Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 13 Август 2015 Кӯришлар: 1706
Печат

 

ёхуд асл мақсадлари ёвузлик бўлган ташкилотлар хусусида

biz kimlargaБугунги дунёмиз шундай бир дунёга айланганки, ёвуз ниятли кишилар тарғибот ишлари билан ўзларининг турли бузуқ идеологиялари ва хурофотий ақидалари билан инсоният ўртасида бир-бирини ёмон кўришлик, нафрат, миллатчилик ва миллий қадриятларни эъзозламаслик каби ҳолатларни вужудга келтириб, инсоният жамиятини носоғлом қилиб, ҳуқуқларимизни ҳам поймол этишга қадар бормоқда.

Ўзларининг сиёсий ва нопок мақсад-дастурларини амалга ошириш ниятида турли йўлларни қидириб, улар орқали ўз муродларига етишмоқчи бўлишади.

Шу сабабдан, ўз олдимизга «Ислом Давлати» номли ҳаракат сафларига интилаётган ва уларнинг сафларини кўпайтиришга ҳисса қўшаётган ёшлар ва жамият аҳлини ушбу ҳаракатлару ташкилотларнинг бузғунчи мақсад ва дастурлари билан таништириш бош мақсадимиздир.

Биринчи навбатда асосий мақсадлари террорчилик ва бузғунчилик бўлган ва фаолиятлари Тожикистон Республикасида тақиқланган умумий сони ўндан зиёд бўлган «Ал-Қоида», «Толиблар ҳаракати», «Мусулмон биродарлар», «Туркистон Ислом партияси» (собиқ «Ўзбекистон Ислом ҳаракати»), «Таблиғ жамоати»,«Ансоруллоҳ ҳаракати» ва бошқалари шулар жумласидан.

Тожикистонда биринчи марта «Ансоруллоҳ  жамоати»нинг фаолияти 2010 йилнинг 3 сентябрида ушбу гуруҳ тарафдорлари Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хўжанд шаҳридаги Уюшган жиноятларга қарши кураш минтақавий бўлимида террор амалга оширганидан сўнг рўйхатга олинган эди. Уларнинг бу амаллари натижасида икки нафар милиция ходими ва 25 нафар тинч ва бегуноҳ одамлар жисмоний жароҳат олишган эди.

Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасининг берган маълумотига кўра, «Ансоруллоҳ жамоати» Ўзбекистон Ислом ҳаракатининг Тожикистондаги бир тармоғи бўлиб, у «Ал-Қоида» ташкилоти томонидан маблағлаштирилади. 2010 йилнинг учинчи майида Тожикистон Республикаси Олий суди «Ансоруллоҳ  жамоати»ни террористик гуруҳ эканлигини эътироф этиб, унинг фаолиятини мамлакатимиз ҳудудида ноқонуний, деб эълон қилди. «Ансоруллоҳ жамоати»нинг юртимиз ҳудудидаги фаолиятининг тўхтатилгани конституцион тузум, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини сақлаш ва давлат хавфсизлигини таъминлашда зарур эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шунга кўра, тегишли тузилмалар ташкилотнинг таблиғ воситаси бўлган сайтларини ёпишга вазифадор этилганди. Афсуски, бугунги кунга қадар ушбу террористик гуруҳнинг интернет тармоғи мамлакатимиз ҳудудида барча муштарийларига очиқлигича қолмоқда.

Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси 2012 йилнинг май ойида ушбу гуруҳнинг нопок ва ғаразли мақсадларини бошқа экстремистик ва террористик ташкилотлар, жумладан, «Ҳизбут таҳрир», «Салафия», «Таблиғ жамоати», «Ўзбекистон Ислом партияси» билан мақсадлари бир хил эканлигини таъкидлади.

