Солиқ ва бюджет: давлат қудрати асослари
Барча иқтисодий сиёсатнинг самарадорлиги давлат бюджетида акс этади. Давлат бюджетининг тез суръатлар билан юксалиши, биз – Тожикистон Халқ Демократик Партияси ва унинг Раиси, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мазкур соҳада танлаган йўли тўғри ва оқилона эканлиги нишонасидир.
2000 йилдан бошлаб, 2012 йилгача, умуман, давлат бюджети 37 фоизга ўсди. Бюджет умумий харажатининг ижтимоий қисми 2011 йилда – 52,4, 2012 йилда – 50, 2014 йилда – 54,2 фоизни ташкил этганлиги аҳоли турмуш даражаси юксалишига қаратилган тадбирлар амалий натижасидир.
2010-2015 йиллар давомида бюджет соҳаси ходимлари маоши, нафақа ва стипендия ҳамда бошқа ижтимоий тўлов ҳажми 2,5-3 баробар оширилди. Давлат органлари самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида бу идораларда мавжуд иш штатлари 15 фоизгача қисқартирилди.
Аҳоли турмуш даражасини яхшилаш – сиёсий мақсадимиз
Ўтган беш йил давомида ҳам Тожикистон Республикаси Ҳукумати Конституциямизда белгиланганидек, давлатдорчилигимизнинг ижтимоий хусусиятини такомиллаштириш йўналишида бир қатор тадбирларни амалга оширди. Бу фақат юқорида қайд этиб ўтганимиздек, маош ва нафақа эмас. Тожикистон Ҳукумати ўз олдига қўйган мақсадлар асосини аҳоли турмуш даражасини ўстириш ташкил қилади. Бу йўналишда қўлга киритилган ютуқлар аҳолининг камбағаллик даражасини камайтиришда намоён бўлади. Аҳоли камбағаллик даражаси Ҳукумат қўллаётган тадбирлар туфайли йилдан-йилга мунтазам пасайиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1999 йил аҳолининг 81 фоизи камбағаллик даражасида яшарди. 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 45 фоиз, 2011 йил 42 фоиз, 2012 йил 38,3 фоиз, 2014 йил эса 32 фоизгача туширилди. Аҳоли камбағаллик даражасини 2015 йилгача 30 фоизга ва 2020 йилгача эса 20 фоизга тушириш Ҳукуматимиз ва партиямизнинг ўз олдига қўйган вазифаларидан ҳисобланади. Аввалги даврларда мазкур тадбирлар «2010-2012-йиллар учун камбағалликни қисқартириш стратегияси» доирасида амалга ошириларди. Кейинчалик унинг замирида «2013-2015 йиллар Тожикистон аҳолиси учун турмуш даражасини яхшилаш» дастури тартиб берилиб, у амалга оширилмоқда.
Биринчи ҳужжатда биз камбағалликни қисқартириш тўғрисида сўз юритган бўлсак, иккинчи ҳужжатда гап аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳақида кетади. Яъни, хатарли камбағаллик даврини орқада қолдириб, ўз олдимизга улканроқ мақсад қўйиш вақти келди. 2010 йилдаги ҳисоб-китобларга кўра, оила харажатининг 84 фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари хариди ташкил этарди. Харажатимизнинг 16 фоизинигина озиқ-овқатдан ташқари маҳсулотларга тўғри келарди. 2014 йилга келиб, бу кўрсаткич тенглашди, яъни харажатимизнинг 50 фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил этади. Аҳолининг рўзғор учун зарур моллар, хизмат кўрсатиш тўловларини тўлаш ва истироҳат учун харажатлари ҳам 50 фоизни ташкил этмоқда.
Ижтимоий ҳаётнинг энг муҳим соҳаларидан бири маориф соҳаси ҳисобланади. Парламентда Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг вакиллари ташаббуси билан «Маориф тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди.
Тожикистон Республикаси «Фарзанд таълим-тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши ҳам маориф соҳаси тараққиётига жиддий туртки бўлди.
Миллий тест маркази таъсис этилиши абитуриентларнинг олий ва ўрта касбий мактабларга қабулини ягона тартибда белгилади. Бу муассаса ўлкамизда ёш мутахассислар тайёрланиши такомиллашуви ва қабул имтиҳонлари шаффоф ўтишига имконият яратди. Шунингдек, абитуриентларни янги усулда олийгоҳларга қабул қилиш коррупцион ҳолатлар олдини олишга хизмат қилмоқда.
Суд органларида ислоҳот, коррупцияга қарши кураш қўшимча тадбирлари
Мамлакат Ҳукуматининг истиқлолият йилларидаги фаолияти асосини давлатимиз учун юксак қадрият ҳисобланган инсон ҳуқуқлари ва озодликларини таъминлаш ташкил этади. Суд, прокуратура, милиция ва бошқа кучга эга тизимлар ҳар бири ўз йўналишида инсон ҳуқуқ ва озодликларини ҳимоя қиладиган органлар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, Тожикистон Халқ Демократик Партияси давлат ҳокимияти органларидаги ўз вакиллари орқали мазкур тизимларда бу соҳа ходимларининг маънавий ва ахлоқий сифатларини такомиллаштириш, коррупцион кўринишларнинг олдини олиш учун жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Жумладан, бу даврда бир неча марта суд-ҳуқуқ ислоҳоти орқали мазкур органлар такомиллаштирилди ҳамда уларнинг адолатли, қонуний ҳукм чиқаришларига имконият яратилди.
