26 сентябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон БМТ 70 йиллигига бағишланган саммит, БМТ Бош ассамблеяси 70-сессияси музокаралари ҳамда БМТнинг 2015 йилдан кейинги даврга мўлжалланган тараққиёт режаларини тасдиқлаш бўйича олий даражадаги учрашувларда иштирок этиш мақсадида Америка Қўшма Штатларининг Ню-Йорк шаҳрига иш сафари билан борди.
27 сентябр куни мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон Ню-Йорк шаҳрида Тожикистон Республикаси ташаббуси билан ўтказилган «Сув бўйича устувор тараққиёт мақсадлари амалга татбиқ этилишини рағбатлантириш ва унга эришиш» мавзусига бағишланган БМТнинг олий даражадаги саммитида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Бу тадбирда, шунингдек, БМТ Бош котиби биринчи ўринбосари Ян Элиассон, Таиланд Қироллиги Бош вазири, генерал Прают Чан-Оча, Венгрия халқаро ҳамкорликлар бўйича ташқи ишлар ва савдо вазирлиги давлат котиби ўринбосари Адам Золтан Ковач ва БМТ Тараққиёт дастури раҳбари Хелен Кларк хонимлар ҳам иштирок этишиб, сўзга чиқдилар.
БМТ Тараққиёт дастури раҳбари Хелен Кларк олий даражадаги тадбирни кириш сўзи билан очиб берар экан: -«Сиз, жаноб Президент Эмомали Раҳмон сув масалаларини халқаро даражада муҳокама қилиш асосчиларидан бири ҳисобланасиз. Тожикистоннинг БМТ сув сиёсатини илгари суриш ташаббуслари 2030 йилгача сув соҳасидаги Устувор тараққиёт мақсадлари дастурида муҳим аҳамият касб этади. Бугунги тадбир ва унда давлат, идоравий ва халқаро доираларнинг иштироки бу ташаббуснинг ёрқин мисоли бўла олади»,- деди.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, энг аввало, олий даражадаги тадбир иштирокчиларини табриклаб, уларга «Сув соҳасида устувор тараққиёт мақсадларини амалда татбиқ этиш жараёнларини рағбатлантириш ва унга эришиш» мавзусидаги музокараларда иштирок этаётганликлари учун миннатдорчилик билдирди.
Бундан ташқари, Давлат бошлиғи «Сув дўстлари» гуруҳи раҳбари, айниқса, Финляндия, Таиланд ҳамда БМТ Тараққиёт дастури доимий ваколатхоналарига бу тадбирни ташкил этганликлари учун миннатдорлик изҳор қилди.
Тожикистон Президенти халқаро ҳамжамият сув бўйича халқаро даражада тасдиқланган мақсадлар, жумладан, сув ва санитария бўйича Минг йиллик тараққиёт дастурини амалга татбиқ этиш ва унга эришиш йўлида сезиларли ютуқларни қўлга киритганлигини билдирди: -«Биз бу барча ютуқларга миллий, минтақавий ва халқаро даражада янги ёндашув ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни қабул қилиш туфайли эришилган, деб ҳисоблаймиз».
2003 йилнинг 23 декабрида Тожикистон ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеяси резолюцияси томонидан «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллик амалиётини эълон қилишдан асосий мақсад 2015 йилгача сув ва санитария соҳасида халқаро мажбуриятларни ижро этиш бўйича ҳаракатларда ёрдам беришдан иборат бўлганлиги қайд қилинди. Бунда асосий урғу барча йўналишдаги ҳамкорликлар тараққиётига берилганди.
Мамлакатимиз Президенти ўтган ўн йилликни сув соҳаси ва унинг ташқарисида катта ўзгаришлар, глобал вазиятлардан хабардорликни ошириш ва фуқаролик жамиятининг бу жараёнда иштироки даври дея атар экан: -«Ўн йиллик доирасида глобал даражада узоқ муддатли стратегия ва ҳаракатлар режаси қабул қилиниб, энг асосийси, сиёсий жараён ишга туширилди», - дея қайд қилди. Бу шунингдек, ҳукумат ва нодавлат субъектлар ўртасидаги алоқалар, аёллар, ёшлар, ишбилармонлар ва илм доирасини сув масалалари муҳокамасига жалб этишга ҳисса қўшди. Бундан ташқари, ўн йиллик жараёнида идоралараро мувофиқлаштиришни мустаҳкамлашга йўналтирилган тегишли тузилмалар ва механизмлар ташкил этилди.
Мамлакат Президенти, шунингдек, Тожикистоннинг «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллик амалиётларининг ташаббусчи мамлакати сифатидаги роли ҳақида эслатар экан, унинг муваффақиятли амалга оширилиши учун миллий, минтақавий ва глобал даражада қабул қилинган чора-тадбирларни санаб ўтди.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мамлакатимиз Ҳукумати ҳаракатлари билан БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ёрдамида Душанбе шаҳрида қуйидаги катта халқаро сув мавзусидаги анжуманлар бўлиб ўтганини қайд қилди:
-Трансчегаравий дарёлар ҳавзаларида минтақавий ҳамкорликлар бўйича халқаро конференция (2005 йил, Душанбе);
-Сув билан боғлиқ табиий офатларни камайтириш бўйича халқаро конференция (2008 йил, Душанбе);
-«Сув ҳаёт учун» 2005-2015 халқаро ўн йиллик амалиётлари ўрта муддатли дастурининг ижросини ўз ичига қамраб олувчи олий даражадаги халқаро конференция (2010 йил, Душанбе);
-Сув ҳамкорликлари бўйича олий даражадаги халқаро конференция (2013 йил, Душанбе);
-«Сув ҳаёт учун» 2005-2015 халқаро ўн йиллик амалиётлари якунига бағишланган олий даражадаги халқаро конференция (2014 йил, Душанбе).
