Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 22 Январ 2016 Кӯришлар: 1817
Печат

payomm

20 январ, 2016 йил, Душанбе шаҳри.

Муҳтарам Миллий мажлис аъзолари

ва Намояндалар мажлиси вакиллари!

Азиз ватандошлар!

Мамлакат олий қонунчилик органи ва Тожикистон шарафли халқига бу йилги Паём замонавий дунёда вазиятнинг янада кескинлашуви, янги аср жуда хавфли ҳодисалари - терроризм ва экстремизмнинг кенг тарқалиши, дунёни тақсимлаш учун қудратли давлатлар манфаатлари тўқнашувининг мисли кўрилмаган тарзда ривожланиши ва шу билан боғлиқ ҳолда, сайёрамиз сиёсий вазияти янада мушкуллашгани ва кескинлашгани ҳамда дунёнинг бир қатор мамлакатларида молиявий-иқтисодий инқироз кучайган бир шароитда йўлланмоқда.

2015 йил мамлакатимиз янги тарихига, энг аввало, муҳим сиёсий маърака - Олий Мажлис ва маҳаллий мажлисларга вакиллар сайловлари билан кирди.

Шуни алоҳида эслатиб ўтишни истардимки, сайловлар мутлақ тинчлигу барқарорлик муҳити ва юксак сиёсий даражада ўтказилиб, Тожикистон халқи сиёсий маърифати ва фуқаролик масъулияти ошганидан яна бир марта гувоҳлик берди.

Фурсатдан фойдаланган ҳолда, мамлакат бутун шарафли халқига йилнинг энг муҳим сиёсий тадбирида фаол иштирок этганликлари учун яна бир бор миннатдорчилик билдираман.

Ўтган йилда, шунингдек, яна бир қатор муҳим маъракалар, жумладан, Тожикистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўрсатган ташаббусларидан бири - "Сув ҳаёт учун" 2005-2015 халқаро ўн йиллик амалиёти якунига бағишланган Халқаро конференция, машриқзамин атоқли мутафаккири, буюк шоир Мир Сайид Али Ҳамадоний 700 йиллиги ва қадимий Ҳисорнинг 3000 йиллик юбилейлари нишонланган бўлиб, уларнинг барчаси мамлакат ёшу қариси миллий ифтихори, ўзликни англаш туйғуларини кучайтириш, чунончи, мамлакатимиз нуфузу эътиборини мустаҳкамлашда ўзига хос ролни ўйнади.

2015 йил жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг миллий иқтисодиётимизга таъсири ва босимининг кучайганига қарамасдан, мамлакатимиз шарафли халқи аҳилона заҳматлари туфайли иқтисодиёт мусбий тараққиёти ва макроиқтисодий устувор кўрсаткичлари таъминланиб, ички маҳсулот умумий ҳажми 48 миллиард сомонийдан зиёд, унинг ўсиш суръати 6 фоизга баравар бўлиб, инфляция даражаси 5 фоизни ташкил қилди.

Камбағаллик сатҳи 31 фоизгача пасайиб, ички маҳсулот ҳажми аҳоли жон бошига 3,8 фоиз ошди. Жамғарма пуллар йил давомида 9 миллиард сомоний ёки 35 фоизга ошди.

Зикр этилган кўрсаткичлар демографик вазият ва аҳоли саломатлиги яхшиланиши тенденцияси давом этишига ҳисса қўшган бўлиб, натижада, фуқаролар ўртача умри 73,5 йилга етди ва оналару болалар ўлими ҳолати аввалги йилларга нисбатан анча камайди.

Сўнгги беш йилда таваллуд пайтидаги оналар ўлими кўрсаткичи 1,6 баравар ва болалар ўлими ҳолати 2,5 баравар камайди.

2015 йили давлат ва соҳавий дастурлар доирасида 205 мингдан зиёд янги иш жойлари таъсис этилди.

Давлат қарзи кўрсаткичлари ўтган йили ички ялпи маҳсулотга нисбатан 27,9 фоизни ташкил қилди. Бу қарзни бошқариш бўйича халқаро меъёрларга мувофиқ, мўътадил кўрсаткич ҳисобланади.

Шунинг бараварида эслатиб ўтиш жоизки, 2015 йили миллий иқтисодиётимиз аксар соҳалари ташқи омиллар кучли таъсири остида бўлиб, бу жараён тижорат алоқалари ривожланиши, пул ўтказиш, миллий пул қурби ва давлат бюджети кўрсаткичларига бир қадар манфий таъсир кўрсатди.

Шундай вазият олдини олиш учун Ҳукумат қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиб, унинг доирасида иқтисодиёт воқеий соҳалари тараққиётини таъминлаш, тадбиркорлик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, имкон қадар кўпроқ маҳаллий ва хорижий сармояларни жалб этиш, ишлаб чиқариш корхоналари ва янги иш жойлари ташкил этиш, тижорат шериклари ва жаҳон молиявий ташкилотлари билан ҳамкорликларни кенгайтириш учун бир қатор фойдали тадбирларни амалга оширди.

Инқирозга қарши чора-тадбирлар доирасида ишсиз фуқаролар ва Ватанга қайтган меҳнат муҳожирларини иш жойлари билан таъминлаш мақсадида "2016-2017 йиллар учун аҳолини иш билан таъминлашга ёрдамлашиш давлат дастури" қабул қилинган бўлиб, унинг асосида 300 мингдан зиёд янги иш жойлари таъсис этилиши ва қайта тикланиши зарур.

Ўтган йили манфий тенденциянинг давом этгани сабабли жаҳон бозорларида мамлакат асосий экспорт молу маҳсулотлари нархи пасайиб, ташқи омилларнинг миллий пулга нисбатан таъсири ошди.

Шунга қўшимча тарзда, йил давомида рўй берган табиий офатлар, жумладан, Суғд вилоятида ҳавонинг совуқ келиши, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, Рашт водийси ва Хатлон вилоятининг бир қатор ноҳияларида сел келиши ва зилзила юз бериши мамлакат иқтисодиётига 4 миллиард сомонийдан зиёд моддий зарар етказди.

Ҳукумат табиий офатлар оқибатларини имкон қадар тезроқ бартараф этиш учун зарурий тадбирларни қабул қилиб келмоқда.

Биринчи навбатда, аҳоли яшаш манзиллари ва вайрон бўлган иншоотлар, жумладан, йўлу кўприклар, таълим ва тиббиёт муассасалари, электр узатиш линиялари қайта қурилиб, тикланмоқда.

2015 йили мамлакат ташқи савдо обороти 2014 йилга нисбатан 18 фоиз, жумладан, экспорт 9 фоиз, импорт 20 фоиз ва пуллик хизмат кўрсатиш 7 фоизга камайди.

Жаҳон иқтисодиёти бугунги шароити миллий иқтисод соҳалари вазиятини яхшилаш учун мамлакат молиявий захира-ю иқтидорлари, ишлаб чиқариш ва табиий захираларидан самарали фойдаланиш, молия ва қарз самарали сиёсати олиб бориш, бюджет маблағларидан фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоялаш, экспорт иқтидорларини кучайтириш, хусусан, тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш йўлида Ҳукумат томонидан қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинишини талаб этади.

Таъкидлаш жоизки, гарчанд 2015 йилги Паёмда зикр этиб ўтилган кўрсатма-ю топшириқлар ва ташаббуслар кўп қисми мавжуд имконияту захираларни назарда тутган ҳолда ижро этилган бўлса-да, аммо экспорту импорт кўрсаткичлари камайгани ва давлат бюджети баъзи кўрсаткичлари ижро этилмагани сабабли, ойлик маошлар ва нафақаю стипендияларни ошириш режаси амалга ошмади.

Бироқ бу ташаббус мамлакат Ҳукуматининг 2016 йилдаги биринчи даражали тадбирлари рўйхатида сақлаб қолинади. Зеро, мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилаш учун шароит муҳайё қилиш Президент ва Ҳукумат фаолиятидаги энг олий мақсадлардан бири эканлигини неча марта таъкидлаб ўтганман.

Мамлакат иқтисодий тараққиётини ҳисобга олган ҳолда, давлат молиявий захираларидан фойдаланишни назоратга олиш ва ўтган йилги Паёмда назарда тутилган тадбирлар ижроси йўлида харажатларни тенглаштириш сабабли, жорий йилнинг 1 июлидан ойлик маошларни ошириш навбатдаги босқичи амалга татбиқ этилади.

Жумладан, ҳокимият ва давлат бошқарувидаги органлари, ҳуқуқ муҳофазаси ходимлари  ва ҳарбий хизматчилар ойлик маошлари 15 фоиз, мактабгача таълим, ўрта умумий ва олий таълим, маориф соҳаси бошқа соҳаларини қамраб олган ҳолда маориф муассасалари, илм, маданият, спорт ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ойлик маошлари 20 фоиз, ижтимоий ҳимоя соҳаси муассасалари, жумладан, нуронийлару ногиронлар учун интернат-уйлар, уйда ижтимоий ёрдам бўлимлари ва уруш ҳамда меҳнат қаҳрамонлари ва уларга тенглаштирилган шахслар истироҳатгоҳу соғломлаштириш муассасалари ходимлари ойлик маошлари 25 фоизга оширилади.

Ёш жиҳатдан ва базавий нафақалар энг кам ва энг кўп кўрсаткичи ҳамда фуқаролар меҳнат нафақалари ўрта ҳисоб бўйича то 20 фоизгача оширилади.

Шу билан бирга, студентлар стипендиялари ва бошқа турдаги стипендиялар 30, чунончи, энг кам ойлик маошлари 60 фоиз оширилиб, унинг ҳажми 250 сомонийдан 400 сомонийга баравар бўлади.

Суғуртавий нафақалар суғурта қисми ҳам индексация (қайта ҳисоб) қилинади.

