Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 09 Январ 2016 Кӯришлар: 1894
Печат

 

payomМамлакатимиз Президенти, Жаноби Олий, ҳурматли Эмомали Раҳмонга Миллат пешвоси унвони берилиши ҳақида эшитар эканман, кўнглимдан бир фикр ўтди. Мамлакатимиз раҳбари ўзининг доно сиёсати, жасурлиги, узоқни кўзлай билиши билан ана шу юксак унвонга муносибдир. Мамлакатимиз Олий Мажлиси депутатларининг бу борада қабул қилган қонунларни биз – дин аҳли ҳам чин қалбимиздан қўллаб-қувватлаймиз. Аслида Президентимизга Миллат пешвоси унвони берилиши бутун халқ тилидаги гап эди. Бу у кишининг беқиёс меҳнатларининг қадрланишидир.

Яхши иш қилган одамларнинг амалларини дили покиза одамлар билиб келишган ва эътироф этишган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай деганлар: «Ман лам яшкуриноса лам яшкуриллоҳа», яъни агар ким одамларнинг яхши ишларига шукрона қилмаса, у Аллоҳга ҳам шукрона қилмайди. Президентимизнинг мамлакат мустақиллиги йил-ларидаги самарали ишларини кўриб туриб, кўз юммоқ инсофсизнинг иши. Шу ўринда у кишининг фаолиятларидан биргина мисолни келтириб ўтиш жоиз, деб ҳисоблайман.

Бундан ўн йилча олдин Душанбедан Хўжандга ё Хўжанддан Душанбега машинада йўлга чиққан кишилар қанчалик азоб-машаққатларга дучор бўлишарди. Бир эмас, икки баланд довондан ошиб ўтиларди. Ҳар қадамда хатар – тош кўчкиси тушиши мумкин, қор кўчкиси тушиши мумкин. Кўпчилик юрак ҳовучлаганча, қуйидаги жарликка қарай олмасдан, кўз юмганча борарди. Ҳозир-чи?! «Душанбе-Хўжанд-Бўстон-Чаноқ» йўли қайта қурилиши натижасида пойтахтга бориб-келиш биз учун бир қадам бўлиб қолди. Иккита – Истиқлол ва Шаҳристон туннелларининг қурилиши йўлни неча-неча чақиримга яқинлаштирди. Текис, равон йўлларда хатар нималигини ўйламасдан борасан, киши. Йўл ёқасида эса, лаззатли таомлар тайёрланадиган ошхоналар, мириқиб дам олиш мумкин бўлган чойхоналар, ма-шиналар таъмирланадиган устахоналар...

Дунёдаги энг савоб ишлардан бири йўл ва кўприк қурмоқ саналади. Миллат пешвосининг фақат «Душанбе-Хўжанд-Бўстон-Чаноқ» йўлинигина эмас, балки мамлакатимизнинг бошқа томонларидаги йўллар созлиги учун ҳам ташаббускор, бош-қош бўлганликларини эслатмоқ жоиз. Мана, яқиндагина Панжакент томон борадиган йўл ҳам қайтадан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Бу йўлдан ўзим ҳам юрганимда завқим келган ва пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг бир ҳадисларини эслаганман. Бир саҳоба Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳазратларининг ҳузурларига келиб, дебдилар: - Ё, Расулуллоҳ, менга дунё ва охиратда фойда берадиган бир амални ўргатинг! Шунда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам дебдилар: «Эъзимил азоан торийқил муслимийн». Яъни мусулмонлар йўлларида турган ноқулай нарсаларни олиб ташла.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) орзу қилган ижтимоий ва имроний ишлар бугунга келиб бизнинг азиз Президентимиз, Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон томонидан, у кишининг ташаббуслари ва раҳбарликлари остида амалга оширилмоқда.

Юртимизда яшаётган ҳар бир аҳли мўмин мустақиллик йилларида Тожикистонимизда Ислом равнақи йўлида амалга оширилган ишлар учун тасанно айтиши, шукр айлаши зарур, деб ўйлайман. Масалан, Шўролар даврида миллионлаб одамлар яшайдиган ва аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлган Тожикистонда бор-йўғи 17 та масжид бор эди. Бугунги кунда эса, масжидлар сони 4 мингтадан ортиб кетди. Душанбеда жаҳонда энг катта масжидлардан бири қурилмоқда. Бу масжид битгач, унинг биносининг ўзидаёқ бирданига 150 минг нафар одам намоз ўқиши мумкин. Масжид майдонлари билан ҳисобланганда эса, намозхонлар сони икки-уч бараваргача ортиб кетади. Шўролар даврида юртимизда Исломий таълим олиш учун, ҳатто, битта мадраса ҳам йўқ эди. Ҳозир Душанбедаги Имоми Аъзам - Абу Ҳанифа Нуъмон ибни Собит номли олий ўқув юртида минглаб талабалар илм олишмоқда. Улар диний билим билан бирга дунёвий илмларни ҳам ўрганишмоқда. Компютер, бошқа замонавий техник воситалардан усталик билан фойдаланишмоқда. Шу ўринда айтиш жоизки, гарчи ёшим анча улғайиб, кечроқ бўлса-да, ана шу олий илм даргоҳида таълим олганимдан мамнунман, шукр қиламан.