Бундан ташқари, Тожикистон ташаббуси ва БМТ Бош ассамблеяси тегишли резолюциялари билан БМТ Бош ассамблеясининг «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллик амалиётлари ижросининг боришига бағишланган 64 (2010), 67 (2013) ва 69-сессиялари, 2013 йилни Сув ҳамкорлиги халқаро йили деб эълон қилиш ҳамда Сув захиралари халқаро куни деб эълон қилинганининг йигирма йиллиги доирасида олий даражадаги интерактив диалоглар ташкил этилди.
Президентимиз ўз чиқишида, шунингдек, уни амалга ошириш жараёнида аниқланган ютуқ ва камчиликлар бу йўналишда бир қатор тўсиқларни келтириб чиқарганини ҳам эслатиб ўтди. Давлатимиз бошлиғи: «Сезиларли ютуқларга эришилганига қарамасдан, сув бўйича Минг йиллик тараққиёт мақсадлар ва санитария бўйича мақсадлар дастури амалга оширилмай қолди»,- деб таъкидлади. Президент, шунингдек, бу мақсадларнинг минтақалар, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар, шаҳарлар ва қишлоқлар, аҳолининг бой ва камбағал қатлами орасида амалга ошириш кўрсаткичи даражаси турлича эканлигидан ташвиш билдирди.
Мамлакатимиз Президенти бугунги кунда дунё бўйлаб аввалгидек 750 миллион киши тоза ичимлик сувидан танқислик чекаётгани, 2,5 миллиард киши эса, санитария шароитларидан йироқда эканлигини таъкидлади. 1,3 миллиардга яқин киши электр энергиясига муҳтожлигича қолмоқда. Сувдан келган табиий офатлар ҳар йили ўртача 60 миллиард Америка доллари ҳажмида зарар етказиб, қурғоқчилик ва сувсизлик бутун дунё бўйлаб 1,2 миллиард кишининг яшашлари манбаларига хавф туғдираяпти.
Айнан шунинг учун Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўзининг 7-Бутунжаҳон сув форуми доирасида айтган таклифини яна бир марта илгари суриб, «Сув устувор тараққиёт учун» янги халқаро ўн йиллик амалиётларини эълон қилиш сув билан боғлиқ устувор тараққиёт мақсадларини амалга ошириш йўлида муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирди.
Янги ўн йиллик «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллик амалиётлари доирасида эришилган натижаларни мустаҳкамлаши ва кенгайтириши ҳамда 2015 йилдан кейинги даврда сув билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳаракатларимиз, кучларимизни бирлаштиришимиз учун яхши майдон бўлишига шубҳа йўқ.
Шу муносабат билан Президентимиз Тожикистон Республикаси томонидан янги халқаро ўн йиллик ташаббусининг илгари сурилишини ўз вақтида дея атаб, аъзо давлатларни бу ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Тожикистон Президенти ўз сўзи охирида: -«Фақат муштарак ҳаракатларни қабул қилиш йўли билангина келажак авлодларимиз учун муносиб ҳаётни таъминлашимиз мумкин. Шунинг учун, сув соҳасидаги мажбуриятлар ижросига ёрдамлашиш бўйича миллий, минтақавий ва глобал даражадаги мавжуд ташаббусларни бутун дунё бўйлаб қўллаб-қувватлаш ҳамда бу йўналишдаги фаолиятимизни тегишли тарзда мувофиқлаштириш биринчи даражали аҳамиятга эгадир»,- деди.
БМТ Бош котиби биринчи ўринбосари Ян Элиассон ўз чиқишида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга мурожаат қилар экан: -«Сизга, Жаноби олийлари аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокида олий даражадаги бундай тадбирни ташкил этганингиз учун миннатдорчилик билдиришдан мамнунман. Чунки сув масаласи дунёдаги энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Сув – бу инсон ҳаёти асоси ва мен «Сув устувор тараққиёт учун» янги халқаро ўн йилликни эълон қилиш ташаббусингиз учун ҳам миннатдорчилик билдираман»,- деб қайд қилди.
