Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Январ 2016 Кӯришлар: 1718
Печат

 

saudiya2016 йилнинг 2 январ куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Саудия Арабистони Қироллигига расмий ташриф билан борди.

3 январ куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Саудия Арабистони Қироллигига расмий ташрифи муносабати билан Девони Маликий – Ямома Қасри ёнида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу воқеа сабабли мазкур Қаср майдони байрамона тарзда ясатилганди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон шарафига Қироллик Фахрий қоровули саф тортиб, икки давлат байроқлари кўтарилди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Саудия Арабистони Қироли, муқаддас Икки Ҳарам ходими Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауд кутиб олиб, фахрли минбарга таклиф этди.

 

ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА БЕШТА ЯНГИ ҲУЖЖАТ

Сўнгра икки мамлакат миллий мадҳиялари ижро этилди. Шундан кейин, Фахрий қоровул бошлиғи рапорти ўтгач, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Саудия Арабистони Қироли, муқаддас Икки Ҳарам ходими Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауд Қироллик Фахрий қоровули сафи олдидан ўтишиб, Тожикистон раҳбари Саудия Арабистони давлат байроғига эҳтиром бажо келтирди.

Шу ернинг ўзида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Саудия Арабистони Қироли Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауд икки мамлакат расмий делегациялари билан танишдилар.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Саудия Арабистони Қироли Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауд ўртасида олий даражадаги учрашув чоғида икки мамлакат дўстона муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликлари билан боғлиқ масалалар кенг кўламда кўриб чиқилди.

Турли масалалар муҳокамаси дастлаб тор доирада, сўнгра эса, кенгайтирилган таркибда расмий сўзлашувлар жараёнида бўлиб ўтди.  

Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауд Тожикистон Президентига хуш келибсиз, дея ҳурмат кўрсатар экан, икки дўст мамлакат алоқаларини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни бевосита муҳокама қилиш имкониятидан қониқиш билдирди.

Эмомали Раҳмон ўз навбатида, Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауд билан биринчи учрашув имкониятидан қониқиш билдирар экан: -«Биз Тожикистонда Саудия Арабистонини араб дунёси ва Ўрта Шарқдаги энг муҳим шерикларимиздан бири ҳисоблаймиз ҳамда бу давлат билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга мунтазам интилиб келамиз»,- деди.

Суҳбат давомида Давлат бошлиғи халқларимиз ва мамлакатларимиз кўпгина муштарак тарихий, маданий  ва маънавий алоқалар билан боғланганини қайд қилди.

Эмомали Раҳмон икки мамлакат ўзаро муносабатлари тарихи ҳақида эслатар экан, жумладан, Саудия Арабистони Тожикистон давлат мустақиллигини Ислом, араб мамлакатлари ва бутун дунёда биринчилардан бўлиб тан олганини таъкидлади.

Ушбу давр мобайнида ўзаро ишонч, эҳтиром ва конструктив ҳамкорликлар асосида, жумладан, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Саудия Арабистонига уч бор расмий ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида яхши сиёсий муносабатлар ўрнатилгани қониқиш билан қайд қилинди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, биргаликдаги ўзаро ҳаракатлар йўллари бўйича конструктив суҳбат қурилди. 

Халқаро сиёсат муҳим глобал ва минтақавий масалалари бўйича икки мамлакат позициялари яқин ёки мувофиқлиги, мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўлларини излаш учун конструктив муносабатга эга бўлиб, халқаро майдонда бир-бирларининг ташаббус ва саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашлари айтиб ўтилди.

Тожикистон Президенти икки мамлакатнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликлари ҳақида сўз юритар экан: «Терроризм ва экстремизм таҳдиди билан рўпара келаётган Марказий Осиё барқарорлиги ва хавфсизлиги, энг аввало, кўп жиҳатдан бизга қўшни бўлган Афғонистон билан боғлиқ. Афғонистон муаммоларини ҳар томонлама ҳал этиш масаласи Тожикистон ташқи сиёсатида истиқболли ўринлардан бирини эгаллайди»,- дея таъкидлади.