Юқорида зикр этилган чора-тадбирларга маблағ ўтказиш учун давлат бюджетидан бир йилда 1 миллиард 323 миллион сомоний йўналтирилади.

Шу сабабли, мамлакат Ҳукуматига бу йўналишда аниқ тадбирлар қабул қилиш топшириғи берилади.

Биз бир қатор давлату соҳавий дастурлар, жумладан, миллий тараққиёт биринчи стратегияси охирига етказилаётган бир босқичда турибмиз.

Устувор мақсадларга эришиш йўлидаги ишларга суръат бағишлаш ва мамлакат иқтисодий-ижтимоий тараққиёти бундан кейинги истиқболларини аниқлаш учун Тожикистоннинг 2030 йилгача миллий тараққиёт стратегияси тайёрланган бўлиб, айни пайтда вазирликлару идоралар муҳокамасида турибди.

Мазкур ҳужжатда эълон қилинган учта миллий мақсадимиз биринчи даражали вазифалар сифатида сақлаб қолинади ва биз яқин келажакда улар ижросини таъминлашга қатъий азм қилганмиз.

Олдинда турган даврларда бу мақсадлар янги сифатлар касб этиб, энергетик мустақилликни таъминлашдан электр энергиясидан самарали фойдаланиш, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиб, транзит давлатга айланиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдан аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланишга ўтишлари учун имконият яратишни ташкил қилади.

Бу жараёнда иқтисодиёт воқеий соҳалари самарадорлиги,  инсон потенциалини ривожлантириш, ишлаб чиқариш турини ошириш, институционал кучайиш ва минтақалар тараққиётига кўпроқ эътибор берилади.

Биз мамлакатнинг бундан кейинги устувор тараққиётини индустриал ва инновацион шаклда назарда тутиб, иқтисодий-ижтимоий ҳаёт барча соҳаларида захира-ю имкониятлардан самарали фойдаланишни юксалтириш учун ҳаракат қиламиз ва мамлакат миллий иқтисодиёти зарар кўришига йўл қўймаслик учун узоқ муҳлатли даврга мўлжалланган алоҳида тадбирларни, аллақачон, амалга оширишни бошлаганмиз.

Шунга мувофиқ тарзда, Ҳукумат ўз фаолиятини зикр этилган йўналишлар бўйича ривожлантириб, марказий органлар ва маҳаллий давлат идоралари, тараққиёт шериклари, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликларни мамлакат стратегик мақсадларига эришиш йўлида таъминлаши зарур.

Саноат соҳасида ишлаб чиқариш миллий иқтисодиётни олға сурувчи, аҳолини иш билан таъминлаш, давлат бюджети даромадлари сарчашмаси ва умуман, ижтимоий масалаларни ҳал этиш муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Бу вазифалар ижроси ва мамлакат саноатини ривожлантиришга эришиш мақсадида шу кунгача бир қатор соҳавий дастурлар амалга татбиқ этилган бўлиб, бу саноат биринчи хом ашёси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ҳисса қўшади.

Айни пайтда саноат иқтидорларидан имкон қадар кўпроқ фойдаланиш ва маҳаллий хом ашёлар, жумладан, пахта хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмини ошириш учун бир қатор имтиёзлар назарда тутилган.

Шунга қўшимча тарзда, аксар муҳим иншоотлар бунёди ва замонавий ускуналару технологияларни келтириш учун ҳам бир қатор имтиёзлар белгиланган бўлиб, улар умумий маблағи сўнгги олти йилда 20 миллиард сомоний ва фақатгина ўтган йилда 4 миллиард сомонийни ташкил қилди. Яъни бу маблағлар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлар ихтиёрига ўтказилди.

Бундай тадбирлар ва соҳавий дастурлар татбиқи натижасида замонавий технологиялар билан жиҳозланган ишлаб чиқариш корхоналари сони кўпайиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш воқеий ҳажмини сўнгги ўн йилда 1,6 баравар ошириш имконини берди.

Аммо бу кўрсаткич мамлакат истеъмолчилик бозорини тўлиқ таъминлаш ва экспорт ҳажмини ошириш учун ҳануз етарли эмас. Шу сабаб, замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда, импорт ўрнини босадиган молу маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, бозор талаботини маҳаллий рақобатбардош маҳсулот билан таъминлашимиз, мамлакат экспорт иқтидорини ошириш ва янги иш жойлари таъсис этиш учун зарур чоралар қабул қилишимиз лозим.

Ҳукуматнинг ер ости бойликларини қазиб олиш ва қайта ишлаш саноатида олдинга қўйган сиёсати татбиқи мамлакат иқтисодиётига кўмир, цемент ва бошқа қурилиш материаллари импортини бартараф этиш ва келгусида бу маҳсулотларни экспорт қилиш учун замина тайёрлаш мумкинлигини кўрсатди.

Шунга қўшимча тарзда, мамлакат бир қатор ноҳияларида саноат минтақалари қурилиши, жумладан, қарийб 2 миллион тонна иқтидорга эга бўлган нефтни қайта ишлаш иккита корхонаси, 3 миллион тоннадан зиёд иқтидорга эга бўлган цемент ишлаб чиқариш учта корхонаси, 52 минг тонна пахта хом ашёсини қайта ишлаш қудратига эга бўлган ва 150 миллион квадрат метр пахта матоси ишлаб чиқарувчи тўқимачилик корхоналари, учта кимё саноати корхонаси бунёди, 1400 килограмм тилло ишлаб чиқариш иқтидорига эга бўлган рангли металларни қайта ишлаш корхонаси, 50 минг тонна рух ва 50 минг тонна қалай ишлаб чиқариш иқтидорига эга бўлган йирик металлургия корхоналари, 400 минг тонна иқтидорга эга бўлган яна битта металлургия корхонаси бу йил ва келгуси йили фойдаланишга топширилади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, саноат корхоналари фаолияти, хусусан, маъдан, қора ва рангли металларни қайта ишлаш корхоналари фаолияти электр энергияси ва инфратузилма бошқа шароитлари билан боғлиқдир.

Шунинг учун, саноат корхоналари қурилишини режалаштирганда, уларни хом ашё манбаларига яқин минтақада жойлаштириш, электр энергияси, сув зарур ҳажми, йўл ва ишлаб чиқариш ҳамда бошқа ижтимоий инфратузилмаларни энергияни тежовчи технологияларни ҳисобга олган ҳолда қуриш инобатга олиниши зарур.

Мамлакат келгусидаги тараққиёт стратегиясида давлатимизни саноатлаштириш назарда тутилган. Бу ташаббус хом ашёларни тўлиқ ишлаш ҳажмини ошириш, маҳаллий рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиши ва мамлакат экспорт қудратини оширишга ҳисса қўшиб, ташқи савдо кўрсаткичлари яхшиланиши ва ижтимоий масалаларни ҳал этиш учун воқеий замина яратади.

Шунинг учун, мамлакат Ҳукумати, жумладан, саноат ва янги технологиялар, қишлоқ хўжалиги вазирликлари ҳамда бошқа тегишли вазирликлару идоралар стратегик мақсадларни ҳал этиш ва иқтисодиётни бошқариш етакчи шаклу усуллари татбиқи учун соҳа дастурларини белгиланган афзалликлар доирасида тайёрлашиб, уларнинг ўз вақтида ва сифатли татбиқ этилишини таъминлашлари зарурдир.  

Мамлакат ташқи иқтисодий алоқалари маҳаллий ишлаб чиқаришни таъминлаш ва маъмури-ю техник тўсиқларни камайтириш йўлида ривожланган бўлиб, Тожикистон бугун жаҳон ҳамжамияти томонидан тижоратда ишончли шерик сифатида танилди.

Шунга қарамасдан, ташқи иқтисодий фаолиятимизда маҳаллий ишлаб чиқариш бир хил бўлмагани сабабли, импорт ҳиссаси талаботга нисбатан ҳозиргача зиёддир.

Шунинг учун, ўрта муҳлатли даврда ташқи савдо сиёсати стратегиясида учта асосий йўналиш - экспортни рағбатлантириш, экспортга эҳтиёж сезувчи ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва савдо расмиятчилигини соддалаштиришга алоҳида аҳамият берилсин.

Шу мақсадда, Иқтисодий тараққиёт ва савдо, Саноат ва янги технологиялар, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари  ва бошқа вазирликлару идоралар раҳбарлари ўрта муҳлатли даврга экспортга ҳисса қўшиш ва импорт моллари ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши дастурини тайёрлашиб, белгиланган тартибда мамлакат Ҳукуматига тавсия этишлари зарур.

Зикр этилган дастур татбиқи доирасида маҳсулотни қайта ишлашу сотишни кенг йўлга қўйиш, экспорт моллари сонини ошириш, жумладан, юксак қийматда қўшимча қилинган импорт моллари ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 20дан кам қилмаслик ва шунга қўшимча тарзда, 20 хил шундай экспорт моллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун чора-тадбирлар амалга оширилиши керак.

Таъкидланганидек, саноат соҳаси тараққиёти, энг аввало, электр энергияси ишлаб чиқариш билан боғлиқдир. Аммо шуни қайд қилиш жоизки, шу кунгача мамлакатда ишлаб чиқариладиган электр энергияси ҳажми иқтисодиёт устувор тараққиётини таъминлаш учун етарли эмасдир.

Шунинг учун, электр энергияси ишлаб чиқарувчи янги иқтидорларни ишга тушириш билан бир қаторда, ундан барча соҳаларда самарали фойдаланиш, хусусан, электр энергиясини тежайдиган техника-ю ускуналардан фойдаланишга биринчи даражали аҳамият беришимиз лозим.

2016 йилда 300 мегаватт ҳажмдаги қўшимча энергетик иқтидорларни фойдаланишга топширишни режалаштиряпмиз.