УСТУВОР ТАРАҚҚИЁТНИНГ УЧ ТАЯНЧИ
27 сентябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ню-Йорк шаҳрида 2015 йилдан кейинги даврда тараққиёт соҳаси кун тартибидаги масалаларни тасдиқлаш учун БМТ олий даражадаги учрашувида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Бу йил Минг йиллик тараққиёт мақсадларини амалга ошириш дастури охирига етказиладиган йил ҳисобланади. Тожикистон Президенти ўз чиқишида: -«Юқорида зикр этиб ўтилган мақсадларга эришиш ва уни амалга татбиқ этиш жараёнида олинган сабоқлар 2015 йилдан кейин учун тараққиётнинг янги кун тартибидаги масалаларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилди. Бунда БМТ Бош ассамблеяси очиқ таркибдаги ҳукуматлараро иш гуруҳи муҳим рол ўйнаган бўлиб, бунинг натижасида сўнгги икки йил ичида 2030 йилгача мўлжалланган ўн еттита устувор тараққиёт мақсадларини белгилаш ва тасдиқлашга эришилди»,- дея қайд қилди.
Давлатимиз бошлиғи янги кун тартибини халқаро терроризм ва экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ва уюшган жиноятчилик, қуролли муноқашалар, молиявий-иқтисодий, озиқ-овқат ва энергетик инқирозлар, табиий захиралар инқирози ва иқлим ўзгариши, табиий ва техноген ҳалокатлар, юқумли касалликлар тарқалиши каби дунёда хавфсизлик ва барқарорликка жиддий зарар етказувчи умумжаҳоний таҳдиду хатарларнинг салбий таъсири кучайиши фонида амалга ошириш, устувор тараққиётга эришишга катта тўсиқ бўлиши мумкинлигидан ташвиш изҳор қилди.
Шунинг учун, мамлакат Президенти жаҳон ҳамжамияти қўшимча ҳаракатлари устувор тараққиёт мақсадларига қулай шароит яратувчи ва ёрдам берувчи глобал иқлимнинг шаклланишига йўналтирилиши зарурлигини қайд қилди.
Давлатимиз бошлиғининг фикрича, янги ҳужжатнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда иқтисодий ўсиш, ижтимоий тараққиёт ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги устувор тараққиёт учта таянчи аниқ мақсадлари ва вазифалари бир-бирига мувофиқ тарзда бирлаштирилган.
Мамлакат Президенти устувор тараққиёт мақсадлари доирасида аниқланган ва камбағалликни камайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва маориф, сув захираларидан унумли фойдаланиш, қиммат бўлмаган ва ишончли энергия манбаларидан фойдаланишни яхшилаш, ривожланган инфратузилмани яратиш, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши кураш бўйича тезкор чораларни қабул қилиш, мамлакатлар ўртасидаги тенгсизлик даражасини камайтириш, глобал миқёсда гендер тенгликка эришиш каби муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган вазифалар мажмуи минг йиллик тараққиёт мақсадларининг мантиқий давомини ўзида акс эттиришига ишонч билдирди.
Давлат бошлиғининг таъкидлашича, Тожикистон Республикаси 2015 йилдан кейинги Глобал тараққиёт дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнида фаол иштирок этиб, мамлакат аҳолиси кенг қатламининг ўзлари истаган келажакка интилишларини ўзи акс эттирган миллий маслаҳатлар силсиласини ўтказган ҳолда, глобал диалогга ўз ҳиссасини қўшди.
Тожикистон Президенти: -«Ишлаб чиқилаётган дастурлар ва стратегиялар асосий мақсади мамлакат аҳолиси турмуш даражасини устувор ижтимоий-иқтисодий тараққиёт орқали таъминлашдан иборатдир. Мамлакатнинг 2030 йилгача миллий тараққиёт стратегияси доирасида ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммолар мажмуини муваффақиятли ҳал этиш мақсадида биз томондан энергетик мустақилликни таъминлаш, мамлакатни коммуникацион қамалдан чиқариш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби стратегик мақсадлар белгиланган бўлиб, уларни амалга оширмасдан туриб, устувор тараққиёт мақсадларига эришиш жуда мушкулдир»,- деб таъкидлади.
-«Ўз навбатида,- таъкидлади Эмомали Раҳмон,- бу мақсадларни таъминлаш учун миллий, минтақавий ва глобал даражада тегишли лойиҳаларни амалга татбиқ этиш талаб қилинади. Биз учун бу жараёнда миллий бойликлар ва инсон капиталидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, миллий иқтисодиёт диверсификацияси ва рақобатбардошлиги, мамлакат институционал тараққиётини кучайтириш, ўрта синфни мустаҳкамлаш ҳамда мамлакат барча минтақаларини бир меъёрда ривожлантириш истиқболли йўналишлардан ҳисобланади».
Ўз чиқишида мамлакат Президенти халқаро муносабатлар тез-тез ўзгариб туриши ва дунёнинг турли минтақаларида янгидан-янги инқирозларнинг юзага чиқиши шароитида кўзда тутилган вазифаларни муваффақиятли ижро этиш учун зарур воситаларни сафарбар қилиш талаб этилишини таклиф қилди. Шу сабабли, тараққиётни молиялаштириш муҳим компонентини ривожлантириш учун расмий ёрдам ҳажмини ошириш долзарблиги яққол кўзга ташланмоқда. Мазкур шароитлар дунё савдоси ва сармоялари – ишлаб чиқариш ўсиши асосий двигатели, янги ва экологик жиҳатдан қабул қилиб бўладиган технологияларни узатишни рағбатлаштириш ва ёрдамлашишни жонлантиришни талаб қилади.
