Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 08 Июн 2018 Кӯришлар: 2088
Печат

 

d medvedev 201831 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан учрашди.

Суҳбат чоғида Тожикистон-Россия дўстлик муносабатлари ва ўзаро самарали ҳамкорликларининг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари кўриб чиқилди.

Миллат пешвоси ўз томонидан, Тожикистон-Россия ўртасидаги стратегик шерикчилик муносабатлари аҳамиятини таъкидлар экан, уларнинг Тожикистон ташқи сиёсати учун келгусидаги тараққиёти истиқболли хусусиятини қайд қилди.

Тожикистон Президенти ҳал этилиши учун биргаликдаги ҳаракатларни талаб қилувчи бир қатор долзарб масалаларга эътибор қаратар экан, савдо-иқтисодий ҳамкорликларни икки томонлама муносабатларнинг муҳим йўналиши сифатида баҳолади.

Шу сабабли, томонларнинг бу соҳадаги алоқаларини келгусида ривожлантириш бугун биринчи даражали аҳамият касб этаётганига ишора қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Россия бугун Тожикистоннинг савдо ва сармоя шериклари орасида етакчи мавқени эгаллайди. 2017 йили икки мамлакат ўртасида маҳсулот айирбошлаш тўққиз юз миллион Америка долларидан зиёдни ташкил қилди.

Бугунги босқичда иқтисодиётнинг томонлар манфаатларига тегишли бўлган секторларида алоқаларни ривожлантириш масалаларини ҳал этишга диққат қаратиш муҳим эканлиги борасида умумий фикр билдирилди.

Жумладан, минтақалараро алоқалар географиясини кенгайтириш, тожик иқтисодиёти реал секторида сармоявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар аҳамияти кўрсатиб ўтилди.

Бу борада иқтисодий ҳамкорликлар бўйича ҳукуматлараро комиссияси иши доирасида қабул қилинаётган қарорлар белгиланган муддатда амалга татбиқ этилиши муҳимлиги қайд қилинди.

Томонлар, шунингдек, ҳамкорликнинг энг муҳим соҳаларидан бири – меҳнат муҳожирлигига ҳам тўхталишди.

Суҳбат чоғида тожик меҳнат муҳожирларининг у ерда бўлиш қоидаларини соддалаштириш ва ижтимоий таъминотини яхшилаш, уларнинг Россия меҳнат бозорига уюшқоқлик билан жалб этилишлари бўйича комплекс масалаларни келгусида биргаликда ишлаб чиқиш долзарблиги ҳақида сўз юритилди.

Тожикистон Республикаси Президенти ва Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси маданий-гуманитар соҳадаги алоқалар масалаларини ҳам батафсил муҳокама қилишиб, бу йўналишда биргаликдаги самарали чора-тадбирларни келгусида қабул қилиш борасида бир фикрга келишди.

Тожикистон фуқароларининг рус тилида таълим олишга ошиб бораётган қизиқишларини қондириш учун қулай шароитлар яратиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунга мувофиқ, Россия олий таълим муассасаларида тожикистонлик ёшларнинг таҳсил олишлари ҳамда Тожикистонда таълим рус тилида олиб бориладиган ўрта умумтаълим муассасалари тармоғини кенгайтириш бўйича аввал эришилган келишувларни татбиқ этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Давлат бошлиғи Россия томонидан Тожикистонда таълим рус тилида олиб бориладиган бешта мактаб қурилиши жараёнини тезлаштириш ҳамда Тожикистонга жўнатилаётган россиялик ўқитувчилар ҳайъатини ошириш аҳамиятини қайд қилди.

Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликлар икки томонлама муносабатларнинг бошқа истиқболли йўналишларидан бири сифатида айтиб ўтилди.

Бу йўналишда бугунги куннинг глобал таҳдидларига қарши кураш масалалари диққат марказда бўлди.

Тожикистон Республикаси Президенти томонларнинг терроризм, экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний савдоси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш соҳасидаги биргаликдаги иши самарали натижаларини қайд қилиб, томонларнинг бу соҳадаги яқин алоқаларини келгусида мустаҳкамлаш зарурлигини айтди.

Суҳбат охирида томонлар ушбу учрашув самарадорлигини таъкидлашиб, Тожикистон-Россия алоқаларини стратегик шерикчилик доирасида бундан кейин ҳам ривожлантириш ниятида эканликларини айтишди.

**

Зубайр Маҳмуд Ҳаёт билан учрашув

 

30 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Покистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Бош штаб бошлиқлари бирлашган комитети раиси, армия генерали Зубайр Маҳмуд Ҳаётни қабул қилди.

Учрашувда сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий масалалар кенг кўламда муҳокама қилинди.

Мамлакат Президенти давлатлар бошлиқларининг саъй-ҳаракатлари туфайли янгича мазмун касб этаётган дўстлик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликлардан қониқиш изҳор қилди.

Томонлар терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси ва трансмиллий жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликларни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдилар.

Минтақавий муаммолар, Афғонистонда ҳарбий-сиёсий вазиятни ҳал этиш йўлини излаш учун Тожикистон ва Покистон хавфсизлик тузилмаларининг хавфсизлик ва мудофаа, ҳарбий-техник ҳамкорликлар соҳаларидаги алоқаларини кенгайтириш муҳим, дея баҳоланди.

Учрашув чоғида суҳбатдошлар САSА-1000 юқори волтли электр узатиш линияси қурилиши лойиҳасини татбиқ этиш ва Тожикистоннинг кенг гидротехник имкониятларидан фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашишди.

«Ховар» ТМАА.

 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Театр саҳнасида – янги асар

 

Спитамендаги Шукур Бурҳонов номли ўзбек музикали драма театри ўз репертуарини яна бир янги асар билан бойитди. Театрда таниқли ўзбек драматурги Нурулло Аббосхоннинг «Танҳо юлдуз» асари саҳналаштирилди.

Асарда турмуш ўртоғидан эрта айрилган инсонларнинг руҳий азоби, ёлғизлик, меҳру муҳаббатга муҳтожлиги борасида ҳикоя қилинади. Саҳналаштирувчи режиссёр Тоҳир Маликов асар ғоясини яхши тушунган ҳолда,

Муфассал...

Кўнгилда пок гуллар отмоқда илдиз…

 

Муслима Ўлмасзода (Абдуазизова) 1972 йилда Жаббор Расулов ноҳиясининг Қўрғонча қишлоғида туғилган. Ҳозир Жаббор Расулов ноҳияси маориф бўлимининг «Омўзгор ва хонанда» газетаси мухбири вазифасида фаолият юритмоқда. «Тоғ лоласи» (Хўжанд. «Раҳим Жалил» нашриёти, 2016 йил), «Саман минган санамман» (2017 йил) шеърий тўпламлар ва «Қўрғонча ва унинг машъаллари» (2017 йил) китоблари муаллифи.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2457329

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9804120
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
575
3307
9871
9773770
48430
122773
9804120

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.243
Бугун: 16-07-2026 04:29:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015