Тожикистон ва Саудия Арабистони хавфсизлик, жумладан, уюшган трансмиллий жиноятчилик, терроризм, экстремизм ва наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши биргаликда курашиш соҳаларида иккала мамлакат учун ҳам маъқул кўринишдаги самарали ҳамкорликларни йўлга қўйиш учун имкониятга эга эканликлари тўғрисида фикр алмашинди.

Давлат бошлиғи иқтисодий алоқалар ва Тожикистонда бир нечта инфратузилма лойиҳалари, жумладан, «Кўлоб-Қалъаи Хумб» автомобил йўли қайта тикланиши, бир қатор мактаблар ва касалхоналар қурилиши лойиҳалари амалга татбиқ этилишида Саудия Арабистонининг молиявий ёрдами ҳақида эслатар экан, бугунги иқтисодий ҳамкорликларимиз икки мамлакат ҳозирги имкониятларига ҳалигача тўлиқ жавоб бера олмаслигига урғу берди.

Тожикистон Президентининг фикрича, бугун иқтисодиёт фундаментал ва реал тармоқларига алоҳида эътибор қаратиш ҳамда ушбу соҳаларда мамлакатларимиз ўртасида узоқ муддатли ва ўзаро самарали ҳамкорликларни йўлга қўйиш фурсати етди.

Саудия томонининг ўрта ва йирик гидроэлектростанциялар, подстанциялар, юқори волтли электр узатиш линиялари қурилиши каби минтақавий аҳамиятга эга бўлган гидроэнергетик лойиҳалар ҳамда минераллар қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналари, ерлар суғорилишини молиялаштиришдаги иштирок этиш имкониятлари таъкидланди. Бунинг учун биринчи мажлиси 2013 йили Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Тожикистон Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликлар бўйича муштарак комиссияси фаолиятини жонлантириш зарурлиги айтиб ўтилди.

Парламентлараро, илмий-маданий алоқаларни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Сўзлашувлар охирида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Саудия Арабистони Қироли Салмон ибн Абдулазиз Оли Саудни ўзига қулай вақтда Тожикистонга келишга таклиф қилди. Таклиф миннатдорчилик билан қабул қилинди.

Учрашувлар ва сўзлашувлар якуни бўйича икки мамлакат ўртасида бешта янги ҳужжат имзоланди:

-Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Саудия Арабистони Қироллиги Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Саудия Арабистони Қироллиги Ҳукумати ўртасида илм ва технологиялар соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Саудия Арабистони Қироллиги Ҳукумати ўртасида ёшлар ва спорт соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;

-Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги ҳамда Саудия Арабистони Қироллиги Олий таълим вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Саудия Арабистони Қироллиги Ҳукумати ўртасида авиапарвозлар тўғрисидаги келишув.

 

ВАЛИАҲД ШАҲЗОДА ЎРИНБОСАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

saudiya 2Тожикистон ва Саудия Арабистони кўп қиррали ҳамкорликларни йўлга қўйиш ва кенгайтириш масалалари Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўринбосари, Вазирлар кенгаши раиси иккинчи ўринбосари, мудофаа вазири, шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауд билан батафсил муҳокама қилинди.

Шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауд Қироллик мудофаа вазири лавозими билан бир қаторда, Саудия Арабистони Ҳукумати қошидаги иқтисодий масалалар ва тараққиёт бўйича кенгаш раиси вазифасини ҳам эгаллайди.

Шунинг учун бўлиб ўтган учрашувда, асосан, Саудия Арабистони Қироллиги инсонпарварлик фондлари билан Тожикистон ижтимоий-иқтисодий тараққиётини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар кўлами етарли эмаслиги эслатилиб, тадбиркорлар ўртасида ҳамкорликларни ривожлантириш зарурати таъкидланди. Шу муносабат билан энергетика, тоғ саноати, қишлоқ хўжалиги, сув билан таъминлаш соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтириш ҳамда минтақавий инфратузилма лойиҳаларини амалга татбиқ этишда иштирок истиқболлари ва самарадорлиги қайд қилинди.