Президент Эмомали Раҳмон жамоавий журъатимизни сақлаб қолиб, энг кўп мушкулликлар билан рўпара келаётган мамлакатларга ёрдам қўлини чўзишимиз муҳимлигини таъкидлади. Бунда бир қатор ривожланаётган мамлакатлар камроқ ёрдам бериш позицияси билан устувор тараққиёт бўйича янги ҳаракатлар дастурини амалга оширишга киришишларини ҳисобга олиш зарур.
Шу сабабли, мамлакат Президенти ўзига хос вазиятда турган мамлакатлар гуруҳи, хусусан, баланд тоғли ва бориш қийин бўлган, манзарали ривожланаётган ҳамда денгизга чиқиш йўли бўлмаган мамлакатларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
Ўз сўзи охирида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон бундан кейин ҳам жаҳон ҳамжамияти, БМТ муассасалари ва дастурлари, шерик мамлакатлар ва манфаатдор ташкилотлар билан устувор тараққиёт мақсадларини муваффақиятли амалга ошириш ишида фаол ҳамкорлик қилишда давом этишини қайд қилди.
САЙЁРАМИЗНИ ҲИМОЯЛАШ – ДУНЁ ҲАМЖАМИЯТИНИНГ МУШТАРАК БУРЧИ
27 сентябр, куннинг иккинчи ярмида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида БМТ томонидан ташкил этилган «Сайёрамиз муҳофазаси ва иқлимнинг ўзгаришига қарши курашиш йўли» мавзусидаги 2015 йилнинг саммити интерактив диалогида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Тожикистон Президенти, энг аввало, бу инсониятни ҳаяжонга солувчи мавзу – сайёрамизга иқлим ўзгаришининг таъсири интерактив диалоги ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.
Президент Эмомали Раҳмон сўнгги ўн йилликларда аниқ бир даражада инсон фаолияти билан боғлиқ иқлим ўзгаришлари салбий таъсирлари кўп кўзга ташланаётганини таъкидлади.
-«Мутахассисларимизнинг кўп йиллик тадқиқотлари иқлим ўзгаришининг табиат, мамлакат ва минтақа ижтимоий-иқтисодий ҳолатига таъсири кучайиб бораётганидан гувоҳлик беради»,- деди Тожикистон Президенти.
Мазкур кузатувларга биноан, сўнгги 60 йил ичида Тожикистондаги ўртача бир йиллик ҳаво ҳарорати Целсий шкаласи бўйича бир даражага ошгани, ёғингарчилик кунлари сони кўпайгани, гидрометеорологик табиий ҳодисалар такрорланиши ва интенсивлиги ошганлиги қайд қилинди. Фақатгина жорий йилдаги меъёрдан ташқари ҳодисалар оқибатида мамлакатимиз иқтисодиётига юз миллионлаб Америка доллари ҳажмида зарар етди. Афсуски, табиий офат инсонлар ҳаётига ҳам зомин бўлди.
Мамлакатимиз Президенти: -«Иқлим ўзгаришининг чучук сув захиралари ҳажми ва сифатига салбий таъсири янада аниқроқ кўзга ташланмоқда. Тожикистонда сўнгги ўн йиллар мобайнида бутун Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятга эга бўлган музликлар майдони сезиларли равишда қисқаргани қайдга олинди. Мавжуд маълумотларга кўра, мамлакат ҳудудига иқлим ўзгаришининг таъсири оқибатида бир мингтагача музликлар йўқ бўлиб кетди»,- деб қайд қилди.
Президентимиз, шунингдек, сув, энергетик ва озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳамда сув тошқини ва экстремал қурғоқчиликни келтириб чиқарадиган гидрологик цикл ўзгаришидан ташвиш билдирар экан: -«Марказий Осиё иқлим ўзгариши таъсири ўзининг аниқ салбий оқибатларига эга бўлган минтақалардан бири ҳисобланади»,- дея таъкидлади.
Давлатимиз бошлиғи ўз чиқишида асосий эътиборни устувор тараққиёт муҳим компонентларини ўзида акс эттирувчи мослашув чораларини қабул қилиш масаласига қаратар экан: -«Мамлакат Ҳукумати томонидан иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш бўйича ҳаракатлар миллий режаси тасдиқланган»,- дея қайд қилди.
БМТ иқлим ўзгариши тўғрисида Рамкали конвенциясига мувофиқ тарзда учта миллий хабар тайёрланди. Иқлим ўзгариши муаммолари ва мослашув чора-тадбирларини қабул қилиш мамлакатимизнинг 2030 йилгача бўлган даврга миллий тараққиёт стратегияси муҳим унсурларидан бирига айланди. Бундан ташқари, мамлакат Ҳукумати томонидан 2010-2030 йиллар учун музликларни ўрганиш ва муҳофаза қилиш давлат дастури қабул қилинди. Бу йил биз шериклар билан биргаликда нафақат бизнинг мамлакат, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун катта илмий-амалий қийматга эга бўлган Помир-3 баланд тоғли халқаро геофизик экспедицияси доирасидаги ишни бошладик. Олимларнинг дастлабки баҳолашларига кўра, Тожикистон йирик музликлари, айниқса Федченко музлигидан олинган намунанинг таҳлили музликлар глобал ҳолати ва иқлим ўзгаришини баҳолаш учун катта аҳамиятга эга. Мамлакат Президенти иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича самарали чора-тадбирлар биздан ҳаракатларимизни ҳам минтақавий ва ҳам халқаро даражада сафарбар этишимизни талаб қилишини таъкидлади. БМТ минбаридан фойдаланган Давлат бошлиғи: -«Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича комплексли минтақавий стратегияни ишлаб чиқиш зарурати аллақачон пайдо бўлган. Мазкур стратегия минтақа сув хавфсизлигини таъминлаш ўрта ва узоқ муддатли истиқболларига ёрдам берувчи мослашув чора-тадбирларини ўз ичига қамраб олиши керак,- деган таклифни илгари сурди.
