Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 17 Сентябр 2015 Кӯришлар: 1759
Печат

 

Қўйиндаги илоннинг аччиқ заҳри

xiyonat sadolari4 сентябр кунги фожиали ҳодиса тожик халқи учун қандайдир кутилмаган, тасодифий ёки мусаффо осмондаги момақалдироқдек қабул қилинмаслиги керак. Ҳеч ҳам бундай эмас. Тожик халқи мустақилликнинг 24 йили мобайнида ўз қўйнида илон боласини улғайтирди. Уни боқди, кийинтирди, ўстирди. Унинг инжиқлигу эркаликларини кўтарди. Гарчи бу партия ўз сармояларини қаердан олишини билса ва билишда давом этаётган бўлса ҳам. Қайси мамлакат, қайси ташкилотдан олганини билса ҳам.

Унинг оила аъзолари кимнинг ҳисобидан саёҳатга чиқаётганини, уларни қаерда ва қандай кутиб олишаётганларини билса ҳам. Уларга қайси элчихоналар ва қаерда пул беришяпти, қайси чет давлат клиникаларида улар ўз саломатликларини тиклашмоқда.

Улар қандай конференцияларда ва қайси давлат маблағи ҳисобидан иштирок этишаяпти, қандай йўл-йўриқ кўрсатишяпти, қай томон йўналтиришяпти, нима ҳақда гапириш ва нима қилиш маслаҳатини беришяпти…ҳамма-ҳаммаси ойдек равшан бўлса-да.

Шунга қарамасдан, сабр-тоқат қилди. Илон боласи қачонлардир бу нарсаларнинг баҳридан кечиши ва олийжанобликлар қадрига етишишига умид қилди. Қилмишларидан пушаймон бўлади ва ҳақ йўлини топади. Аммо, афсус! Бўривачча гарчи одамлар орасида улғайса ҳам барибир куни келиб бўрига айланаркан.

Бу илон боласи барибир эл бўлмади. Бегоналар қули бўлди, улар қарамида қолди. Содиқлик ва вафодорлик кўрсатмади.Бу кун у ўзининг қора қалби ҳамда гуноҳкор табиатини намоён қилди. Яна хоинлик! Муқаддас унсурлар  давлат мустақиллиги ва ўз миллатига хиёнат қилди. Ўзини сотди ва яна шарманда бўлди. Ўзининг қабиҳ мақсадига эриша олмади. Атиги бир неча соат ичида унинг режалари таназзулга юз тутиб, жиноятчилар эса йўқ қилинди. Наҳзатчи террорчиларнинг номардларча ҳужумларига биринчилардан бўлиб қалқон бўлган, мамлакат осойишталиги ва барқарорлиги учун ўз жонларини қурбон қилган ҳуқуқ муҳофазаси органларининг саккиз нафар ходими каби ватанпарварлар қудратли кучи билан улар яксон қилинди. Ватанпарварлар эса, мамлакат манфаатлари бебаҳо эканлигини яна бир марта исботладилар. Ва яна шуни ишонч билан таъкидлаш лозимки бирон бир ёлланма қотил, жиноятчи бу ерда ўзининг душманона ниятларини амалга оширишига йўл қўйилмайди.

Ҳа, бу оғриқ юракларда, хотираларда, тарих саҳифаларида қолади. Лекин оғир кунлар ҳам  ўтиб кетади. Биз бундай ноинсоний амаллар ва ваҳшийликлар гувоҳи бўлганмиз, ўз кўзимиз билан кўрганмиз. 4 сентябрдаги фожиа ҳам ўтган асрнинг 90-йилларидаги хоинлик, қон тўкишлар ва террорчилик хуружларидан бошқа нарса эмас. Бу жиноятлар бошида яна Тожикистон Ислом тикланиш партияси террорчилари турибдилар.

Бу харажатлар кимнинг ҳисобидан?

