Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 27 Ноябр 2015 Кӯришлар: 1715
Печат

 

s fattohzodaТожикистон Халқ-Демократик партияси раисининг биринчи ўринбосари, Президентнинг собиқ давлат маслаҳатчиси Саидмурод Фаттоҳзода «Азия-плюс» газетаси мухбири Зебо Тожибоева билан бир суҳбат асносида Исломнинг сиёсийлашуви ва унинг оқибатлари, Нурий назариётига ўзгартиришлар, соқол ва ҳижоб, ҳожи Ҳалимнинг хиёнати, собиқ ОМОН қўмондони ва ҳозирги кундаги бошқа муҳим масалалар ҳақида ўз қарашларини билдирган.

-Сиз бу мақомда фаолият олиб бораётганингизга деярли бир йил бўляпти. Бу давр мобайнида партия ишида бирон ўзгариш амалга ошдими? Мулоҳаза юритиш учун арзийдиган олдинга силжиш мушоҳада этиладими?

-Бу даврдаги олға силжишларимиз мулоҳаза юритиш учун арзигули, десам, хато бўлмайди. Ҳурматли ўқувчиларга маълум бўлганидек, 2014 йилнинг 13 декабрида партиямизнинг навбатдаги ХII анжумани бўлиб ўтди. Унда жумҳуриятимизнинг турли томонларидан келган 1200 нафар вакил иштирок этди. Мазкур Анжумандаги муҳим воқеа партиямиз етакчиси, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг чиқиши бўлди. У барча зиналарда партия фаолиятини яхшилаш учун партиянинг барча аъзолари олдига аниқ вазифалар қўйди. Жумладан, маърузада партия, унинг парламент ва минтақавий мажлислардаги фракциялари, гуруҳларининг бор интилиш ва ғайратлари мамлакат аҳолиси ҳаёти даражаси ва сифатини яхшилашга, юқори кўтаришга қаратилиши зарурлиги таъкидланди. Анжуманда бажарилган ишлар ҳар томонлама таҳлил этилиб, кейинги самарали фаолият учун янги йўналишлар белгиланди.

Мен ТХДП раисининг биринчи муовини сифатида бу босқичда партиямиз муаззам Раисининг кўрсатмалари асосида, янги команда билан бажарилган ишларни қайтадан кўриб чиқиб, бугунги воқеликни ҳисобга олган ҳолда ўз олдимизга аниқ вазифалар қўйдик. Шу асосда сайловни муваффақиятли ўтказиш учун имкониятларимизни сафарбар этиб, рақобатли курашда кўнгилли натижаларга эришдик.  ТХДП парламентда аксарият курсиларга эгалик қилибгина қолмасдан, балки барча маҳаллий мажлисларда кўпроқ ўринларни қўлга киритди.

Шунингдек, биз партиямиз фаолиятининг ошкора ва оммавий бўлишига эришдик. Матбуот билан алоқаларимиз анча мустаҳкамланди. Партиямиз ташкилотлари фаолиятида кўплаб эскирган расмиятчиликлар ва қолип бўлиб қолган технологиялардан воз кечдик. 

-Аҳоли партия ишига қандай баҳо беради? Тузатиш зарур бўлган камчиликлар ҳам мавжудми?

- Ҳар бир партия ишига баҳо беришнинг асосий ўлчови бу халқнинг ишончидир. Ўтган сайловда айнан ушбу меъёр, яъни халқнинг ишончи бизга ғалаба қозониш имконини берди. Албатта, бу қувониш учун сабаб бўла олади, лекин бу ютуқдан хотиржам бўлмаслигимиз лозим. Бундан қатъий назар, ўтган камчиликлардан кўз юммаслигимиз зарур. Ҳамма давру замонларда ҳоким партия мухолифларнинг қаттиқ танқид объекти бўлиб келган. Биз буни муқаррар ҳол деб қабул қиламиз, чунки ҳар қандай беғараз ва одил танқид ўз фаолиятингга четдан туриб баҳо бериш омилларидандир. Соғлом сиёсий рақобат партияни янада кучайтиради. Аммо, афсуслар бўлсин, танқид ҳар доим ҳам одил бўлавермайди, балки баъзан ғаразли кечади.

