1992 йилнинг таҳликали кузи. Мамлакат жанубий ноҳиялари ва пойтахт Душанбе атрофларида юз бераётган тўқнашувлар тобора авж олаётган палла. Мамлакатда бесарусомонлик…
…Пойтахт Душанбенинг Поезд вокзали. 67-рақамли «Душанбе-Конибодом» поезди жўнаб кетишга ҳозирлик кўрмоқда. Тумонат одам тинчроқ бир гўша топиш илинжида ўзларини поезд ичкарисига уриб, жойлашишга ҳаракат қилишарди.
Поезд йўлбошчиларининг ортиқча одам ололмасликлари, бунча йўловчига жой топиб бера олмаслиги борасида айтган сўзлари бу кишилар қулоғига кирмасди шу тобда. Муваққат Ҳукуматнинг урушни тўхтата олмаслигига кўзи етган инсонлар қандай бўлса ҳам фуқаролик уруши тобора авж олаётган бу ерлардан тезроқ чиқиб кетишга ҳаракат қилишарди. Юзига ғам кўланка ташлаган бу кишилар кўнглида сўнгги илинж ҳам сўниб бораётгандай эди гўё…
Кучли бир силкиниб ўрнидан қўзғалган поезд жўнаш сигналини чалди ва йўлга равона бўлди…
Кузги таътилда уйга келиб, Хўжанд шаҳрига қайтаётган олийгоҳ талабаси камина ҳам шу поездда эдим. Мени пойтахтдан бор-йўғи 20-25 километрлик масофада жойлашган ҳовлимиздан Хидирали ва Нормуҳаммад акамлар кузатишга чиқишганди. «Ўзим кетавераман, бориб-келиб юрган йўлим-ку», -дейишимга қарамай, меҳрибон жигарларим: «Бошқа пайтда бўлса, майли эди, аммо ҳозир вазият оғир, сени ёлғиз юборолмаймиз»,-дея поездгача кузатиб қўйишди. Раҳматлик Нормуҳаммад акам эса, то купега жойлашиб олгунимгача ҳамроҳлик қилди. Ва ҳатто, проводник-йўлбошчиларга нималарнидир тайинладилар ҳам…
…Хўжанд. Қадимий ва бағрикенг Хўжандда эса вазият тинч. Ўқув даргоҳларида дарслар тўхтаганича йўқ, ҳаёт бир маромда давом этарди. Бироқ, республика жанубида юз бераётган воқеалар кишилар руҳиятига таъсир қилмай қолмасди, албатта. Биз - бир гуруҳ жанубдан келиб, Хўжанд олийгоҳларида таҳсил олаётган студентлар ҳам ортда қолган оила аъзоларимиз, яқинларимиз борасида қайғурардик, уларнинг аҳволи ҳақида билишни истардик… Аммо, осмон йироқ, ер қаттиқ…
Телевидение ва газеталар, шунингдек, жануб томондан келаётган йўловчилар орқали вазиятдан хабардор бўлиб турардик. Жанубий районларда қонуний ҳукумат тарафдорларининг мухолифат кучлари аҳволини тобора танг қилаётгани ва ҳадемай конституцион тузум ўрнатилиши ҳақда келаётган хабарлар эса кишилар қалбида келажакка умид уйғота бошлади. Бир гуруҳ жинояткорлар кирдикорларидан безган халқ мамлакатда тезроқ тинчлик ўрнатилиб, осуда ҳаёт бошланишини илҳақлик билан кутишарди. Шундай кунларнинг бирида…
Ҳа, шундай кунларнинг бирида, аниқроғи, ноябр ойининг ўн олтинчисида мамлакат Олий Кенгаши XVI сессиясининг Хўжанд шаҳрида ўтказилиши борасидаги хабар бир зумда ҳаммаёққа тарқалиб, барчани қувонтирди! Зеро, барча бирдек тинчликни соғинганди. Шу боис, барчамиз ўша кунни интизорлик билан кута бошладик.
Ва ниҳоят, сессия ўз ишини бошлади. Вилоят телевидениеси сессия ишидан хабар тарқатаётган ягона ахборот манбаи сифатида ҳар кунги янгиликлардан хабардор этиб турарди. Сессия илк кунидаёқ Олий Кенгашга янги раҳбар тайинлангани ва янги Раиснинг исми-шарифи Эмомали Раҳмонов эканлиги ҳақидаги маълумот эфирга узатилди. Мамлакат сарварлигини зиммасига олган 40 ёшли навқирон ва шижоатли депутатнинг давлат бошлиғи сифатидаги:
-Мен Сизларга тинчлик олиб келаман!
-Минбаъд оналарнинг фарзанд доғида йиғлашларига йўл қўйилмайди!
- Муҳожир юртдошларимиз ватанга қайтарилмагунча, ором билмасман!