Ўз сўзи охирида мамлакатимиз Президенти томонларнинг БМТ иқлим ўзгариши тўғрисида Рамкали конвенцияси олдинда турган ХХ I конференциясига тайёргарлик доирасида Тожикистон ҳозирги вазият баҳоси ва ўзининг келгусидаги тараққиёти сценарийсини қамраб олувчи тахминий миллий-белгиловчи ҳиссаси(INDC)ни тайёрлаганини таъкидлади.
Тожикистон Президенти, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар учун чиқиндиларни қисқартириш ва мослашув бўйича чораларни молиялаштириш ўзига хос аҳамиятини таъкидлар экан, бу шароитларни эътиборга олган ҳолда янги молиявий механизмлар – Иқлимий сармоялар фонди ва Яшил иқлим фонди бизга режалаштирилган чораларни амалга оширишда ўз вақтида ва зарур ёрдамни беришига ишонч билдирди.
МАРК РЮТТЕ БИЛАН УЧРАШУВ
27 сентябр, кечга томон Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида БМТ 70-юбилей саммити майдонида Нидерландия Қироллиги Бош вазири Марк Рютте билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Нидерланния икки томонлама ўзаро фойдали ҳамкорликларини йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикр алмашинди.
«Тожикистон Нидерландия Қироллиги билан муносабатларни кенгайтиришдан манфаатдор ва Европа иттифоқи мамлакатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ташқи сиёсатимизнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади»,- деди Тожикистон Президенти учрашув аввалида.
Нидерландия Қироллиги Бош вазири Марк Рютте ҳам икки мамлакат ўзаро фойдали ҳамкорликларини кенгайтириш ва дўстона алоқаларини мустаҳкамлашга қизиқиш билдирди.
Тожикистон ва Нидерландия ўзаро фойдали муносабатларини кенгайтириш учун бир қатор захиралар ва имкониятлар мавжуд эканлиги қайд қилинди. Шу сабабли, тегишли шартнома-ҳуқуқий асосни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Томонлар минтақавий хавфсизлик, чегараларни мустаҳкамлаш, сармоялар жалб этиш, атроф-муҳит муҳофазаси, камбағаллик даражасини камайтириш, минтақа гидроэнергетик захираларини бошқариш ва улардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, маориф, соғлиқни сақлаш, ҳам икки томонлама ва ҳам Европа Иттифоқи доирасида демократик жараёнларни мустаҳкамлаш масалаларида самарали ҳамкорликлар зарурлигини таъкидладилар.
Президентимиз мамлакатимиз тегишли вазирликлари ва идораларининг яқин кунлар Тожикистонга республика аграр имкониятлари билан танишиш мақсадида келадиган Голландия аграрлари гуруҳи учрашувига тайёрлигини эслатар экан: -«Аграр компанияларингиз мазкур ташрифи ўзаро муносабатларимиз тараққиётига янги туртки бўлади»,- дея ишонч билдирди.
Учрашувда бошқа халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашинди.
ПАН ГИ МУН БИЛАН ФИКР АЛМАШУВ
27 сентябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида БМТ 70-юбилей саммити майдонида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан мулоқот ўтказди.
Учрашув чоғида Тожикистоннинг БМТ билан кўп қиррали ҳамкорликлари масалалари муҳокама қилинди.
-«Биз БМТ билан муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдормиз. Стратегик соҳадаги муносабатларимиз аниқ характер касб этишини истаймиз»,- деди учрашув аввалида мамлакатимиз Президенти.
Президент Эмомали Раҳмон Пан Ги Мун ва БМТ барча муассасаларига Тожикистоннинг сув масалалари ва Бош ассамблея турли резолюцияларида аксини топган жаҳон кун тартибидаги масалаларни илгари суриш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлагани ҳамда Тожикистонда табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
Президентимиз учрашув пайтида: -«Тожикистон Ҳукумати ва БМТ агентликлари ҳамкорликлари ва муштарак фаолияти ижобий натижалар бериб, биринчи рақамли Минг йиллик тараққиёт дастури мақсади ҳисобланган сўнгги ўн йилликларда камбағаллик даражаси режали пасайишига ҳисса қўшди. Бундан ташқари, Тожикистон умумий бошланғич таълимни таъминлашга эришди. Мамлакатда оналар ўлими икки баравар камайиб, безгак касали бутунлай бартараф этилди»,- деб таъкидлади.
