Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 24 Июл 2015 Кӯришлар: 1789
Печат

 

rogun 2Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон бир қатор муҳим иншоотлар ишга туширилиши, шаҳар фаоллари билан учрашув ўтказиш, ўтган сафар доирасида мамлакат Президенти томонидан берилган топшириқ ва кўрсатмалар ижроси, Роғун ГЭСи участкасини қайта тиклаш ишлари билан танишиш мақсадида Роғун шаҳрига иш сафари уюштирди.

Давлат бошлиғини Роғун шаҳри раҳбарияти ва фаоллари самимий кутиб олишди.

Мамлакат Президентининг Роғун шаҳрига иш сафари 2-рақамли ўрта умумтаълим муассасаси биносини фойдаланишга топшириш маросимидан бошланди.

Мактабга кириш жойида мамлакат Президентини мазкур таълим даргоҳи ўқитувчилари ва ўқувчилари илиқ кутиб олишди.     

Ноёб меъморчилик лойиҳасига эга бўлган мактабнинг тўрт қаватли замонавий биноси рамзий лентани қирқиш билан тантанали тарзда фойдаланишга топширилди.

Мазкур мактаб қурилиши 1980 йили бошланган ва тугатилмай қолиб кетган эди. Энди эса, Тожикистон Республикаси Президентининг топшириғидан сўнг мактаб Роғун ГЭСининг сув остида қоладиган минтақаси маъмурияти томонидан 22 миллион 460 минг сомоний ҳажмдаги маблағ эвазига қурилди ва жиҳозлантирилди.

Роғун шаҳри ўрта умумтаълим ўқув маскани тўрт қаватдан иборат бўлиб, бир сменада 1300 нафар ўқувчига мўлжалланган ва умумий майдони 3,6 гектардир.

Мактабнинг тўрт қаватидан 44 та жиҳозлантирилган синфхона, жумладан, 3 та компютер синфхонаси, 4 та лингафон синфхонаси, лабораторияга эга биология кабинети, химия, физика, математика кабинетлари, бошланғич ҳарбий тайёргарлик кабинети жой олган. Шунингдек, ҳунар ўрганиш учун 4 та устахонага (иккитаси қизлар ва иккитаси ўғил болалар учун) эга бўлиб, бу ерда тикувчилик ва ошхона ускуналари ҳамда дурадгорлик ва темирчилик ҳунарларини ўрганиш учун барча шароитлар мавжуд. Тўртта синфхонада электрон доскалар ўрнатилган, умуман, ўқувчилар учун 60 та замонавий компютер мавжуд.

Мактаб 300 ўринли замонавий ошхонага эга. Мактаб ошхонасида Давлат бошлиғи қўли ширин ошпазларни жалб этган ҳолда, ўқувчилар учун энг мазали таомлар тайёрлаш топшириғини берди. Ўқувчи қизлар билан суҳбатдан сўнг, улар орасидан яхши ошпазларни аниқлаш учун мунтазам равишда танлов ўтказиш топшириғи берилди.

Бу ерда турли тадбирлар ўтказилиши учун 260 ўринга эга катта мажлислар зали қурилган.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг мажлислар зали билан танишуви жараёнида ўқувчилар она-Ватан, давлат бошлиғининг яратувчанлик ташаббуслари, миллий қадриятлар ва муқаддас жойларга эҳтиромини мадҳ этувчи мазмунли спектаклни намойиш этишди. Бу спектакл барча томошабинлар қалбидан ўрин олди.

Мактабда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни ривожлантириш мақсадида ҳамда жисмоний тарбия дарсларини ўтказиш учун учта, жумладан, волейбол, баскетбол ва кураш заллари қурилган.

Мактаб ҳудудида 3 минг ўринли футбол майдони қурилган бўлиб, унинг ёнидан волейбол ва баскетбол майдонлари ҳамда югуриш йўли жой олган.

Мактабда, шунингдек, фонди 10 минг китобни ташкил этувчи ўқиш зали ҳам мавжуд. Мактаб биринчи қаватида турли материалларни сақлаш учун омборхона ҳамда ўқувчилар бошланғич ҳарбий тайёргарликлари учун ўқ отиш майдони бор.

Қиш мавсумида мушкулликларга рўпара келмаслик учун мактаб шаҳар марказининг иситиш тизимига уланган. Бундан ташқари, мактабда 5 та электр генераторлари бор. Ўқувчилар хавфсизлиги учун 18 та назорат камераси ўрнатилган.

