ДАВЛАТ БОШЛИҒИ – ҲИСОРДА
22 сентябр куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон маориф ва маданият соҳаси бир қатор муассасалари очилиши, дала ишлари, 3000 йиллик юбилей муносабати билан юбилей иншоотлари қурилиши ишларининг бориши билан танишиш мақсадида Ҳисор ноҳиясига иш сафари билан борди.
«Душанбе-Турсунзода» автомобил йўлидаги «Сомон» қишлоқ жамоатида мамлакат Президентини ноҳия аҳолиси ўзига хос самимият билан кутиб олди.
Бу Давлат бошлиғининг яратувчанлик сиёсатини қўллаб-қувватлашдан гувоҳлик беради.
МУЗЕЙ ОЧИЛИШИ
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ҳисор ноҳиясида ноҳия музейи биносини тантанали тарзда очиб берди.
Мазкур замонавий бино Давлат бошлиғи ташаббуси билан Ҳисорнинг 3000 йиллиги муносабати билан қурилган.
Иншоот қурилиши ва ясатилишида музейга ўзига хос ҳусн бағишловчи ўрта аср ва замонавий услуб умумлаштирилган.
Музей биноси уч қаватли бўлиб, ертўла биноси ҳамда тарихий ёдгорликлар, топилмалар, картиналар ва бошқа экспонатларни сақлаш учун барча шароитларга эга.
Иншоот буюртмачиси Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши дирекцияси, пудратчиси эса «Монолит-2011» МЧЖ ҳисобланади.
Қурилиш умумий маблағи 14 миллион сомонийдан зиёдни ташкил қилади. Иншоотда қурилиш ишлари 2014 йилнинг май ойида бошланиб, 2015 йилнинг сентябрида охирига етказилди.
Бино умумий майдони бир гектарни ташкил қилади. Музей ертўласида кулолчилик ва шиша буюмларини таъмирлаш устахонаси, картиналар ва суратлар нусхасини кўчириш устахонаси, тола маҳсулотларини таъмирлаш, тикувчилик маҳсулотларини таъмирлаш цехи ва бошқа хизматлар жой олган.
Ҳозир янги музей фондида 3000 дан зиёд тарихий экспонатлар мавжуд.
Музей 11 бўлимдан ташкил топган бўлиб, уларнинг ҳар бири тожик халқи тарихи ва маданиятига мувофиқ тарзда фаолият юритади ҳамда келажак авлодни аждодларимиз тарихи билан таништиради. Музей қурилиши билан 23 киши доимий иш жойи билан таъминланди.
Музей залларида халқ ҳунарлари, жумладан, заргарлик, темирчилик, IX асрдан XIX асргача бўлган металл оқартириш санъати ва бошқа тарихий топилмалар намуналари сақланади.
Ноҳия аҳолиси музей фондини тўлдириш мақсадида унга ўз аждодларидан қолган картиналарни совға қилишмоқда.
Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ноҳия ватанпарвар халқининг бу ташаббусларига юқори баҳо берди.
Маданият қасри, Музей замонавий бинолари, гўзал фавворалар ва ўнлаб иншоотлар қурилиши Ҳисор ноҳияси маркази қиёфасига ўзига хос чирой бахш этди. Бу эса, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг келгуси авлодларга анъаналарни мерос қолдиришни таъминлашга йўналтирилган яратувчанлик сиёсати натижаси ҳисобланади.
МАРКАЗИЙ КУТУБХОНА – ИЛМУ МАЪРИФАТ МАСКАНИ
Ҳисор ноҳияси марказида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ноҳия марказий кутубхонасини ҳам расман фойдаланишга топширди.
Кутубхона қурилиши Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши дирекцияси буюртмаси билан 2014 йили «Монолит-2011» МЧЖ томонидан 10 миллион сомоний маблағ эвазига бошланган.
Давлат бошлиғини кутубхона муштарийлари ва ходимлари хурсандчилик билан кутиб олишиб, Ҳисорнинг 3000 йиллигига бағишланган «Ҳисор энциклопедияси» янги китобини совға қилдилар.