Пан Ги Мун Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонга Ню-Йоркка келгани ва БМТ Бош ассамблеяси 70-сессиясида бевосита иштирок этгани учун миннатдорчилик билдириб, Тожикистонга сафари чоғидаги ўзининг чуқур таассуротлари билан ўртоқлашди. БМТ Бош котиби Президентимизни жорий йилнинг июн ойи Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган «Сув ҳаёт учун» 2005-2015 халқаро ўн йиллик амалиётлари якунига бағишланган олий даражадаги халқаро конференциянинг кутилган натижалари билан яна бир марта табриклар экан, Тожикистон ташаббуси билан БМТ томонидан қабул қилинган «Сув ҳаёт учун» халқаро ўн йиллик амалиётларини самарали амалга татбиқ этиш ва якун ясалишидан қониқиш билдирди.
Томонлар минтақа мамлакатлари, энг аввало, Афғонистон ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳамда коммуникацион ва энергетика, жумладан, янги темир ва автомобил йўллари, электр узатиш линиялари қурилиши соҳаларида минтақавий стратегик лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича фикр алмашишди. Суҳбатдошлар, шунингдек, иқлим ўзгариши, табиий офатлар сони ошгани, молиявий-иқтисодий, озиқ-овқат ва энергетик инқирозлар, юқумли касалликлар ҳамда терроризм, экстремизм, хавфсизлик, минтақавий барқарорликни ҳимоялаш, жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва минтақаларидаги ҳарбий мунозаралар, бошқа замонавий таҳдиду хатарлар борасида ҳам фикр алмашишди.
АБДУЛЛО АБДУЛЛО БИЛАН ФИКРЛАШУВ
28 сентябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон АҚШнинг Ню-Йорк шаҳридаги БМТ штаб-квартирасида Афғонистон Ислом Республикаси ижроия раиси доктор Абдулло Абдулло билан учрашди.
-«Бизнинг ва бутун халқаро ҳамжамият муштарак ҳаракатларимиз Афғонистон Ислом Республикасида барқарорлик, тинчлик ва тараққиётни таъминлашга ҳисса қўшишига умид қиламан»,- таъкидлади Президент Эмомали Раҳмон.
Суҳбатдошлар мамлакатлар икки томонлама муносабатлари ҳозирги ҳолатини юқори баҳолаб, Тожикистон ва Афғонистоннинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, хавфсизлик, энергетика, юк ташиш ва маориф соҳаларидаги ҳамкорликларини муҳокама этишди.
Суҳбат чоғида асосий эътибор «Тожикистон-Афғонистон-Туркманистон» темир йўли қурилиши бўйича минтақавий лойиҳани амалга татбиқ этиш, «Хитой-Қирғизистон-Тожикистон-Афғонистон-Эрон» темир йўли ҳамда Қирғизистон ва Тожикистондан Афғонистону Покистонга КАСА-1000 юқори волтли электр узатиш линияси қурилиши учун асос тайёрлаш масалаларига қаратилди.
Учрашувда, шунингдек, хавфсизлик, жумладан, Тожикистон ва Афғонистон чегара минтақаларида тинчлик, барқарорликни таъминлаш ҳамда терроризм, экстремизм ва наркотик моддалар ноқонуний савдосига қарши биргаликда курашиш масалалари юзасидан фикр алмашинди.
ДАВЛАТ БОШЛИҒИНИНГ ҲЕЛЕН КЛАРК БИЛАН СУҲБАТИ
28 сентябр куни мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон Ню-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Тараққиёт дастури раҳбари Ҳелен Кларк билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва БМТнинг мазкур муассасаси ўртасидаги самарали ҳамкорликлар, кўп сонли лойиҳаларини амалга татбиқ этиш билан боғлиқ масалалари муҳокама қилинди.
-«Биз БМТ Тараққиёт дастури билан Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг тараққиёт режасидаги асосий стратегик истиқболларига эришиш бўйича муносабатлари даражасидан қониқамиз. БМТ Тараққиёт дастури Тожикистон Ҳукумати имкониятларини кенгайтириш йўлида сезиларли ишларни амалга оширди. Шу сабабли, қониқиш билдирар эканмиз, БМТ Тараққиёт дастурининг келгусида ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлашига умид қиламиз»,- деди суҳбат чоғида Президент Эмомали Раҳмон.
Давлатимиз бошлиғи Ҳелен Кларкка жорий йил июн ойи Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган «Сув ҳаёт учун» 2005-2015 халқаро ўн йиллик амалиётлари якунига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этгани учун яна бир марта миннатдорчилик билдирди.
Томонлар иккита муҳим ҳужжат, жумладан, БМТ тараққиёт мақсадида ёрдам кўрсатиш рамкали дастури (ЮНДАФ) ва 2016-2020 йиллар учун республикавий дастури қабул қилинганидан қониқиш билдиришди. Бу дастурлар олдинда турган 15 йил мобайнида Тожикистон стратегик истиқболлари ва мамлакат Ҳукумати мақсадлари билан бир-бирига мувофиқдир.