 

ИБРОҲИМ ИБН АБДУЛАЗИЗ АЛ-АССОФ БИЛАН СУҲБАТ

saudiya 33 январ, куннинг иккинчи ярмида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони молия вазири, Саудия тараққиёт фонди директорлар кенгаши раиси Иброҳим ибн Абдулазиз Ал-Ассоф билан учрашди.

Суҳбат аввалида икки мамлакат савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

«Саудия Арабистони Қироллиги Ислом дунёси иқтисодий тараққиётини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий масалаларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиб келади. Мамлакатларимиз молиявий-сармоявий ҳамкорликларини кенгайтириш соҳасидаги аниқ чоралар сизнинг давлатингиз олий раҳбариятининг бундай хайрхоҳона позициясига жавоб беришига ишончим комил»,- деди учрашув чоғида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон.

Узоқ муддатли кредитлар етказиб бериш воситасида Тожикистон тараққиёт лойиҳаларини молиялаштираётган Саудия тараққиёт фонди фаолиятига муносиб баҳо берилди.

Тожикистонда 2002 йилдан буён амал қилиб келаётган Саудия тараққиёт фондининг молиявий-инсонпарварлик фондини ташкил қилиш сабабли бугунга қадар Тожикистон Республикаси Ҳукумати билан 84 миллион Америка доллари ҳажмида кредит келишувлари имзолангани қайд қилинди.  Мазкур молиялаштириш, асосан, маориф, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя, йўллар, оналар ва болалар учун касалхоналар қурилиши соҳалари тараққиётига йўналтирилди.

Конструктив суҳбат чоғида томонлар ҳамкорликлар соҳаларини келгусида ҳам кенгайтириш ва сармоялар ҳажмини оширишдан иккала томон ҳам манфаатдор эканликларини тасдиқлашди.

Тожикистон иқтисодиёти самарали тармоқлари, жумладан, гидроэнергетик иншоотлар, йўллар қурилиши, минераллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, суғориш соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

МУҲАММАД ИБН НАЙИФ ИБН АБДУЛАЗИЗ ОЛИ САУД БИЛАН МУЛОҚОТ

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали  Раҳмоннинг Саудия Арабистони Қироллиги валиаҳд шаҳзодаси, вазирлар кенгаши раиси биринчи ўринбосари, ички ишлар вазири, шаҳзода Муҳаммад ибн Найиф ибн Абдулазиз Оли Сауд билан учрашуви чоғида икки дўст мамлакат ҳамкорликлари турли қирралари муҳокама қилинди.

Мазкур ташриф чоғида бир қатор янги ҳужжатлар билан бойиган икки томонлама муносабатларнинг шартнома-ҳуқуқий асосларидан қониқиш изҳор қилиниб, ҳамкорликлар соҳалари кенгайишига умид билдирилди.

Терроризм, экстремизм ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши биргаликда кураш соҳасида самарали ҳамкорликлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, савдо, сармоялар, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик ва маданият соҳаларида ҳамкорликларни ривожлантиришга доир конструктив суҳбат қурилди.

 

ИЁД АМИН МАДАНИЙ: «ЭМОМАЛИ рАҳМОН ИСЛОМ ДАВЛАТЛАРИ ЕТАКЧИЛАРИ ОРАСИДА ЎЗ САЛМОҚЛИ ФИКР ВА ҒОЯЛАРИГА ЭГА!»

iyod madaniЖидда шаҳрида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Иёд Амин Маданий билан учрашди.

Суҳбат чоғида Тожикистоннинг Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти билан кўп қиррали ҳамкорликлари масалалари муҳокама қилинди.

«Биз ташкилот ва унга аъзо давлатлар билан ҳамкорликлар ҳамда ўзаро самарали муносабатларни ўз мамлакатимиз ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисоблаймиз ва унинг келажагига катта ишонч билан қараймиз»,- деди суҳбат аввалида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон.

Томонлар Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар муносабатлари билан боғлиқ турли масалалар юзасидан фикр алмашишиб, Сурия, Ироқ, Яман, Фаластин, Афғонистон ва бошқа бир қатор мусулмон мамлакатлардаги беқарор вазият, урушлар ва мунозаралардан ташвиш билдирдилар. Терроризм, экстремизмнинг тарқалаётгани, мазҳаблар орасида қарама-қаршиликлар кескинлашаётгани ва шу асосда исломофобия кучайиб бораётганидан жиддий хавотир изҳор қилинди.