Барча сирлар, ҳодисалар, ниятлар ва аввалдан ўйланган ишлар пардасини кўтариш зиммаси одил ҳакам – вақтга юклатилади.Бу сафар ҳам шундай бўлмоқда. Инсон эса, асосий гувоҳ. Талқин ва тахминлар муаммонинг атиги бир қисмини ўзида акс эттиради. Аммо вақт исботлар, таққослашлар ва хотиралар ёрдамида тарихнинг кўпгина сирлари ва бошқотирмалари пардасини кўтаради. Юқорида зикр этилган ҳодиса Муҳиддин Кабирийнинг сабр-тоқатлилиги, унинг кечаги ва бугунги алоқалари, чет эл сафарлари сабаблари, партиянинг яширин ҳаракатга ўтиш эҳтимолий огоҳлантиришлари, партия етакчилари ва фаолларининг республика ташқарисидаги учрашувлари каби бир қатор саволларга жавоб берди.

Сўнгги ҳодисалар Кабирийнинг  ҳаракат ва унинг позицияси ўзи билан боғлиқ эмаслигини кўрсатди. Унинг сабр-тоқати  бу атиги кутиш. Йўлбошчилари кўрсатмаларига мувофиқ, у фурсат кутиб турди. Пистирмада ўтириб, қулай фурсатни кутаётган эҳтиёткор махлуқ каби.

Wikileaks сайти 2013 йили АҚШнинг ўша даврдаги Тожикистондаги элчиси Ричард Хоугленднинг ўз раҳбарияти билан ёзишмаларини фош этгани эсга тушади. Элчи ўз мактубларида Кабирийни «Қулай фурсат пойловчи раҳбар» («Сhairman-Waiting») дея атаган. Бугунги вазият бу ном тўғри айтилганини тасдиқлайди. Кабирий ҳар доим кутган ва ҳозир ҳам кутаяпти. Топшириқ ва тавсияларни кутмоқда. Унга бозор сотиб олиб берган мамлакатдан буйруқ кутяпти. Қурилиш муассасасини ўзлаштиришни молиявий таъминлаган мамлакатдан. Магазин,  «PRADO» автомашинаси, «Диалог» маркази биноси, Душанбе шаҳридаги Борбад-1 кўчасидаТИТП марказий идораси, Тожикистон шаҳру ноҳияларида ТИТП  бўлимларининг 15 та идораси, юқумли касалликлар касалхонаси тўрт корпуси ва энг асосийси, ТИТП марказий аппарати 80 нафар ходими, партиянинг жойлардаги бўлимлари 200 ходимига ойлик, «Нажот» газетаси нашр этилиши, хорижий хўжайинларнинг насиҳатига биноан, ёшлар, аёллар, шоирлар ва  ёзувчилар билан учрашувлар ўтказиш маблағларини тўллаётган мамлакатдан. Бўлиб ўтган ва бугунги ўзаро боғлиқ ҳодисалар Кабирий ва унинг партиядошлари ташқи манфаатдор кучларнинг ўйинларида атиги қўғирчоқ эканликларини исботлади. Хорижий хўжайинлар томонидан айтиб турилган махсус кўрсатмалар, усуллар билан бу мамлакатлар моддий маблағларини тежаш мақсадида Кабирий «муваффақиятли тадбиркор» Зайд Саидовни ўз томонига оғдира олди. Саидов давлат бюджети маблағларини ўмариб, Кабирий ҳисобига миллионлаб маблағларни ўтказди. Энди Кабирийнинг Анқарада уч қаватли уйи, Истамбулда иккита беш хонали квартираси ва Анталияда алоҳида уйи бор. Пойтахт  Душанбе шаҳрига келган қишлоқлик учун кийим-кечак харид қилиш, транспорт харажатлари ва яшаш учун пул топиш мушкул. Бунча пул қаердан олинаяпти?

Табиийки, фуқаролар чўнтаги ва давлат бюджетидан. Зайд Саидов хизмат ваколатини суиистеъмол қилиб, ўмарган пуллар билан 8 тадан зиёд йирик корхона ва давлат иншоотларини ноқонуний тарзда ўзлаштирди. «Душанбе-Плаза» мажмуаси қурилиши даврида икки миллион сомонийни ўзлаштириб олди. Давлат мулкини ноқонуний ўзлаштириш ҳамда пора олиш билан акцияларни сотиш орқали хазинага 5 миллион сомонийдан зиёд моддий зарар етказилди. Мана, янги партия ташкил этиш, ТИТПни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш учун молиялаштириш манбалари. Бироқ, мамлакат ичкарисидаги ўмаришлар билан бир қаторда, улар ташқи йўлбошчиларини ҳам унутмадилар.