«Мусулмон биродарлар» бўлса, халқаро диний-сиёсий ассоциация саналиб, 1928 йилнинг март ойида ташкил топган. Ушбу ассоциация асосчиси Ҳасан-ал-Банно бўлиб, ўз фаолиятини Мисрда бошлаган. 1933 йил ташкилотнинг алоҳида бўлими Қоҳира шаҳрига кўчирилиб келтирилди. Ҳасан-ал-Банно ўлимидан (1949 йил) сўнг, бу идеологияни таблиғ этиш 1950 йилда Сайид Қутб зиммасига тушди ва у ҳам 1966 йилда қатл этилди. Шу билан бирга ассоциация Сурия, Фаластин ва Ироқда ўз бўлимларига эга бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши тугагунга қадар унинг аъзолари сони 500 минг нафарга етди. Россия Федерациясида ҳам ушбу ассоциация террорчи гуруҳ ҳисобланилиб, фаолияти тақиқлаб қўйилган. Ташкилот 2013 йилда ўз нуфузини Тунис, Ливия, Сурия ва бошқа араб мамлакатларида оширади. Лекин 2014 йилнинг 7 мартида бу ташкилотни Саудия Арабистони террорчи ва экстремистик, дея эътироф этади. Таъкидлаб ўтиш ўринлики, 1954 йилдаги ассоциация аъзоси томонидан Президент Жамол Абдулло Носир жонига сўйиқасд қилингандан сўнг, Мисрда «Мусулмон биродарлар» фаолияти тақиқланиб, унинг баъзи бир фаол аъзолари қўлга олинади.

1984 йилда эса, «Мусулмон биродарлар» парламент сайловларида қатнашади, лекин ютуққа эриша олмайди.

Мисрда ўтказилган  2005 йилги парламент сайловларида «Мусулмон биродарлар»дан сайловда қатнашадиган номзодлар сони 88 нафар (парламентнинг 20 фоизи)ни ташкил этди. Лекин сайловлар шуни кўрсатдики, унинг номзодлари ўтган беш йилга қараганда, жуда кам овоз олишган. Масаланинг бу тарзда кетиши эса, бузғунчиларни майдонларга чиқишга ундади.

Улар 2010 йилги парламент сайловларида ҳам муваффақият қозонишолмай, сайловни байкот қилишди. 2011 йилнинг тўртинчи декабрида уларнинг партияси дастлабки даврда 40 фоиз овоз олди, бироқ иккинчи даврда эса, тўлиқ ютуқни қўлга киритишди. Ниҳоят, 2012 йилнинг июн ойида ушбу ҳаракат вакили Муҳаммад Мурсий президент сайловида ғолибликни қўлга киритди. 2013 йилнинг 3 июнида давлат тўнтариши сабаби билан вазифасидан бўшатилди. Мамлакат прокуратураси уни зиндон ва ундаги ҳисоботларни ёқиш, «Ҳамас» ҳаракатининг фаластинлик бўлими билан ҳамкорлик қилишда, милиция ходимларига ҳужум қилиш, баъзи маҳбусларни ўлдириш, одам ўғирлаш ва бошқа жиноятларда айибдор, деб ҳисоблайди.

Муҳаммад Мурсий вазифасидан олингандан кейин унинг тарафдорлари 2013 йилнинг июл ойида қарши гуруҳлар ташкил этишиб, Мурсийни яна президентлик вазифасига ўтиришини даъво қилишди. Шу йўсинда эътирозчилар ва Мисрнинг вақтинчалик ҳукумати олти ҳафта давомида бир-бирига қарши туришди. 2013 йилнинг 23 сентябрида Миср Олий суди мазкур ташкилот фаолиятини тақиқлади ва 2014  йилнинг 24 декабрида Миср ҳукумати уни террорчи ташкилот, дея эълон қилди.

Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Иорданияда  шоҳ Ҳусайн ҳукмдорлик даврида «Мусулмон биродарлар» ташкилотининг тарафдорлари сиёсий фаоллик кўрсатишди.  2011 йил мамлакат сиёсий тузумини ўзгартириш борасида бир неча тавсиялар беришди. Жумладан, ушбу ташкилот раҳбари Хамс Мансур мамлакат Бош вазирини шоҳ томонидан сайланмасдан парламент тайинлашини талаб қилди. Юқори мажлис вакилларини ҳам шоҳ эмас, халқ сайлашини йўлга қўйиш ҳам шу талаблар жумласидандир.

Сурияда эса, «Мусулмон биродарлар» ўтган асрнинг етмишинчи йилларидан буён ҳукуматга қарши ташвиқот олиб боришади. Улар мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий вазиятидан норози эдилар. Бузғунчилар ўзларини шариат қонунларини тартибга солувчи санашиб, ислом давлатларини бирлаштиришга ҳаракат қилишарди.