Эмомали Раҳмон Тожикистоннинг Афғонистон муаммолари ҳал этилишидан манфаатдорлигини эслатар экан, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва унга аъзо давлатларни ушбу азоб-уқубат гирдобидаги мамлакатда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик қайта тикланиши, жумладан, унинг иқтисодий тикланишига ёрдам бериш орқали фаол ҳисса қўшишга яна бир марта даъват этди.

Томонлар «Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Марказий Осиё билан ўзаро муносабатлари тўғрисида амалий режаси» қабул қилинганидан қониқиш билдиришиб, унинг минтақа мамлакатлари учун биринчи сармоявий форумини Душанбе шаҳрида ўтказишни жуда муҳим қадам, дея аташди.

Иёд Амин Маданий имкониятдан фойдаланган ҳолда, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга 2014 йилнинг октябр ойида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Тожикистондаги учрашуви чоғида Иқтисодий ҳамкорликлар форумининг олий даражада ўтказилганлиги учун яна бир бор миннатдорчилик билдирди.

Мазкур форумда таклиф этилган тавсиялар ва ташаббуслар ташкилотнинг келгусидаги иш режалари, жумладан, унинг «Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг 2025 йилгача муддатга бўлган ҳаракатлари ўн йиллик дастури» стратегик ҳужжатида ҳам ҳисобга олинишига ишонч билдирилди.

Иёд Амин Маданий Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар бошлиқларининг навбатдаги саммити 2016 йилнинг апрелида Истамбул шаҳрида бўлиб ўтишини маълум қилди. У Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни Ислом давлатлари етакчилари орасида ўта салмоқли фикр ва ғояларга  эга бўлган буюк шахс, дея атаб, уни мазкур саммитда иштирок этиш учун таклиф қилди.

 

ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИНИНГ ИМТИЁЗ КРЕДИТ ВА ТЕХНИК ЁРДАМЛАРИ

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ислом тараққиёт банки президенти доктор Аҳмад Муҳаммад Али билан учрашди.

Томонлар Тожикистоннинг Ислом тараққиёт банки билан кўп йиллик ва самарали ҳамкорликларидан қониқиш изҳор қилдилар.

Мазкур банк томонидан Тожикистон учун 325 миллион Америка доллари ҳажмида имтиёзли кредитлар ва техник ёрдамлар ажратилиб, бу маблағлар ижтимоий-иқтисодий соҳалар муҳим лойиҳаларини амалга татбиқ этиш учун йўналтирилгани таъкидланди.

Бугунги кунда энергетика, транспорт, сув билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя, маориф соҳасини қамраб олувчи фаол лойиҳалар умумий маблағи 190 миллион Америка доллардан зиёддир.

Ислом тараққиёт банкининг CASA-1000 лойиҳасини амалга оширишда иштироки учун 70 миллион Америка доллари ажратишга доир ташаббусига юқори баҳо берилди.

«Кўлоб-Қалъаи Хумб» автомобил йўлининг «Шоҳон-Зиғар» участкаси қайта тикланиши ва бошқа бир қатор муҳим лойиҳалар молиялаштирилганидан қониқиш изҳор қилинди.

Аҳмад Муҳаммад Али Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги зилзила, бошқа табиий офатлар оқибатлари ҳамда Кўлоб-Дарвоз автомобил йўлининг Кўлоб-Шўрообод ва Шкев-Қалъаи Хумб участкалари реконструкцияси лойиҳаси билан танишиб, тезкор ёрдам кўрсатиш ва мазкур йўллар реконструкциясини молиялаштириш бўйича чоралар қабул қилиши учун яқин вақтларда Тожикистонга иш гуруҳини жўнатишини билдирди.

Ўзаро фойдали суҳбат чоғида томонлар кўп қиррали ҳамкорликларни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлашди.