Суҳбатдошлар БМТ Тараққиёт дастурининг иқтисодий ҳамкорликлар ва хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ чегаравий ва минтақавий масалаларни ҳал этишдаги ролига юқори баҳо беришиб, 2010-2012 йиллар учун «Тожикистон ва Афғонистоннинг камбағаллик даражасини камайтириш бўйича ташаббуслари» ҳамда «Тожикистон ва Афғонистон чегара ноҳиялари аҳолиси яшаш тарзини яхшилаш» уч йиллик лойиҳасини чегаравий ҳамкорликларга мисол сифатида кўрсатиб ўтишди.
Учрашувда, шунингдек, қишлоқлар инфратузилмаларини яратиш, тадбиркорлик, чегара савдолари, касбий таълимни ривожлантириш ҳамда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик мустаҳкамланишига ёрдам кўрсатиш каби масалалар юзасидан мазмунли суҳбат қурилди.
ТАИЛАНД БОШ ВАЗИРИ ПРАУТ ЧАН ОЧА БИЛАН МУЛОҚОТ
28 сентябр куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ню-Йорк шаҳрида Таиланд Қироллиги Бош вазири, генерал Праут Чан Оча билан учрашди.
-«Тожикистон муносабатларни келгусида янада ривожлантириш тарафдори ва Таиланд билан келажакдаги алоқаларига катта ишонч билан қарайди»,- деди суҳбат аввалида Президент Эмомали Раҳмон.
Суҳбатдошлар дўстона муносабатлар ва икки мамлакатнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар соҳалардаги ўзаро самарали ҳамкорликлари масалаларини муҳокама этишиб, Осиё минтақаси ва жаҳон майдонида сиёсий муносабатлар масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Тожикистон ва Таиланд ўртасидаги ҳамкорликлар даражасидан қониқиш изҳор этган суҳбатдошлар 2013 йилнинг май ойида Тожикистон Президентининг Таиландга расмий ташрифи ҳамда 2013 йилнинг августида Таиланд Бош вазирининг Тожикистонга расмий ташрифи доирасида иқтисодиёт ва савдо, илм ва техника, сайёҳлик ва сармоялар жалб этиш соҳаларидаги ҳамкорликлар тўғрисидаги муҳим ҳужжатларни самарали амалга татбиқ этиш зарурлигини таъкидлашди.
Давлатимиз бошлиғи гуманитар ва маориф соҳасидаги ҳамкорликлар даражасидан қониқиш изҳор қилиб, Таиланд Бош вазирига Тожикистон миллий музейи ва унинг экспозицияларини қайта тиклагани, ёш кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлашни яхши таъминлагани, турли таълим дастурларини таклиф этгани ва Тожикистон Республикаси мутахассислари учун квоталар ажратгани учун миннатдорчилик билдирди.
Суҳбатдошлар икки дўст мамлакат ўртасида ўзаро самарали ҳамкорликлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шакар, гуруч етказиб бериш, сайёҳлик ва меҳмонхона хизматини ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидладилар.
ИҚТИСОДИЁТНИ ҚАЙТА ҚУРИШ ОМИЛИ
28 сентябр куни мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон АҚШнинг Ню-Йорк шаҳридаги БМТ штаб-квартирасида денгизга чиқиш йўли бўлмай ривожланаётган мамлакатлар олий даражадаги форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Тадбир аввалида Давлатимиз бошлиғи гуруҳи раҳбари, Замбия делегациясига денгизга чиқиш йўли бўлмай ривожланаётган мамлакатлар манфаатларини илгари суришдаги тинимсиз ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб, бу учрашувни устувор тараққиёт кун тартибидаги янги масалаларни қабул қилиш билан тўғри келиб қолган фавқулодда муҳим вазият дея атади.
Тожикистон раҳбари денгизга чиқиш йўли мавжуд эмаслиги устувор тараққиёт йўлида денгизга чиқиш йўли бўлмай ривожланаётган мамлакатлар учун доимий мушкулликларни яратиши ва мамлакатларимизнинг дунё иқтисодиёти билан келгусидаги интеграцияси йўлида асосий тўсиқ эканлигини қайд қилди. Шу сабабли, Тожикистон денгизга чиқиш йўлисиз ривожланаётган давлатларнинг 2014-2024 йиллар учун Олмаота ва Вена дастури қарори ва тавсияларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини қайд қилди.
Тожикистон Президенти ўз чиқишида: -«БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган олтита истиқболли минтақалари билан ўн йиллик амалиётлари режалари бўйича ягона позициялар иқтисодиётимиз қайта қурилиши ва унинг инфратузилмаларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ҳамкорликларни ривожлантиришга ҳисса қўшади»,- дея қайд қилди.
Сўнгра давлатимиз бошлиғи Тожикистоннинг минтақавий савдони ривожлантириш ва мамлакатимизнинг транспорт тармоқларини ривожлантириш йўлидаги сезиларли натижалари ҳамда транзит ва коммуникацион имкониятлар масалаларига ўзига хос ёндашувни тасдиқланиши ҳақида сўз юритар экан: -«Божхона қоидаларини соддалаштириш мақсадида «Ягона дарча» тизими жорий қилинди ва мамлакатимиз Апостил шартномасига қўшилди»,- дея таъкидлади.