Биз айнан юзма-юз мунозара халққа ҳар қандай қийинчилик ва муаммоларни самарали тарзда ҳал қилиш имконини беради, дея ҳисоблаймиз. Шунинг учун биз бошланғич ташкилотларда бу ишни кучайтиришни ният қилганмиз, чунки улар одамлар билан тўғридан-тўғри иш олиб боришади. Биз партия сафларини қувватлаймиз, маҳаллий мажлислардаги партиямиз гуруҳлари билан ишни кучайтирамиз, кадрларни жойлаштиришни қайта кўриб чиқамиз, сафимизга янги аъзоларни жалб этамиз ва маҳаллий жамоалар билан фаол иш олиб борамиз.

-Шу билан бирга, халқаро нозирлар ўтган парламент сайловлари натижаларини танқид қилишди, маҳаллий кузатувчилар ҳам эътироз билдиришди. Сиз уларнинг танқидига нима дейсиз?

-Мен халқаро нозирлар фаолиятини муҳокама қилмоқчи эмасман, аммо, афсуски, кўпчиликнинг мушоҳада этишича, кейинги йилларда халқаро кузатувчилар тажрибасида мамлакатлар “қулай ва “ноқулай”га тақсимланадилар. Уларнинг айрим республикаларда бўлиб ўтган сайловларга оид чиқишларини ўқиб,  баъзан беихтиёр шундай хулосага келасан:  улар бир ерда ушоққина пайрахани кўришади, лекин бошқа бир ерда катта тўнка назарларидан четда қолади.  Масалан, айрим вилоятлари ноқонуний қуролли гуруҳлар тасарруфи остида бўлган Афғонистонда сайловларнинг озми-кўпми демократия асосида ўтказилгани савол остида бўлса-да, халқаро нозирлар уни демократик дея ҳисоблашади.  Яъни ҳаммаси гўё “қонун доирасида”дир. Лекин раҳбарлари халқ ардоғига сазовор бўлган Қозоғистон ва Белорусда гўё сайловчилар ҳуқуқлари бузилади.  Бизнинг сайловларимизни ҳам айрим халқаро нозирларнинг танқид этганликлари таажжубланарли эмас. Уларнинг кейинги йиллардаги бизнинг жамият асосларини демократик асосда ўзгартириш борасидаги ютуқларимизни кўрмаётганликлари ҳайратланарлидир.

Агар кейинги йиллар вазиятини диққат билан таҳлил этсак, қонун чиқарувчи идора мамлакатимизда жамиятни демократлаштириш ва сайловлар шаффофлиги учун жиддий ташаббусларга қўл урганлигини аниқ сезамиз. Менинг фикримча, буни бизнинг асосий сайловчиларимиз бўлган аҳолигина мушоҳада қилиб қолмасдан, балки халқаро нозирлар ва кузатувчилар ҳам уни ўз кўзлари  билан амалда кўришган. Балки шу сабабли бўлса керак, биз кейинги сайловлар натижаларини эълон қилганимиздан сўнг, олдинги маъракаларга қиёслаганда мухолифлар томонидан жиддий эътирозлар билдирилмади.

-Лекин ҳар ҳолда бир савол пайдо бўлади: у ҳақда ҳеч нарса эшитилмаган партия қандай қилиб беш фоизлик ғовдан ўта олди?

-Кейинги йиллар давомида дунё тезликда ўзгармоқда ва кўпгина мамлакатларда вазиятга боғлиқ равишда сиёсий назар ва фикрларнинг ўзгариши ҳам табиийдир. Бу мўътадил бир жараёндир. Бугунги дунёда биз айрим анъанавий партиялар ўз шуҳратини қўлдан бериб, аксинча, нуфузи оз бўлган янги кучлар тез суръатда мавқега эришаётганликларини кузатяпмиз.  Европа Парламентининг сўнгги сайловида тарафдорлар ва кузатувчиларнинг кутишларига қарши равишда “евроскептик”лар (Европа бирлашмаси мухолифлари) номи билан танилган фирқанинг одамлар орасида бирданига машҳур бўлиши айтганларимнинг яққол мисоли бўла олади. 

