- Мамлакатимиз ҳаёти барча соҳалари тараққиёти ва равнақи кичик ва йирик гидроэнергетик иншоотлар, биринчи навбатда, Роғун ГЭСи қурилиши билан боғлиқ. Айнан шу реалликни ҳисобга олган ҳолда, Роғун ГЭСи қурилишини Тожикистон учун ҳаётан муҳим масала, деб эълон қилдик, - деганди мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Роғун шаҳри раҳбарияти ва фаоллари билан 2015 йилнинг 15 июлида ўтказган учрашувида.
Мустақил Тожикистон учун Роғун ГЭСи қурилиши, дарҳақиқат, муҳим ҳаётий иншоот ҳисобланади. Мамлакатимиз раҳбарияти бу улкан иншоотнинг Тожикистон келгуси тараққиёти учун зарурлигини эътиборга олган ҳолда, унинг қурилишига қатор йиллардан буён катта маблағлар ажратиб келмоқда. Биргина ўтган 2014 йил Роғун ГЭСи қурилиши учун мамлакат бюджетидан 285 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилганди. Жорий йил бу тақдирсоз иншоот учун янада кўпроқ – 308 миллион доллар маблағ ажратилди. Ажратилган маблағлар ГЭС қурувчилари томонидан ўзлаштирилаётганлиги ҳам бу иншоот қурилиши мунтазам равишда илгарилаб бораётганлигининг нишонаси.
Бутунжаҳон банки маълумотларига кўра, Тожикистон Ҳукумати 2010-2012 йиллар Роғун ГЭСи қурилиши учун 710 миллион доллар атрофида маблағ ажратган. 2013-2015 йиллар учун ҳам бюджетдан шунча маблағ ажратилганлиги маълум.
Тожикистон халқи Роғун ГЭСига катта умид боғламоқда. Зеро, мазкур гидроэнергетик иншоот қуриб битказилгач, мамлакатимиздаги энергетик тақчиллик ўртадан кўтарилибгина қолмай, балки республикамиз минтақа мамлакатларига электр энергияси етказиб беришда етакчи бўлиши турган гап. Демак, Роғун ГЭСи қуриб битказилиши Тожикистон иқтисодиёти ёрқин келажагининг кафолати бўла олади.
Гидроэнергетика бўйича халқаро эксперт Расул Умбеталиев Роғун ГЭСи қуриб битказилиши ва у Тожикистон тараққиётига хизмат қилишига ишонади.
- Агар Тожикистон ҳар йили мазкур ГЭС қурилиши учун 300 миллион доллардан ажратса, мамлакат учун ҳаётан муҳим иншоот қурилиши олти йил давомида ниҳоясига етказилади, - дейди Расул Умбеталиев. – Роғун ГЭСи тўлиқ қурилиб, тўлиқ фойдаланишга топширилгач, Тожикистон ўзини энергия билан таъминлаш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, мамлакат учун ёз, қиш ва баҳор пайтларида ҳам электроэнергия экспортини йўлга қўйиш учун кенг имкониятлар туғилади.
-Сўнгги етти йил давомида Бутунжаҳон банки, мустақил халқаро таҳлилчилар, хорижий компаниялар ва мутахассислар томонидан ўтказилган Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий таъсири тўғрисидаги халқаро мустақил таҳлил ниҳоясига етказилди.
Бугун электр энергиясининг тақчиллиги мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлидаги асосий тўсиқлардан бири ҳисобланиши барчага маълум. Бу эса, халқ ижтимоий ҳаётида кўп муаммоларни келтириб чиқармоқда, - деб таъкидлаганди мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида.
Дарҳақиқат, «Барқи тожик» компанияси қиш пайтида мамлакат қишлоқ жойлари учун маълум чекловлар жорий қилиши барчага маълум. Айниқса, қишнинг жуда совуқ кунларида электроэнергия тақчиллиги яққол сезилади. Роғун ГЭСи тўлиқ фойдаланишга топширилгач, ана шу тақчиллик ўртадан кўтарилади. Бир сўз билан айтганда, бу иншоот халқимизнинг ёрқин келажагини кафолатлайди.
Роғун ГЭСи қурилиб, тўлиқ фойдаланишга топширилгач, Тожикистон ҳар йили бу гидроэнергетик станциядан 13 миллиард киловатт-соат электроэнергия қўлга киритади. Мисол учун, қўшни Қирғизистонда ишлаб чиқариладиган барча электроэнергия ҳажми шунга тенг. Яъни Роғун ГЭСи Тожикистон халқи учун жуда катта электроэнергия манбаи бўлиб хизмат қила олади.