Таъкидлаш жоизки, мактаб ноёб замонавий лойиҳа асосида қурилганлиги билан ажралиб туради ва мавзе релйефини ҳисобга олган ҳолда қурилган. Мактабда турли интизом бўйича олий маълумотга эга бўлган 55 нафар педагог фаолият юритади. Мазкур ўқув даргоҳида шаҳарнинг қуйи қисмидаги Паси Муҳраҳо, Сари Қамиш, Кажбед ва Кичроғ қишлоқлари болалари ҳам таълим олишади.

Давлат бошлиғи кенг синфхоналарда таълим шароити билан танишиш жараёнида ўқувчилар билан очиқ суҳбат ўтказди. Маориф ва илм вазирлигининг масъул шахсларига болаларни бошланғич синфларга тайёрлаш учун мактабгача муассасалар сонини ошириш топширилди.

Ушбу суҳбатлар жараёнида ўқувчилар мамлакат Президентига Давлат бошлиғи топшириғи билан ташкил этилган таълимнинг замонавий шароитлари ҳақида сўзлашиб, ўзларининг миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон мамлакат келажаги яратувчилари бўлган ўқувчиларни янги мактаб очилиши муносабати билан табриклар экан, мамлакат Ҳукуматининг маориф соҳасини қўллаб-қувватлаш, маориф соҳасини ривожлантириш, таълим-тарбия даражаси ва сифатини яхшилаш, болаларни таълим билан қамраб олиш тўғрисидаги ташаббуслари, давлат ва Ҳукумат раҳбариятининг ўқувчилар билим ҳамда маданиятларини ошириш ва уларни замонавий билимлар билан таништиришга ғамхўрликлари борасида қизиқарли нарсаларни сўзлаб берди.

Давлат бошлиғи ўқувчиларни хорижий тилларни ўрганиш, янги билимлар ва компютер дастурларини ўзлаштиришга ҳидоят қилди. Чунки, мамлакат Президентининг фикрича, хорижий тиллар ва компютерда ишлашни билиш замонавий дунё талабларидан ҳисобланади.

Бундан ташқари, Маориф ва илм вазирлигига компютер синфхоналарида компютерлар сонини ошириш ва улардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш топширилди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ўқувчилар билан суҳбатда Миллий тест марказини ташкил этиш зарурати борасида сўзлади. Олий ўқув юртларига кириш учун такомиллашган мактаб билими талаб этилиши қайд қилинди.

Давлат бошлиғи ўқувчиларни Ватанни севиш, унинг қадриятларини асраш, давлат тили, тарихи, маданияти ва ўз қадимий тараққиётини эҳтиром этиш, ватанпарварлик ва ҳушёрликка чақирди.

Таълим замонавий шароитлари билан танишувдан сўнг мамлакат Президенти мактаб майдонида шаҳар фаоллари, педагоглар ва ўқувчилар билан очиқ суҳбат ўтказди.

Ўз нутқи аввалида Давлат бошлиғи Роғун шаҳри 2-рақамли ўрта умумтаълим муассасаси ўқув биносининг очилишини мамлакат Президентининг шаҳар болаларига совғаси сифатида баҳолар экан, давлат ва Ҳукумат раҳбариятининг бу ташаббуси маориф соҳасини ривожлантириш ва шу йўл орқали болалар билиму маданиятлари даражасини юксалтириш мақсадида амалга оширилганини билдирди.

**

rogun1 1Роғун шаҳридаги 2-рақамли ўрта умумтаълим муассасаси очилиш маросимидан сўнг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон шаҳар марказида Марказий қурилиш лабораторияси фаолиятини бошлаб берди.

Мамлакат Президенти қурилиш материаллари сифати ва аср иншооти Роғун ГЭСи қайта тикланиши, қурилиши ва монтажлаш ишларини биринчи кундан назорат этиш учун мазкур лаборатория қурилиши зарурати ҳақида тўхталиб ўтди.

Роғун ГЭСи қошида халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий ускуналар билан жиҳозлантирилган мустақил қурилиш лабораторияси бунёд этилиши керак эди. Мана энди, Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг бевосита топшириғи ва қўллаб-қувватлаши билан мутахассисларнинг фикрича, тенги Марказий Осиёда бўлмаган замонавий лаборатория қурилди ва фойдаланишга топширилди.