Аммо шу билан бирга, биз йил давомида 350 мегаватт ҳажмида янги саноат иқтидорларини ишга туширишни ҳам режалаштирганмиз.

Гарчанд мамлакатимизда нефту газ қазиб олиш ва ёнилғи ишлаб чиқариш ҳажми кам бўлса-да, аммо гидроэнергетик захираларимиз ниҳоят катта эканлиги сабабли, улардан самарали фойдаланиш устувор иқтисодий тараққиётни таъминлаш ва мамлакат экспорт иқтидорини кучайтиришга доир имкониятларимизни бир неча мартага ошириши мумкин.

Жаҳон келгуси тараққиёти кўп жиҳатдан қайта тикланадиган энергия манбалари билан боғлиқдир. Зеро, улар устувор иқтисодий-ижтимоий барқарорликни таъминлаш, "яшил иқтисодиёт"ни шакллантириш, атроф-муҳит муҳофазаси, иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар олдини олиш ва карбон газлари тарқалишини камайтириш муҳим омили ҳисобланади.

Тожикистон фаровон сув захираларига эга мамлакат сифатида халқаро ва минтақавий ҳамкорликлар воситасида бу захиралардан одилона ва оқилона фойдаланиш тарафдори ҳисобланиб, сув соҳасида ҳамкорлик дипломатияси босқичма-босқич татбиқ этилишини бу йўналишдаги мушкулликларни ҳал этишнинг ягона йўли, деб билади.

Зеро, устувор тараққиёт мақсадларига эришиш йўлида энергиядан фойдаланиш имконияти мавжудлиги, хусусан, ривожланаётган ва тоғли мамлакатлар учун куннинг энг муҳим масалаларидан бирига айланган. Шу сабабли, Тожикистон учун энергиядан мушкулликларсиз фойдаланиш масаласи иқтисодий-ижтимоий тараққиётни таъминлаш ва камбағаллик сатҳини пасайтириш йўлида ўзига хос аҳамият касб этади.

Бу йўналишда, Тожикистоннинг "Сув устувор тараққиёт учун" янги халқаро ўн йиллик амалиётларини эълон қилишга доир таклифини татбиқ этиш жараёнига ўтказиш, айниқса, катта аҳамиятга эгадир.

Мамлакат Ҳукумати гидроэнергетик захираларни миллий бойлик ҳисоблайди. Шунинг учун, биз сув энергетикаси соҳаси тараққиётини ўз фаолиятимиз истиқболли йўналишларидан бири сифатида белгилаб, халқаро шериклар билан ҳамкорликда энергетик иншоотлар таъмиру қайта тикланиши ва қурилишини давом эттирамиз.

Мустақиллик йилларида энергетика тараққиёти учун мамлакатда 12 миллиард сомонийдан зиёд  маблағ жалб этилган ҳолда, 32та давлат сармоявий лойиҳаси амалга татбиқ этилди.

2016 йил охиригача "Душанбе-2" иссиқлик-энергия маркази иккинчи корпуси (300 мегаватт) икки ярим миллиард сомоний маблағ ҳисобидан фойдаланишга топширилади. Бу аҳолининг электр энергияси билан таъминланиш ҳолатини анча яхшилайди. Чунончи, 2,2 миллиард сомоний маблағ ҳисобидан КАСА-1000 (252 километр) минтақавий электр узатиш линияси қурилиши бошланади. У бизнинг электр узатиш линияларимизни минтақанинг бошқа мамлакатлари билан боғлаб, қўшни давлатлар билан иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтиришга ҳисса қўшади.

Энергетик мустақилликка эришиш йўлида бюджет маблағлари ва хорижий сармоялар ҳисобидан 36 миллиард сомоний йўналтирилган бўлиб, фақатгина жорий йил соҳа тараққиёти учун 4 миллиард сомоний ажратилади.

Режага олинган энергетик иншоотлар бунёди ва қайта тикланиши яқин келажакда аҳоли ва миллий иқтисодиётимиз турли соҳаларини энергия билан тўлиқ таъминлаб, ёз мавсумида ортиқча электр энергиясини минтақа мамлакатларига экспорт қилиш учун  шароит яратишга имконият беради.

Тожикистон иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳолини иш жойлари билан таъминлаш етакчи секторларидан бири қишлоқ хўжалиги соҳаси бўлиб, унинг тараққиёти сўнгги йилларда устувор даражада сақланиб қолиняпти.

Шу пайтгача қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий воқеий тараққиёти таъминланиб, сўнгги ўн йилда қарийб 2 баравар ошди ва бугун ўрта ҳисоб бўйича ички ялпи маҳсулотнинг 23 фоизини ташкил қилади.

Зикр этиш жоизки, ердан фойдаланиш маданиятини юксалтириш, суву ердан самарали фойдаланиш ва такрорий экинлар экилишини жорий қилиш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ошишига ҳисса қўшиб келмоқда.

Сўнгги 15 йил мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасида 42та давлат сармоявий лойиҳаси 3,7 миллиард сомоний маблағ эвазига амалга оширилди.

Айни пайтда, ушбу соҳада 9та давлат сармоявий лойиҳасини 1,5 миллиард сомоний маблағ ҳисобидан амалга ошириш давом этмоқда.

Тожикистон Президентининг 2009 йил, 27 августдаги "2010-2014 йиллар Тожикистон Республикасида боғдорчилигу узумчилик соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча тадбирлар тўғрисида"ги фармони ижроси йўлида 50000 гектар майдонда янги боғлару токзорлар барпо этилиб, дастур ортиғи билан ижро этилди ва шу йўл билан 100 мингдан зиёд янги иш жойлари муҳайё қилинди.

Бу жараённи давом эттириш мақсадида Ҳукумат томонидан 2016-2020 йиллар учун боғдорчилигу токпарварлик соҳасини ривожлантириш янги дастури қабул қилиниб, уни амалга татбиқ этиш доирасида келгуси 5 йил давомида яна 20 минг гектар янги боғу токзорлар барпо этилиши назарда тутилган.

Шу билан боғлиқ ҳолда, маҳаллий тадбиркорлар диққати мева-ю сабзавотни қайта ишлаш ва якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга доир ҳозирги замон технологиялари билан жиҳозланган корхоналар бунёди, иссиқхоналар майдонини кенгайтириш, логистик марказларни кўпайтириш, чунончи, мева-ю сабзавотлар яхши сақланиши учун ҳозирги замон музлатиш хоналари бунёдига жалб этилиши керак.

Сўнгги йилларда  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиш йиллик ошиш суръати ўрта ҳисобда 7 фоиздан зиёд ва 2015 йилда эса 3,2 фоизни ташкил қилди.

Ҳозир республика истеъмол бозори захиралари мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳаси маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳисобидан шаклланган бўлиб, бу жараён истеъмол бозори фаровонлиги ва маҳсулот нархига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Шу сабабли, мамлакатимиз барча деҳқонларига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, истеъмол бозорини фаровонлаштириш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш йўлидаги софдилона заҳматлари учун миннатдорчилик билдиришни истардим.

Биз қулай табиий шароит ва зарур захира-ю имкониятларга эгамиз. Улардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш йўлга қўйилган тақдирда, мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашимиз мумкин. Яъни миллий мақсадларимиздан бири - озиқ-овқат хавфсизлиги масаласини ҳал қила оламиз.

Шунга боғлиқ ҳолда, мамлакат Ҳукумати меваю сабзавот, жумладан, қуруқ мевалар экспорти йўлида мавжуд бўлган барча тўсиқларни орадан кўтариши керак.

Тожикистон тоғли шароитида транспорт инфратузилмасини шакллантириш миллий иқтисодиётимиз ривожланишининг асосий шартларидан бири ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида мамлакат транспорт соҳасида 12 миллиард сомоний маблағ ҳисобидан 45та давлат сармоявий лойиҳаси татбиқ этилиб, 2000 километрдан зиёд автомобил йўллари қайта тикланди, бунёд этилди ва фойдаланишга топширилди.

Ҳозир бу соҳада беш ярим миллиард сомоний ҳисобидан 14та лойиҳани амалга ошириш ишлари давом эттирилмоқда.

2015 йилда 57 километрли Душанбе-Турсунзода  марказий автомобил йўли 800 миллион сомоний ва 113 километрлик Айний-Панжакент марказий автомобил йўли 700 миллион сомонийдан зиёд маблағ ҳисобига охирига етказилди. Бу йил 370 миллион сомоний маблағ эвазига 88 километрлик Восе-Ховалинг автомобил йўли қайта тикланиши ишлари охирига етказилади. Шунингдек, Душанбе-Қўрғонтепа темир йўли (Ваҳдат-Ёвон участкаси) фойдаланишга топширилади. Яъни республика пойтахти мамлакат энг катта минтақаларидан бири - Хатлон вилояти билан темир йўли орқали боғланади.

Биз мустақиллик йиллари давомида 190 километрдан кўпроқ темир йўл бунёд этдик.

2016 йил давомида яна бир нечта муҳим транспорт иншоотлари, жумладан, Душанбе-Турсунзода (Ибн Сино ҳайкалидан то шаҳарнинг ғарбий дарвозасигача) автомобил йўли участкалари  қайта қурилиши 480 миллион сомоний маблағ ҳисобидан ва 310 миллион сомонийдан зиёд маблағга Исфара-Хўжанд автомобил йўли қайта тикланиши бошланади.

Душанбе-Кўлоб-Қалъаихумб-Хоруғ-Қулма автомобил йўлини халқаро даражага мутобиқлаштириш учун бу йил унинг энг мушкул иккита участкаси, яъни 32 километр масофага эга бўлган Кўлоб-Шўрообод ва 26 километр масофага эга бўлган Шкев-Қалъаихумб участкаларини қайта тиклаш режалаштирилган бўлиб, унинг умумий маблағи 800 миллион сомонийдан зиёдни ташкил қилади.