Ё, бўлмаса, муқаддас Ҳаж зиёратини олайлик. Шўролар даврида қанча одам Ҳажга борган эди? Энди у давр билан Тожикистон мустақиллигининг ўтган 24 йили давомида Ҳажга борган тожикистонликлар сонини  солиштириб кўрайлик. Ҳа, осмон билан ерча фарқ бор. Шўролар даврида не-не одамлар Ҳажга бориш орзусида қанча идораларга югуришган бўлса-да, ниятлари амалга ошмай дунёдан ўтиб кетишди. Энди-чи? Мустақиллик шарофати, Президентимизнинг ғамхўрлиги боис, йилига 6200 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз Маккаи мукаррамага бориб, ҳожилик амалларини бажариб қайтишмоқда. Кичик Ҳаж – Умрага бораётганлар эса, қанчадан-қанча! Бу сизу биз учун шукроналик боиси эмасми?

Шаҳар ва қишлоқлардаги қурилишлар, замонавий мактаблар, эркин савдо учун яратилган имкониятлар – буларнинг ҳаммасини айтган билан тугатиб бўлмайди. Энди ўйлаб кўрайлик, бу яратувчан ишларнинг пойдевори қачон қўйилди? Бу юртда юз берган биродаркушлик урушини оқил сиёсат билан тўхтата олиш, сулҳга эришиш хосияти эмасми? Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладилар: «Ало ухбирукум биафзала мин даражатал салоти вассиёми вассадоқати ислоҳу зотилбайни». Яъни, сизларга намоз ўқиш даражасидан, рўза тутиш даражасидан ва садақа бериш даражасидан афзалроқ амал хабарини берайми? У одамларни муросага келтиришдир. Икки томонда туриб урушаётган одамларни яраштириш учун, сулҳ учун Президентимиз озмунча заҳмат чекдиларми? Миллат пешвоси бунинг учун жонини хатарга қўйиб, Афғонистонга, бошқа ерларга бордилар. Лекин Аллоҳ холис ният эгасини асраб-авайлайди, пок мақсадига етказади. Миллат пешвосининг жон куйдиришлари беҳуда кетмади. Тожикистонда сулҳга эришилди, уруш тўхтатилди, мамлакат мустақиллиги, бир бутунлиги сақлаб қолинди. Урушдан безиб, жонажон  Ватанини таш-лаб кетишга мажбур бўлган минглаб одамлар Президентимиз саъйи ҳаракатлари билан юртга қайтиб келишди ва тинч ҳаёт кечира бошлашди. Мана бугун миллионлаб тожикистонликлар Президентимиз, Миллат пешвосининг дадил ҳаракатлари, довюракликлари, кенгфеълликлари, чуқур, атрофлича мушоҳада қилинган ҳолда юритган сиёсатлари меваларидан баҳраманд бўлишмоқда.

Мен яна бир марта таъкидламоқчиман, биз – Ислом аҳли азиз Президентимиз Миллат пешвоси унвонига ҳар томонлама муносибдир, деб ҳисоблаймиз. Миллат пешвосининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва имроний фаолиятларига эса, қуввати илоҳий тилаб қоламиз.

 

Муҳаммаджонҳожи Ортиқов,

Суғд вилояти диний уламолар кенгаши аъзоси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Эмомали Раҳмон ва ёшлар йили

 

 (Давоми. Бошланиши олдинги сонларда)

2017 йилнинг 30 августидан 5 сентябригача Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат ташрифи ва БРИКСга аъзо давлатлар бошлиқларининг тўққизинчи мажлисида иштирок этиш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Пекин, Сямен шаҳарлари ва Синцзян-Уйғур мухтор районида бўлди.

Муфассал...

НУРАФШОН КЕЛАЖАК САРИ

 

ёхуд «Барқи Тожик» очиқ ҳиссадорлик холдинг компаниясининг мамлакат аҳолисига мурожаати хусусида

Мустақил Тожикистонимизда соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришларни мушоҳада этаркансан, тан бермасдан иложинг йўқ. Зеро, бунақаси ҳалигача юз бермаган эди-да. Агар мустақиллигимизнинг дастлабки ўн йилини қайта тиклаш учун сарф этдик, деб ўйласак, демак бор-йўғи 15-16 йил ичида тиббиёт соҳасида юз берган улкан ўзгаришларни ўзига хос инқилоб, деб аташ мумкин.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2075971

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8077376
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
311
2079
311
8058460
16466
108045
8077376

Сизнинг IPнгиз: 3.135.192.183
Бугун: 07-04-2025 03:22:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015