Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Январ 2017 Кӯришлар: 1947
Печат

 

tu 1341ёхуд инсонлар ўлимидан ҳаловат топадиган кимсалар хусусида

Аслида ҳаётга асос солган Буюк Муаллим уни бир Эр ва бир Аёлдан яратган. Ўртада ҳеч бир муаммо йўқ. Буюк Муаллим уларга тўғри йўлдан чалғиб кетмасликлари учун, вақти-вақти билан ибодат буюрган, холос. Мол-дунё тўпла, давру даврон сур, бирни қул қил, бирни босиб ўлдир, бир-бирингни ғорат қил, тала, топта, демаган.

Бу мудҳиш мураккабликлар Буюк Муаллимнинг иши эмас. Бу – иблисга қўл берган инсон фарзандининг амали…

Асқар МАҲКАМ, «Оқ китоб».

 

Яратган одам боласига ақлу идрок ато қилиш баробарида жуда мураккаб тириклик жараёнини ҳам берган.

Бани одам бинога келибдики, тақдири уни ўз ҳаётининг исталган фурсатида олам-олам қувончга ёки юрак-бағрини чок-чок қилувчи ғам-андуҳга йўлиқтириб қўйиши ҳеч гап эмас…

Зеро, умргузаронликнинг мураккаблиги ҳам шунда: шодлигу алам, бахту бадбахтлик, ҳалолу ҳаром, аччиғу чучук, ёруғлигу зулумот баб-баравар юради.

Одамзот ана шу туйғулардан бирини қалбида туйиб, шодмон ёхуд руҳий тушкунликда ҳаёт кечириши учун лозим бўлган вақт масофаси – қош билан қовоқнинг орасича…

Яқинда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига қарашли Ту-154 русумли самолётнинг Қора денгиз сатҳида ҳалокатга учраши ва 92 нафар йўловчининг ҳаётдан кўз юмиши учун етмиш секунд кифоя бўлди.

Инсонийлик нуқтаи назаридан қаралганда, бу – дунё ҳамжамияти даражасидаги фожиа.

Самолёт бортида 64 нафар Мудофаа вазирлиги қошидаги Александров номли ҳарбий хор ансамблининг солистлари, вазирликнинг маданият соҳаси бўйича мутахассислари, «Биринчи канал», НТВ (Мустақил телевидение), «Звезда» телеканалларининг 9 нафар журналисти, 8 нафар экипаж аъзолари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, жамоат арбоби, «Адолатли ёрдам» хайрия фондининг раҳбари Елизавета Глинка (Доктор Лиза)  ва бошқалар бўлишган.

Дарҳақиқат, бу – душманга ҳам раво кўриб бўлмайдиган халқаро миқёсдаги мудҳиш воқеа…

Аммо…

Сайёра оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий интернет сайтларида эълон қилинадиган айрим мақола ҳамда хабарлар билан танишиш асносида шундай далилларга дуч келинадики, бу фикрларни инсонга-ю инсонийликка нисбат беришнинг бирор бир «ривояти»ни топиб бўлмайди.

Масалан, Америка Қўшма Штатларининг дунёга машҳур «Вашингтон пост» газетасида муштарийлар ҳукмига ҳавола қилинган мақолада журналист бу аянчли воқеликка: Россиянинг Сурияда олиб бораётган ҳарбий операцияси учун тўлаган товони, дея кўтаринки руҳда тафсилот берибди.

Наҳотки, ўзини «дунё демократиясининг отаси», деб ҳисоблаётган мамлакат  журналистининг дунёқараши шунчалик қабоҳатга йўғрилган бўлса!?.

Бу – жаҳолатдан бошқа нарса эмас. Шу зайлдаги фикру андишага келиш ва уни баён қилиш учун инсон зоти ўнлаб одамларнинг бошини танасидан жудо қилган жаллод бўлиши керак.

Америкалик ҳамкасбимиз оғзининг бир четидан чиқиб кетган бу фикрни «инсонийлик тарозиси»нинг қайси меъёри билан ўлчашга ҳам ҳайрон қоласан, киши…

Эҳтимол: -Отнинг ўлими – итнинг байрами,- деганлари шудир.

Энг даҳшатлиси билан энди танишасиз!!!

Украинадаги ижтимоий сайтлардан бирида туҳфага жуда «зор қолган одам», қарийб юз нафар одамнинг ҳаётини олиб кетган қонли воқеани ўзлари учун «янги йил совғаси», деб шарҳлабди.

Ана сизга, XXI асрда яшаётган одамнинг замонавий дунёқараши…

Инсонни «тубанлик жари»га қулатадиган иллатлардан бири шуки, у ҳеч қачон ўзининг қадри ва ҳурмати ҳақида ўйлаб кўрмаган. Кўрмайди ҳам…

Бундай «одам»лар эса, ўн марта қайтадан яралса ҳам ўзгаларга эҳтиром кўрсатишдек инсоний фазилатга бегона бўлаверишади.

Бу гапларни Россияни дунёнинг қудратли давлатларидан бири бўлгани учун ёзаётганим йўқ. Мутлақо…

Менга алам қилгани: замонавий одамлар, хусусан, зиёлилар маънавиятининг «разолат ботқоғи»га ботиб, таназзулга юз тутаётганидир.

Чунки разиллик куни келиб, инсон бошини турфа балоларга дучор қилиши турган гап.

Мақолага Мир Алишер Навоий ҳазратларининг разиллар ҳақидаги фикрларни келтириш билан нуқта қўйишни ният қилдим.

-Разиллар табиатида инсонийлик йўқ: уларнинг шиори ҳайвонлик, балки йиртқичликдир. Улар яхши-ёмон – ҳаммани сўкади. Чаёндек нимага тегса, ниш уради. На ақл бор уларда, на дин: на ҳаё бор уларда, на чидам. Ишларида ишончсизлик ва нопоклик: одатлари бемурувватлик ва бевошлик. Разиллар – ер юзи газандалари. Улардан ҳазар қилмоқ вожиб, балки фарздир…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози».    

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Паём - ҳамманинг кўнглидаги гап

 

Академик  Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунунида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмоннинг Паёмини  шарҳлаш ва кенг тушунтириб бериш мақсадида, йиғилиш бўлиб ўтди

Тожикистон Республикаси Президенти ёрдамчиси, унинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси ва Намояндалар мажлисидаги

Муфассал...

Ошиқ кўнглим зор йиғлади…

 

Саҳар чоғи чуғур-чуғур чумчуқлар,

Жар солади жўшқин олам қўйнида.

Соғинчлардан сарсон бўлган юрагим,

Зор йиғлайди мендай одам қўйнида.

Кўксим торлик қилганида қалтираб,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990634

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477861
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3789
4027
21474
7426653
99505
114875
7477861

Сизнинг IPнгиз: 3.144.90.236
Бугун: 23-11-2024 17:03:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015