«Тўртта озод иқтисодий минтақа ташкил қилинди. Бу сармоялар жалб этиш ҳамда савдо ва алоқаларни ривожлантириш миллий дастурини ижро этишга ҳисса қўшади. Бундан ташқари, Тожикистон бир қатор халқаро ва минтақавий тадбирлар ўтказиш масканига айланди. Европа-Кавказ-Осиё (ТРАСЕКА) халқаро транспорт коридори ҳукуматлараро комиссияси ўнинчи учрашуви, 2030 йилгача даврда Марказий Осиё траспорт имкониятларини ривожлантириш бўйича олий даражадаги халқаро конференция, Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликка доир иқтисодий ҳамкорликлар ташкилоти ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича биринчи сармоявий форуми шулар жумласидандир».
-«Мазкур тадбирлар транзит учун қулай муҳит яратиш, транспорт хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳит муҳофазаси, ўзгариб турган тариф сиёсати ва савдони ривожлантиришга йўналтирилган эди»,- қайд қилди Президент Эмомали Раҳмон.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, денгизга чиқиш йўлисиз ривожланаётган мамлакатлар узоқ муддатли тараққиётига халал берувчи турли хил мушкулликлар ҳақида сўз юритар экан, камбағаллик ва тенгсизлик, саноат имкониятларининг ўзаро нисбатлари мос эмаслиги, ожиз инфратузилма, экспорт амалиётларида хом ашёнинг устун келиши, аҳолини электр энергияси ва ёшларни иш жойи билан етарлича таъминлай олмаслик денгизга чиқиш йўли бўлмай ривожланаётган мамлакатлар асосий муаммоларидан бири бўлиб қолаётганидан ташвиш билдирди.
Давлат бошлиғи иқлим ўзгариши ва табиий офатлар оқибатлари, жумладан, бу мамлакатлар устувор тараққиётига салбий таъсир кўрсатаётган қурғоқчилик ва ерлар деградацияси, музликларнинг тез эриб кетаётгани оқибати ҳақида сўзлади. Президентимиз: -«Мисол учун, Тожикистонда ҳар йили сув билан боғлиқ табиий офатлар мамлакат иқтисодиётига катта иқтисодий ва ижтимоий зарар етказади»,- дея қайд қилди.
Давлатимиз бошлиғи, шунингдек, мамлакатдаги бу ва бошқа мушкулликлар бизни алтернатив воситалардан фойдаланган ҳолда энергетик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, коммуникацион тўсиқни енгиб ўтишнинг стратегик йўналишларига ўз ҳаракатимизни сарфлашимизга ундаганини таъкидлади.
Бу чора-тадбирлар қаторида мамлакат Президенти кичик, минтақавий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш асосида ўрта ва йирик ГЭСлар қурилиши, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича ишларни ҳам санаб ўтиб, бу лойиҳаларнинг барчаси энергетика соҳаси устувор тараққиёти иқтисодий, ижтимоий ва экологик қирраларини ҳисобга олган ҳолда шаффоф тарзда амалга татбиқ этилаётганини қайд қилди. Устувор тараққиётни таъминлаш йўлида ГЭСлар ва электр узатиш линиялари қурилиши нафақат Тожикистон халқи, балки бутун минтақа аҳолиси ҳаёт даражасини юксалтиришга ҳисса қўшади.
Тожикистон Президенти, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида КАСА-1000 лойиҳаси кўринишида энергетик кўприк яратишнинг ўзига хос аҳамияти, Тожикистон ва Қирғизистондан энергияга муҳтож бўлган Афғонистону Покистон каби мамлакатларга энергия экспорт қилиш ҳажми ошишига ҳисса қўшишини таъкидлар экан, бу лойиҳани амалга татбиқ этиш савдони ривожлантириш двигатели сифатида саноат ишлаб чиқариши ва иккала минтақани ҳам электр энергияси билан таъминлашни яхшилашга олиб келишига ишонч билдирди.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўз сўзи охирида: -«Денгизга чиқиш йўлисиз ривожланаётган мамлакатлар зикр этилган мушкулликларни ҳисобга олган ҳолда, аввалгидек жиддий халқаро ёрдамга эҳтиёж сезмоқда»,- деди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти денгизга чиқиш йўли бўлмай ривожланаётган мамлакатларга техник ва моддий ёрдам кўрсатиш йўлида етакчи ва мувофиқлаштирувчи ролини ўйнаш учун ташкил қилинганига ишонч билдирди.
«Ховар» ТМАА.
Ҳайтали Боевнинг "Битирувчилар эссе ёзишга тайёрми?.." мақоласи Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинди. Ва бу таҳлил натижасини таҳририят эътиборига ҳавола этмоқдамиз.
Аввало, ўқитувчи Ҳайтали Боевга маориф соҳасининг бугунги кундаги долзарб мавзуларидан бири - республика олий касбий таълим муассасаларига
Муфассал...
Тугун
Келарсан мунча инқиллиб, букик қаддинг тугунингдан,
Юкинг оғир. Нима топдинг, нима олдинг бугунингдан?
Не уйларга бориб келдинг, не кўйларга бориб келдинг,
Нима бердинг, нима олдинг саҳар, туш, кечқурунингдан?
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015