Бу борада бизнинг Тожикистонимиз ҳам истисно эмас. Бизда ҳам бундай вазият кўзга ташланади. Яъни сайловчиларнинг маълум бир қисми ақидасини ўзгартирмоқда. Бу ўринда биз далилларга юз тутишимиз зарур. Агар  сиз айтганингиздек, “у ҳақда ҳеч нарса эшитилмаган”,- дея Аграр партия назарда тутилган бўлса, юмшоқ қилиб айтганимизда, бу нотўғридир.  Тожикистон аграр мамлакат ҳисобланади. Одамлар орасида аграр ислоҳотларни қабул қилмаётганлар бўлиши ҳеч ҳам мумкин эмас. Бизнинг жамиятимизда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ғояларига тарафдорлик қилаётган одамлар кўпдир.  

Иккинчи тарафдан ўтмишда обрўга эга ва анъанавий тарзда парламентда курсиларга эга бўлган бошқа партиялар кейинги вақтларда жумҳурият сиёсий ҳаётидаги кам фаолиятликлари учун беш фоизлик ғовдан ўта олишмади. Шунга кўра, уларнинг ўринларини нисбатан фаол, рақобатга дош берадиган, янги назария ва дастурларга эга партиялар эгаллашди. 

Ҳукумат уларни сиёсий саҳна четига сурмаганлигини, балки одамларнинг ўзлари уларни парламент биносида кўришни истамаганликларини  эслатиш зарур. Бундан ташқари, ҳозирги сиёсий низом сайлов ва сиёсий партиялар рақобат қила олишлари нуқтаи назаридан тўғри шаклда фаолият олиб бораётир. Парламентда одамларнинг маълум қисмидан вакиллик қиладиган зарур мўътадил мухолиф кучлар бор, деб ўйлайман.  

- “Бу партиялар” деганда, сиз Ислом уйғониш партияси ва Коммунистик партияни назарда тутяпсизми?

-ТИТП тўғрисида мен ўзимнинг ОАВда босилган “Бизнинг сайловимиз қандай маънога эга?”- деган мақоламда ёзган эдим. Унда коммунистик ва исломий ғоя ҳақида гап кетганди, моҳиятига кўра ҳар икки идеология ҳам мутлақликни исташади. Улар бошқача фикрлашни, эшитишни ҳам исташмайди. Ўтган асрнинг охирида Тожикистонда юз берган фуқаролик урушининг сабабларидан бири ҳам, бу икки идеология –коммунистик ва сиёсий исломий ғоянинг урушидир. Бу икки идеологиянинг қарама-қарши туриши давлат тизимларининг фалажлашуви ва фуқаролик урушига олиб келди.

-У даврдан буён кўп вақт ўтди ва сиёсий партиялар осойишта тарзда фаолият олиб боришди. Бугунга келиб нима бўлди?

-Менимча, ҳозир агар Саид Абдулло Нурий бўлганда эди, исломий ҳизб бу вазиятга тушмасди. Аммо 2010 йилда ТИТПнинг Жамоатчилик кенгашида фаолиятини тўхтатиши наҳзатийларнинг бирга осойишта яшашдан ўзини четга олиши борасидаги биринчи ишора бўлди. Чунки айнан, Жамоатчилик кенгаши мамлакатда тинчлик ва осойишталикни сақлашда масъулиятга эга. Воқеаларнинг кейинги ривожланиши ва дастлабки текширувлар натижалари муайян доиралар ва бу партия раҳбариятининг давлат тўнтаришига уринишда қўли борлигини кўрсатди.

Шунинг учун, мен сиёсий ислом асосида ташкил этилган партиялар бора-бора террор тактикасига ўтадилар, деб ҳисоблайман. Мисол учун, Мисрдаги “Мусулмон биродарлар”ни олайлик. У ҳокимият бошига келгандан кейин одамлар бу партиянинг демократик ва иқтисодий ўзгартишларни йўлга қўйиш борасида тайёр эмаслигини ҳис қилишди. Натижада армия ташаббусни қўлга олди. Бугун Сурияда бўлиб ўтаётган воқеалар ҳам Исломни сиёсийлаштириш натижасидир. Шунинг учун, менинг фикримча, фақат дунёвий давлат бу идеологияларни, жумладан, Ислом идеологиясини тинч йўлга бошлашга қодирдир. Биз радикал Ислом ва жанговар атеизм идеологияси мухолифи бўлишимиз зарур.