Кабирий бозор сотиб олиш учун 3 миллион доллар маблағни қаердан топди, деган савол туғилади. Табиийки, ТИТПнинг хорижий йўлбошчиларидан. «Ким пул тўласа- мусиқа унинг буюртмаси асосида чалинади», деган ибора шу ердан келиб чиқади. ТИТПчилар атиги мусиқачилардир холос. Улар кўрсатма бўйича тожиклар миллий давлатдорлиги, миллий ўзликни англаши ва миллий менталитетига қарши йўналтирилган ғояларни тарғиб қиладилар.

Модомики соқол ва тўнларни галстук ва костюмларга алмаштириш ҳийла ва алдовлари иш бермаган экан, 30 фоизли квота билан давлат тузилмалари сафига қулай фурсатни кутиш мақсадида киритилган илон болаларидан фойдаланишга қарор қилдилар. Ҳожи Ҳалим (генерал-майор Назарзода Абдуҳалим, Тожикистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари) ва унинг Эшони Жунайд (полковник Жунайдулло Умаров, Тожикистон Республикаси мудофаа вазирлиги  бошқармаларидан бири бошлиғи) каби аксар шериклари ТИТП олдида ўзларининг бурчларини ижро этиш ҳақида буйруқ олишди. Табиийки, улар шахсияти унчалик муҳим эмас. Улар жиноятчи эдилар, шундай қолишди ва яна жиноят йўлига ўтдилар.

Агар уларнинг ўрнида ТИТП бошқа вакиллари бўлганида, улар ҳам шундай ҳаракат қилишарди. Чунки ТИТП моҳияти ва табиати шундай. Қулмижоз. Бу шундай характерки, хўжайинларидан олинган ҳар бир буйруқ манқуртларча ижро этилади.  Буларнинг барчасини ташқаридан Муҳиддин Кабирий бошқариб тургани шубҳасиздир. Ва албатта, ўзининг хорижий «пирлари» қўлланмалари ва раҳбарлигига мувофиқ тарзда. Бугун ҳожи Ҳалим нима учун ўзининг ҳар йиллик меҳнат таътилини Анталия ва Шарм-ал-Шайхдаги курортларда Кабирий билан биргаликда ўтказгани маълум бўлди. Саидумар Ҳусайний, Маҳмадали Ҳайит, Муҳаммаджони Нурий, Мирзораҳим Кузов, Зарафо Хўжаева, Аббос Ражабов, Нўъмонжон Шарипов, Сино Ҳасанов, Илҳомжон Ёқубов, Наим Самиев, Маҳмадшариф Набиев ва ТИТП бошқа аъзоларининг Туркияга якка ҳолда ва гуруҳий ташрифлари қайси мақсадда амалга оширилаётгани маълум бўлди. Тожикларни асрлар давомида ўлдирган ва улар бош чаноғидан миноралар қурган мамлакатларга.

Ҳурматли муштарий, қўлингизда турган газета қанча туришини бир тасаввур қилинг. Троллейбус ёки маршруткада бирор жойга чиқиш неча сомоний туради? Улардан бепул фойдаланиб, «Саховат» бозоригача бориш мумкинми? Ватанпарварлик ҳақида сўзлайдиган бу «ору номусли тожиклар» қайси ҳисобдан Истамбулга боришди? Қайси пул ҳисобидан овқатландилар, яшадилар. Ва яна улар қайси ҳисобдан ўзларининг иккинчи ва учинчи хотинларига совғалар олиб ортга қайтишди?