Марказий кутубхона 40 та бино, жумладан, 25 та иш кабинети ва 15 та ёрдамчи бинога эга бўлиб, бу ерга 38 та компютер ўрнатилган.
Кутубхона янги биносида 30 киши доимий иш билан таъминланган.
Мамлакат Президенти биринчи қаватда жойлашган кутубхона мажлислар залини кўздан кечириб, мазкур илм ва маънавият масканига ташриф буюрувчиларнинг Рўдакий асарларини ўрганиш бўйича адабиёт тўгарагида иштирок этди.
Ноҳия кутубхонасида 343 минг дона китоб бўлиб, шундан 200 мингдан зиёди марказий кутубхонада сақланади. Муштарийлар умумий сони 10 минг кишини ташкил қилади.
Марказий кутубхона ахборот, библиографик, илмий-методик бўлимлар ҳамда электрон рўйхат, электрон кутубхона, қайдлар, Ҳисор водийси адабиётшунослари уйи, иккита катта ўқиш залидан ташкил топган.
Кутубхонада 500 минг ҳар хил мавзудаги китоб, жумладан, 500 та электр кўринишдаги китоб бор.
Мамлакат Президенти кутубхона шароити билан танишар экан, уни Ҳисорнинг 3000 йиллигини нишонлаш олдидан ўз вақтида қурилган ва ёшлару китобсеварлар учун муносиб совға, дея атади.
ЗАМОНАВИЙ МАДАНИЯТ ҚАСРИ
Мамлакат Президенти Ҳисор ноҳияси марказида маданият қасрини ишга туширди.
1,3 гектар майдонни эгаллаб турган 700 ўринли маданият қасри Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши дирекцияси томонидан 27 миллион сомонийлик республика маблағлари ҳисобидан қурилган.
Бино қурилишида «Монолит-2011» масъулияти чекланган жамият ишга 100 нафардан зиёд маҳаллий мутахассисларни жалб этди.
Уч қаватли бино қурилиш ишлари 2013 йили бошланган эди.
Маданият қасрига ёндош ҳудуд яшил минтақалар, фавворалар билан ясатилган бўлиб, натижада, бу ер ҳордиқ чиқариш ва мамлакат бу бурчаги меҳмонларининг сайру саёҳат жойига айланди.
Маданият қасрида артистлар либосларини сақлаш учун театр галереяси, унинг музейида эса, миллий мусиқа асбоблари учун махсус жой яратилган.
Маданият қасри катта зали ва вестибюли миллий ўймакорлик билан безатилган.
Бино ертўласида 100 ўринли ошхона, костюмларни қўйиш жойи, спорт зали, иккинчи қаватида эса, иш кабинетлари, гўзаллик салони, тикувчилик бўйича синфхона, учинчи қаватида рассомлик ва сурат чизиш ҳамда ашулачилик тўгараги мавжуд.
Маълум бўлишича, маданият қасрида 70 киши доимий иш жойи билан таъминланган.
Давлат бошлиғининг мамлакат Ҳукумати томонидан маданият арбоблари ва ноҳия санъати учун яратган шароити билан танишуви жараёнида театрлаштирилган дастур намойиш қилинди.
Мамлакат Президенти қурувчиларга сифатли бажарилган ишлар учун миннатдорчилик билдириб, санъат арбобларини мазкур маданият қасри очилиши билан қутлади.
ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИ – ВОДИЙ БОЛАЛАРИГА МУНОСИБ ТУҲФА
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Ҳисор ноҳиясига иш сафари давомида лаёқатли болалар учун Президент мактабини расман очиб берди.
Мактаб ҳовлисида Давлат бошлиғини ўқувчилар ватанпарварлик қўшиқлари билан кутиб олишди.
Иншоот Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати ҳукумат иншоотлари қурилиши дирекцияси буюртмаси билан қурилган. Мактабда қурилиш ишлари 2010 йилнинг май ойида бошланганди.
640 ўқувчи ўрнига эга бўлган Президент мактаби қурилишида 60 миллион сомонийдан зиёд маблағ сарфланди.