-Яъни, Конституцияга икки идеология – диний ва атеистик идеология мавжудлиги борасида ўзгартириш киритиш зарурми? Бу хусусда республикадаги имом-хатиблар жума намозида ўз фикрларини билдиришганини айтиш жоиз...

-Нима учун биз сиёсий ислом ва жанговар атеизм мухолифи бўлишимиз зарур? Мен ўзимнинг бу фикримни асослашни истайман:  бу ерда Рашт минтақаси имом-хатиблари таклифлари ва ТИТПнинг асосчиларидан бири бўлган мулла Абдураҳимнинг қарашларини келтириш ўринлидир. 2013 йилда Президентнинг жамоатчилик аҳли билан учрашувида у кўнглидаги гапларни айтди ва бу тавба эди. У чиндан ҳам бир пайтлар биз коммунистик низомга қарши курашдик ва бунга маънавий ҳақимиз бор эди, деб ўйлардик, деди. Аммо  Афғонистонга бориб қолганимиздан кейин масала ва ё муаммо борига қараганда кенг қамровли эканлигини англадик. У ерда халқаро тусдаги бошқа бир кучлар террорчи гуруҳларни маблағ билан таъминлашарди ҳамда дунёвий давлатлар ва низомини тугатиш учун уринишарди. Биз бўлсак, бу доиралар қўлида ортиқ қўғирчоқ эмасмиз. Ўша пайтда у моҳиятига кўра Исломнинг сиёсий партияга эҳтиёжи йўқ, деб айтганди. Чунки, сиёсий партия ташкил этиш Исломни гуруҳларга ажратади.  Менинг фикримча, имом-хатибларнинг Исломни сиёсийлаштиришга қарши чиқишлари беҳуда эмас эди. Яқин Шарқ ва Шимолий Африка воқеалари, албатта, мамлакатимиздаги динга эътиқод қўйган кишилар кўнглига жиддий таъсир кўрсатди.  Чунки улар Ислом шиори остида очиқдан-очиқ аҳолини террор қилишни ва ўрта асрларга хос даҳшатли қотилликларни ўз кўзлари билан кўришди. 

Бугун биз бутун дунёда Исломни ёмон кўришлик қулоч ёйиб бораётганлигини кўриб турибмиз. Шунга кўра, ҳозиргача давлатчиликнинг энг яхши шакли дунёвий давлатдир, деган фикр бор. Бундай давлатда дин хусусий ишга айланади.  Мен ҳам руҳонийликни йўқотиш тарафдори эмасман. Менинг фикримча, Ислом ахлоқ таълимоти сифатида олий ахлоқий принципларни талқин этар экан, одамларга кучли таъсир кўрсатади. Нега биз бу кучдан ёшларни тарбиялаш учун фойдаланмас эканмиз? Лекин бу ҳар бир шахснинг хусусий ҳаёти бўлиши зарур. Бундай имкониятларни фақат мусулмонларга эмас, балки барча динлар вакиллари, масиҳийлар ва яҳудийларга ҳам яратиб берайлик. Улар ҳам ўз руҳоний эҳтиёжларини қондира олишсин.

- Бундан келиб чиқишича, соқол қўйиш ва ҳижобда юриш ҳар бир шахснинг шахсий иши ва ҳеч кимнинг унга аралашишга ҳақи йўқ экан-да?

-Бу масалада мен ўз шахсий қарашимни  билдиришни истайман. Русларда бир мақол бор: -“ Аҳмоққа Худога сажда қил дейишса, у эса, пешонасини уриб ёрибди”. Бу бизда “Салласини олиб кел, деса калласини олибди”, деганларидек. Бундай ҳолатлар юз берган, бу борада, ҳатто, ИИВ баёнотида ҳам маълум этилди, бу норасмий сиёсат амалидир. Эркакларни ушлаб, соқолини олинглар ва аёлларнинг ҳижобини олиб қўйинглар, деган кўрсатма ҳам бўлмаган.  Расмий муассасалар борасига келганда, бу, бошқа бир масаладир. У ерда бирон меъёр, кийим кийиш қоидаси, шахсий тозалик (гигиена) бўлиши зарур. Шунинг учун, мен дунёвийлик принципларига риоя этиш тарафдориман. У томони эса, мен айтганимдек, ҳар бир кишининг ўз ихтиёридир.

