Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 11 Май 2018 Кӯришлар: 2889
Печат

 

traktor 2018Хуросон ноҳиясининг Жавоний маҳалласида истиқомат қилувчи Умеджон Рустамов учун янги йил омадли келди. У Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ташаббуси ила 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинишидан илҳомланиб, кўпдан бери ўйлаб юрган режасини амалга ошириш пайидан бўлди.

У дастлаб, қишлоқ шароитида уй-рўзғор хўжалигига нима қилса кўпроқ фойдали эканлиги ҳақида бош қотирди. Узоқ ўйлаб ўтиришга ҳам ҳожат қолмади, чоғи, калласига келган бир фикрдан қийқириб юборишига сал қолди. «Бўлди, қўлбола трактор ясайман!» - дея бир қарорга келди.

У ясалажак қўлбола трактори учун зарур эҳтиёт қисмларни топиши ва уларни бирма-бир йиғнаши лозимлигини пухта ўйлаб, енг шимариб ишга киришди.

Унинг учун томорқасини беминнат ҳайдаб беришга қодир кичкинагина тракторчанинг ўзи кифоя. Шу боис, турли ташландиқ темир-терсаклар, қолаверса, эски машиналар эҳтиёт қисмларидан фойдаланишга қарор қилди. Ва у ер-бу ердан сўраб-суриштириб, «Жигули»нинг коробка-передачаси, орқа мости, «Москвич»нинг баллони, рул-чамбараги, эски комбайннинг баллони, электр ток ишлаб чиқарувчи соляркада ишлайдиган «движок»нинг моторини топиб, йиғнашга тушиб кетди.

Ҳадемай, мақсадга эришилди. Ўнг келишига қараб, «Москвич» баллонини олдинга, комбайн баллонларини орқага ўрнатди. Қолган қисмлар ҳам бирма-бир ўз ўрнини топиб, қўлбола ер ҳайдовчи трактор тайёр бўлди.

Энди у ўзига ва қўни-қўшниларига қарашли томорқаларни бир пасда ҳайдаб ташлаб, уларнинг олқиши-ю, дуойи хайрларига муяссар бўлмоқда.

- Гапнинг рости, муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилинишидан илҳомланиб, шу ишга қўл урдим ва олдимга қўйган мақсадимга эришдим, - дейди ўз ихтиросидан хурсанд Умеджон Рустамов мамнуният билан.

Ҳа, унинг кичкинагина бўлса-да, оғирини енгил қиладиган қўлбола тракторидан беминнат фойдаланаётганини кузатарканмиз, астойдил офарин, дедик. Қаловини топса, қор ҳам ёнади, деганлари шу бўлса керак, эҳтимол…

 

Исмоил Саидов,

Хуросон ноҳияси.

Суратни муаллиф ишлаган.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Мир Алишер шамчироғи шамчироқ бўлсин, дедим…

 

Сайфулло Қулаев Фархорда туғилган.

У бир чеккаси Ҳиротга ва бир чеккаси Қоратоғ ўнгирларига туташиб кетган Ўртабўз қишлоғида вояга етди.

Сайфулло - туғма шоир. Бу талотўмли дайри фанода унинг битикларидан ҳаққонийлик бўй кўрсатиб туради.

Муфассал...

ТОЖИГУ ЎЗБЕК ХАЛҚЛАРИНИНГ ДЎСТЛИГУ БИРОДАРЛИКЛАРИ АБАДИЙ БЎЛСИН!

 

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи шарафига уюштирилган «Дўстлик оқшоми»да сўзлаган нутқи

2018 йил 9 март, Душанбе шаҳри.

Жаноби олийлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Мирзиёев Шавкат Миромонович!

Ҳурматли Тожикистон ва Ўзбекистон дўсту биродар мамлакатларининг зиёлилари, маданият ва санъат намояндалари!

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2613854

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10357331
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
6265
7692
40784
10274571
92843
161581
10357331

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.149
Бугун: 15-11-2026 23:46:35

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015