Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 02 Июл 2015 Кӯришлар: 3137
Печат

 

roggunЭнергетика захиралари давлат иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаёт жабҳалари тараққиётининг муҳим омилларидан бири саналади.

 Баски шундай экан, ҳаётий заруратга айланган бу соҳани ривожлантириш, айни пайтда, жиддий эътибор талаб қилиши, шубҳасиз.

Шунинг учун ҳам, Роғун ГЭСи қурилиши ҳозирги даврнинг долзарб ҳамда ҳалталаб масалалари сирасига киради.

Мазкур гигант гидроузелнинг бунёд этилиши Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва унинг раиси эътиборидан ташқарида қолгани йўқ.

Қолаверса, Тожикистон Республикаси Ҳукумати 2015 йилда Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштириш кўламини кўпайтирган. Унинг жорий йилдаги ҳажми 1,6 миллиард сомонийни ташкил этади. Бу миқдор маблағ ўтган йилдагига нисбатан 260 миллион сомоний кўпдир.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Бутунжаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича  ўринбосари Лора Так билан ўтказган мулоқоти чоғида Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳасининг таҳлилий масаласи атрофлича муҳокама қилинганди.

Халқаро молиявий идора раҳбаридан бири бўлган Лора Так Роғун ГЭСи қурилиши ҳақида қуйидаги фикрларни баён қилган эди:

-Биз Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳасига тегишли барча масалалар муҳокамасида фаол иштирок этяпмиз. Унинг техник, ижтимоий ва экологик таҳлиллари бўйича муносиб натижалар яқин келажакда эълон қилинади…

Лора Так таҳлилнинг шаффоф чиқишига чин юракдан ишонч билдирган эди.

Дарҳақиқат, кейинги етти йил давомида Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳасининг Бутунжаҳон банки, мустақил халқаро таҳлилчилар, хорижий компаниялар ва мутахассислар томонидан ўтказилган техник, ижтимоий ва экологик таҳлиллари ижобий натижа билан тугади.

Бу натижа эса, гидроузелнинг қурилиши ҳақида асоссиз миш-миш тўқувчи «ижодкор»ларнинг «оғзига чўп ўлчаб» қўйди…

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Роғун ГЭСи қурилиши, нафақат, Тожикистон, балки Марказий Осиё минтақаси давлатлари манфаатларига ҳам хизмат қилиши исбот талаб қилмайдиган аксиомадир.

Қозоғистон Республикаси «Мегаполис» газетасининг журналисти Арман Темиржоновнинг ёзишича, Роғун ГЭСи бутун Марказий Осиё давлатлари манфаатларига хизмат қиладиган муҳим энергетик объектлардан бири бўлади…

Ҳатто, расмий Остона Роғун ГЭСи қурилишида фаол иштирок этишга тайёр эканлигини маълум қилишининг ўзи битмас-туганмас нур манбаи бўлган гидроэлектростанциянинг Марказий Осиё минтақаси давлатлари иқтисодиёти равнақида тутган ўрни нечоғли эканлигини белгилаб беради.

Роғун ГЭСи қурилиши ва фойдаланишга топширилиши Тожикистон Республикаси устувор иқтисодиётининг меҳвари бўлиб қолади.

Оқибат шундай экан, мазкур энергетика объектининг яратилиши сув ва ҳаводек зарурдир.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Норак шаҳри раҳбарлари ва фаоллари билан ўтказган учрашуви чоғида шундай деган эди:-… Яна бир марта таъкидлайман, Роғун ГЭСи қурилиши ушбу йўналишда мамлакат энергетика мустақиллигини таъминловчи муҳим стратегик объектдир…

Тожикистон Республикаси устувор иқтисодиёти келажагини белгилайдиган бу муҳим объектни қурмасликнинг сира иложи йўқлигини иқтисодиёт эшигини «тақиллатмаган» оддий одам ҳам тушуниб етди.

Яқинда Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан Роғун ГЭСига уюштирилган саёҳат иштирокчилари - оддий одамлар даврасида бўлиб ўтган суҳбатни гувоҳ сифатида кузатиб, шунга иймон келтирдимки, аҳоли қатламининг ҳар бир фуқароси Роғун ГЭСи қурилиши ҳаётий эҳтиёжга айланганини англаб улгурибди.

У ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини ўз кўзи билан кўрган отахон ҳайратдан тўлқинланиб, шундай нақл қилади:-Рости гап, давлатимизнинг бундай ишларни амалга ошириш қудратига эга эканлигини тасаввур ҳам қилмаган эдим. Бунча кўламдаги яратувчанлик иқтидорини кўриб, юрагим шошиб қолди. Қурилиш ишлари ниҳоясига етса, иншооллоҳ, элимизнинг ҳаётига баракот ёғилади. Юртимиз дунёнинг энг нурли ўлкаларидан бирига айланади.

Шунинг учун, Роғун ГЭСи қурилиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай «мағзи пуч» уйдирмаларга ишонмаслик керак…

Қадимгилар фурсати етиб, рўёбга чиқадиган ишнинг ҳузурбахш самараси ҳақида жуда ажойиб фикрларни баён қилишган:- Сабр қилсак,  ғўрадан ҳолва пишади.

Роғун ГЭСи олам-олам нурнинг манбаи бўлиб, халқларимиз ва Ватанимизнинг келажагини чароғон қилади…

Бу нурафшонликдан ойдину обод бўлгувчи ҳаёт ҳали олдинда…

Ёрқин келажак,  порлоқ истиқбол кутмоқда бизни…

Абдуҳафиз  МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози» мухбири.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ФАРЗАНДДАН-ДА АЗИЗ ФАЗИЛАТ

 

ёхуд келажагимиз бунёдкорлари маънавиятига қайғуриб…

Ёшлик - инсон умрининг «маънавий қасри»га тамал тоши қўйиладиган ғанимат замон. Зеро, ана шу маънавият умрбод одам боласининг ҳаётдаги мавқеини белгиловчи мезондир. Бақувват маънавият - етук инсонлик гарови…

Халқимиз: -Бола бошдан… - деган иборани бот-бот қўллайди, бу бежиз эмас. Тарбия она қорнидан бошланади. Уч кунлик гўдак тарбияси эса, ахлоқ-одоби комил фарзандни тарбиялаш имконини бой бериш демакдир.

Муфассал...

Висолга менгзалган дийдор

 

Яратганга беҳад шукроналар бўлсинки, икки қардош – тожигу ўзбек халқлари орасига буюк зотлар эккан дўстлик дарахти ҳосилини бера бошлади.

Тошкентдан қўнғироқ қилган шоир Исмат Худоёр 30 ноябр куни Тошкентда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан икки халқ фарзанди, шоир Асқар Маҳкам таваллудининг 60 йиллигига бағишланган “Шоир эмас, ростгўй эдим” деб номланган хотира кечасига таклиф этди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2566923

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10146004
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
7335
3640
26475
10082592
43097
138877
10146004

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 10-10-2026 22:18:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015