Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Сентябр 2015 Кӯришлар: 2089
Печат

 

putinТожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрига Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар бошлиқлари мажлисида иштирок этиш учун ташриф буюрган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенко,  Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Арманистон Республикаси Президенти Серж Саргсян, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевлар билан учрашиб, самимий мулоқотлар уюштирди.

ВЛАДИМИР ПУТИН БИЛАН СУҲБАТ

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон КХШТга аъзо давлатлар бошлиқларининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига ташриф буюрган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки стратегик шериклар кўп қиррали ҳамкорликларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Суҳбат бошида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Россия ва шахсан Владимир Путинга Тожикистон Ҳукуматининг сентябр ойи бошида  ишлаб чиққан хавфсизлик чораларини қўллаб-қувватлагани ва табиий офатдан зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами жўнатгани учун миннатдорчилик билдирди.

Владимир Путин Россия Тожикистон Ҳукуматининг мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни ҳимоялаш бўйича чора-тадбирларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини яна бир марта тасдиқлаб, Россия ва Тожикистон муносабатлари икки томон иттифоқдошлиги ва тенг ҳуқуқлигига асосланганини билдирди. Икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари, қуролли тузилмалари, ҳуқуқ муҳофазаси органларининг доимий ва самарали муносабатларидан қониқиш изҳор қилинди.

Мазмунли суҳбат чоғида Россия Тожикистоннинг биринчи рақамли сармоявий шериги бўлиб қолаётгани қайд қилинди. Чунки бу мамлакатдан Тожикистонга келиб тушаётган тўғридан-тўғри сармоялар ҳажми 1,2 миллиард Америка долларини ташкил қилади. Бу рақам Тожикистон иқтисодиётига тушаётган чет эл сармояларининг қарийб ярмига тенгдир.

2014 йили Тожикистон ва Россия ўртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажми 2013 йилга нисбатан 38 фоизга ошди.

Шу билан бирга, Тожикистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти камайганига эътибор қаратилди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон бу жараёндан ташвиш билдирар экан, юзага келган вазиятни тўғрилаш учун Тожикистон ҳудудида Россияга экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш қўшма корхоналари ташкил этишни таклиф қилди. Бундан ташқари, Тожикистон озод иқтисодий минтақаларида хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш, янги технологиялар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, амалга оширилмаган имкониятлардан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, транспорт, энергетика соҳаларидаги ҳамкорликларни ривожлантириш ва икки мамлакат минтақалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш учун кенг фойдаланиш зарурлиги қайд қилинди.

Учрашувда асосий эътибор тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг Россия Федерацияси ҳудудида бўлишлари шароитини соддалаштириш масалаларига қаратилди.

Тожикистоннинг 300 мингдан зиёд фуқароси арзимас маъмурий ҳуқуқбузарликлар туфайли Россия ҳудудига кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлганликларидан ташвиш изҳор қилинди.

Бундан ташқари, учрашувда Тожикистон фуқароларининг Россия ҳудудига кирганликларидан кейин қайддан ўтиш муддатини 90 кунгача узайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Минтақа ва жаҳондаги бугунги вазият, Тожикистон ва Россиянинг мудофаа, ҳарбий-техник муносабатлари бўйича келишиб олинди.

 

КЎП ҚИРРАЛИ ҲАМКОРЛИКЛАР ИСТИҚБОЛЛАРИ

lukashenkoТожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенколар учрашуви чоғида икки мамлакатнинг дўстона муносабатларини ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон суҳбат аввалида: - «Биз биродар белорус халқига самимий муносабатдамиз ва икки мамлакат халқларининг анъанавий дўстлигини ҳурмат қиламиз»,- деди.

Тожикистон ва Белорус икки томонлама алоқалари мазмунидан қониқиш билдирган Президент Эмомали Раҳмон икки мамлакат муносабатлари аллақачон стратегик шерикчилик тусини олганлигига урғу берди. Биргаликдаги ҳаракатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликларни янада юқори даражага кўтариш мумкинлигига ишонч билдирилди.

Александр Лукашенко Тожикистон раҳбарияти ва халқининг самимий меҳнати ва меҳмондорчилигига юқори баҳо бериб, тожикистонлик деҳқонларнинг икки ва ундан кўп ҳосил олишларини катта ютуқ дея атади.

Белорус Президенти, шунингдек, Тожикистон хавфсизлиги чоралари ҳақида сўз юритар экан: -«Сиз ҳар доим тинчлик ва барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш, мамлакат халқи осойишта яшаши ва яратувчанлик руҳида меҳнат қилиши учун мардона ва дадиллик билан кураш олиб борасиз.  Биз, ўз навбатида, Сизга ҳар қандай фурсатда қўлдан келгунча ёрдам беришга тайёрмиз», -деб қайд қилди.

Сўнгги йилларда кузатилаётган икки томонлама маҳсулот айирбошлаш ҳажми келгусида камайиши олдини олиш мақсадида савдо-иқтисодий ҳамкорликлар бўйича Ҳукуматлараро комиссия фаолиятини  жонлантириш зарурлиги таъкидланди.

Агросаноат, машинасозлик, транспорт, энергетика, енгил саноат ҳамда бошқа соҳаларда ҳамкорликларни фаоллаштириш зарурлиги қайд қилинди.

Томонлар ҳамкорликларни 2020 йилгача ривожлантириш давлатлараро дастурини самарали амалга татбиқ этиш, икки мамлакат минтақалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Тожикистонда қўшма саноат корхоналари ва технологик парклар яратиш зарурлигини эътироф этишди.