Бугунги кунда қарийб 110 километр масофага эга ва умумий қиймати 2 миллиард сомонийдан зиёд бўлган Қалъаихумб-Ванж автомобил йўлини қайта тиклаш ишларини бошлаш учун лойиҳани тайёрлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Фақатгина транспорт соҳасида сармоявий лойиҳаларни амалга татбиқ этиш ишларида айни пайтда 3000 киши фаолият юритаяпти.

2015 йил давомида, умуман,  қарийб 510 километр йўл таъмирланиб, қайта қурилди ва 140та кўприк тикланди. 

Шунга қўшимча тарзда, 70 миллион сомонийдан зиёд маблағ ҳисобидан шаҳру ноҳиялар ва қишлоқ хўжаликлари ўртасидаги 324 километр масофалик йўллар таъмири ва қайта тиклаш ишлари охирига етказилди. Бундан ташқари, республика Президенти Эҳтиёт фонди ҳисобидан мамлакат 21та шаҳру ноҳияси 81 километрлик шаҳарлараро йўллари 90 миллион сомоний маблағ эвазига қайта қурилиб, таъмирдан чиқарилди. 

Шу билан боғлиқ ҳолда, яна бир марта тегишли вазирликлару идоралар  ва давлат ҳокимияти вилоятлар, шаҳру ноҳиялар ижроия органлари раҳбарларига шаҳарлар ичидаги, ноҳиялараро, жамоатлару қишлоқлар ўртаси ва бошқа аҳоли яшаш нуқталаридаги йўллар таъмиру қайта қурилиши ишларини кенгайтириш, чунончи, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалаларига доимий эътибор беришлари зарурлигини таъкидлайман.

Айни пайтда мамлакат бир қатор шаҳру ноҳиялари аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида қарийб 1 миллиард сомоний умумий маблағ ҳисобидан 7та давлат сармоявий лойиҳаси амалга ошириляпти. Умуман, мустақиллик даврида шу мақсадда икки ярим миллиард сомоний маблағ сарфланди.

Қадрли иштирокчилар!

Жаҳон иқтисодий инқирози таъсири остида мамлакат молиявий аҳволи ҳам зарар кўрди. 2016 йил бюджети мавжуд захира-ю имкониятлардан самарали фойдаланиш ва белгиланган миллий афзалиятлар ижросини ҳисобга олган ҳолда 18 миллиарду 300 миллион сомоний ҳажмида қабул қилинган бўлиб, 2015 йилга нисбатан 3 миллиард сомоний ёки 20 фоизга зиёддир.

Аммо шуни қайд қилиш жоизки, давлат бюджети даромадининг ҳозир ҳам кўп жиҳатдан ташқи омиллар ва тўғридан-тўғри ўтказилмаган солиқлар билан боғлиқ жиҳати кўп.

Бу шароитда биздан бюджет даромад манбаларини тадбиркорлигу сармоядорлик фаолиятини кенгайтириш ва бошқа манбалар ҳисобидан таъминлаб, харажат қисмидан самарали фойдаланишга доир якуний мақсадларга етиш учун  аниқ чоралар қабул қилишимиз лозим бўлади.

Шунинг учун, Молия вазирлиги ва Миллий банк давлат бошқа тегишли органлари билан биргаликда мамлакат молиявий устуворлигини мустаҳкамлаш, молиявий бозорларда бўҳронлар пайдо бўлиши хавфини камайтириш, маблағ бозорлари фаол илгарилашини таъминлаш йўлида стратегик мақсадлар доирасида захиралар тақсими самарадорлигини юксалтириш, давлат хизматлари даражаси ва сифатини ошириш ва қабул қилинган ҳужжатлар ўз вақтида ижросини таъминлашлари зарур.

Чунончи, Ҳисоб палатаси, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда, бюджет маблағлари шаффофу мақсадли ишлатилиши, давлатнинг ҳиссаси бўлган давлатга тегишли ва ҳиссадорлик жамиятлари корхоналари фаолияти назоратида ҳам коррупцион амаллар олдини олиш ишларини кучайтиришлари зарур.

Сўнгги йилларда банк тизимларининг ишлаб чиқариш соҳасига қарз бериш, муштарийлар сонини ошириш, кичик қарз бериш бўлимларини кенгайтириш, сармоя ва фуқаролар капиталларини жалб этиш йўлидаги мавқеи яхшиланиб бормоқда.

2015 йили қарз ташкилотлари 12 миллиард сомонийдан зиёд умумий маблағ, жумладан, 5 миллиард сомоний ҳажмида кичик қарзлар берган бўлиб, шундан қарийб 1 миллиарди узоқ тоғли ноҳияларга тўғри келади. Банклар ва маблағ ўтказиш кичик ташкилотлар мижозлари сони 15 фоизгача ошди.

Бундай шароитда, давлат пул-қарз сиёсати молиялаштириш ва бошқа банк хизматлари шароитини яхшилаш орқали  ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва янги иш жойлари яратиш учун иқтисодиёт реал секторларини рағбатлантиришга йўналтирилиши ҳамда миллий пул устуворлигини таъминлашга йўналтирилган самарали ва ўз вақтидаги чора-тадбирлар қабул қилиниши, маблағ ўтказиш қудратини ва банк тизимлари ишончлилигини ошириш, тўлов тизими самарадорлиги ва хавфсиз фаолиятини таъминлаши зарур.

Бу йўналишда, Миллий банк, Молия вазирлиги ва Солиқ комитети банк тизимлари самарали ва устувор фаолиятини таъминлаш, банкларни қўллаб-қувватлаш ва қарз бериш учун сармоялар жалб этиш, банклар қарз сандиқлари сифатини яхшилаш ва мижозларга банк хизматидан фойдаланишни осонлаштириш, замонавий ускуналару технологиялардан фойдаланган ҳолда пул ўтказиш тизими инфратузилмаларини мустаҳкамлаш ва қимматбаҳо қоғозлар бозорини фаоллаштириш учун қўшимча чора-тадбирлар қабул қилишлари зарур.

Муҳтарам вакиллар!

Давлат ва мамлакат Ҳукумати тадбиркорлик соҳаси тараққиётини таъминлашни ўз фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисоблаб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, соҳа шаклланишининг қулай шароитини таъминлаш йўлида солиқ солиш, божхона тўловини тўлаш соҳасида турли имтиёзларни белгилаш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш учун мораторийлар жорий этиш воситасида зарур чораларни амалга оширади.

Кичигу ўрта тадбиркорликни ривожлантириш ва тадбиркорларнинг қарз захираларимиздан фойдаланишларини осонлаштириш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш фондини таъсис этдик.  Бугунги кунгача 47 шаҳру ноҳияда кўп сонли ишлаб чиқариш тадбиркорлик субъектларига 95 миллион сомоний ҳажмида паст фоизли ва узоқ муддатли имтиёзли қарзлар берилди.

Бу йил мазкур фондга давлат бюджети ҳисобидан 120 миллион сомоний маблағ ажратиш назарда тутилмоқда. 

Чунончи, банклар ва кичик қарз бериш ташкилотлари фақатгина 2015 йили ишлаб чиқариш тадбиркорлик субъектларига 7 миллиард сомонийдан зиёд қарз берган бўлиб, бу аввалги йилга нисбатан 26 фоизга зиёддир.

Фақатгина тадбиркорлигу сармоядорлик фазосини яхшилаш йўлида амалга оширилган тадбирлар натижасида мамлакатимиз мавқеи анча яхшиланиб, халқаро молиявий ташкилотлар баҳолашларига кўра, мамлакатимиз сўнгги йилларда 3 марта ислоҳотчи давлатлар ўнталиги рўйхатига киритилди.

Сўнгги ўн йил мобайнида мамлакатда 12 миллиард сомонийлик умумий маблағ ҳисобидан 90та давлат сармоявий лойиҳаси татбиқ этилган бўлиб, айни пайтда 19 миллиард сомонийдан зиёд маблағ эвазига яна 63та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Чунончи, фақатгина 2015 йилда 7,5 миллиард сомонийдан зиёд маблағ ҳажмида хорижий сармоя жалб этилган бўлиб, шундан қарийб 4 миллиардини тўғридан-тўғри сармоя маблағлари ташкил қилади.

Тараққиётнинг бугунги босқичида давлату хусусий секторлар ва фуқаролик жамиятлари белгиланган истиқболлар татбиқида ўзларининг фаол иштирокларини давом эттиришлари зарур.

Шунга қўшимча тарзда, тадбиркорлар ўз фаолиятини кенгайтириш йўлида замонавий технологияларни жорий этиш, жаҳон стандартларига жавоб берувчи ва экспортга мўлжалланган рақобатбардош молу маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, чунончи, янги иш жойлари таъсис этиш учун имкон қадар кўпроқ ҳаракат қилишлари зарур.

Ҳурматли иштирокчилар!

Меҳнат муносабатлари, аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш жойлари, касб ўргатиш марказлари таъсиси ва аҳоли муҳожирлигининг давлат томонидан тартибга солиниши ижтимоий барқарорлик ва аҳоли яшаш даражасига бевосита таъсир ўтказади.

Аҳолини иш билан таъминлаш йўлида давлат дастурлари амалга оширилиши сўнгги 10 йилда 1 миллиондан зиёд доимий, вақтинчалик ва мавсумий иш жойлари таъсис этилиб, фақатгина аҳолини иш билан таъминлаш бўйича давлат органлари томонидан 315 минг нафар киши иш жойлари билан таъминланишига имконият яратган бўлиб, иш билан таъминланганларнинг 30 фоизини аёллар ташкил қилади.