Бу қимматли иш сафарлари қайси ҳисобдан тўланяпти? Ўз яқинлари учун  атиги бир тангани раво кўрмайдиган юқорида зикр этилган шахслар битта мажлис учун бунча сарф-харажатли сафарни нима сабабдан танлашяпти? Хасислиги сабабли бемор онаси  Сочак кампир ҳолидан хабар олмагани ва ҳатто, унинг дафн маросимига Москвадан учиб келмаган, фақатгина телефон орқали иштирок этган (жанозада иштирок этишнинг янги усули) Кабирий қай тарзда бунча тез бойидики, кўп сонли меҳмонларни қабул қиляпти ва партия йиғилишларини чет эл мамлакатларида ўтказмоқда?

Сўнгги нафасигача «Муҳиддинжони» йўлига кўзини тиккан онаизорини сўнгги манзилга кузатиш учун келмаган ўғил учун миллат, ватан ва мамлакат гуллаб-яшнаши каби қадриятлар аҳамиятга эга бўла оладими?  Ким? Қачон? Қайси ҳақиқий диндор ўз онасига нисбатан бундай муносабатни қабул қила олади?

Она-Ватан, Ватан-Она сўзлари маъноси бир хил. Шубҳасиз, агар ўз вужудида тўққиз ой, тўққиз кун ва тўққиз соат кўтариб дунёга келтирган, мурғаклигидан оқ ювиб, оқ тараб катта қилган, юриш ва гапиришни ўргатган онага хиёнат қилган киши учун ватан, дўст ёки миллат каби тушунчалар қадр-қимматга эга бўлиши мумкинми?

Оналар бу дунёга келтирган ТИТПчиларнинг шу ҳақдаги фикрларини тинглашни жуда истардим. Бироқ, бундан ҳеч қандай фойда йўқ. Булар тожик халқи тарихидан сабоқ олмаган раҳбарлари у ерда (Саидумар Ҳусайний, Маҳмадали Ҳайит, Ҳикматулло Сайфуллозода, Муҳаммаджони Нурий, И. Ёқубов, Н. Самиев, М. Набиев ва бошқалар) бўлган  турк текинхўрларидир. Ва бундан сабоқ олишни исташмайди ҳам. Акс ҳолда, ўз онасини фарзандларини йўқотган оналар ўрнига ақаллан бир марта қўйиб кўриб, ўзларининг бундай қабиҳ амалларидан абадий воз кечган бўлишарди.

Ўқ товуши элчихоналар эшигини ёпди

Душанбе чеккаси ва унинг ташқарисидаги иккита қисқа муддатли отишма мамлакат ҳуқуқ муҳофазаси органлари томонидан шу қадар тез тўхтатилдики, пойтахт аҳолиси ҳеч нарсани тушунишга улгурмай қолди. Бу ҳақда ОАВ орқали хабар топдилар. Шаҳардаги ҳаёт оқими бир дақиқа ҳам бузилмади.

Аммо битта, агар аниқроқ айтадиган бўлсак, Душанбе шаҳридаги иккита элчихона тонггача мижжа қоқмади: сарфланган пуллар нима бўлади энди? Марказга берган ваъдаларимизга нима деб жавоб берамиз? Эй Худо, бизга ёрдам бер!

Мудофаа вазирлигидан қурол-яроққа тўла юк машинаси чиққан пайтда, ҳожи Ҳалимга қарашли нон заводида 70 кишига қурол тарқатганида, 8 нафар ёш милиция ходими, Душанбе шаҳри кўчаларидаги болалар, ўсмирлар, ёшлар ва кексалар тинч уйқуси қўриқчилари тунги навбатчиликни топшириш ва ўз болалари ёнига қайтишга ҳаракат қилишаётганда ўлдирилганида, Ваҳдат шаҳри ички ишлар бўлимида 3 милиционер ўлдирилганида  улар ухлашмади ва ҳамма нарсадан хабардор эдилар. Бир-бири билан боғланишди. Хурсандликларидан ўрниларидан сакраб турдилар. Кўчага чиқиб, бир-бирини қучишди. Марказ энди уларни қадрлаши ва рағбатлантиришини айтиб, бир-бирларини табриклашарди.