 

Саудия Арабистони Қироли фармойиши билан Каъба эшиклари Эмомали Раҳмон учун очилди   

haj ziyortiТожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Саудия Арабистонига расмий ташрифи доирасида муқаддас Макка шаҳрига бориб, рафиқаси, бир неча фарзандлари ва қариндошлари билан умра ҳажини адо этди.

Тожикистон раҳбари ҳамроҳлик қилаётган делегация билан эҳромга ўраниб (ҳаж ибодатини адо этиш учун махсус либос), ер юзидаги мусулмонлар қибласи – Каъба атрофида етти марта айланиб, умра ҳажини адо этдилар.

Каъбани айлангандан кейин, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация Каъба ёнида жойлашган пайғамбар Иброҳим Халилуллоҳ мақоми орқасида икки ракаат нафл намози (ибодатнинг қўшимча тури)ни ўқишди.

Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация намоз адо этилганидан кейин, Тожикистон – дунё тожиклари умид уйи келажаги, тожик халқи жипслиги ва хотиржамлиги учун дуо қилишди.

Сўнгра Замзам булоғидан сув ичишиб, сайъ (Сафо ва Марва тепаликлари ўртасида югуриш маросими) адо этиш учун Сафо тепалигига чиқишди. Яъни Сафо ва Марва тепаликлари ўртасида 7 марта югуришиб, 4 марта Сафодан Марвага ва 3 марта орқага қайтилади.

Икки тепалик орасида Иброҳим пайғамбар рафиқаси Ҳожар кичкина ўғлининг чанқоғини қондириш учун сув бўлмаган Сафо ва Марва тепаликлари орасида етти марта югурган. Натижасиз узоқ ҳаракатлардан кейин, ўғлининг ёнига қайтади ва бола оёқлари билан урган жойдан Яратганнинг қудрати билан сув чиқаётган экан. Булоқни «Зам-зам» дея аташди ва шу кунгача дунё мусулмонлари булоқдан сув ичишиб, Парвардигордан эътиқод, яхшиликлар, фаровонлик, бахт ва тинч ҳаёт ато этишини сўрашади.

Сайъ маросими адо этилганидан кейин, Марва тепалиги ёнида зиёратчилар сочларини қисқартирадилар ёки қириб олишади. Миллат пешвоси бошчилигидаги Тожикистон делегацияси бу маросимни амалга оширганларидан кейин, Умра ҳажини адо этдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Парвардигор илтифоти ва иродаси, Саудия Арабистони Қироли, муқаддас Икки Ҳарам ходимининг чуқур эҳтироми туфайли ҳисоб бўйича тўртинчи саналган мазкур зиёрат чоғида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон иккинчи марта Худонинг уйи – Каъбага кириб, икки ракаат намоз ўқиш ҳамда азиз Тожикистон ва унинг шарафли халқи учун ибодат қилишга муваффақ бўлди.

Бу икки марта 500 нафар нуфузли мусулмонлар рўйхатига киритилган Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ислом дунёсида муносиб ўрни ва нуфузи ҳақида гувоҳлик беради.

Муборак Ислом номини минтақа ва дунёда мунтазам ҳимоялаш, муқаддас Қуръонни тожик тилида неча марталаб нашрдан чиқариш, сабр-тоқатли ҳанафий мазҳаби асосчиси – Абуҳанифа Нўъмон ибн Собит – Имоми Аъзам 1310 йиллигини миллий ва халқаро даражада нишонлаш тожик миллати пешвосининг Ислом дунёсидаги муносиб хизматларидан бири ҳисобланиб, бунинг натижасида шундай юксак обрў ва эҳтиромга сазовор бўла олди.

Эслатиб ўтиш жоизки, бугунги кунгача Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Саудия Арабистонига икки марта – 1997 ва 2001 йиллар расмий ташриф билан борган. 2005 йилнинг декабрида эса, Макка шаҳрига Ислом Ҳамкорлик Конференцияси (бугунги кунда Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти)га аъзо давлатлар бошлиқларининг фавқулодда учрашувларида иштирок этиш учун борганди.