-Яна бир марта диний партия бўлишлиги саволига қайтишни истайман. Бу борада менинг тушунишимча ҳар ҳолда мамлакат Конституциясига ўзгартиш киритиш зарур эмасми?

-Кейинги 18 йил давомида сиёсий партия юртимиз сиёсий саҳнасида расман амал қилиб, асосан, ривоятлар тўқиш ва динни сиёсийлаштириш билан шуғулланди, бу мамлакат сиёсий ҳаётининг конституцион асосларига мувофиқ келмасди. Агар кейинги бир неча йил давомида мазкур партиянинг айрим фаол аъзолари томонидан ТИТПни ёпиш таклифи ўртага ташланганини айтсак, адолат юзасидан бўларди.

Мен 28-моддадан диний ва атеистик асосда партиялар таъсис этиш масаласини олиб ташлаш аҳоли сўровини ўтказиш воситасида ҳал қилинса, дея ўйлайман. Чунки бу ерда қарама-қаршилик ҳам бор. У пайтда фуқаролик урушига нуқта қўйиш учун  муросага бориш зарур эди. Аммо  можарода алоқаси бўлган исломий партия, ниҳоят, яна ҳарбий тўнтариш учун уринишга юз тутди.  Улар одамларнинг исломий тузум бунёд этиш ғоясини қўлламасликларини англаб етишгач, қўрқитиш ва террор воситасида ўз мақсадларига эришишни исташди. Бу ҳолат фақатгина бизнинг жумҳуриятимизда юз берибгина қолмасдан, балки кўпгина исломий давлатларда ҳам амалга оширилмоқда. Шунинг учун, Исломни сиёсийлаштирмаслик учун ўзимизни ҳимоя қилишимиз яхшироқдир. Ислом сиёсийлашувидан четдаги ўйинчилар фойдаланиб қолишмасин. Мудофаа вазири муовини даражасидаги ҳарбий тўнтаришга уриниш, менинг фикримча, чет эллардаги муайян доираларнинг истаги эди. Чунки у шахс юқори лавозимда ишларди, камбағал ҳам эмас эди. Аммо у нега бу ишни бошлади?- деган савол ўртага келади. Пул берган одам, мусиқани буюриши, табиийдир. Шу тариқа у ҳам топшириқни бажарарди ва ўзгаларнинг мусиқа садоси остида рақсга тушарди.

-Сиз агар Саид Абдулло Нурий бўлганида эди, ТИТП бу аҳволга тушмас эди, дедингиз. Нега? Сиз у киши билан таниш эдингизми?

-Мен  у киши билан шахсан таниш эмасдим. Биринчи марта у ҳақида “Тољикистони советї” газетасида берилган мақола орқали маълумот олганман. Бу 1987 йилда бўлган эди, у вақтда мен Афғонистондан қайтиб келгач, ишлаш учун нашрияга журналист сифатида келгандим. Эслайман, ўша пайтда Нурийнинг бир неча тарафдори идорага бостириб кириб, мақола муаллифини жазоланглар, дея таҳдид қилишганди. Ўша пайтда мен бу одам норасмий, рўйхатдан ўтмаган диний уюшманинг етакчиси эканлигини англадим. Ғазабланган кишилар унинг тарафдорлари эдилар ва руҳоний етакчилари унвонига нисбатан ҳеч қандай танқидни қабул қилмасликлари кўриниб турарди. Менинг бу одам билан танишувим ана шундай тарзда кечганди.

Менинг фикримча, кўп нарсалар сиёсий етакчининг ишларига боғлиқдир. Агар Нурий тирик бўлганда эди, бугун исломий партия бу ҳолга тушиб қолмаган бўларди, партия раҳбарияти томонидан хиёнат содир қилинмасди, улар ҳожи Ҳалимнинг хиёнаткорлигига учмасдилар. Бу борада Нурий эҳтиромга сазовордир. 

-Аммо яқинда Исломшунослик маркази кўтариб чиққан масала бўйича Нурий фикрларида экстремистик ғоялар мавжуд бўлган. Нега бу масала беш йил олдин эмас, ўн йил олдин эмас, энди кўтарилди?