Лаборатория бешта бўлим ва алоҳида секторлар, жумладан, металлар экспертизаси бўлими, геотехник назорат бўлими, химия бўлими, спектр экспертизаси сектори, бетонлар бўлими ва цемент физик-механик хусусияти экспертизаси бўлимидан ташкил топган.

Мазкур марказда 140 нафардан зиёд мутахассис фаолият юритиб, уларнинг аксарияти олий маълумотга эга.

Лабораторияга келиб тушадиган ҳар бир қурилиш материали мутахассислар томонидан диққат билан текширилиб, камёб ускуналар ва аппаратлар орқали экспертизадан ўтказилади ва шундан кейингина қурилиш ишларида фойдаланиш учун ижозат берилади. Бу халқнинг гидроэлектростанция ва унинг тўғони мустаҳкамлигига ишончини тўлиқ мустаҳкамлайди.

Давлат бошлиғи лаборатория бўлимлари билан танишуви чоғида мамлакат Президентининг бундай ноёб ва халқаро стандартларга жавоб берувчи замонавий ускуналар билан жиҳозлантирилган лаборатория ташкил этиш билан боғлиқ топшириқ ва кўрсатмаларини ижро этиш мақсадида Роғун ГЭСи очиқ ҳиссадорлик жамияти ишчилари ва мутахассислари жаҳон илғор тажрибасини ўрганишгани, Германия, Россия, Хитой, Эрон ва Италия каби мамлакатларга боришиб, камёб ускуналарни харид қилганликлари маълум қилинди.

Лаборатория ишчилари ва мутахассислари мамлакат Президенти билан суҳбатда Давлат бошлиғининг ҳар бир маслаҳат ва тавсияларини эсда тутиб, уларга амал қилаётганликларини таъкидлашди. Давлат бошлиғи Роғун шаҳрига уюштирган сафарлари давомида ҳар бир қурувчи мазкур тақдирсоз иншоот қурилишида иш сифатига алоҳида эътибор қаратиши кераклигини қайд қилади.

Роғун ГЭСи очиқ ҳиссадорлик жамияти Марказий қурилиш лабораторияси учун Германия, Италия, Швейцария, Россия, Япония ва Эрондан илғор меъёрларга жавоб берувчи 500 та ускуна, асбоблар, пробиркалар ва лаборатория учун зарур материаллар харид қилинган. Мазкур ускуналардан тўғри фойдаланиш учун мутахассислар, асосан, ёшлар мамлакат ташқарисида махсус ўқув курслардан ўтишиб, касбий сертификат олишди.

Марказий қурилиш лаборатория фаолияти билан танишиш чоғида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ишчилар ва мутахассисларни бундай лаборатория очилиши муносабати билан табриклаб, уларни ҳалол меҳнат қилиш ва ўз вазифаларини виждонан адо этишга даъват қилди.

Давлат бошлиғи Роғун ГЭСининг тожик халқи учун муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, олдинга қўйилган вазифалар виждонан ва юксак масъулият билан ижро этилиши кераклигини яна бир марта қайд қилиб ўтди.

Лаборатория мутахассисларининг мазкур хизматлари ҳар доим давлат ва Ҳукумат раҳбариятининг диққат марказида бўлиб, ҳар бир эзгу иш тегишлича тақдирланади.

Лаборатория мутахассислари ҳам ўз навбатида мамлакат Президентига бундай совғани етказишдаги эътибори, яъни замонавий лаборатория учун миннатдорчилик билдиришди.

**

Роғун шаҳрига сафари доирасида мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон қайта тиклаш ишларининг бориши билан танишиш ва Роғун ГЭСи қурувчилари билан мулоқотда бўлиш учун мазкур иншоот қурилиш участкасига ташриф буюрди.

rogunnМамлакат Президенти қурилаётган гидроэлектростанциянинг ер ости ва ер усти асосий иншоотлари билан танишди.

Қайта тиклаш ишларининг яхши сифати, қурилишнинг давом этаётгани, мазкур иншоот юқори яратувчанлик руҳи Давлат бошлиғининг ҳар бир қурилиш ишларини сифатли охирига етказиш билан боғлиқ топшириғу кўрсатмаларига риоя қилинаётганлигидан гувоҳлик беради.