Ҳожи Ҳалим, Эшони Жунайд ва унинг бошқа сафдошлари ўқлари нишонга тегмай, фуқаролик уруши йилларидан ўзларига таниш бўлган сўқмоқ томон йўл олганларида, элчихоналар ходимлари хурсандчилиги мотам билан алмашди. Узоқ ва адоқсиз мотам. Бироқ, улар барибир умид қилишда давом этдилар.

Ўша кунлар ва тунлар улар, ҳатто, «хавфсизлик чоралари»ни ҳам кўриб қўйдилар. Фақат ҳодиса атрофида шов-шув яратиш мақсадида. Бунга ўхшаш ҳодисалар дунёнинг барча бурчаги, жумладан, уларнинг ватанида ҳам юз бериб туради. Бу элчихоналар ўн йиллардан буён уруш давом этаётган Афғонистонда эшикларини ёпишмайдию, тинч Душанбе шаҳрида битта ўқ овозидан сўнг бундай чора-тадбирларни қабул қилишлари кулгилидир.

Буларнинг бари биз учун огоҳлантириш. Гуллаб-яшнаган Душанбени оташ ва қон ичида кўришни истовчи душманлар жуда кўп. Ташқарида  бировга яхшиликни раво кўрмайдиганлар, мамлакат ичкарисида эса  адашганлар.

Қарғанинг боласи қарға бўлади

Ҳожи Ҳалим ва Эшони Жунайд ўзлари билан бирга 500 дан зиёд ўт очиш қуроли ҳамда юз минглаб патронларни олиб чиқишни исташганди. Ким учун? Ўзларининг 10-15 нафар золим сафдошлари учунми? Йўқ. Режалар бошқача эди. ТИТП раҳбарлари ва фаолларининг бугунги бошпанасидаги учрашувлар ва мажлислар вақтида ишлаб чиқилган режалар.

Аммо бугун бу миллат ухлаётгани йўқ. У уйғоқ. Ҳушёрроқ бўлди. Сутдан оғзи куйган, ахир, сувни ҳам эҳтиёткорлик билан ичади. 24 йил ичида бу миллат давлат қурди, ҳукумат яратди. Содиқ ва вафодор ўғлонларни тарбиялади.  Фуқаролар, мамлакат ва унинг чегараларини ҳимоя қилувчи қудратли тузилмалар ходимлари бу ватаннинг содиқ ўғлонлари ҳисобланади. Улар турк ҳам, араб ҳам эмас. Улар бегоналар  қўлига қарам эмаслар. Хорижликлар олдида тиз чўкувчи ТИТПчилар ва бошқа «ёлланма қотиллар»нинг бу ҳақиқатни қабул қилишлари фурсати етди. Буни мияларига сингдириш фурсати етди. Ўз онасининг жанозасига келмаган Кабирий ўз жиноий сафдошлари дафн маросимида иштирок этишига ким кафолат беради?

Бизнинг давримизда, бир донишманд айтганидек: «Бир олим бир неча олимларни тарбиялаши мушкул, бироқ бир нодон ўзига ўхшаган юзлаб нодонларни вояга етказади». ТИТП раҳбарияти ўз мақсадларини мана шу шиор остида амалга оширишни исташганди. Яъни, қурол топсак, у билан кимни қуроллантиришни биламиз.  Алдаган инсонларимиз ҳисобидан. Узоқ йиллар шаҳидлар ва жиҳод фалсафасини тарғиб қилганлар ҳисобидан. Ўз ватандошлари ва диндошларини ўлдиришни жиҳод сановчилар ҳисобидан, албатта. Ва улар, ҳатто, бу йўлда ўлишса, шаҳид бўлишларига ишонишади. Ўзларининг ўлимдан ҳам оғир гуноҳларини билмасдан. Шахсан бу сатрлар муаллифи учун Тожикистонга келиб, туннел, кўприк, электр станциялари ёки халқимиз учун корхоналар қурилишида ҳалок бўлган хитойлик, эронлик ёки рус миллати вакиллари шаҳид ҳисобланади. Ўнлаб болаларни оталик меҳридан маҳрум қилган, уларни очлик ва камбағалликка мубтало этганлар вужудидан, ҳатто, замин ҳам нафратланади.