-Марҳум Нурий коммунистик тузум даврига тўғри келган ўзининг сиёсий фаолияти бошланишида давлатчилик тузуми борасида радикал фикрларга эга эди.  Ўша пайтдаги гапларида экстремистик ғоялар ҳам мавжуд бўлганлиги истисно эмас. Аммо минтақавий сиёсий жараёнларга қўшилганидан кейин унинг ақидаси ўзгарди ва у хатоларини сезиб, вазиятга тўғри баҳо берди. Тарихнинг кўрсатишича, фақат маълум вақт ўтгандан сўнг бирон кишининг фаолиятига баҳо бериш имкони бўлади. Исломшунослик маркази ҳам салоҳиятли давлат органи сифатида ўз таҳлилини якунлашга ва унинг натижаларини жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этишга ҳақлидир.

-Бугун ТИТП ва Назарзоданинг давлат тўнтариши қилиш учун кейинги беш йил давомида режа тузишгани айтилмоқда. Нега бу режа борасида беш йил давомида ҳеч нарса маълум бўлмаган ва бир неча кеча-кундузда ҳаммаси аён бўлди?

- Республикадаги жамият ва сиёсий ҳаётни демократлаштириш жараёни турли партия, ҳаракат ва уюшмаларнинг тузилиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратиб берди. Ва мамлакат фуқаролик жамияти вакилларининг у ёки бу давлат муассасасида ишлаш билан бирга айни бир пайтда юқорида айтилган ташкилотларнинг аъзолари бўлишлари табиийдир. Бошқача айтганда, давлат муассасаларида ишлайдиган кишилар орасида ҳам у ёки бу партия ва ҳаракатларга аъзо бўлган, жумладан, радикаллар билан алоқада бўлганлар бор. Лекин дастлабки босқичда буни пайқаш анча қийиндир. 

Аввало, улар ўз ишларини пухта билганликлари ва яширин иш кўрганлари учун ўз ғояларини сездиришмаган. Улар ҳамиша ўз олдиларига аниқ ва жиддий мақсадларни қўйишади, бу келишмовчилик, бузғунчилик фаолияти  ва давлат тизимларига зарар етказишга қаратилган. Улар ҳеч қачон давлат тўнтариши ва ҳукуматни зўрлик билан эгаллаш борасида баёнот беришмайди ва ўз мақсадларини ҳам ошкора эълон этишмайди. Афсуски, Назарзода ана шундай шахслар сирасидан бўлган ва фақатгина юз берган ҳолатда ўзининг кимлигини кўрсатди.

Бу ерда кучга эга тизимлар ходимларининг ўз касбларини олий даражада эгаллаганликлари ва ўз вазифаларини яхши бажариб, қуролли қўзғолонга уриниш олдини олганликларини махсус айтиб ўтиш зарурдир.

- Биз шу пайтгача текширув тахминига кўра, Мудофаа вазирлигида юқори мақомда фаолият юритган, мамлакат тинчлиги, осойишталигига хавф солган  шахслар ҳам бўлгани ҳақида ҳеч кимнинг шарҳини эшитмадик.  Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

-Келинг, тарихимизнинг унчалик олис бўлмаган даврига назар ташлайлик. Ҳукумат ва ТБМ (тожик бирлашган мухолифати) ўртасида тинчлик ва келишув ҳужжати имзоланиши натижасида оппозициянинг беш минг нафардан ортиқ қуролли одамлари  Мудофаа вазирлиги ва бошқа кучга эга тизимлари сафига қўшилди. Биз бу одамлар ўз хатоларини англаб, бу ёғига халқ ва Ватан учун содиқ хизмат қилишади, деб умид қилгандик. Аммо, афсус, “Бўри боласи барибир бўри бўлади” мақоли тўғри экан.

-Бу саволни Ички ишлар вазирлиги ОМОН қўмондони Гулмурод Ҳалимовнинг қочиши ҳақида ҳам берса бўлади.  Яъни у илгари руҳий бемор бўлганлиги ҳақидаги гапларни ҳақ дейиш мумкин, ундай бўлса, нега у бирданига муҳим вазифага кўтарилган? 