Шунингдек, Афғонистон, Яқин Шарқ, дунёнинг бошқа оловли нуқталаридаги бугунги вазият ҳамда Тожикистон ва Белоруснинг халқаро ҳамкорликлари масалалари бўйича фикр алмашинди.

 

ТАБИИЙ ШАРОИТЛАР ЗАМИРИДАГИ ИМКОНИЯТЛАР

atambaev14 сентябр, куннинг иккинчи ярмида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрига Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар бошлиқлари мажлисида иштирок этиш учун ташриф буюрган Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашди.

Суҳбат чоғида дўстона муносабатлар, яхши қўшничилик ва ўзаро фойдали ҳамкорликларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмон суҳбат аввалида Тожикистон ва Қирғизистон муносабатларини  ривожлантириш ва кенгайтириш катта имкониятларга эга эканлигини, икки қўшни давлат табиий, иқлим шароитлари ва бир-бирига ўхшаш иқтисодий тузилмаларидан самарали фойдаланиш кераклигини билдирди.

Алмазбек Атамбаев ўз навбатида, Тожикистоннинг КХШТга раислиги, бу ташкилотнинг саммитига олий даражада тайёргарликка юқори баҳо бериб, Президент Эмомали Раҳмонни Тожикистоннинг КХШТга жуда муваффақиятли ва самарали раислик қилгани билан табриклади.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида 90 дан зиёд ҳужжатдан ташкил топган кенг шартнома-ҳуқуқий асос мавжудлиги қониқиш билан қайд қилинди.

Учрашувда энергетика, қишлоқ хўжалиги ва савдо соҳаларидаги ҳамкорликлар истиқболли бўлиб қолаётгани таъкидланди. Шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистон савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорликлар бўйича Ҳукуматлараро комиссияси фаолиятини жонлантириш зарурлиги  таъкидланди.

Учрашувда асосий эътибор чегара масалаларини ҳал қилиш, чегара ҳудудлари савдосини ривожлантириш ҳамда шу асосда чегара қишлоқлари аҳолиси ўртасида дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга қаратилди.

 «Душанбе-Жирғатол-Саритош» автомобил йўлидаги Қарамиқ чегара назорат нуқтасига халқаро мақом бериш ҳамда транзит темир ва автомобил йўллари, газ қувурлари ва электр узатиш линиялари қурилиши орқали икки қўшни мамлакат транспорт-савдо алоқалари, транзит имкониятларини кенгайтириш учрашувнинг бош мавзусига айланди.

Минтақа, жаҳондаги бугунги вазият ва Тожикистону Қирғизистоннинг Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги ўзаро алоқалари ҳақида фикр билдирилди.

 

АРМАНИСТОН ИШОНЧЛИ ҲАМКОРИМИЗ

sargsyanТожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Арманистон Республикаси Президенти Серж Саргсян билан учрашди.

Икки мамлакат раҳбарлари дўстона муносабатлар ва ўзаро фойдали ҳамкорликларни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашишди.

Президент Эмомали Раҳмон Серж Саргсяннинг Тожикистонга ташрифини юқори баҳолар экан, олиймақом меҳмон ташрифи икки томонлама муносабатлар тараққиётига жиддий туртки беришига ишонч билдирди.

Арманистон Президенти ўз навбатида Тожикистоннинг КХШТга раислиги юқори даражада эканлигини таъкидлаб: -«Биз минтақавий ва халқаро ташкилотлар саммитлари доирасида бир қатор учрашувлар, суҳбатлар ўтказамиз. Ва расмий ташрифларни амалга ошириш ва эришилган шартномаларимизни татбиқ этишимиз учун фурсат етди, деб ўйлайман»,- дея қайд қилди.

Шу сабабли, Серж Саргсян Президент Эмомали Раҳмонни Арманистонга расмий ташриф билан боришга таклиф қилди.

Бугунги кунда Тожикистон ва Арманистон ўртасида  савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, маориф, илм ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликларни ташкил этиш ва кенгайтириш билан боғлиқ 20 дан зиёд ҳужжат имзолангани айтиб ўтилди.

Тожикистон ва Арманистоннинг БМТ, КХШТ, бошқа минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида сиёсат ва хавфсизлик соҳаларидаги ўзаро муносабатлари бўйича мазмунли суҳбат қурилди. 

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Театр саҳнасида – янги асар

 

Спитамендаги Шукур Бурҳонов номли ўзбек музикали драма театри ўз репертуарини яна бир янги асар билан бойитди. Театрда таниқли ўзбек драматурги Нурулло Аббосхоннинг «Танҳо юлдуз» асари саҳналаштирилди.

Асарда турмуш ўртоғидан эрта айрилган инсонларнинг руҳий азоби, ёлғизлик, меҳру муҳаббатга муҳтожлиги борасида ҳикоя қилинади. Саҳналаштирувчи режиссёр Тоҳир Маликов асар ғоясини яхши тушунган ҳолда,

Муфассал...

ХАЙРУ ХУДОЙИЛАР ТАОМСИЗ ЎТКАЗИЛАДИМИ?

 

Республика Дин ишлари, анъаналар, тантаналар ва миллий маросимларни тартибга солиш комитети раиси Сулаймон Давлатзода жорий йилнинг олти ойлик ҳисоботини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати ила мамлакат фаоллари билан ўтказилган мулоқоти ва муҳтарам Президентимизнинг у ердаги сўзларидан иқтибос келтиришдан бошлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990536

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477667
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3595
4027
21280
7426653
99311
114875
7477667

Сизнинг IPнгиз: 18.118.119.129
Бугун: 23-11-2024 16:53:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015