Ҳамма вақт ва ҳар даврнинг ўз машҳур шахслари бўлган ва бўлаверади. Зотан, Парвардигори мутаол ҳазрати Инсонни ўзига халифа - ўринбосар тайин этиб, Ўз каломида «Валақад каррамно бани одама»,-деб инсон зотини мукаррам қилганини изҳор этди. Шу боис, инсон зоти бошқа махлуқотлар ичра улуғ ва мукаррамдир. Энди инсонлар ичра янада азиз ва мукаррамлари ҳам бордирки, алар пайғамбарлар, авлиёю валийлар, мўмин зотлардир.
Мир Сайид Али Ҳамадоний ҳазратлари ҳам ўша азизу мукаррам зотлар тоифасидандирлар. Алқисса, барча улуғ зотлар ҳақида бўлгани каби у киши тўғрисида ҳам жуда кўп ривоятлар мавжуд. Ва бу ривоятлар ўз-ўзидан пайдо бўлмай, балки улар замирида қандайдир маъноларда ҳақиқатлар борлиги сир эмас, албатта.
Мир Сайид Али Ҳамадоний ҳазратларининг қутлуғ 700 йиллик тўйи арафасида асрлар давомида халқ орасида айтилиб келинаётган бир қатор ривоятларни муҳтарам муштарийларимиз эътиборига ҳавола этишни ихтиёр қилдик.
***
Ривоят қилишларича, Мир Сайид Али Ҳамадоний ҳазратлари Хатлонга сафарларидан бирида Амир Темурдан унга Хатлон мулкини совға қилишни сўрайди. Амир Темур унинг бу истагини рад қилади. Сайид Али Ҳамадоний ҳазратлари эса малолланади ва қўлига бир ғумай бошоғини олиб, Самарқанд шаҳри томон отади. Шунда Баҳоваддин Нақшбанд Балогардон ҳазратлари кароматлари билан мисли тўфон учиб келаётган ул ғумай бошоғини ушлаб қоладилар. Бу ҳалокат хасчўпини Амир Темур ҳузурига олиб боради ва Сайид Али Ҳамадонийнинг ғазаби келганлиги, унга Кўлоб мулкини бериб, истагини бажо қилиш лозимлигини тушунтиради. Йўқса, амирнинг ҳалок бўлишини айтади.
Амир Темур рози бўлмайди. Сайид Али Ҳамадоний ҳазратлари яна бир ғумай бошоғини Самарқанд тарафга ирғитади (Соҳибкаромат авлиё тарафидан отилган бу хасчўп - ғумай бошоғи ўлим ўқи каби эди гўё). Баҳоваддин Балогардон бобо бу марта ҳам кароматлари ила бу «ўқи»ни қайтарадилару Амир Темур ҳузурига бориб: «Амирим, кейинги «ўқ»ни қайтаролмайман. Ва у «ўқ» ҳақиқатда Сизни ҳалок қилгай… Шунинг-чун, Сайид Али Ҳамадоний истагини бажо қилгайсиз», - дейди.
Ноилож қолган амир Кўлоб мулкини Сайид Али Ҳамадоний ҳазратларига хатлаб бериш билан бирга, ўз фарзандларидан бирини ҳам унинг хизматига сафарбар этган эканлар…
***
Кўлоб шаҳри чеккароғида Тўдакавш, деган қишлоқ бор. Бу қишлоқнинг бундай номланишини ҳар ким ҳар хил таъбирлайди. Аммо, қишлоқ аҳли кексаларининг айтишларига кўра, Мир Сайид Али Ҳамадоний ҳазратларининг турли минтақалардан келувчи муриду ихлосмандлари шу қишлоқ орқали Ҳазратнинг зиёратига етишаркан ва шу кишлоққа етганларида азбаройи Ҳазратга ҳурматларининг баландлиидан ковушларини ечиб, пойи пиёда шаҳарга кирарканлар…
Ривоят қилишларича, бу қишлоқда ковушлар тўдаланиб, уюлиб қолганлигидан уларнинг ҳисобини олиш амри маҳол бўлиб қоларкан. Шу боис, вақт ўтиши билан бу қишлоқ тўдакавш, яъни ковушлар тўдаси, ковушлар уюми деган номни олган экан.