-Одамлар ғоят гўллик ё гарангликдан ғолиб бўлиб ё виждонсизликдан хатога йўл қўйишади. Монтескё айтганидек: -“Разолат ва ёмон пасткашлик нафрат, ёмон кўриш ва қўрқув асосида пайдо бўлади”. Балки Ҳалимов секуляр (дунёвий) жамиятга нисбатан бирон-бир хил нафратга эга бўлгандир.  Ўзини “Исломий давлат” деб атаётган гуруҳнинг Ироқ ва Суриядаги бир-икки ғалабасидан сўнг носоғлом Ҳалимовда алдамчи ҳаваслар пайдо бўлиб, уни қинғир йўлга бошлагандир.

Тарихда мансаб эгаллаб турган ҳарбийлар ўзларининг арзимас шахсий манфаатлари йўлида миллий ва давлат манфаатларига қарши чиққанликлари борасида мисоллар кўп бўлган.  Бу ерда Ватан ҳимоясини муқаддас билган барча хизматчилар юзига соя тушмаслиги зарур.

-Давлат ОАВларида ТИТП ва Назарзодани чет элдан, Тожикистон тинчини бузиш учун манфаатдор бўлган кишилар маблағ билан таъминлашгани борасида сўз борди.  Сиз бугун бундан кимнинг манфаати борлигини айта оласизми?  

-Мамлакат ташқарисида худди ўтган асрнинг 90-йилларидаги каби юртимизнинг ички вазиятини, тинчини бузиш учун манфаатдор бўлган доиралар шу пайтгача бор.  Улар Тожикистонни зўравонлик ва радикализм манбаига айлантиришни исташади. Бу кучлар ўзларининг геосиёсий ва геостратегик мақсадларини амалга ошириш йўлида жамиятдаги бузғунчи табақалар орасидан суянчиқ излашлари табиийдир. Мисол учун узоққа бориш шарт эмас. Бизга қўшни Афғонистонда ҳамда Ироқу Сурияда экстремист ва террорчи гуруҳлар йиғилди, улар террорчилик ва бузғунчилик амалларини бажариш учун ўз манфаатини кўзлаган доиралар томонидан мўмай маблағ билан таъминланадилар. 

- Кейинги пайтда ОАВ да мамлакат Президентига Миллат пешвоси унвонини бериш масаласи бир неча марта кўтарилди. Давлат раҳбарининг бундай унвон билан  сазовор этилиши  чиндан ҳам шунчалик муҳимми?

- Бу масала юзасидан ҳозир олимлар орасида муҳокама бормоқда. Одамлар ҳам аллақачон ўз чиқишларида Давлат сарварига “Миллат пешвоси” деб мурожаат этишмоқда.  Ўзимнинг бир мақоламда Президентимизни Авраам Линколн, Камол Отатурк ва бошқа буюклар билан бир сафга қўйгандим. Бу ўзимнинг самимий эҳтиромимни Президентга таъкидлаш учун эмас эди, балки тарих воқелигига боғлиқ равишда шуни маъқул кўрдим. Авраам Линколн АҚШдаги фуқаролар уруши даврида мамлакатнинг барча ерларини сақлаб қолишга эришди.  Шу пайтгача америкаликлар бу президентга нисбатан чин ҳурматларини билдириб туришади. Уларнинг сиёсий маданиятларида ҳам ҳар бир президентга қўлга киритган ютуқларига қараб баҳо бериш қабул қилинган.  Шунга кўра, мен шахсиятларга уларнинг давлатчилигимизни барқарор этишдаги қўшган ҳиссаларига қараб баҳо беришни ўрганиш зарур, деб ўйлайман. Худди шунинг учун, менинг фикримча, Президентимиз “Миллат пешвоси” унвонини олишга лойиқдир.

Агар Марказий Осиё республикаларининг бошқа етакчилари билан қиёслайдиган бўлсак, улар мамлакатлари бошига мерос юзасидан келишган, у ўлкаларда амалда сиёсий мухолифат ва вайронгарчиликлар бўлмаган. Бу жиҳатдан олганда Президентимизнинг хизматлари ниҳоятда улкандир. Давлатчилик тизимининг мўътадил фаолияти бўлмаса, алал-оқибат ҳеч нарса бўлмайди. Президент 40 ёшлигида ҳокимият тепасига келди ҳамда тинчликка эришиш, барча қочқинларни мамлакатга қайтаришни изҳор қилди ва биз унинг айтган барча ишларини амалга оширганини кўриб турибмиз. Бу беқиёс фахрланиш боисидир.