Шунинг бараварида, Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш, Маориф ва илм вазирликлари фуқаролар ва меҳнат муҳожирлари касбий тайёргарликларини кучайтириш йўлида касбий таълим жараёнларини жаҳон стандартлари ва меҳнат бозори воқеий талаботларига мослаштиришлари зарур.

Ички-ю ташқи меҳнат бозори бугунги вазияти ва имкон қадар кўпроқ фуқароларни иш билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлиги ҳамда бошқа вазирлигу идоралар, вилоятлар ва шаҳру ноҳиялар, ташкилоту корхоналар раҳбарлари, фаолият шаклидан қатъий назар, чунончи, тадбиркорлар, бошланғич ва ўрта касбий таълим муассасалари масъуллари янги иш жойлари яратиш учун барча мавжуд имконияту захиралардан фойдаланган ҳолда изланишиб, меҳнат муҳожирларига касбу ҳунар ва тил ўргатиш курсларини таъсис этиш йўлида қўшимча тадбирлар қабул қилишлари зарур.

Шунинг бараварида, гилам тўқиш, тўқимачилигу тикувчилик бошқа турлари каби уй ишларини кенг йўлга қўйиш, умуман, косиблигу ҳунармандчиликни ривожлантириш йўлида амалий чоралар қабул қилинсин.

Турли касбу ҳунарлар ўргатиш ва ишчи кадрларни тайёрлаш масаласи Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш, Маориф ва илм вазирликлари, таркибида таълим муассасалари мавжуд бўлган бошқа вазирликлару идоралар раҳбарлари-ю масъуллари, чунончи, вилоятлар ва шаҳру ноҳиялар раҳбарларининг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланиб, улар таълимгоҳлар, хусусан, катта ёшдагилар таълим марказлари моддий-техник заминаларини мустаҳкамлаб, меҳнат бозорида рақобатбардош кадрларни тайёрлаш учун барча зарур чораларни амалга оширишга вазифадордирлар.

Давлат раҳбарининг топшириқлари ижроси йўлида 2015 йили Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлиги ҳамда таркибида таълим муассасалари мавжуд бўлган бошқа вазирликлару идоралар ишчи кадрларни тарбиялаш барча муассасаларида 200 минг нафардан зиёд киши янги касбу ҳунарларни эгаллаган бўлиб, ички ва ташқи меҳнат бозорларида фаолият учун тайёр бўлишди.

Бу жараён келгусида ҳам давом эттирилиб, касбу ҳунар ўрганиш ва хорижий тилларни ўзлаштириш сифату даражаси бундан ҳам кўпроқ юксалтирилиши керак.

Шу билан боғлиқ ҳолда, соҳа раҳбарлари-ю масъуллари касбий-техник коллежу лицейлар, олий касбий ва ўрта умумий таълим муассасалари имкониятларидан фойдаланган ҳолда, катта ёшдагилар учун таълим марказлари, чунончи, касбу ҳунар ўргатиш курсларини янада кўпроқ ташкил қилишлари зарур.

Ҳукумат илму маориф соҳаларининг ижтимоий сиёсат муҳим йўналишларидан бири сифатида тараққий этишини таъминлаш учун  барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда, техник ва табиатшунослик илмлари тараққиётига биринчи даражали аҳамият беради ҳамда таълим сифату даражасини юксалтириш, ахборот-коммуникацион технологиялар, жумладан,  таълим тизимида интернет тармоқларини жорий қилиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш,  ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини таъминлаш ва улар педагогик малакаларини такомиллаштириш йўлида барча зарур чораларни амалга оширади.

Миллий тараққиёт стратегияси мақсадлари ижроси йўлида маориф соҳасида ислоҳот ва қайта қуриш бир маромда давом этмоқда. Бугун мамлакат ўрта умумтаълим муассасалари жон бошига пул ўтказиш тизимига тўлиқ ўтказилган бўлиб, бу муассасаларда молиявий тизим фаолияти тартибга келтирилган. 

Шунга боғлиқ ҳолда, Молия, Маориф ва илм вазирликлари мактабгача, ибтидоий, ўрта ва олий касбий таълим зиналарида босқичма-босқич жон бошига маблағ ўтказиш тизимини жорий қилиш йўлида изланишлари зарур.

Зикр этиб ўтиш жоизки, 2016 йили маориф соҳаси тараққиёти учун 3 миллиарду 150 миллион сомоний йўналтирилиши назарда тутилган бўлиб, 2015 йилга нисбатан 10 фоиз ва ўн йил аввалги ҳолат билан таққосланганда, 13 баравар зиёддир.

Ўтган йили мамлакат Ҳукумати томонидан "2015-2020 йиллар учун истеъдодларни топиш ва ривожлантириш давлат дастури" қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ, вилоят ва шаҳру ноҳияларда лаёқатли болалар учун таълим-тарбия марказлари ташкил қилинади.

Давлат  раҳбари топшириғига биноан, бу йил Душанбе шаҳрида илк бор Тожикистон Фанлар академияси таркибида интеллектуал тараққиёт мактаби бунёд этилиб, Маориф ва илм вазирлиги барча вилоятлар марказида бундай мактаблар таъсиси давлат дастурини мамлакат Ҳукуматига тавсия этишга вазифадор қилинган. 

Шу йўл билан биз инсон қудратларини ривожлантириш ва ўсмирларни замонавий сифатли таълимга жалб этиш учун янада яхшироқ имконият  яратамиз.

Шуни қайд қилиш жоизки, Тожикистон Республикасида 2010-2015 йиллар учун компютерлаштириш дастури татбиқи муҳлати  охирига етган бўлиб, бу дастур мамлакат миқёсида 106 фоиз ижро этилди.

Шунингдек, маориф соҳаси масъуллари "2016-2022 йиллар учун муттасил таҳсил концепцияси"ни тайёрлаш ва мамлакат Ҳукумати муҳокамасига тавсия этиш йўлида изланиш олиб бориб, таълимнинг бундай шаклини йўлга қўйиш учун қўшимча тадбирлар қабул қилишга вазифадор этилади.

Маориф ва илм, Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирликлари раҳбарлари, чунончи, олий таълим муассасалари ректорларига келгуси тўрт йил мобайнида ўрта умумтаълим муассасаларини аниқ фанлар, ахборот технологиялари ва хорижий тиллар, биринчи навбатда, русу инглиз тиллари ўқитувчилари билан тўлиқ таъминлаш масаласини ҳал этиш топшириғи берилади. Чунончи, муаллимлар малака ошириш ва қайта ўқиш курсларини ташкил этиш йўлида мунтазам изланишиб, бу йўналишдаги ишлар тўғрисида мамлакат Ҳукуматига ҳар йил ҳисобот бериб боришсин.

Ҳозир мамлакатнинг 170 минг студентидан 50 минг нафари ўқитувчилик ва 10 минг нафардан зиёди тиббий мутахассисликлар бўйича таҳсил олишяпти.

Бироқ шунга қарамасдан, бугун соғлиқни сақлаш муассасаларида қарийб 6 минг нафар врач, 8100 нафар ўрта тиббий ходим ва 3600 нафар ўқитувчи кадрларга нисбатан йиллик талабот мавжуд.

Мамлакат келажагининг ўқитувчи фаолияти ва илму маориф тараққиёти билан боғлиқ жиҳатлари кўп эканлигини яна бир марта таъкидлайман.

Шуни эсда тутиш керакки, фақат саводли миллатгина маърифатли-ю билимдон ва даврнинг муносиб кадрларини вояга етказиб, олға ҳаракат қилиши ва ривожланган жамиятда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаши мумкин.

Бунга боғлиқ ҳолда, яна бир марта ота-оналар, таълим-тарбия соҳаси масъуллари, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлар раҳбарлари ва бутун фуқаролик жамиятига мурожаат қилиб, фарзандларнинг таълим-тарбия жараёнидан четда қолмасликларига ҳаракат қилишлари, ўсмирлару ёшларнинг билим эгаллашлари ва касбу ҳунар ўрганишларига алоҳида эътибор беришлари зарурлигини таъкидлайман.

Шу билан бирга, мактаблар билан ҳамкорликларни ривожлантириб, фарзандлар таълим-тарбияси учун барча зарурий шароитларни муҳайё этишсин.

Ҳукумат илмий муассасалар моддий-техник базаси таъмини, синов ўтказиш жойлари замонавий асбобу ускуналар билан жиҳозланиши, чунончи, лаёқатли ёшлар ҳисобидан илмий кадрлар тайёрлаш йўлида аниқ чоралар қабул қилади.

Фанлар академияси бундан кейин ҳам олимлар билими барча қудратини мамлакат стратегик мақсадлари ижросига йўналтириб, республика иқтисодиётига тааллуқли муҳим масалаларни тадқиқ қилиши ва мамлакат устувор тараққиётига ўз улушини қўшиши зарур.

Чунончи, геология ва табиатшунослик соҳаси олимлари мамлакат табиий бойликларини қидириш, ўрганиш, таҳлил қилиш ва давлат захираларига киритишда тегишли вазирлигу идоралар билан яқиндан ҳамкорликка эга бўлишлари зарур.

Сиёси-ю иқтисодий ва мадани-ю ахлоқий инқирозлар таъсири остида қолган жаҳон бугунги вазиятига боғлиқ тарзда бизнинг жамиятшунос олимларимиз халқимиз тарихий ютуқларини имкон қадар кўпроқ тарғиб қилишлари ва тадқиқотларини миллий давлату давлатчилигимизга  мамлакат истиқлолиятини ҳимоялаш ва мустаҳкамлаш муҳим омили сифатида йўналтиришлари керак.

Бу жараёнда илмий муассасалар буюртма асосидаги мавзуларни бугунги сиёсатга мувофиқлаштириш йўлида изланишиб, миллий давлатчилигимиз муҳим масалаларини ўрганиш, миллий иқтисодиёт олға сурилиши, мамлакат келажаги ва жамиятнинг кечиктирилмас муаммолари ҳал этилиши учун қаратишлари керак.

