Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 11 Январ 2018 Кӯришлар: 2156
Печат

 

adashish 2018Саразм қишлоқ жамоатига қарашли Чимқалъа қишлоғида туғилган Шамсиддин Туранов 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм эълон қилиниб, кучга кирди. Ҳали ўттиз ёшга ҳам кирмаган, куч-ғайратини Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги, оиласини таъминлаш учун сарфлаши мумкин бўлган йигит энди узоқ муддатга бола-чақасидан айри яшашга, жазо муддатини ўташга мажбур.

Тўғри, Шамсиддин суд жараёнида қилган ишидан пушаймонлигини, ўйламай, хато йўлга кирганлигини айтди. Онаси, икки ёш фарзанди борлиги, уларни иқтисодий таъминлаш зиммасида эканлигини айтиб, кечирим сўради. Лекин сўнгги пушаймон – ўзингга душман, дейдилар.

Аслида Шамсиддин ва у каби ғўр инсонларни қинғир йўлга бошлаганлар фақат уларнинггина эмас, балки юртимиз, халқимиз душманларидир.

Энди, у - отаси, икки акаси каби қамоқда ўтиришга маҳкум. Агар вақтида «кўзини очмаганида», яна бир акаси – Шоймардон каби Сурияга бориб қолган, не-не бегуноҳ инсонлар қонини тўккан бўларди.

Ҳар бир ақлли инсон, аслида, қай ишга қўл урмасин, қай йўлда юрмасин, аввал яхшилаб ўйлаши, ақл тарозисида тортиб кўриши зарур. Ким нима деса, ишониб, оқибатни ўйламай, иш бошлаш, номаълум йўлга кириш эса, ғофил бандалар учун азоб-изтироб, ғам-кулфат келтиради.

Шамсиддин отаси ва акалари каби синалмаган отнинг сиртидан ўтди. Намоз ўқишни ўргатаман, Ислом динидан таълим бераман, деб алдаган, ўзининг манфур, разил ниятларини яширган Мансур Бобоёров, деган кимсанинг ширин алдовларига учди. Ўзаро йиғилиб, «ош ейишлар», аслида, мияларни заҳарлаш, тўғри йўлдан адаштириш эди. Аввалига Шамсиддиннинг отаси – Нуриддин Туранов, акалари – Шоймардон, Муҳаммад, Яҳё ва уларнинг яна бир неча қариндоши Бобоёровнинг тузоғига илинишди. Яширин йиғилишлар пайтида, исломий давлат тузиш учун ундашлар, ҳар бир мусулмоннинг чин вазифаси ҳақидаги тарғиботлар замирида, аслида, қандай жирканч мақсад ётганини на ота, на ака-укалар ўйлаб кўришмади. Улар бирин-кетин «Туркистон Исломий ҳаракати»га аъзо бўлишди. Қасамёд этар эканлар, бу ҳаракатнинг мамлакатимизда, қўшни давлатларда таъқиқланганини хаёлларига ҳам келтиришмади.

Турановлар Россияга ишлаш учун боришгач, яна Бобоёровга дуч келишди. Суриянинг қонуний ҳукуматига қарши урушда қатнашаётган нопок ниятли кимсалар билан алоқада бўлган Бобоёров Турановлар, уларнинг қариндошларини Тожикистондаги мавжуд қонуний Ҳукуматни ағдаришга гиж-гижлай бошлади. Сурияга бориб, гўё азобда қолган Ислом аҳлига ёрдам беришга даъват этди. Кимдир бироз ўйланиб қоладиган бўлса, маккорлик билан ичган қасами урушини эслатди.

Қасам. Аслида, кўр каламушлар каби писиб бориб-писиб чиқиладиган яширин давраларда, ўзини яшаётган минтақаси амири, деб эълон қилган разил мақсадли инсон олдида ичилган қасам – қасамми? Турановлар, жумладан, кенжа Туранов - Шамсиддин нега бу ясама қасам урушидан қўрқишди-ю, мамлакатимиз ва халқимизнинг тинч ҳаётини бузишдан қўрқишмади? Нега, ҳатто, чегараларимизни қўриқлаётган ҳарбий қисмга ҳужум қилишнинг оқибатини ўйлашмади? Нега, Ватанимиз иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин туттган, минг-минглаб инсонларнинг узоғини яқин қилган – мустақиллигимиз меваси «Истиқлол» ва «Шаҳристон» туннелларини портлатишдек террорчилик амалларига рози бўлишди?