Миллат пешвоси жамияти (институти) ташкил этилиши зарур ва мазкур йўналишда сиёсатчилар, ҳуқуқшунослар, фракциямиз аъзолари иш олиб, бу масалани парламентга таклиф этишсин. Фикримча, қонунчилик асосида Миллат пешвоси жамиятига маълум салоҳиятлар берилса яхши бўларди.  Масалан, Қозоғистонда Елбаси фахрий унвондир. Аммо сиёсий тузумимизни кучайтириш учун Миллат пешвосига бирон-бир салоҳият берилиши зарур. Бу жамият келажакда сиёсий вазият ва ижтимоий номувофиқликни мўътадиллаштиришда муҳим ўрин тута олади.

-Беш ойлик гўдак Умарали Назаровнинг ўлими муносабати билан пайдо бўлган ишларга муносабатингизни билишни истардим. Бу воқеага нисбатан Россия ва Тожикистон жамиятларида юзага келган муносабатларга қандай баҳо берасиз?

-Бу борада Президентимизнинг айтганларини ўқидим ва у менга жуда ҳам маъқул келди. Ҳа, бу фожиа одамларнинг шафқатсиз ва қўпол ҳаракатларининг исботидир.  Аммо унинг атрофида ортиқча ваҳима қилишнинг ҳожати йўқ. Бу миллатлар ва давлат орасидаги муносабатларга халал етказишга сабаб бўлиши мумкин. Чунки бугун Россияда катта сондаги меҳнат муҳожирлари ишлашмоқда. Менга, шунингдек, Россия Давлат думаси раиси муовинининг айтган гаплари маъқул келди. У бу воқеа айрим инсонларнинг асл қиёфаси ва золимлигини кўрсатди, деганда тўла ҳақ эди. Ахир марҳум бола эди. Қандай қилиб болани она бағридан тортиб олиш мумкин? Амалда бу қотилликдир. Бу фожиа ватандошларимизнинг қалбини ларзага келтирди ва унинг атрофида фикр-мулоҳазалар кўп бўлди. Бу жамиятимизнинг бир ёқадан бош чиқаришини кўрсатди.  Менинг фикримча, ҳамма иш адолат юзасидан амалга оширилади. Интизом идораси бу ишни одиллик билан кўриб чиқади. Куни кеча Россия Давлат думасидан мамлакат қонунчилигига она-болани бир-биридан ажратиш борасидаги ҳодисаларга оид ўзгартириш киритилиши борасида бошқа хабар келди. Агар адолат тантана қилса, жамоатчилигимиз Россия аслида маданиятга эришган мамлакат эканлиги ва у ерда қонун устувор эканлигига қаноат ҳосил қилади. Бу ҳақиқатга қодир бўла оладиларми ё йўқми, буни тергов жараёни ва унинг натижалари кўрсатади.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ҳиндистон Президентининг Тожикистонга сафари

 

8 октябр куни Миллат қасри ёнида Тожикистонга давлат сафари билан келган Ҳиндистон Республикаси   Президенти   Шри Рам Натҳ   Ковиндни кутиб олиш расмий маросими бўлди.

Олиймақом меҳмонни қабул қилиш шарафига Миллат қасри ёнидаги майдон байрамона тусда ясатилиб, Тожикистон ва Ҳиндистон давлат байроқлари ҳилпираб турарди. Фахрий қоровул ва оркестр саф тортганди.

Муфассал...

Инсониятга берилган буюк неъмат

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон сувнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини эътироф этган ҳолда, жаҳон ҳамжамиятини уни асраб-авайлашга чақирди. Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган резолюцияда таъкидланишича, “Сув устувор тараққиёт учун” янги халқаро амалиёт ўн йиллиги 2018 йил 22 мартдан бошланиб, 2028 йилнинг 22 мартигача давом этади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990884

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478196
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4124
4027
21809
7426653
99840
114875
7478196

Сизнинг IPнгиз: 18.226.226.151
Бугун: 23-11-2024 17:27:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015