Ҳар ташрифи чоғида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Умра маросими ёки Каъба зиёратини адо этган. 2005 йилнинг декабрида эса, биринчи марта Каъбага киришга муваффақ бўлганди.

Тожикистон Президенти ва Ҳукумати йилдан-йилга Каъба ва Ислом пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)  дафн этилган манзилга зиёратга борувчи фуқаролар учун шароитларни енгиллаштиришга йўналтирилган чораларни қабул қилаётгани қувонарлидир. Тожикистон Республикаси Ҳукумати Саудия Арабистони билан ҳамкорликда тожикистонлик зиёратчилар сафарлари ва ушбу давлатда бўлишлари шароитини яхшилаш учун чоралар қабул қилиб келяпти. Аввал Тожикистондан атиги 5 минг фуқаро Макка ва Мадинага фарзий ҳаж зиёратига боришарди. Эндиликда эса, мамлакат раҳбарияти ва Ҳукумати ташаббуси бўйича фақатгина фарзий ҳаж зиёратига борувчи шахслар сони 6 минг кишидан ортиб бормоқда.

 

МУБОРАК РАВЗА зиёрати

Саудия Арабистони давлатига расмий сафари доирасида ташриф буюрган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Каъба тавофи ва Умра ҳажини адо этганидан кейин, Маккадан Мадина шаҳрига борди.

Миллат пешвоси Мадина шаҳрида Ислом Пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.) ҳазратларининг равзаи муборакларини зиёрат қилди. Зикр қилиш жоизки, Фарз ҳажи ва Умра ҳажини адо этган ҳар бир мўмин банда Мадина шаҳрида Ислом пайғамбари мақбарасини ҳам зиёрат қилади.

Мадина шаҳри Саудия Арабистонининг энг гўзал шаҳри ва дунё мусулмонлари зиёрат қиладиган иккинчи маскан ҳисобланади.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация Пайғамбар масжидида Расуллуллоҳ (с.а.в.) равзаи мубораклари ёнида икки ракаат нафл намозини ўқишиб, шарафли тожик халқи хотиржамлиги ва азиз Тожикистон гуллаб-яшнаши учун эзгу дуою фотиҳа қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистон Республикаси Ҳукумати самарали ташқи сиёсати ҳамда ўзаро манфаатли муносабатлар доирасида Саудия Арабистони Қироллиги билан Тожикистон фуқаролари учун ҳаж зиёратига боришнинг барча зарур шароитларини яратди.

Айнан шунинг учун ҳам, ҳар йили Тожикистоннинг минглаб фуқаролари  Макка ва Мадинага Ҳаж ва Умра маросимлари доирасида Каъба ва Муҳаммад алайҳиссалом равзаларини зиёрат қиладилар.

Мадина шаҳрида Ислом Пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.) мақбарасини зиёрат қилгандан кейин, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Саудия Арабистонига расмий сафари охирига етди.

5 январ куни Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон  Саудия Арабистонидан юртимизга қайтиб келди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ҚИССАДАН ҲИССАЛАР

 

Ўзим билан суҳбат

-Нега ёзасан, Раъно?

-Нега ёзмайин?

-Ахир, шоиру ёзувчилар шунчалар кўп ёзишди-ку…

-Тўғри айтасан, лекин мен ҳам ёзишим керак.

Муфассал...

Яна куз, яна сентябр…

 

ёхуд «Муносабат»нинг ҳам озгина мантиққа мос келгани яхши

Кечагидек эсимда. Болалигимизда бошланғич синфда сабоқ берадиган ўқитувчимиз Янги йил байрами арафасида қайсидир болалар шоирининг: - Яна қиш, яна январ, яна келди Янги йил,- деб бошланувчи шеърини онгимизга қўрғошиндек қуйиб, хор билан айттирарди.

Шу хотирадан таъсирланиб, мен ҳам мақолага "Яна куз, яна сентябр, яна келди Билимлар байрами" деб, сарлавҳа қўйишга қарор қилдим. Бироқ хор билан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990884

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478196
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4124
4027
21809
7426653
99840
114875
7478196

Сизнинг IPнгиз: 3.138.37.43
Бугун: 23-11-2024 17:27:42

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015