«Таблиғ жамоати» - диний ташкилот бўлиб, 1926 йил Ҳиндистонда ташкил топган. Унинг асосчиси Мавлон Муҳаммад Илёс эди. Асосий мақсади Исломга маънавий ўзгартириш киритиш саналади.

2006 йилда Тожикистон Республикасида «Таблиғ жамоати» бузғунчи гуруҳ сифатида  эътироф этилиб, унинг фаолияти тақиқлаб қўйилди. Россия Федерациясида ҳам ушбу ҳаракат 2009 йилда экстремистик ҳаракат дея эътироф этилиб, фаолияти мамлакат ҳудудида тақиқлаб қўйилди, чунки бу ташкилот жамиятнинг осойишталигию  хафсизлигига халал беради.

«Ҳизбут таҳрир»нинг тўлиқ номи «Ҳизб-ут-таҳрир ал-исломий» бўлиб, маъноси «Исломий эркинликлар партияси»дир. Дастлаб, уни бошқариш Ато Абу Рашта зиммасида эди.Ушбу ташкилот Россия Федерацияси Бош прокуратураси ва Олий суди томонидан террорчи ташкилот сифатида рўйхатга олинган. Шу сабабдан «Ҳизбут таҳрир» фаолияти Россия Федерацияси ҳудудида мумкин эмас.

Бу партия 1953 йил Байтулмуқаддасда ташкил топган. Партия асосчиси Тақиуддин Набаҳоний (1908-1977)  саналади. Ушбу партиянинг асосий мақсади барча мусулмонларни халифа бошқарадиган бир халифалик давлатига бирлаштиришдир. Манбаларга назар соладиган бўлсак, партия дастурларини амалга оширишда учта даврни асосий ҳисоблайди:

1.«Ҳизбут  таҳрир» жамиятларини ташкил этиш. Унинг аъзолари, албатта, Ислом шариатидан тўлиқ огоҳ бўлиши ва уни тарғиб этишда биргаликда ҳаракат қилмоқлари керак.

2. Барчанинг фикрини халифат ва бошқа исломий концепцияларни ташкил этиш борасида шакллантириш.

3. Барчанинг фикри халифат тузиш борасида бир жойга келган пайт ҳарбий кучлар воситасида у ёки бу ислом мамлакатларида ҳукумат тузумини ўзгартириш. Ҳукумат раҳбарияти бу пайтда исломийга ўзгартирилиб, бундан кейин ташкил этилган давлат ислом шариати асосларида ўз идеологиясини бошқа мамлакатларга йўналтиради.

Партия тузуми марказлаштирилган бўлиб, унинг фаолияти марказий раҳбарият томонидан назорат этилади. Миллий ташкилотларга эса, одатда 12 нафардан ташкил топган гуруҳлар раҳбарлик қилишади. Аёллар эркаклардан бошқа алоҳида ўз ташкилотларини ташкил этишиб, фаолият юритишади. Хуллас, партиянинг асосий қисмлари беш кишидан иборат бўлиб, шунингдек, улар ўз бошлиқларини мушриф, деб таништирар  эдилар. Агар бу партиянинг Марказий Осиё мамлакатларидаги фаолияти ҳақида фикр билдирмоқчи бўлсак, дастлаб бу партиянинг бошқа минтақа мамлакатларига қараганда, Ўзбекистонда нуфузли эканлигини таъкидлаб ўтиш ўринлидир. Марказий Осиёнинг сиёсий,  иқтисодий ва маданий таҳлилчиларидан бири Виталий Пономарёв ўзининг «Ислом Каримов «Ҳизбут таҳрир»га қарши» китобида «Ҳизбут таҳрир» фаолияти Тошкентда 1995 йил рўйхатга олинганлигини тасдиқлайди. Лекин Ўзбекистоннинг статистик маълумотларига қараганда, бу партиянинг фикрдошлари ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида бу мамлакатда ўз дастурларини амалга оширишни исташган.

Шундай қилиб, ўзбекистонлик ёшлар бу партия сафларига қўшилишиб, «Ҳизбут таҳрир» тарғиботчиларининг таъсирида очиқ-ойдин Ўзбекистоннинг «Худосиз ҳукумати»га қарши курашни бошлашди. Улар ягона халифалик давлат тузишни ўз олдиларига мақсад қилиб олишиб, «ислом душманлари» жумладан, АҚШ ва Исроилнинг сиёсатини ўз мажлисларида муҳокама қилишарди.

