Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 26 Феврал 2015 Кӯришлар: 2255
Печат

 

saylovlarХалқимиз  қадимдан буюк маърифат эгаси бўлганлиги боис, бу кўҳна диёрда жуда кўп олиму уламолар таваллуд топиб, камолга етганлар. Безавол юртимиз аҳли дину диёнат борасида ҳам мустаҳкам эътиқод соҳиби  бўлиб, Имоми Аъзам - Абуҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ, Имом Бухорий, Мавлоно Яъқуби Чархий ва яна юзлаб диний уламоларни вояга етказган.  

Бу ерда яшовчи барча халқлар ҳам азалдан Ҳанафия мазҳабига эргашиб,  ўзаро рафоқату дўстликда яшаб келганлар. Шу давргача улар ўртасида ҳеч бир тушунмовчилик, айирмачилик кўзга ташланмаган. Бир Худога ибодат қилардилару бир Пайғамбарга саловот йўллардилар, Имоми Аъзам мазҳабига пайравлик қилиб, тинчлик-тотувликда истиқомат қилардилар. Аммо…

Ўтган асрнинг 70-йилларига келиб бу «тотувлик»ка кўз тега бошлади. Гарчи, Ислом динининг ҳеч бир партияга эҳтиёжи бўлмаса ҳам мулло Абдулло (кейинчалик Сайид Абдуллоҳ Нурий) бошлиқ бир гуруҳ ёшлар яширинча Ислом  тикланиш партиясини туздилар. Ҳар қанча хуфёна бўлмасин, бундай партиянинг таъсис этилиши хақидаги шов-шувлар жамоатчилик  ўртасида турлича фикрларни юзага чиқарди. Муллолар иккига бўлинди. Анъанавий ақидалар тарафдори янги партиячиларга эътироз билдириб, бу ишнинг охири нохуш оқибатларга олиб келишини такрорлардилар.

Чунончи, ўша даврнинг  етук олими Мавлавий Ҳиндистоний номи ила танилган қори Муҳаммаджон домла (руҳлари шод бўлсин) ҳар хил мухталиф ақидалар ва ҳаракатларга қарши чиқдилар. Зеро, у киши Ҳиндистону Арабистонда эканликларида бу каби ҳаракатларни кўп мушоҳада қилган ва уларнинг зарарларини ўз кўзлари билан кўрганлар. Шу боис, доимо бу каби янги чиққан партия-ю, ҳаракатларга эргашмангларки, яхшиликка олиб бормайди,  Исломнинг бирор партияга эҳтиёжи йўқ!,-дея такрорлар эдилар. 

Қизиғи шундаки, Ислом тикланиш партияси аксар муассислари Мавлавий Ҳиндистоний шогирдлари эди. Ҳазрат уларнинг бу қилмишларидан қаттиқ ранжиб, насиҳат қилиш ниятида ўз ҳузурига чорлайди. Аммо даъват қилинганларнинг бир қисми устоз чорловини эътиборсиз қолдириб, олдиларига келмайди. Сўнгра Мавлавий ҳазратлари адашганларни бу йўлдан қайтариш учун мактуб ёзиб, уларнинг танлаган йўллари хато ва оқибати ёмон бўлишини  баён қиладилар. Минг афсуски, улар устозлари танбеҳига қулоқ тутмадилар…

Мавлавий Ҳиндистоний номи Ислом бўлган бу партия ортида кимлар турганини яхши биларди ва уларга қарши руҳдаги «Ваҳобийлик тарихи» номли китобча ҳам ёзади. Ушбу кичкинагина рисола ёзилишидан мақсад «янгиисломчилар»  асл сиймосини очиб бериш эди.

