Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Ноябр 2015 Кӯришлар: 2083
Печат

 

top konstitucia_pmrТожик миллати тарихида  1991 йилнинг 9 сентябри Тожикистон Республикаси  давлат мустақиллиги куни сифатида  олтин ҳарфлар билан абадий муҳрланди. Тожикистон мустақиллигини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (1992 йилнинг 2 мартида)  тан олди. Бу тарихий сана тожик халқи учун тарихий адолатнинг барқарорлиги ва тожиклар давлатчилигининг қайта тикланиши  ҳисобланади.

Давлат мустақиллигини қўлга киритиш бу, энг аввало, юксак бахт ва улкан шарафдир, лекин уни сақлаб қолиш ва такомиллаштириш ҳар бир ўзлигини англаган, Ватанни севувчи ва юрт қадрига етадиган кишининг биринчи даражали вазифаси бўлмоғи керак. Айнан шу оғир вазиятда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон миллатнинг фидойи кишиси сифатида кўп заҳмат чекди, ўзининг яратувчанликка бўлган саъй-ҳаракатлари билан  демократик ва мустақил давлатнинг ўсишига жиддий хизмат қилди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон заҳматлари ва юртдошларимиз қўллаб-қувватлашида қўлга киритган мустақиллик ютуқларини  расмийлаштириб, архивларда сақлаб қолишимиз керак. Чунки бу тожик миллати ва  мустақил Тожикистон давлат тарихи бўлиб, келажак авлодларга, албатта, зарур бўлади.

Мустақилликнинг улкан ютуқларидан бири, бу Конституциянинг қабул қилинишидир. Мустақиллик бутунлай мустақил давлат Конституциясини қабул қилиш учун замина яратиб берди. 1994 йилнинг 6 ноябрида Тожикистон Республикасининг биринчи Конституцияси (Бош қонуни) умумхалқ референдуми асосида қабул қилинди. Бу олий ҳуқуқий ҳужжат Тожикистон давлат мустақиллигини конституцион йўли билан расмийлаштирди ва унинг биринчи моддасига кўра, Тожикистон Республикаси мустақил, демократик, ҳуқуқий, дунёвий ва ягона давлат сифатида эътироф этилди.

Тожикистон Республикаси Конституцияси асосида тинчликпарварлик сиёсатини амалга татбиқ этиб, дунё давлатларининг эркинлиги ва мустақиллигини эҳтиром этади ва ташқи муносабатларини халқаро меъёрлар асосида аниқлайди. Мустақил Тожикистон Бош қонуни мамлакат суд тизими ислоҳотига воқеий замина яратди. Конституцияда биринчи марта суд ҳокимияти  давлат ҳокимиятининг мустақил тизимларидан бири сифатида эътироф этилиб, суд ҳокимияти вазифалари конституцион  равишда аниқлаб берилди.

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакат Ҳукумати миллий келиб чиқишни жаҳон воқеиятлари асосида ҳимоялаб, глобаллашув жараёни таъсирини ўз фаолияти марказида қарор топтириб, олиб борилган ишлар натижасида барча соҳаларда ҳуқуқ муносабатлари тартибга солинди ва расмийлаштирилди. Бу асосда кейинчалик «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги  Тожикистон Республикаси қонуни  (2007 йилнинг 8 июнида) қабул қилинди. Мазкур қонун  жамиятнинг ривожланиш даври тақазоси билан қабул қилинган бўлиб, анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш,  миллий маданиятимиз қадриятларини ҳимоялаш, халқ урф-одатларига эҳтиром кўрсатиш, фуқаролар турмуш тарзини иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан юксалтириш учун ҳуқуқий замина яратди.

Жамиятда шахсни тўғри шакллантириш йўлида 2011 йилнинг 2 августида «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонуни  қабул қилинди. Ушбу қонунни қабул қилишдан  асосий мақсад ота-оналарнинг фарзандлар таълим ва тарбиясидаги масъулиятини ошириш,уларни  инсонпарварлик,  ватанпарварлик, миллий, умумбашарий ва маданий  қадриятларга эҳтиром кўрсатиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, фарзандларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этишдан иборатдир.