Ҳисор ноҳияси лаёқатли болалар Президент мактаби қошида 400 ўринли иккита ётоқхона, ўқитувчилар учун битта тўққиз қаватли, 36 квартирадан иборат турар жой биноси, спортзал ва майдони қурилиб, бошқа замонавий шароитлар яратилган.
Президент мактабида таълим шароитлари билан танишувдан аввал Давлат бошлиғи бир неча нафар ўқитувчига квартиралар калитини топширди.
Танишув жараёнида Давлат бошлиғига Президент мактаби битта уч қаватли таълим корпусидан ташкил топганлиги, бу ердан 43 та таълим синфхонаси ва фан кабинетлари, 7 та лаборатория синфхонаси ва бошқа зарур шароитлар мавжудлиги хабар қилинди. Мазкур таълим муассасасига айни пайтда конкурс асосида 50 нафар тажрибали педагог ишга жалб қилинган.
Мамлакат Президенти таълим синфхоналарини кўздан кечирар экан, мазкур муассасада таълим жаҳон стандартларига мувофиқ тарзда йўлга қўйилиши зарурлигини қайд қилди.
Президент мактаби барча зарур замонавий таълим шароитига эга бўлиб, илғор ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлантирилган.
Бундан ташқари, мактабда катта мажлислар ва спорт заллари, электрон кутубхона, ошхона ва замонавий ётоқхона бор.
Мамлакат Президенти топшириғига биноан, бу мактабга конкурс асосида Ҳисор, Ваҳдат, Шаҳринав, Турсунзода ҳамда Рўдакий ноҳияларининг энг яхши ўқувчилари ўқишга жалб қилинадилар.
Давлат бошлиғи ўқувчилар билан мулоқотда уларни билим эгаллаш, яхши ахлоқ, ватанга муҳаббат ва миллий қадриятларга эҳтиром кўрсатишга ундади. Ўқувчилар ўз навбатида, мамлакат Президентига бундай таълим муассасаси ташкил этгани учун миннатдорчилик билдирдилар.
Ўқувчилар учун, шунингдек, иккита ётоқхона қурилган. Давлат бошлиғи ётоқхона шароитлари билан ҳам танишди.
Мазкур Президент мактаби Тожикистонда ҳисоб бўйича еттинчиси бўлди. Худди шундай мактаблар Душанбе, Хоруғ, Кўлоб, Чкалов шаҳарлари ҳамда Бохтар ва Данғара ноҳияларида мавжуд.
Таълим ва ётоқхона шароити билан танишувдан сўнг мамлакат Президенти Ҳисор ноҳияси ўқитувчилари, ўқувчилари ва аҳолиси билан учрашиб, уларни бу замонавий таълим муассасаси очилиши муносабати билан табриклади.
Давлат бошлиғи лаёқатли болалар учун Президент мактаби фаолияти Ҳисорнинг 3000 йиллик юбилейи олдидан бошланиши мамлакат раҳбарияти ва Ҳукуматининг ноҳия аҳлига муносиб совғаси эканини қайд қилди.
«Ховар» ТМАА.
Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Тожикистон халқи бошига биродаркушлик балолари тушди. Мамлакат эгасиз, халқ пароканда, аёллар, кексалар, ёш болалар, сарсон-саргардон…
Мозийга назар ташласак, фуқаролар уруши бир мамлакат ичидаги ўзаро зиддиятлардан келиб чиқадиган қон тўкилишлардан иборат, дейиш мумкин. Аммо Тожикистон халқи бошига тушган қора кунлар, яъни фуқаролар жанги ўз номи
Муфассал...
Юртимизда - баҳор. Баҳор - яшариш, янгиланиш фасли, бунёдкорлик ва ободончилик мавсуми, улкан мақсадларни рўёбга чиқариш учун белни маҳкам боғлайдиган палла. Олдинда эса, Наврўз шодиёналари. Ҳар гўшада - байрам, ҳар бир кишида байрамона кўтаринки кайфият.
Яқинда аср қурилиши, юртимизнинг улкан гидроэнергетик иншооти - Роғун ГЭСи қурувчиларига ана шундай баҳор нафаси,
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015