- Тожикистонни дунёга танитаман!.. - деган илк сўзлари қалбларни тасхир айлагани рост. Ва бу сўзларда келажакка ишонч руҳи мужассам эди.
Азиз Ватанимиз Тожикистон тарихига олтин ҳарфлар билан битилган бу сўзлар шунчаки баландпарвоз сўзлар эмаслигини ўшанда барча юрак-юракдан ҳис қилди. Ва бу самимий сўзлар Тинчлик, Осойишталик, Фаровонлик сари қўйилган илк қадамлар эди. Ва ўтган даврлар мобайнида бундан 23 йил муқаддам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари давлат бошлиғи сифатида илк бор айтган сўзлари устидан чиқди. Мамлакатни бунёдкорлик сари буриб, жаҳонга танита олди!
Ҳа, Эмомали Раҳмон ҳалокат жарига қулаш хавфи кучайган мамлакатга том маънода Тинчлик келтирди!
Ҳа, унинг бошчилигидаги Ҳукумат саъй-ҳаракатлари натижасида муҳожир юртдошларимиз Ватанга қайтарилди ва уларга яшаш, ишлаш имконияти берилди!
Бемаъни фуқаролик уруши тўхтатилиб, онаизорларнинг-да лабларига табассум қўнди. Халқ кўнгли ёришиб, эртанги кун умиди шўълалана бошлади…
23 йил нарига назар ташларканмиз, бугунги Тожикистон пойдевори айнан ўша XVI сессияда қўйилганлигига амин бўласан, киши. Халқ депутатлари Эмомали Раҳмонни давлат бошлиғи этиб сайлаб, хато қилмаган эканлар. Чинданам ўша оғир йилларда давлатни қатъиятли, жасур, бир сўзли ва айтгани устидан чиқадиган киши бошқариши лозим эди. Бу каби хислатлар эса Кўлоб минтақасидан сайланган вакил, Кўлоб вилояти ижроия комитети раиси Эмомали Раҳмонгагина хос эди. Буни ўша давр Олий Кенгаши XII чақириқ депутатлари яхши билишарди. Зеро, Эмомали Раҳмон таҳликали онларда ўзини панага оладиганлар сирасидан эмасди. У- Ватан ва жасорат тимсоли эди, шу тобда!
Ҳа, шунинг учун ҳам Эмомали Раҳмон Хўжанддан тўғри пойтахт - Душанбе сари йўл олди. Вазият ҳар қанча оғир бўлишига қарамай, ўзининг зиммасига юклатилган вазифани бажарди, бажара олди. Халқни муқаррар ҳалокатдан қутқариб, мамлакатни ободончилик сари бошлади, бошлай олди. Зеро, унга Худонинг ўзи мададкор эди!..
Ҳа, у бошлиқ Ҳукумат бу миллатни парокандаликдан асраб қолди. Бу юртни жаҳонга танитди. Харобазорга дўниб бораётган Ватанни қайтадан гулзорга айлантира олди. Тарихи асрлар қаърига бориб тақаладиган тожиклар давлатдорлигини қайта устувор эта олди. Буларнинг барини Худо ёрлақаган инсонгина амалга ошира оларди, албатта!
Эмомали Раҳмон бошчилигидаги Ҳукуматнинг ушбу 23 йил бадалида амалга оширган ишларини ипидан игнасига факту рақамлар асосида қайд қилиб бориш статистик идоралар ходимлари иши. Биз, оддий фуқаролар эса бир нарсани биламиз ва қадр этамиз: Эмомали Раҳмон бошчилигида жуда кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, халқ дастурхони нонга, хонадони файзу баракага, кўнгли хотиржамлигу осойишталикка, ҳаёти эса саодатмандликка тўлди! Ҳа, бу инкор этиб бўлмас ҳақиқат!..
Абдулло Саидов,
«Халқ овози».
- Нега баъзи минтақларда рўза бир кун олдин ёки кейин тутилади?
- Рўза тутишнинг оммалашиб кетаётганининг сабаби нимада?
- Рўзанинг 30-куни оғиз очган қизларнинг, чинданам, бахтлари очилиб кетадими?
- Мамлакат Президентининг Рамазон ойи арафасидаги мулоқотидан
Муфассал...
Жорий йилнинг феврал ойида отахон газета 90 ёшга тўлди, тўй давом этмоқда. Аслида, газетанинг ҳар бир сони ўзига хос тарих, байрам, десак ҳам хато бўлмайди. Суҳбатдошим, тарих фанлари доктори, профессор, академик Бобожон Ғафуровнинг содиқ шогирдларидан бири Ҳабибулло Холжўраев айни пайтда «Халқ овози»нинг бугунги кунда улуғ ёшли муаллифларидан бири ҳисобланади. У киши билан суҳбат 90 йиллик тарихга ёруғлик олиб
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015