Россия ва Туркиядаги портлатишлар жаҳон аҳлини ғазабга солди. Бу портлашлар – террорчилик амаллари натижасида юзлаб бегуноҳ инсонларнинг ҳалок бўлишидан юраклар ларзага тушди. Энди, тасаввур қилинг, «Туркистон Исломий ҳаракати» топшириқларини бажараётган кимсалар агарда тоғларимиз бағридан ўтказилган ҳаёт йўллари – туннелларни портлатишганда нима бўларди? Туннелдан ўтаётганда, мажақланган машиналар, фарзандларининг ҳузурига етиб бора олмай, жон берган ҳайдовчилар, йўловчилар, оғир яраланган одамларнинг оҳ-воҳи, қон дарёси… Бу фожиалар террорчилар кўзини кўр қилмайдими? Жаҳаннам азобига мубтало этмайдими? Жиноят ҳеч қачон жазосиз қолмайди! Ёлғон қасамнинг эса, заррача кучи йўқ! Ёлғон қасам урушидан эмас, эл-юрт лаънати, туғилиб-ўсган Ватанимиз нон-тузи кўр қилишидан қўрқмоқ лозим!

Юртимиз тинчлигини кўролмаётганлар эса, разил ниятлари йўлида турли-туман йўллардан фойдаланишади. Жумладан,  улар одамларни ота-боболаримиз эъзозлаб келган – Имоми Аъзам Абу Ҳанафа мазҳабидан тойдиришга бор кучлари билан интилишади. Аввало, ҳали Исломдан бехабар одамларни бошқача намоз ўқиш тарзига оғдиришади. Салафийларга эргашганлар, аввалига, мазҳабимизни бузишга уринишади ва сўнг, террорчилик амалларига қўл уришади.

Бобоёровнинг ўзи ва у тузоққа илинтирган ўн нафардан ортиқ ғофил инсонлар ҳозир қамоқхоналарда жазо муддатини ўташмоқда. Яна бир неча панжакентликлар олис Сурияга бориб, болалар, аёллар, кексалар, қуролсиз инсонларнинг қонини тўкишди. Улардан айримларининг ҳалок бўлганликлари ҳақида хабарлар олинган, қолганларининг тақдири номаълум.

Алдангани, тўғри йўлдан адашганини тан олганлардан яна бири – Шамсиддин Туранов устидан ҳукм чиқарилди. Биз унга ўхшаган инсонларнинг Ислом номидан иш кўриб, аслида Ислом дини қоралайдиган қаттол амалларга бошлаётган ёвуз ниятли кимсалар алдовига учиб қолмасликларини истаймиз. Фарзанди олдидаги ўз масъулиятини ҳис қиладиган ҳар бир ота-она ўғли ё қизининг ким билан борди-келди қилаётганини, қайси давраларда ўтириб-тураётганини билиши шарт! Россияга ишлаш учун жўнаб кетаётган фарзандлари тақдиридан ҳам худди шундай огоҳ бўлишлари зарур. Акс ҳолда, «Менинг ўғлим намоз ўқишни ўрганяпти, деб юрган эканман», - дея қилинган пушаймонлар фойда бермайди...

 

Мўътабар Зоирзода,

Панжакент шаҳар

суди судяси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Яна куз, яна сентябр…

 

ёхуд «Муносабат»нинг ҳам озгина мантиққа мос келгани яхши

Кечагидек эсимда. Болалигимизда бошланғич синфда сабоқ берадиган ўқитувчимиз Янги йил байрами арафасида қайсидир болалар шоирининг: - Яна қиш, яна январ, яна келди Янги йил,- деб бошланувчи шеърини онгимизга қўрғошиндек қуйиб, хор билан айттирарди.

Шу хотирадан таъсирланиб, мен ҳам мақолага "Яна куз, яна сентябр, яна келди Билимлар байрами" деб, сарлавҳа қўйишга қарор қилдим. Бироқ хор билан

Муфассал...

ВАТАН СОҒИНЧИНИ КУЙЛАГАН ШОИР

Улуғ бобо!

Боқий дунёга кетганингизга ҳам мана салкам беш аср бўлди… Сизнинг қуш уйқусидек қисқа, аммо машаққатларга лиммо-лим  ҳаёт йўлингиз, тақдир синовларидан мардона ўтган саргашта  умрингиз ҳамиша авлодлар қалбида яшаб келмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2137806

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8366362
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2418
3151
17347
8326697
14931
99827
8366362

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.121
Бугун: 05-07-2025 21:12:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015