***
Ривоят қилинишича, Кўлоб шаҳрининг шимол тарафида, шаҳардан тахминан 5 километрлик масофада жойлашган Сангпар қишлоғи номланиш воқеаси ҳам Мир Сайид Али Ҳамадоний ҳазратларига боғлиқ эмиш. Ҳазрат мақбарасига зиёратга келувчилар ушбу мавзега етиб келишгач, ҳурмат ва одоб юзасидан отларидан тушишиб, пойи пиёда шаҳарга киришарди. Йўлда бирор ножўя сўз айтиб қўймаслик эҳтиётидан қамчинларини тишлаб олиб, зикри Худованди Жалил ила машғул бўлиб, йўлга равона бўлур эрдилар.
Иттифоқо, бир неча нафар тоғлик киши имтиҳон ниятида бу мавзега етишишгач, отларидан тушмай, йўлга равона бўлдилар. Дафъатан тепаликдан улар бошига тош ёғила бошлади. Отлиқлар хатоларни англаб, зудлик билан отдан тушадилар ва қамчинларини тишлаб, зикри Худованди Жалил бирла ул Ҳазрат мақбаралари сари равона бўладилар.
Сўнгсўз: улуғлар қадрига улуғлар етади, дейди доно халқимиз. Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари Хўжанддаги ўша машҳур XVI сессияда мамлакат раҳбари этиб сайланган кундан буён жуда кўп хайрли ва эзгу амалларга қўл урдилар. У киши раҳбарлигининг дастлабки йилларидаёқ ўтмиш аждодларимиз орасидан етилиб чиққан улуғ алломалар номини юксак кўтариб, уларнинг қатор юбилей тўйларини ўтказишга муваффақ бўлдилар ҳам. 1994 йили Мир Сайид Али Ҳамадоний ижоди ва фаолияти ўрганилган бўлса, 1996 йили эса, ажойиб мутафаккир шоир Камол Хўжандий ҳазратларининг 650 йиллик юбилей санаси, ижодий фаолиятини ўрганиш йили сифатида хотираларда мангу из қолдирди. Мана, яна мамлакатимизда Шарқ улуғ мутафаккири, мутасаввиф олим, Парвардигор дўстларидан бири Мир Сайид Али Ҳамадоний ҳазратлари 700 йиллик тўйини қайд қилиш тадориги кўрилмоқда. Ҳа, халқимиз бежиз айтмаган… Дарҳақиқат, улуғларини улуғлаётган муҳтарам Президентимиз шони ва у бошқараётган мамлакат шуҳрати, аллақачон, дунё бўйлаб машҳур бўлди ва бундан кейин ҳам машҳур бўлаверади, иншооллоҳ!
А. Саидов тайёрлади.
Ўзим билан суҳбат
-Нега ёзасан, Раъно?
-Нега ёзмайин?
-Ахир, шоиру ёзувчилар шунчалар кўп ёзишди-ку…
-Тўғри айтасан, лекин мен ҳам ёзишим керак.
Муфассал...
Таниқли актёр ва бошловчи Маҳмуджон Воҳидов жуда қисқа - 38 йил умр кўрган. Афсуски, у бизни айни ижодий камолот даврида фожиали тарзда тарк этди. Мумтоз актёр ўзининг қисқа умри мобайнида театр ва кино, концерт эстрадаси, радио ва телевидениега катта янгиликлар билан кириб келиб, халқимизнинг маданий жиҳатдан ривожланишида ўз ҳиссасини қўшди.
Бетакрор актёр ҳаёти ва фаолиятига оид олимлар, актёрлар, адиблар,
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015