Сўнгги вақтларда республикамиз оммавий ахборот воситалари саҳифаларида дунё миқёсида норозиликка сабаб бўлаётган Суриядаги мудҳиш воқеалар туфайли кескин вазият юзага келаётганлиги ташвишли ҳолга айланмоқда. Яқин Шарқ давлатлари ҳудудида ақидапараст экстремистик гуруҳлар жаҳон аҳли олдида муаммо туғдирмоқда.
Муаммо шундаки, «Ислом давлати» қуриш асносида чин Исломга хос бўлмаган қўпорувчилик, босқинчилик, талончилик ва одам ўлдириш каби ваҳшийликлардан қайтмайдиган ишларга қўл уришлари кечирилмас ҳолдир.
Ироқ, Сурия давлатлари ҳарбий қўпорувчилик полигонига айлангани, гуруҳлар «жиҳод» йўлида бегуноҳ кишилар, шунингдек, аёлларни ҳам қатл қилиш ҳолатлари, уларга нисбатан ёввойилик хатти-ҳаракатларини амалга ошириш бориб турган қотилликнинг ўзгинасидир.
Энг ачинарлиси шундаки, бизнинг ўлкамиздан ҳам айрим ёшлар мазкур жиҳод уруши ҳамда «Ислом давлати» каби террорчи ташкилотлар домига тушиб, унинг сафига кўр-кўрона қўшилиб, ўз ёш жонларига қасд қилмоқлик ҳоллари учраб турибди.
-Бу бориб турган гумроҳликнинг ўзидир,- дейди кекса педагог, тарих ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчиси Абдуқодир ака Худойназаров. -Ахир, сиёсий ғўр, молпараст, енгил-елпи яшаб, одам қадри, ота-она ҳурмати, қолаверса, жонажон Ватанини муқаддас билмаган ёшлардан (айримлари, албатта) шуни кутиш мумкин-да. Уларнинг чин ҳою ҳавас, ғурур, бурч деган тушунчаси тор мафкурасидан ўрин олиб, мусулмончиликнинг асл моҳиятидан йироқда яшаб, баъзи ТИПТ аъзоси домла, имому гапдон диндорнинг қутқусига учиб, аросатда қолиб, шу кўйга тушадиганлар тоифасидагилардир. Катта ваъда қилинган маблағ эвазига сотқинлик йўлига ўтганлар ҳолига вой, албатта.
Анча вақтдан бери бундай номатлуб амал барча соғлом фикрловчи кишиларни безовта қилиб, қай йўсин енгил табиатли ёшларга таъсир ўтказиш, оқибати вой бўлганлик ҳақида, натижада эса, йўл эвазига «жиҳод»га айланиб, ота-оналарини қон қақшатган оғмачи ёшларни хато йўлдан тўғри йўлга қайтариш борасида қилинаётган ташвиқотлар самараси ўлароқ, наф берар, албатта. Аммо хавфли амаллари то олди олингунга қадар кўплаб ёшлар ана шу бемаъни иғволар қурбони бўлиши аниқ.
Чет эл, хусусан, Ироқ, Сурия давлатлари эктремистик гуруҳларнинг тинимсиз ташвиқотлари ғояси ҳозиргача устунлик қилиб, бу биргина бизнинг юртимиз ёшларини эмас, бошқа давлатлардан ҳам ёшларни жалб этишлари ниҳоят, ёмон оқибатлар келтириб чиқаришдан хавотирлик билдирмоқда. Ислом динини ниқоб қилиб, асл мусулмончиликка тўғри келмайдиган ишлар қилаётган жангарилар шу гуруҳларга қўшилишига маҳкум қилаётган тинчликсевар кишилар, бундай жирканч ишлардан тезроқ халос бўлиш учун чора-тадбирлар изламоқдалар.
Ахир ўйлаб кўринг: ҳозирги тинч замонда мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон халқ турмушини яхшилаш борасидаги изчил ҳаракатлари ва ғамхўрликларини ҳис этолмаган, айни тўқчилик, фаровонлик, ободончилик даврида яйраб яшаш бахтига эга бўлиб турган чоғда, айрим гуруҳларнинг ушбу сиёсатга қарши «тўқликка-шўхлиги»ни қандай тушуниш, англаш мумкин?
Бундай бир томонлама оғиб, сансоларликка йўл қўйиб, адашган, сўнгра пушаймон бўлиб, ортга қайтолмай (ўша узоқ ўлкадан) аросат ичра қолган ёшлар биринчидан, етарли саводу, етарли маърифату маънавияти саёз бўлганлардир. Ҳаёт, аччиқ ҳақиқатдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу кабил ёшлар китоб ўқиш, панду ўгитларга қулоқ солмаслик (ота-она, мактаб, олийгоҳларда ҳатто) интернет, уяли телефонларнинг зараридан тўғри хулоса чиқара олмай, ҳавойи, бирёқлама кун кечиришлар туфайли, мўмай пулу дабдабани орзу қилиб, ўзини ўтга, чўққа уриб, шу кўйга тушиб қоладилар. Эси-ҳуши жойида бўлган кишилар асло оқимга қарши, тескари ҳаракат қилмайдилар.