Мавлавий Ҳиндистоний 1980 йилларга келиб, Марказий Осиёда бузғунчи оқимлар кузатила бошлагани ҳақида сўзлай бошлаган ва уларга қарши курашишга бел боғлаган. У кишининг бу хизмати, нафақат, Марказий Осиёда, балки кейинчалик Россияда ҳам эътироф этилгани ҳақида тарихий фактлар бор. Шундай манбалардан бирида Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти Санкт-Петербург филиали директори, тарих фанлари доктори Ефим Резван Мавлавий Ҳиндистоний фаолиятига: «Умрининг сўнгги йилларида Ҳиндистоний ўлкага бузғунчи оқимлар ғоялари кириб кела бошлаганидан қаттиқ ташвишга тушган эди», дея баҳо берган.

Равшанфикрлар тахминлари ўзидан дарак бера бошлади. Қудратли СССР давлати ҳам ниҳоясига етай, деб қолганди. Ҳукумат ричаглари тобора сусайиб борарди. Бундан кўпчилик ўз манфаатлари йўлида фойдалана бошлади, жумладан, баъзи партия ва ҳаракатларнинг чет элдаги ҳомийлари ҳам…

… Горбачёвнинг плюрализми мамлакатни бошбошдоқлик сари етаклади ва унинг ўзи ҳам истеъфо беришга мажбур бўлди. Собиқ иттифоқ мамлакатларида бесарусомонлик борган сайин ортиб борарди.

Ўша кунларда азиз Тожикистонимизда ҳам янги чиққан партиялару ҳаракатлар томонидан митинглару эътироз намойишлари ташкил этила бошланган бўлиб, халқ эса бу ҳолдан ҳайрону лол эди. Бу эътирозлар алалоқибат мамлакатни ички уруш гирдобига олиб борди. Тобора ички низолар ортиб борди ва  минг афсуски, инсон қони тўкилди… Яратганга беҳисоб шукрлар бўлсинким, Конституцион тузум қайта тикланиб, фалаж бўлган ҳукумат оёққа тура бошлади.

Юқорида ишора қилинганидек, бу тортишувлару низолар ортида Ислом тикланиш партияси турганини ҳамма билади. Ва наҳзатчиларнинг ўзлари ҳам буни эътироф этиб, партияларининг ўтган аср 70-йилларида ташкил этилгани-ю, курашларда тобланиб, камол топганини иддао қиладилар. Ўз-ўзидан савол пайдо бўлади: ким билан курашда? Ўз халқи биланми?

Кейинчалик Қаротегин Ислом Республикасини ҳам Тожикистон Ислом тикланиш партияси ташкил этмаганмиди? Минглаб ёшлар умрига зомин бўлинмаганмиди ўшанда?

Ҳурматли Президентимиз Эмомали Раҳмон бошчилигидаги қонуний Ҳукумат бу кўҳна диёрда абадий тинчлик, омонлик, осуда ҳаёт ўрнатиш ниятида Ҳукумат барча ричагларини ишга солди, токим оналару етим болалар кўз ёшлари бошқа тўкилмаслиги учун сиёсий рақибларини музокара столига чорлади, уларни кечирди!

Тожикистон Марказий Осиёда партияси кўп мамлакат саналади. Бу ерда қўшни республикаларда кўзга ташланмайдиган ҳолат,  гарчи бу партияга эҳтиёж бўлмаса-да,  Ислом партияси ҳам фаолият юритади. Чунки, мамлакатнинг 99 фоиз аҳолиси мусулмон. Устига устак республика бўйлаб бир Ислом маркази, 47 марказлашган жоме масжид, 366 жоме масжид, 3567 беш вақтлик масжид, 6 мадраса, бир олий Ислом институти, жамулжам 4063 диний бирлашмалар расмий қайддан ўтиб, фаолият юритаётган бўлса, яна қандай партияга эҳтиёж бор?!

Ислом тикланиш партияси раиси Муҳиддин Кабирий ва мазкур партия аъзолари мамлакатда тинчлик тарафдори эканликларини ҳар доим такрорлаб келади. Аммо Исфара шаҳри ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан қўлга олинган бузғунчилар ТИТП (Тожикистон Ислом тикланиш партияси) аъзолари эмасмиди?