- Барча имкониятлардан фойдаланиб, Тожикистон биринчи ва иккинчи агрегатларни ишга тушириши лозим, - дейди сиёсатчи А. Мамазимов. – Дастлабки агрегатлар электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлаши – йирик инвесторларнинг қурилишга бўлган ишончини оширади. Ва бу иншоотга катта инвестициялар келишини таъминлайди.
-«Электр энергияси тақчиллигини бартараф этиш учун мамлакат Ҳукумати бугунги кунгача бир қатор аниқ чора-тадбирларни амалга оширди. Энергетик лойиҳаларни амалга ошириш янги истиқболли режасини ишлаб чиққан бўлиб, у стратегик мақсадларга эришиш – мамлакат энергетик мустақиллигини таъминлашга имкон яратиши кўзда тутилган», - деб таъкидлаганди мамлакат Президенти парламентга йўллаган Паёмида.
- Жорий йил тўққиз ойида электроэнергия иншоотлари қурилишида 1587,3 миллион сомонийлик маблағ ўзлаштирилган. Бу кўрсаткич ўтган 2014 йилнинг январ-сентябр ойидагига қараганда, икки баравар ошганлигини кўрсатади, - деб келтирилади Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Статистика агентлигининг «Тожикистон Республикасининг 2015 йил тўққиз ойидаги ижтимоий-иқтисодий ҳолати тўғрисида»ги ҳисоботида. Бу маблағнинг катта қисми бевосита аср иншоотига айланган Роғун ГЭСи қурилишига сарфланганлиги табиий.
- Роғун ГЭСи Тожикистоннинг келажаги ёрқинлиги ҳамда халқ турмуш даржасининг ўсишида жуда муҳим аҳамият касб этади, - дейди Хатлон вилояти Кўлоб минтақаси электротармоғи идораси етакчи мутахассиси Тоғаймурод Мирзоев. – Бу йўналишдаги барча ташқи қаршиликларга қарамай, Тожикистоннинг шарафли халқи ўз олдига қўйган буюк мақсад – Роғун ГЭСини, албатта, қуриб битказади. Бунинг учун ҳар бир тожикистонлик ватанпарварлик туйғуларини намойиш этмоғи лозим. Ахир, қадимулайёмдан халқимиз йирик ишларни ҳамжиҳатликда бажарганликлари тарихдан маълум-ку…
Яқинда «Тожикистон Республикасининг 2016 йил учун давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ҳамда 2017-2018 йиллар учун давлат бюджети кўрсаткичлари мамлакат Олий Мажлис Намояндалар мажлиси кенгаши йиғилишида кўриб чиқилди. Мазкур ҳужжатга кўра, 2016 йил Тожикистон давлат бюджетидан Роғун ГЭСи лойиҳаси тикланиш ишлари учун 2 миллиард сомоний миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
- Роғун ГЭСи қурилаётган минтақа сейсмик ҳолатдан гидроиншоот қурилиши учун яроқлидир, - деганди Тожикистон Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий ярим йиллик якунига бағишланган матбуот конференциясида. – Олимларимиз бу минтақада тарихда рўй берган зилзилаларни таҳлил қилиш натижасида шундай хулосага келдилар. Қолаверса, Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳаси собиқ Иттифоқ даврида тасдиқланганлиги ҳам бу минтақа сейсмик жиҳатдан хавфсиз эканлигини тасдиқлайди.
Ҳа, дарҳақиқат, Роғун ГЭСи қурилиши халқимизнинг кўп йиллик орзуси ва мамлакат Ҳукуматининг олиб бораётган изчил иқтисодий сиёсати бу йирик иншоот яқин келажакда фойдаланишга топширилишига ишонч уйғотади. Зеро, халқимизнинг нияти эзгу - минтақада ёруғлик, иссиқлик ва нур таратиш. Эзгу ниятлар ҳамиша ижобат бўлиб келганлиги инсоният тарихидан яхши маълум…
Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,
«Халқ овози».
Ўзбекистон Республикасида парламентга бўлиб ўтажак сайлови жараёнини ёритиш учун Марказий сайлов комиссияси даъватига кўра, бир гуруҳ тожикистонлик журналистлар 20 декабр куни Тошкент сари парвоз қилдик.
Ўзбекистонга сафаримиз аслида жорий йилнинг 9 декабрида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Раҳматуллоевич Шоисматовнинг мазкур сайловга доир ўтказган брифингидан бошланганди, десак ҳам хато бўлмайди.
Муфассал...
Тожикистон Республикаси бундан 28 йил муқаддам, 1991 йил 9 сентябрда ўз мустақиллигини эълон қилди. Бу қутлуғ кунни халқимиз азалдан кутганди. Чунки мустақиллик халқимизга дунёнинг бебаҳо неъмати - озодлигу эркинлик ва гуллаб-яшнашни ато этди. Бу қимматли неъматга Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон - миллий давлат тикловчиси, тинчлик ва бирлик меъморининг
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015