Биз ўз олимларимиз, хусусан, ёш олимларимиз яқин келажакда илмни инновацион ютуқлар асосида маҳаллий ишлаб чиқариш соҳасига кенг татбиқ этишиб, шу йўл билан миллий иқтисод тараққиётида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишларига катта умид қиламиз.

Мамлакат Ҳукуматининг бу йўналишдаги мақсадларидан бири тиббиёт соҳасида инновацион технологияларни жорий қилиш билан боғлиқдир. Сўнгги йилларда тиббий муассасаларда замонавий ускуналар кенг жорий этилган бўлиб, шу восита орқали беморлар ташхис ва табобати даражаси анча яхшиланяпти. Аммо замонавий тиббий ускуна-ю  технологиялардан тўлиқ ва самарали фойдалана оладиган мутахассислар сони мамлакатимизда ҳали-ҳануз камдир.

Соғлиқни сақлаш ва аҳоли ижтимоий ҳимояси масалаларини ҳал этиш бараварида, бундай мутахассисларни тайёрлаш соҳа раҳбарияти-ю масъуллари фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлиши керак.

Шунингдек, қайд қилиш жоизки, мамлакат бир қатор шаҳру ноҳияларида шу пайтгача тиббиёт соҳаси мутахассислари етишмаслиги кўзга ташланади.

Тиббий кадрлар билан таъминлаш ҳолати, хусусан, Хатлон вилоятида ташвишланарлидир. Аҳолиси 3 миллион кишидан зиёдни ташкил қилувчи бу вилоятда ҳар 10 минг аҳолига 11,3 нафардан тиббиёт ходими тўғри келади. Бу мамлакатимиз бошқа вилояту шаҳарларига нисбатан анча паст кўрсаткичдир.

Душанбе шаҳрида бу кўрсаткич 77 нафардан зиёд, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида 23 ва Суғд вилоятида 20 нафарни ташкил қилади.

Шунинг бараварида, мамлакатда ягона бўлган Тиббиёт университети бу соҳада кадрлар тайёрлаш масаласини тўлиқ ижро этишнинг уддасидан чиқолмаяпти. Ва унинг моддий-техник базаси студентлар қабулини ошириш ва мамлакатнинг етмиш етти йил аввалги кўрсаткич, яъни университет ташкил этилган даврда аҳоли ўсиш суръатига боғлиқ талаботини қондиришга имконият бермаяпти. Ўша даврда Тожикистон фуқароси бир ярим миллиондан камроқ эди.

Шундай вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Ҳукумат, жумладан, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, Маориф ва илм вазирликлари ҳамда тегишли бошқа тузилмалару органларга Хатлон вилоятида олий тиббий касбий таълим яна битта муассасасини таъсис этиш ва янги ўқув йили бошлангунга қадар унинг фаолиятини изга тушириш йўлида чора излашиб, шунга қўшимча тарзда, соғлиқни сақлаш соҳаси кадрлари, жумладан, тиббий электрон ускуналардан фойдаланувчилар учун малака ошириш ва қайта ўқиш курсларини ташкил этиш  йўлида қўшимча чораларни қабул қилиш топшириғи берилади. 

Ҳукумат, жумладан, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги, бошқа тегишли вазирликлару идоралар, Тожикистон давлат тиббиёт университети раҳбарларига 2006-2015 йилларда Тожикистон давлат тиббиёт университетини ривожлантириш дастури талаботлари тўлиқ ижроси бобида барча зарур чораларни амалга ошириб, университет таълим асослари ва инфратузилмасини ривожлантиришни кенгайтиришга доир асосланган хулосани қисқа муҳлат ичида мамлакат Президентига тавсия қилиш топшириғи берилади.

Ҳукумат соғлиқни сақлаш соҳасига маблағ ўтказишни йилдан-йилга ошириб бориши натижасида, жорий йилда бу соҳага ҳисса ажратиш 1 миллиарду 300 миллион сомонийга етказилган бўлиб, бу рақам 2005 йилга нисбатан 14 баравар зиёддир.

Бугун тиб соҳамиз мутахассислари Ҳукумат яратган имкониятлардан фойдаланган ҳолда баъзи йўналишдаги ишларни жаҳон даражасида йўлга қўйганликларини қаноатмандлик билан айтиш мумкин.

Натижада, бугун фуқароларимизнинг ташхис ва табобат учун хорижий мамлакатларга боришлари кўрсаткичи анча камайди. Чунончи, сўнгги ўн йилда юқумли касалликларга гирифтор бўлиш даражаси ўрта ҳисоб бўйича 24 баравар, жумладан, сил касаллиги кўрсаткичи 17 фоизга камайди.

Ногиронларни соғломлаштириш ва ногиронлик ҳолатини тайинлашу аниқлаш, камтаъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг тиббий хизматдан фойдаланишларини таъминлаш, ногиронларнинг доимий яшаш муассасалари фаолияти ва ногирон болаларга куч бағишлаш йўлидаги соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш масалалари интеграцияси икки йиллик тажрибаси кўзга кўринарли натижаларга эришилганини кўрсатди.

Шуни алоҳида зикр этишни истардимки, гарчанд давлатнинг аҳоли ижтимоий ҳимояси соҳасидаги сиёсати, хусусан, давлатнинг ногиронлар, етиму қаровчисиз қолган болалар ва камтаъминланган оилаларга нисбатан ижтимоий кафолатлари таъмини ҳолати маҳаллий даражада анча яхшиланган бўлишига қарамасдан, лекин жамиятнинг заиф ва эҳтиёжманд табақаси турмуш даражасини янада яхшилаш йўлида қулай шароитлар яратилишига ҳаракат қилишимиз зарур. 

Мамлакат Ҳукумати ёшлар давлат сиёсатига алоқадор бўлган масалаларни ўз диққат марказида сақлаб туради ва мустақил мамлакатимиз ёшларининг бунёдкорона ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун барча зарур чораларни амалга оширади.

Биз ёшлар учун шундай шароит яратайлик ва уларни шу тарзда тарбия қилайликки, фарзандларимиз ҳаётда тўғри йўлни танлашиб, замонавий илму билимларни ўзлаштирсинлар, бугунги кун касбу ҳунарларини ўрганишсин ва келажакда жамиятда ўзларига муносиб мақомга эга бўлсинлар.

Биз яратувчан ёшларимиз билан фахрланамиз. Чунки Ватанимиз мустақиллик даври ёшлари бугун миллий ору номус, муносиб ташаббуслари ва ватандорлик юксак ҳисси билан азиз Тожикистонимиз тараққиётида арзирли ҳиссаларини қўшишади ва ўз она-Ватанларига содиқона хизмат қиладилар.

Бу йўналишда Ёшлар, спорт ва сайёҳлик, Хотин-қизлар ва оила, Дин ишлари, миллий анъаналар ва урф-одатларни тартибга солиш комитетлари, бошқа тегишли тузилмалару органлар, жумладан, вилоятлар, шаҳру ноҳиялар раҳбарлари ёшлару аёллар яратувчанлик қудратидан самарали фойдаланиш, лаёқатли ва билимдону маърифатли ёшлару хотин-қизлар ҳисобидан давлат хизматчи кадрларини тарбиялаш, танлаш ва жойлаштириш, чунончи, уларни билим эгаллаш, замонавий касбу ҳунарларни ўзлаштириш ва соғлом турмуш тарзи ташвиқотига жалб этиш масаласига биринчи даражали эътибор беришлари зарур. 

Муҳтарам вакиллар!

Жаҳон сиёсий авзои кескинлашиб бораётган, давлатлараро ва мазҳаблараро низолар борган сайин кучайиб бораётган ҳамда уюшган жиноятчилик авж олаётган бир пайтда мамлакат чегара яхлитлиги ҳимояси ва давлату миллат хавфсизлиги муҳофазаси биз учун биринчи даражали ва ҳаётан муҳим масала ҳисобланади.

 Минтақа ва жаҳон бугунги вазияти ҳуқуқ муҳофазаси, миллий хавфсизлик ва ҳуқуқ тартиботи органлари ўз фаолиятларини жиддий равишда кучайтириб, бугун улар олдида турган вазифалар ижроси учун ҳар доим тайёр туришга вазифадор этади. 

Зикр этилган тузилмалару органлар раҳбарлари шахсий ҳайъат ва ҳарбий ходимлару хизматчилар ҳамма томонлама касбий тайёргарлигини таъминлаш бараварида, улар тарбияси ва жисмони-ю маънавий чиниқишлари масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратишга вазифадордирлар.

Ҳуқуқ муҳофазаси ва ҳуқуқ тартибот органлари раҳбарлари-ю шахсий ҳайъати хизмат вазифаларини ижро этиш жараёнида ҳар доим ҳушёр бўлишлари, қонун устуворлиги, ҳуқуқ тартиботини таъминлаш, жамият тинчлигу осойишталигини муҳофаза қилишда замонавий таҳдиду хатарлар - терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ва бошқа трансмиллий уюшган жиноятларга қарши қатъий кураш олиб боришлари керак.

Шунинг бараварида, жаҳондаги бугунги вазият ва мамлакат тинчлигу барқарорлигини таъминлаш зарурати йўлида мамлакат ҳуқуқ муҳофазаси ва қудратли тузилмалар моддий-техник ва маблағ билан таъминланиш даражасини юқори кўтариш, улар касбий ва ҳарбий тайёргарликлари ҳолатини янада яхшилашни тақозо этади.

Шу сабабли, мамлакат  Ҳукумати зикр этилган органларга давлат ҳисобидан маблағ ўтказиш ҳажмини ҳар йил ошириб, улар моддий-техник таъминотини бугунги кун талаботи ва жаҳон сиёсий вазиятига мувофиқ тарзда йўлга қўйиши зарур. 