2007 йилнинг 23 июнида мамлакат Президенти фармони билан биринчи марта Тожикистон Республикасида Суд-ҳуқуқ  ислоҳоти  дастури  тасдиқланди. Бу ҳужжат мамлакат Президентининг 2006 йил 20 апрелидаги Олий Мажлисга йўллаган Паёми асосида ишлаб чиқилган бўлиб, мамлакат қонунчилиги шаклланишини амалга татбиқ этишдаги аниқ чора-тадбирларни  ўз ичига олади. Суд-ҳуқуқ ислоҳотининг иккинчи дастури Тожикистон Республикаси Президентининг 2009 йил 15 апрел ва 2010 йилнинг 24 апрелида мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмлари заминида Давлат бошлиғининг 2011 йил 3 январдаги фармони билан тасдиқланди. Ушбу дастурларни ишлаб чиқишдан асосий мақсад суд ҳокимиятини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда суднинг ролини ошириш,  қонунчиликни ривожлантириш ва қонунларни мукаммаллаштиришдан иборатдир. Бу дастурларни ижро этиш даврида маъмурий ҳуқуқбузарлик,  суд муҳокамаси Жиноят ва  Гражданлик кодекслари қабул қилинди.

 «Тожикистон Республикаси судлари тўғрисида»ги Тожикистон Республикасининг конституцион қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритилиб, Олий суд, Душанбе шаҳар суди, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти суди ва вилоят судларида оилавий ва маъмурий ишлар учун суд коллегиялари ташкил этилди. Янги қонунларнинг қабул қилиниши судлар салоҳиятини кенгайтириб, улар масъулиятини янада оширди.  Жумладан, суд муҳокамаси  Жиноят кодексига мувофиқ  қамоқ ва уй қамоғига олиш, манзиллар тинтуви, молу мулк  мусодараси,  вақтинчалик вазифадан четлаштириш  ваколатлари судлар салоҳиятига ўтказилди.

Хатлон вилояти ва шаҳру ноҳиялар судлари суд адолатини амалга ошириш ва ижтимоий адолатни таъминлаш  борасида  ўз фаолиятларини одиллик, қонуний холислик билан  йўлга қўйиб, демократик давлат ва Тожикистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва устувор этишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

 

Муҳаббат Абдуқаҳҳорзода,

Хатлон вилояти суди раиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

Қалб сукут сақлабми турар индамай, доо-о-д, десам кўкларга етади бўзим...

 

Салим Халил - Ҳисор водийсида вояга етган шоир. Унинг шеърларидаги қуйма сатрлардан шеъриятга хос лиризм уфуриб туради. Ҳозирча битта - «Қалб манзаралари» шеърий тўплами чиққан шоирнинг битикларида Она-юрт мадҳи, ота-она олдидаги бурч, миллий қадриятларга бўлган эҳтиром, муҳаббат ва садоқат мавзулари ўзгача бир пафос ва нозик бир дунёқараш билан қаламга олинади. Қуйида шоирнинг янги шеърларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Муфассал...

Матбуотчилар касбий байрами тантанаси

 

1912 йилнинг 11 мартида тожик тилидаги биринчи рўзнома – «Бухорои шариф» газетаси Когон чопхоналаридан бирида дунё юзини кўрди. Газета ўша вақтдаги жамиятда мавжуд муаммо, нуқсон ва оғриқли нуқталарни қўрқмасдан кўтариб чиққан, миллат ва халқ манфаатларини ўз саҳифаларида акс эттирганлиги билан ҳам алоҳида эътибор ва таҳсинга лойиқдир. «Бухорои шариф» газетасининг нашр этилиши тожик журналистикаси ибтидоси сифатида ҳам махсус

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2316513

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9145897
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1911
3113
1911
9120317
28276
121442
9145897

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.54
Бугун: 09-02-2026 14:59:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015