Ҳануз болалик чоғидан эркалаб ўстирган, улғайгач, қанча-қанча орзу-ҳаваслар билан фарзанд ҳаваси-ла, келажаги ёрқин, яшаши мазмунли кечишини умид қилган ота-оналар ноқобил ўғил-қизининг бузғунчилар қутқусига учиб, доғида куйишини айтмайсизми? Ҳеч бир ота-она истамайдики, боласи измидан чиқиб, хору-залолатда кун кечирса. Ва албатта, бугун биз баъзи ёшларнинг калта фаҳмлиги оқибатида бегона юртларда «алдовлар кишани»га тушиб қолганлигидан афсусланамиз.
Билмасдик, айрим фуқароларимизнинг муддаоси нимадан иборат экан? Ҳеч қачон, ҳеч даврда, ҳеч кимга, ҳеч жойда бекорга шароит яратиб берилмаган, берилмайди ҳам. Текинхўрлар ватани ёки бирор макону мамлакатда йўқ, ҳатто.
Ростини айтмоқ керак. Ёшларимизнинг мафкурасидаги баъзи заиф томонлар мактабларда етарли миқдорда тарбиявий соатларнинг кўнгилдагидек пухта, ҳаётга боғлаб олиб борилмасликлари, бадиий китобларни ўқимаслик, муҳокама этмаслик, қунт қилиб, яхши жонли мисолларда суҳбатлар уюштирмасликларида, деб тушунмоқ керак. Ўқитувчи шогирди онгини даврга муносиб ғоялар билан «суғормаслиги»да. Болага тинимсиз ўзидан каттага ҳурматда бўлиш, топшириқни бажариш, дўстона муносабат, ота-онани севиш, Ватан, атроф-муҳит, байналмилал дўстлик, миллатга муҳаббат, инсоний меҳр-оқибат, одамийлик, андиша, илм ўрганиш, ихтиро, касб танлаш ва ҳоказо тарбиявий мавзулар орқали онгига сингдириб, шу руҳда камолга етказиш лозим. Ҳозир кичкина боладан то нуроний чолгача қўлида уяли телефон, видеоларда эса, фаҳш, зўравонлик, қотиллик, порнография ва деярли тарбиявий аҳамияти жуда кам бўлган кўрсатувлар, ниҳоят, ёшларга салбий таъсир кўрсатиб, ҳаётнинг гўзаллигидан, меҳнат қилиб фароғатли яшашу илм-фанга рағбат ва фидойи инсонлар даражасида бўлиш улар учун аҳамиятсиздек. Ана шу кемтиклар ва эҳтимол яна бошқа тилга олинмаган кўпгина омиллар ёшларимизга туртки бўлаётганлигида. Ва шу каби қусурлардадир.
Мамлакатимиз ҳақиқий демократик, адолатли, ягона сиёсат асосида мустақилликни қўлга киритиб, истиқлолиятга мушарраф бўлдик.
Дин мамлакатимизда эркин. Ҳеч ким дин учун таъқиб қилинмайди. Фақат Ислом рукнларига амал қилганлар учун мавжуд имкониятлар, шароитлар тўлиқ яратилган. Аммо, афсуски, жойларда салафий гуруҳлар ёш-мактаб ўқувчиларини тезда ўзларига оғдириб, миясини айнитадилар. Сиёсат ҳушёрлик дебочаси – шу ердан назорат қилинмоғи керак.
Тожикистон Республикаси бир марта сўл кучларнинг ноқонуний ҳаракатлари: давлат, мансаб учун талашиш, ҳокимиятга эга бўлиши мақсадида бемаъни урушни бошидан ўтказиб, аччиқ сабоқ олган. Кўр ҳассасини бир марта йўқотади. Эндиликда яна ҳалокат сари етаклаётган ёт унсурлар қутқусига учмаслик аниқ.
Ва, қолаверса, саодатга бошловчи халқпарвару халқчил Президентимизнинг одилона, оқилона сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда, унинг атрофида жипслашиб, ёрқин равнақ топаётган, ойдин йўлга бошловчи нурли келажакни ёқлаб яшашни ихтиёр этганлар.
Ҳар қандай вазиятда ҳам ёшларимиз онгли равишда тўғри йўлни танлаб, ўқиб, юртимизнинг эртаси янада кўркам, обод бўлиши учун бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилишсин, бахтли келажак, фаровон турмуш тарзи учун якдил, аҳил, иттифоқ бўлиб яшашга азм этишсинлар!
Кимки хато қилиб, оғмачиликка берилар экан, қаттиқ адашади, пушаймон ейди. Уни қисматнинг ўзи жазолайди.
Қорахон Турсунов,
Восе ноҳияси.
Пойтахтимиз бозорларини кузатиб, мамлакатимиз барча минтақалари бозорларидаги вазиятга баҳо берса бўлади. Зеро, Душанбе шаҳри бозорлари жойлардаги бозорлар учун маёқ вазифасини ҳам бажаради. Пойтахтимиз бозорларига Янги йил байрамидан сўнг ташриф буюрган киши у ердаги фаровонликларни кўриб, кўзлари қувониши турган гап.
Бозорга киришдан олдин пойтахт ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги нарх-
Муфассал...
ёхуд шогирднинг устоз ҳақидаги битиклари
Ривоят қилишларича, бир донишманддан сўрабдилар:
- Ҳақиқатга элтувчи неча йўл бор? У:
- Ҳақиқатга элтувчи йўлларнинг сони дунё халқлари нуфузичадир. Ҳар кишининг ҳақиқат йўлини топиши эса, алоҳида ҳикматдир, - дея жавоб берган экан…
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015