Жаҳонда юз бераётган сўнгги воқеалар, яъни Яқин Шарқ, Осиё, Шимолий Африка, Европа ҳамда дунёнинг бошқа минтақаларидаги вазиятнинг янада кескинлашгани терроризм ва экстремизм жаҳоннинг биринчи даражали хатарларидан бирига айланганини кўрсатмоқда.

Террорчилик ташкилотлари фаолияти борган сайин кенгайиб, уларнинг фаоллашуви, жумладан, бизга қўшни давлат - Афғонистондаги вазиятни янада мураккаблаштиряпти.

Хулоса, бугун терроризм ва экстремизм аср вабоси сифатида жаҳон ва сайёрамиз ҳар бир фуқароси хавфсизлигига таҳдид солиб, башарият учун ядровий қуролдан кам бўлмаган хатарни келтириб чиқармоқда.

Терроризм ва экстремизмга қарши кураш ишонч фазосини яратиш, бир-бири манфаатларига эҳтиром кўрсатиш ва дунё барча мамлакатларини бу умумий хатар олдида бирлашишга ундайди.

Терроризм ва экстремизмга нисбатан "иккиламчи сиёсат"дан фойдаланиш жаҳон ҳамжамиятининг бу таҳдидларга қарши кураш йўлидаги ҳаракатлари самарадорлигини жиддий камайтириб, аксинча, ҳарби-ю сиёсий бирлашмалар ўртасида янгидан-янги қарама-қаршиликлар пайдо бўлиши, жаҳон вазияти янада нотинч бўлишини келтириб чиқаради.

Мен неча марталаб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро нуфузли ташкилотлар минбарларидан туриб, террорчининг Ватани, миллати ва дину мазҳаби йўқлигини таъкидлаганман.

Шундай экан, аксар вақтларда диний ва мазҳабий шиорлар остида чиқиш қиладиган терроризм даҳшатли-ю нафрат қўзғатувчи кўриниши муборак Ислом дини билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аксинча, бу муқаддас дин душманлари томонидан йўлга қўйилган бўлиб, террорчилик ўрта асрга хос ёвузлигидан, энг аввало, исломий мамлакатлар ва сайёра мусулмонлари зарар кўришади.

Баъзи халқаро ташкилотлар бир қатор доиралар, давлатлару фондлар томонидан террорчилигу экстремистик ташкилотларга ошкора маблағ ўтказилиши, инсон ҳуқуқи поймол бўлаётгани,  чидаб бўлмас аҳвол ва минглаб қочоқлар, жумладан, аёллару болаларнинг муҳожирлик йўлида денгизларга ғарқ бўлиши каби ҳолатларни кўрмасликка олишлари афсусланиш боисидир.

Шу нуқтаи назардан, халқаро муносабатларда кучлар ва зўравонликлардан фойдаланиш, жаҳон ва минтақа қудратли давлатлари ўз манфаатлари ҳимоясида тўқнашуви, терроризм ва экстремизмнинг янада кенгроқ ёйилиши сабабли бир қатор мамлакатлар давлатчилик тизими бегона кучлар босими остида йўқ бўлиб кетиш ва халқаро ҳуқуқий вазият жуда нозиклашиб, миллий давлатлар мустақиллиги хавф остида қолмоқда.

Бундай вазият натижаси ва оқибатларини биз Сурия, Ироқ, Ливия, Яман ва Афғонистон мисолида кўрамиз.

Бу вазиятни тузатиш терроризм ва экстремизмга қарши кураш ҳуқуқи асосларини мустаҳкамлаш, жумладан, халқаро ҳужжатларда терроризмга ёрдам берувчи мамлакатлар жазоларини белгилаб қўйиш, терроризм кўринишлари халқаро текширувини йўлга қўйиш ва терроризмга ёрдам берувчи сиёсий ва ҳарбий раҳбарлар, ўзларини хайриявий фонд дегувчилар ва бошқа шахсларни халқаро суд муҳокамасига оширишни тақозо этади.

Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида экстремизм ва терроризмга қарши кураш фожиали даврини бошидан ўтказган ва бу йўлда ўн минглаб жон талафоти берган мустақил Тожикистон ҳар доим бу даҳшатли ва нафрат уйғотувчи ҳодисага қарши курашнинг биринчи сафида туради.

Сентябр ойи бошидаги уятли ҳодисалар, яъни  собиқ Тожикистон Ислом тикланиш партияси раҳбариятининг бевосита маблағ ўтказиши ва бошчилигида қуролли давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш ҳаракатлари хорижнинг баъзи сиёсий доиралари ҳалигача тожик миллатига нисбатан ўзларининг ғаразли ниятларидан қўл тортмаганликларини, ўзларининг бузғунчи ва хоинларча режаларини сотилган кимсалару ишончли шахслари қўллари билан амалга ошириб, халқимиз бошида бегона тартибни жорий этмоқчи бўлганликларини яна бир марта кўрсатди.

Бироқ, тожик миллати хоинлари ва уларнинг хориждаги хўжайинлари мустақил Тожикистон шарафли халқи бугун бирон кимса уларнинг тинч-осойишта ҳаётига ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидаги каби фитна-ю иғволари билан халал беришларига йўл қўймасликларини ва бизнинг ободонлаштирувчи халқимизни яратувчанлигу бунёдкорлик йўлидан оғдира олмасликларини унутдилар.

Шу тарзда, мамлакат халқи фаол қўллаб-қувватлаши билан қудратли тузилмалар ва ҳуқуқ муҳофазаси органлари қисқа муддат ичида террорчилар жинояткорона режаларига барҳам бериб, азиз Ватанимиз тинчлигу осойишталигини ҳимоялаш ва таъминлашнинг уддасидан чиқдилар.

Зикр этилган ҳодисалар, сайёрамиздаги бугунги жараён ва минтақадаги вазият сиёсий ҳушёрликни асло қўлдан бермаслигимиз ва хавфсизлик, миллий бирлик, тинчлигу барқарорлик, қонун устуворлиги ва азиз мамлакатимиз осудалигини ҳимоялашга ҳар доим тайёр туришимиз зарурлигини кўрсатади.

Ўртага келган вазият экстремизм ва терроризмга қарши ташкилий-ҳуқуқий ва аёвсиз кураш фазоси тегишли заминаларини давлат стратегик дастури даражасида яратишни тақозо этмоқда.

Шу сабабли, Бош прокуратурага давлат бошқа тегишли органлари билан ҳамкорликда Тожикистон Республикасининг 2016-2020 йиллар учун экстремизм ва терроризмга қарши курашга доир миллий стратегиясини имкон қадар тезроқ тайёрлаш ва тавсия этиш топшириғи берилади.

Терроризм ва экстремизмга қарши курашни кучайтириш доирасида улар билан кураш олиб борадиган субъектлар номлари кенг ва аниқлаштирилиб, шунинг бараварида, конституцион тузум ва давлат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этиш, террорчилигу экстремистик хусусиятга эга бўлган жиноятлар, шунингдек, Ватанга хиёнат каби жиноятлар, жумладан, ташкилотчилар ва уларга ёрдам берган шахсларни жавобгарликка тортиш ва жазолаш кучайтирилиши зарур. 

Шунинг учун, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат миллий хавфсизлик комитети ва Миллий қонунчилик маркази Жиноят кодекси ва бошқа тегишли қонунлар умумий қоидаларини шу масалага боғлиқ ҳолда ҳар томонлама таҳлилу муҳокама қилиш ҳамда мамлакат Ҳукуматига уларга зарурий ўзгартишу қўшимчалар киритишга доир аниқ хулосалар тавсия этишга вазифадор қилинадилар. 

Интернет тармоқларидан экстремистик ва террорчилик мақсадларида фойдаланишга қарши курашни зарурий даражада йўлга қўйиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Давлат миллий хавфсизлик комитети, Бош прокуратура ва бошқа тегишли органлар ахборот технологияларидан фойдаланиш ва кибертерроризм каби жиноятларга қарши кураш марказини таъсис этиш масаласига доир Ҳукуматга асосли тавсияларни таклиф этишлари зарур.

Яна бир марта таъкидлайман, мамлакат ҳуқуқ тартибот органларида қонунлар, ҳарбий низомномалар талаботлари ва тартибу интизом қатъий риояси давлат тегишли тузилмалари-ю органлари раҳбарлари ва прокуратура органларининг доимий назорати остида туриши керак.

Ҳар йили дунё бўйлаб ўнлаб миллиард долларни ташкил қилувчи наркотик моддалар ноқонуний савдосидан тушган маблағлар халқаро терроризмга маблағ ўтказишнинг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш терроризм ва экстремизмга қарши курашнинг яна бир тури ҳисобланади.

Шу билан бир вақтда, наркотик моддалар ноқонуний савдоси гиёҳвандликка чалинган беморлар сони ошишига сабаб бўлиб, миллий генофондга ҳам жиддий таҳдидни келтириб чиқаради.

1994 йилдан буён Тожикистон ҳуқуқ муҳофазаси органлари ва ҳарбий тузилмалари  томонидан 113 тоннадан зиёд наркотик моддалар, жумладан, 34 тонна героин мусодара қилинган бўлиб, бу ҳажмдаги наркотик моддалар қарийб 50 миллион кишини гиёҳвандлик касаллигига гирифтор қилиши мумкин эди.

Мамлакат ҳуқуқ муҳофазаси органлари бу йўналишдаги фаолиятларини жонлантириб, наркотик моддалар савдоси йўлига устувор тўсиқ қўйиш, наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи уюшган гуруҳларни ошкор этиш ва бартараф этиш, бу ёқимсиз кўринишларга қарши кураш тарзу усулларини такомиллаштириш йўлида зарур тадбирлар қабул қилишлари керак.