Ва ёки Хоруғ шаҳридаги тартибсизликларда бевосита алоқадор булган, турли вақтда ТИТПнинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги бўлимини бошқарган Имомназар Имомназаров, Сабзали Мамадризоевлар ҳамда халқ орасида низога сабаб бўлувчи ақидаларни тарқатган язгуломлик Саодатшо Адолатов ҳам қайси партия аъзоси эди? ТИТП аъзолари эди улар!

Яқиндагина…

Аниқроғи, 2015 йилнинг 9 февралида Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети ходимлари томонидан Ҳисор ноҳиясининг Чуқураки Боло қишлоғида истиқомат қилувчи, 1955 йили туғилган Сардоров Латифнинг уйида ўтказилган тезкор-қидирув амалиёти натижасида икки дона «Макаров» тўппончаси, 4 дона ўқдон, 51 дона ўқ ва  граната борлиги  аниқланди ва мусодара қилинди. Маълум бўлишича, бу ўқ-дорилар Тожикистон Ислом тикланиш партияси Олий ҳайъати аъзоси, Тожикистон Ислом тикланиш партияси раиси сиёсий маслаҳатчиси, Тожикистон Ислом тикланиш партиясидан Тожикистон Республикаси Сайловлар ва референдумлар марказий комиссияси аъзоси Маҳмудов Жамолиддин Бурҳониддиновичга тегишли экан. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

Мазкур фактлар  бариси партия раҳбарларининг сўзи бошқа-ю, амали бошқа эканлигидан дарак бермаяптими?

Шу ўринда ўз-ўзидан савол юзага келади: Тожикистон жамиятининг ТИТПга эҳтиёжи борми ўзи? Бу саволга дин пешволари, жумладан, партиянинг ҳақиқий сиймосидан яхшигина хабардор  Мавлавий Абдураҳим ва Эшони Сирожиддинлар жамиятимизнинг ҳеч қандай Ислом партиясига эҳтиёжи йўқлигини таъкидламоқдалар.

Ҳа, шундай, ТИТП аслияти, воқелиги ва сирларидан хабардор киши, албатта, унинг ортидан эргашмайди. Балки, ундан узоқлаша бошлайди.

 

Ё. Абдуманонзода.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Ғафур Ғулом: -Қалбларимизда дўстлик ва муҳаббат жўш уради

 

Айний ва Ғафур Ғулом! Бу икки адабиёт дарғаси ҳаётда ҳам, ижодда ҳам бир-бирига жуда яқин бўлиб уларнинг ҳамкору ҳамжиҳатлиги - ўзбек ва тожик халқларининг азалий дўстлигини намоён қилиб турувчи ёрқин мисол.

Ғафур Ғулом ва Садриддин Айний ҳамкорлигининг пойдевори Самарқанд Ўзбекистон Республикаси пойтахти бўлган даврларда қўйилиб, орадан йиллар ўтиб боргани сайин, метиндек мустаҳкамланиб, биродарлик ва икки халқ

Муфассал...

ТИНЧЛИК БАЙРОҒИНИ БАЛАНД КЎТАРИБ…

 

Ўтган аср охирлари суронли йиллар эди. 1985 йили собиқ Иттифоққа М.С.Горбачёвнинг раҳбар этиб тайинланиши иттифоқдош республикалар бўйлаб ошкоралик, демократик элементларнинг ёйилишига олиб келди. Тожикистон ҳам бундан мустасно эмасди, албатта. Ўша пайтдаги ҳар бир сессия, қабул қилинаётган қарорлару кўриб чиқилаётган масалалар узоқ тортишувлар, баҳсу мунозаралардан кейингина, қабул қилинар эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2417040

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9648482
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
72
3518
15565
9612376
15565
132053
9648482

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.209
Бугун: 06-06-2026 00:37:01

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015