Таъкидлаш жоизки, Давлат бошлиғининг мазкур сафари гидроэлектростанция қурилиши участкасига аввалги сафарлари давоми бўлиб, улар доирасида мамлакат Президенти иншоотнинг кўп сонли ишчилари ва мутахассислари билан суҳбат ўтказганди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон: «Бу тақдирсоз иншоотнинг ҳар бир қурувчиси Роғун ГЭСи юз йилларга мўлжалланганини ва ишлар сифати бу юксак мақсадларга мувофиқ келиши кераклигини яхши англаб етиши муҳим»,- дея яна бир бор қайд қилди.

Мамлакат Президенти, шунингдек, Роғун ГЭСи асрлар давомида Тожикистон ва бутун минтақа халқига хизмат қилиши, одамларга зиён эмас, фақат фойда келтириши кераклигини қайд қилиб ўтди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга Роғун ГЭСи очиқ ҳиссадорлик жамияти буюртмачи сифатида иншоот қурилиш-қайта тиклаш ишлари назорати ва таъминланишини лойиҳавий материаллар асосида амалга ошириши ҳамда пудратчи ва субпудратчилар билан ҳамкорликларни зарур даражада йўлга қўйгани маълум қилинди.

Роғун ГЭСида қурилиш-монтажлаш ишлари, таъмирлаш ва қайта тиклаш гидроэлектростанция биринчи навбатини сифатли ва Бутунжаҳон банки экспертлари тавсияларига мувофиқ тарзда ишга тушириш тақвимий режаси бўйича амалга оширилмоқда.

***

Роғун шаҳрига сафарининг иккинчи кунида Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСининг бошқа участкалари, жумладан, назорат майдонлари, транспорт ва қурилиш туннеллари, сув ташловчи коллекторлар, трансформатор заллари, йўловчилар туннели, агрегат зали ва кабел туннелида ишларнинг бориши билан батафсил танишди.

Бугунги техника ва ускуналар тўғон қурилишини бошлаш ва гидроэлектростанция биринчи навбатини ишга тушириш учун етарли эканлиги таъкидланди.

Тўғон қурилишини бошлаш учун 2015 йилнинг 1 июлигача сув остида қоладиган минтақадан 30 миллион 700 минг куб метр тош ва шағал келтирилиб, захира қилингани, тайёргарлик ишлари давом этаётгани қайд қилинди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, ишчилар дам олиш шароитлари, ошхона, тиббиёт нуқтаси ва бошқалар билан қизиқиб, шароитларни янада яхшилаш учун масъул шахсларга қўшимча топшириқлар берди.

Гидроэлектростанция ишчилари ва мутахассислари иншоотда ишларни тезлаштириш, тақвим режасини ўз вақтида ижро этиш, ишларни бажариш технологиялари ва амалдаги меъёрлар талабларига риоя этиш, қурилиш ишлари сифатини текшириб бориш назорат остида эканлигини билдиришди.

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг танишув жараёнида барча участкалардаги ишлар сифатли, халқаро стандартлар ва Бутунжаҳон банкининг нуфузли экспертлари тавсиялари асосида яратувчанлик юқори туйғуси билан ижро этилаётгани маълум бўлди.

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тинч элнинг боғи гуллар

 

Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Тожикистон халқи бошига биродаркушлик балолари тушди. Мамлакат эгасиз, халқ пароканда, аёллар, кексалар, ёш болалар, сарсон-саргардон…

Мозийга назар ташласак, фуқаролар уруши бир мамлакат ичидаги ўзаро зиддиятлардан келиб чиқадиган қон тўкилишлардан иборат, дейиш мумкин. Аммо Тожикистон халқи бошига тушган қора кунлар, яъни фуқаролар жанги ўз номи

Муфассал...

Тамагир текширувчилар

 

ёхуд  тадбиркорлар  йўлидаги  тўсиқлар  хусусида

Сўнгги йилларда мамлакат олий раҳбарияти ташаббуси билан тадбиркорлик ҳамда хусусий сектор фаолиятини ривожлантириш,  уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва қулай шарт-шароит яратиб бериш борасида қатор чора-тадбирлар кўрилаётганлиги барчага аён. Бу соҳага оид қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қабул қилинмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990901

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478232
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4160
4027
21845
7426653
99876
114875
7478232

Сизнинг IPнгиз: 18.119.121.234
Бугун: 23-11-2024 17:30:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015