Эҳтимол, Ҳожи Ҳалим ва Эшони Жунайд каби яхшиликни билмайдиган ва кўрнамак кимсаларга лавозим бериш хатодир. Аммо буларнинг барчаси яхшилик учун, тинчлик ва хотиржамлик учун қилинган.  Биз уларни ажратмадик. Беғаразона ва тожикларга хос уларни қабул қилдик. Генераллик ва полковниклик унвонлари, юқори мансабларни бердик.  Кекса донишманднинг қуйидаги ҳикматли сўзларини унутдик.

Агар қарғанинг бузғунчи тухумини,

Биҳишт боғи товуси остига қўйсанг ҳам,

Ва унинг ички табиатини ўзгартириш учун,

Анжир мевалари билан боқсанг ҳам,

Жаннатнинг ажойиб чашмаларидан суғорсанг,

Ва албатта, фаришта нафаси билан елписанг ҳам.

Унинг табиати елим каби қора эканлиги маълум,

Барибир у қарғанинг тухуми бўлиб қолади.

 

ТИТП -  мусулмонларни ўлдирувчи ислом тарафдори

Бу фожиа халқимизнинг ТИТП ва унинг раҳбариятига нисбатан фикрини яна ҳам ёрқинлаштирди. 2015 йилнинг 1 мартида ТИТПга баҳо берган халқнинг олдида бош эгсак, арзийди. Халқ бу партиядан воз кечди. Унинг фаолияти тўхташини истади. Ислом партиясига эҳтиёж йўқлигини барчага етказди. Аммо ТИТП ва унинг раҳбарияти бу ҳақиқатни қабул қилишни истамай, бундай хиёнаткорона жиноятни содир этди. ТИТПнинг асосий зарбаси яна оддий халқ бошига келди. Миллат душманлари чақириғини қабул қилмаган Душанбе, Ваҳдат ва Ромит халқига миннатдорчилик билдириш зарур. Уларнинг сафига қўшилмадилар. Аксинча, бу ёвузлик кучларини қўлга олиш ва йўқ қилишга ёрдам беришди.

Қўшимча изоҳ учун зарурат йўқ. Бу фожиа ТИТП ўз мақсадига эришиш йўлида ҳамма нарсага қодир эканлигини исботлади. Террорчилик, ўз ватандошлари – мусулмонларни ўлдириш, ўз мамлакатини қонли дарёга ғарқ қилишга ҳам тайёр. Бу партия унинг етакчилари ва хўжайинлари истаган исломни қабул қилади. Аниқроғи, мусулмонларни ўлдирадиган исломни. Бу партия ўз байроғи қилиб қора рангни танлаган ва минтақа бир неча давлатлари заминини мусулмонлар қони билан бўяган исломни қабул қилади.

 

Илҳом Шарафзода.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ватан биттадир, тожикистон – ягона она

 

Тожикистон… Бу - гўзал, бу муқаддас сўзни тилга олган пайтимизда кўнгиллар ёришиб, кўзларимиз мунаввар бўлади.

Тожикистон… Нақадар дилтортар  сўз! Бу сўзда осмону фалакка бўй чўзган қорли тоғлар этагидан, мусаффо дарёлару зилол булоқлардан биз томон эсадиган ифор бор ва бу бизнинг жону танимизга куч-қувват бағишлайди.

Муфассал...

ҲАЙИТ АРАФАСИ ЭДИ ЎШАНДА…

 

  Воқеий ҳикоя

Ҳайит арафаси эди ўшанда. Бутун қишлоқ аҳли рўза ҳайитига катта тараддуд билан тайёрланаётган кезлар эди. Кўчалар супурилиб, уйлар оқланиб, дераза-ромларга бўёқ суркаларди. Биз ўқийдиган мактаб талабалари ҳам ҳайитни кутардик…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991222

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478954
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4882
4027
22567
7426653
100598
114875
7478954

Сизнинг IPнгиз: 3.145.109.144
Бугун: 23-11-2024 17:59:54

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015