Тожикистонда бу партия фаолияти тақиқланган. Лекин ушбу партия мамлакатимиз ёшлари ва гумроҳ кишилари эвазига ўз аъзолари сонини оширишга эришди. Тожикистондаги бу партиянинг кўп сонлик аъзоларини Суғд вилояти фуқаролари ташкил этишарди. Кейинчалик эса, улардан фойдаланиш билан партия раҳбарияти мамлакатимизнинг бошқа минтақларидан ҳам ўз тарафдорлари сонини тажрибасиз ва маърифатсиз кишилар сони ҳисобидан кўпайтиришга эришганини таъкидлаб ўтиш ўринли.

Юқорида келтирилган маълумотлардан бошидан ўз фаолиятларини диний-сиёсий ташкилот сифатида бошлаган бу ҳаракату ташкилотлар ўзларини Ислом шариати устига қурилганликларини эътироф этишиб, мусулмон аҳлига таъсир ўтказиш учун йўналтиришган, дея хулоса чиқариш мумкин. Агар чуқурроқ назар соладиган бўлсак, мазкур ташкилотлар ўзларида бир қарашда ислом шариатини акс эттиргандек кўринади гўё. Лекин уларнинг Исломга, муқаддас Қуръони Каримга ва ҳадисга яқинлиги йўқ. Яъни бу ташкилотларнинг идеологиялари, умуман, исломий эмас. Уларнинг идеологиялари ўзгартирилган, хурофотий бўлиб, асосий мақсадлари Ислом мамлакатлари халқлари ўртасида тартибсизлик ва жаҳон ҳамжамиятидаги давлатлар ва ислом давлатлари ўртасидаги ёвузлик ҳиссини кучайтиришдан иборатдир.

Бу партия тарафдорлари фикрига кўра, Ислом гўёки фикрлару маданиятларнинг биргаликдаги яшашларини инкор этади. Улар Исломнинг бошидан сулҳ, турли ақида ва фикрдагиларнинг маслаҳатли бир жойда яшашлари тарафдори бўлганлигини, ўз тарафдорларини шу йўлга ундашганликларини эсдан чиқаришди.

Биз жамиятдаги шундай носоғлом ва нотўғри идеологияларга қарши курашмасак ва ўз фарзандларимизга уларнинг ақидаларига қўшилиб, тарбия топишларига, ота-онага, Ватан, дўст, ака-укага нисбатан хусуматда бўлишларига шароит яратиб берсак, улар ҳам асл Ислом шариатидан бехабар қолишиб, жамият тараққиёти учун ҳаракат қилмай қўядилар.

Яна жиддий масалалардан бири бу - «Ҳизбут таҳрир» қайси манба ва маблағлар эвазига кучайиб бораётганидир. Бу партиянинг Исломга қарши эканлигини дунёнинг таниқли ислом уламолари, жумладан, Муҳаммад Қутб, Саудия Арабистони муфтийси - Шайх Ибн Боз, Ал-Азҳар шайхи Тантовий, замонамиз таниқли фиқҳ олимларидан доктор Юсуф Қарзовий ва бошқалар тасдиқлашган.

Бугун биз ҳушёрлигу зийракликни қўлдан бермай, турли ақидаларни ишонувчанлик билан қабул қилмасдан, бузғунчи ғоялар оқимига кириб кетмаслигимиз лозим.

 

ДАВЛАТЗОДА

Нажмиддин Сайфиддин,

Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати Маҳаллий давлат органлари билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ҲИНДИСТОН БОШ ВАЗИРИНИНГ ЮРТИМИЗГА ТАШРИФИ

 

13 июл куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Миллат қасри ёнида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини қабул қилди.

Учрашув маросими бошланишидан аввал икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Муфассал...

Давлат тили кунига бағишланган тантанали йиғилиш

 

4 октябр куни "Борбад" қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Давлат тили куни муносабати билан ўтган тантанали йиғилишда иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Давлат бошлиғи йиғилганлар, Тожикистоннинг шарафли халқи ва хориждаги ватандошларни 2009 йилдан буён 5 октябр куни нишонланиб келинаётган Давлат

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990650

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477875
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3803
4027
21488
7426653
99519
114875
7477875

Сизнинг IPнгиз: 3.144.109.159
Бугун: 23-11-2024 17:04:23

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015