Давлат устувор тараққиётига тўсқинлик қиладиган, унинг жаҳон майдонидаги обрў ва нуфузига салбий таъсир кўрсатадиган бошқа хатарлардан бири коррупция ҳисобланади.

Сўнгги йилларда бундай ёқимсиз амалларга қарши кураш йўлида мамлакатимизда ҳуқуқий ва ташкилий тегишли заминлар яратилди. Аммо коррупцион омиллар шиддатини пасайтириш учун бу йўналишда фуқаролик жамиятининг янада фаол иштироки таъминланиб, коррупцион амалларга нисбатан, ҳақиқатдан ҳам, аёвсиз кураш фазоси яратилиши зарурдир.

Шунингдек, вазирликлару идоралар ва давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари раҳбарлари ва барча давлат хизматчилари бу амаллар олдини олиш йўлида давлат барча тузилмалари-ю органларида қўшимча чора-тадбирлар қабул қилишлари зарур.

Муҳтарам вакиллар!

Тожикистон миллий мақсадлар ва халқаро саъй-ҳаракатларни бир-бирига мувофиқлаштириш, бугунги кун таҳдиду хатарлари олдида муносиб қарши туриш учун барча манфаатдор давлатлар ҳаракатларини бирлаштириш йўлида самарали усулларни ишлаб чиқиш тарафдори ҳисобланади.

Биз бугун яна бир марта эълон қиламизки, Тожикистон ташқи сиёсати "очиқ эшиклар" сиёсати, тинчликпарвар ва беғараз бўлиб, уни амалга татбиқ этиш йўлида давлатимиз дунёнинг барча мамлакатлари билан дўстона алоқаларни ўзаро эҳтиром, тенглик ва фойдали ҳамкорликлар асосида ривожлантиришга тайёрдир. Бу йўналишда биз анъанавий шерикларимиз, жумладан, Россия Федерацияси билан яратувчан ва кўп қиррали муносабатларимизни кенгайтиришда  давом этиб, бугунги кун таҳдиду хатарларига қарши кураш жараёнида икки мамлакат таъсирли ҳамкорликларини кучайтириш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилаверамиз.

Тожикистон ўзининг тинчликсеварлик ташқи сиёсатида жаҳоннинг бугунги кунда шаклланаётган тизими жангу низолар, қўпорувчиликлару зўравонликлар ва фанатизму миллий, диний ва маданий нафратлардан озод бўлиб, жаҳон барча мамлакатлари баравару фойдали шериклик ва ҳамкорликларининг йўлга қўйилиши тарафдоридир.

Тинчлигу барқарорлик ва жаҳону минтақа хавфсизлигига нисбатан барча хатарлар яратувчанлигу бунёдкорона диалог ва халқаро ҳуқуқ умумий қоидалари, энг аввало, халқаро муносабатларни тартибга солувчи глобал ташкилот ҳисобланган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низомномаси асосида бартараф этилиши керак.

Муҳтарам Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари!

Азиз юртдошлар!

Биз барча саъй-ҳаракатларимизни дунёда давом этаётган беқарор молиявий-иқтисодий вазият сабабли Тожикистон шарафли халқи аҳилона заҳмати ва бунёдкорона ташаббуслари билан  энергетик мустақилликка эришиш, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби олдимизда турган учта стратегик мақсадга эришиш учун йўналтиришимиз керак.

Бу жараёнда мустақиллик даври ютуқларини ҳимоялаш ва мустаҳкамлаш йўлида жамият хавфсизлиги, тинчлигу барқарорлиги ва миллий бирлигини таъминлаш, миллий иқтисод устувор тараққиёти, илму техника янгиликларини ўзлаштириш ва ҳаётнинг барча соҳаларига жорий этиш, мамлакат тараққиётида муҳим бўлган масалаларни англаб етиш ва уларни ўз вақтида ҳал қилиш ҳар биримиздан бир неча баравар масъулиятни талаб қилади.

Чунончи, инсоний қудратни шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш, ижтимоий масалаларни ҳал этиш, жумладан, ўсиб келаётган ёш авлодга миллий давлатдорликдан фахрланиш руҳида таълим-тарбия бериш ва ниҳоят, мамлакат фуқаролари учун муносиб турмуш шароитларини яратиш биринчи даражали вазифалардан ҳисобланиб, уларни ижро этиш йўлида давлат барча тузилма-ю органлари ва жамият аҳли биргаликда ва аҳилликда ҳаракат қилишлари керак.  

2016 йил мамлакатимиз шарафли халқи учун тарихий, яъни азиз Тожикистон  давлат мустақиллиги йигирма беш йиллигини нишонлаш йили бўлиб, бу катта ва тақдирсоз санани ҳаммамиз биргаликда муносиб ютуқлар билан бирга кутиб олишимизга ишончим комил.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Ҳукумат аъзолари, барча раҳбарлару масъуллар, давлат хизматчилари, давлат тузилма-ю органлари ва корхона-ю муассасалари ходимлари фаолият туридан қатъий назар, чунончи, мамлакатимиз ҳар бир ору номусли ва ватанпарвар фуқароси, жумладан, сиз - муҳтарам депутатлардан бундай тарихий даврда ҳар доимгидан-да масъулиятли бўлиш талаб қилинади. 

Мустақиллик ютуқларини янада мустаҳкамлаш йўлида эзгу ва яратувчан ташаббусларимизни амалга ошириш, давлат иқтисодий иқтидорини кучайтириш, халқ турмуш  даражаси-ю сифатини яхшилаш ва азиз Ватанимизни ободонлаштириш орқали миллий стратегик мақсадларимизга эришиш фарзандлик қарзимиз ҳисобланади ҳамда халқ ва Тожикистон давлати олдидаги ўз фуқаролик бурчимизни содиқона ва софдилона ижро этишга вазифадормиз. 

Бизу сиз мустақиллик даврида неча марталаб мушкулу қаттиқ босқичларни бошимиздан ўтказган бўлиб, жуда оғир ҳолатлардан мағрурлик билан чиқдик. Жумладан, давлатнинг йўқ бўлиб  кетиш хатари ва миллатнинг тарқалиб кетишини бартараф этиб, давлату жамиятнинг олға ҳаракат қилишига муваффақ бўлдик.

Бизнинг барчамиз ватандорлигу давлатдорлик ва мамлакат тинчлигу барқарорлигига шукрона, Ватанимиз келгусидаги ёрқин ҳаёти-ю ободончилиги йўлида кеча-ю кундуз ва садоқату софдиллик билан янада кўпроқ заҳмат чекиб, севимли Тожикистонимизни янада ободу кўркамлаштиришга вазифадордирмиз.

Бизу сиз халқимиз турмуш шароитини янада яхшилаш йўлида ҳаётнинг барча йўналишларида тежамкор бўлайлик, исрофгарликка йўл қўймайлик ва фарзандларимизни ҳам шу руҳда тарбиялайлик.

Бугун Тожикистон шарафли халқи давлату миллий давлатчилик асосларини устувор қилиш, турмуш сифату даражасини юксалтириш ва аждодлар заминини ободонлаштиришу кўркамлаштириш, энг аввало, ўзликни танишу англаш ва ватандорликдан фахрланиш туйғуларини кенгайтириш билан чамбарчас боғлиқлигини жуда яхши англаб етдилар.

Мен ҳозир комил ишонч билан айта оламанки, маърифатли халқимиз яратувчан қудратига таянган ҳолда ва улар содиқона-ю софдилона заҳматлари билан барча эзгу мақсадларимиз ва биринчи навбатда, мамлакат ҳар бир аҳолиси учун муносиб турмуш шароитини яратишга яқинлашиб келаяпмиз.

Бу эзгу ниятлар ва яратувчан мақсадларга эришиш йўлида мамлакатимиз заҳматкашу метин иродали, ватандўсту ватанпарвар ва ўзлигини англаган халқи, чунончи, дунёнинг турли мамлакатларида ишлаб, фаолият юритаётган хориждаги ватандошларимиз ҳар доим давлат сиёсатини қўллаб-қувватлайдилар ва ҳимоялайдилар.

Бундай самимий қўллаб-қувватлаш учун азиз мамлакатимиз ёшу қарисига чин дилдан раҳмату миннатдорчилик изҳор қиламан.

Эзгу-ю яратувчан ниятлар ва режаларни амалга ошириш ва фахрга тўла ватандорлик бурчлари ижросида мустақил Тожикистон бутун шарафли халқи, хориждаги юртдошлар ва ҳурматли иштирокчилар, сизларнинг барчангизга саломатлигу хушбахтлик ва саодатли рўзғор тилайман.

Ҳамиша соғ-саломат бўлинг,  хонадонингиз обод бўлсин!

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Йўллар қурилиши – ободлик омили

 

Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига Паём юбориши 17 йилдирки, анъанага айланди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми ҳам ўз мазмун-мундарижаси билан ўтган 2017 йил таҳлили ва жорий 2018 йил режаларини белгилаб берди.

Тожикистон Ҳукумати мустақиллик йилларининг дастлабки давриданоқ

Муфассал...

Саъидмумин Раҳимов – миллат фахри

 

Қутлуғ Рамазон ойида эзгулик ва ободончилик, аждодлар хотирасини эсга олиб, уларнинг руҳларини шод айлаш ҳам ибодат сирасига киради. Шу боис, "Хотира - умр давоми" рукни остида жаҳон чемпиони Саидмуъмин Раҳимовни эсга олувчи материални эътиборингизга ҳавола этаяпмиз.

…Саидмуъмин Раҳимов жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик билан борди. У ўз ғалабасига қаттиқ ишонарди. Бироқ рақиблари ҳам бир-биридан кам

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990999

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478464
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4392
4027
22077
7426653
100108
114875
7478464

Сизнинг IPнгиз: 3.12.161.151
Бугун: 23-11-2024 17:40:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015