номли давлат мукофоти ташкил этилди. Бугунги кунга қадар 136та ёш олим ушбу мукофот лауреатлари бўлишган. Бу ҳам ўз навбатида ёшларимизнинг илмга бўлган интилишларини ошириб, ўзларининг илм ва фан борасидаги ихтиро-ю янгиликлари билан юртимиз тараққиёти, ободлиги ва бундан-да юксалиши йўлида хизмат қилади.
Ёшларга яратиб берилаётган шароитлар ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Давлатимиз раҳбарининг қатор йиллар давомида ёшлар билан учрашувлари, юртимизнинг қайси гўшасига бормасин янги мактаб, спорт, кутубхона ва шунга ўхшаш биноларнинг очилиши, хориж давлатларига қилган сафарлари доирасида чет элларда таҳсил олаётган тожикистонлик ёшлар билан уюштирадиган мулоқотлари ва уларни ҳар доим тўғри йўлга, бунёдкорликка, замонавий билимларни ўзлаштириб, азиз Тожикистонимиз ободлигига ҳисса қўшишларига даъват этишлари биз-ёшларга куч-қувват бағишлаб туради.
2014 йилнинг 22 майида Ёшлар куни муносабати билан йўллаган табриги, 2014 йилнинг 4 апрелида азим Хўжанд шаҳрида Суғд вилояти ёшлари билан учрашуви, 2015 йилнинг 13 апрелида Кореяда таҳсил олаётган студентлар билан суҳбати, 2015 йилнинг 26 июн куни Миллий бирлик байрами муносабати билан Шириншоҳ Шоҳтемур номли Тожикистон Давлат аграр университетида юртимиз ёшлари билан мулоқоти ва ҳар йилги 1 сентябр - Билимлар кунида мамлакатимизнинг қайсидир олийгоҳидаги етакчи студентлари билан учрашувлари юқорида айтиб ўтилган эътибордан далолатдир.
Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўзининг 2016 йилнинг 20 январида мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида яна бир марта биз-ёшларга қарата ишонч билан шундай деди: «Биз яратувчан ёшларимиз билан фахрланамиз. Чунки, Ватанимиз мустақиллик даври ёшлари бугун миллий ору номус, муносиб ташаббуслари ва ватандорлик юксак ҳисси билан азиз Тожикистонимиз тараққиётида арзирли ҳиссаларини қўшишади ва ўз она-Ватанларига содиқона хизмат қиладилар».
Ҳақиқатдан ҳам, биз-мустақиллик даври ёшлари чин маънодаги бахтли ёшларданмиз. Чунки бизнинг мустақил, демократик, ҳуқуқбунёд, ижтимоий, дунёвий ва бундан-да қудратлироқ давлат қуришни режалаштирган Тожикистон, дея ном олган азиз ватанимиз бор.
Биз бундан кейин ҳам ўзимизнинг барча билимларимизни шу жонажон Ватанимиз тараққиёти йўлида сарфлашга, уни бундан-да обод этишга ва муҳтарам Президентимиз ишончларини оқлашга барча саъй-ҳаракатларимизни йўналтирамиз.
Шу ўринда, бир нарсани таъкидлаб ўтишни истардим. Биз ҳам, ўз навбатида ёшларга яратиб берган барча шароит ва имкониятлар учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларига миннатдорчилик билдирамиз. Биз Миллат пешвоси билан фахрланамиз. Зеро, юртимизнинг бугунги тинч ва осойишта ҳаётида у кишининг қилган меҳнатлари жуда улкандир.
Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».
Фахриддин Маҳмуд 1991 йилнинг 25 февралида Суғд вилоятидаги Жаббор Расулов ноҳиясининг Ғўлакандоз қишлоғида туғилган. 1998 йили 16-ўрта умумтаълим мактабига қабул қилиниб, 2009 йили тамомлади. Маълумоти ўрта, мактабдан сўнг, 2009-2011 йиллар ҳарбий хизматни ўтаб қайтган.
Муфассал...
Вилоят шаҳарларида яшаётган кишилар бутун қиш фасли давомида янги узилган помидор ва бодринг истеъмол қилиш имкониятига эга бўлишди. Жумладан, аҳоли дастурхонига 27 тонна помидор, 21 тоннадан кўпроқ бодринг, 22 тоннага яқин кўкат ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди. Бу маҳсулотлар иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Айни бир пайтда иссиқхоналарда лимон етиштириш ҳам кўпаймоқда. Ҳозиргача вилоят иссиқхоналарида 51 тоннадан
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015