Миллий хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва экстремизм, наркотик моддалар ноқонуний муомаласи, коррупция, одам савдосига қарши кураш илгаригидек, ўлкамизда йўлга қўйилган фаолиятларнинг энг афзаллари бўлиб қолди. 2010 йил Тожикистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашни такомиллаштириш қўшимча тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди ва ўша йили Президент қошида «Коррупцияга қарши кураш миллий кенгаши» таъсис этилди. Улар коррупцияга қарши кураш фаолиятини олиб бориш учун қулайлик туғдирди.
Коррупцияга қарши кураш тадбирлари, жумладан, «2013-2020-йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши кураш тадбирлари» янгича маъно касб этди. Шу билан бирга, бу даврда «2013-2020 йилларда наркотик моддалар ноқонуний муомаласига қарши кураш стратегияси»ни ҳаётга татбиқ этиш жараёни бошланди.
Миллий манфаатлар ҳимояси – хорижий сиёсат асосий йўналиши
Ўтган беш йилда Тожикистоннинг ташқи сиёсати ўзининг фаоллиги, мунтазамлиги ва ҳаётийлигини сақлаб қолиб, мамлакат олий манфаатларини халқаро миқёсда таъминлаб келди. «Очиқ эшиклар» сиёсати янгидан-янги самаралар берди, у мамлакат раҳбарияти танлаган йўлнинг тўғрилигини исботлади.
Республикамизнинг Марказий Осиё қўшни мамлакатлари билан ҳамкорликларни ривожлантириш йўналишидаги муносабатлари беғараз бўлиб, биз томондан мазкур давлатлар ўртасида фуқаролар эркин ҳаракати, сармоя ўтказиш, бутун минтақа ҳудудида хизмат кўрсатишни таъминлайдиган ҳамкорликлар даражасини йўлга қўйиш кўплаб марта ўртага қўйилганди. Тожикистон, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари чегаралари бўйлаб хавфсизлик, осойишталик ва ишончни таъминлайдиган ҳалқа яратиш таклифи ташаббускори ҳамдир.
Тожикистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида сиёсат ва хавфсизлик, иқтисодий ва гуманитар ҳамда бошқа йўналишларда ўрнатилган зич алоқалар эндиликда стратегик аҳамият касб этади. Мазкур давр, шунингдек, бизнинг анъанавий ва стратегик ҳамкоримиз – Россия Федерацияси, Эрон ва Афғонистон, МДҲ мамлакатлари, Европа Иттифоқи, Араб мамлакатлари Ҳиндистон, Покистон, Туркия ҳамда АҚШ билан ҳамкорликларимиз турли йўналишлар бўйича такомиллашиб, тобора ривожланмоқда.
Мамлакатимиз аъзо бўлган халқаро нуфузли ташкилотларда Тожикистон мавқеи фаолдир. Душанбе кўплаб марта халқаро шукуҳли форумлар, жумладан, 2014 йил Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзо давлатлари бошлиқлари навбатдаги саммити ўтказилиш марказига айланди.
Айни пайтда Ислом дунёсида, айниқса, мусулмон фуқаролари кўпчиликни ташкил этган мамлакатларда бўлаётган қўпорувчилик амалиётлари тобора кенгайиб бораётганлиги жиддий ташвиш туғдиради.
Яқин йигирма йилдан буён бизга қўшни Афғонистонда Толиблар ҳаракати, Араб мамлакатларида «Ислом Давлати» номли гуруҳлар Ислом давлати барпо этиш учун курашиб келмоқда. Бу ерда ҳақли савол туғилади: мусулмонлар кўпчиликни ташкил этадиган мамлакатлар аҳолиси мусулмон эмасмилар? Ёки улар минг йиллардан буён мусулмон бўлган халқни қайтадан мусулмон қилишмоқчими?
Албатта, бу шиорлар тагида бошқа мақсадлар ётади. Улар мусулмон томонидан мусулмоннинг ўлдирилиши, даҳшат солиш ва террор орқали халқни ўрта асрлардаги турмуш даражасига олиб бормоқчилар ёки Ислом байроғи остида айрим аниқ доираларнинг қудратга эришиш ғаразли мақсадларини амалга оширишни истайдилар.
Тожикистон ва унинг доно раҳбари, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг халқаро миқёсдаги ташаббуслари ҳақида халқимиз жуда яхши маълумотга эга. Бу уриниш ва жидду-жаҳдларнинг барчаси Тожикистонни, тожик миллатининг қадимий юксак маданиятини жаҳонга таништириш ҳамда унинг обрў-эътиборини кўтаришга қаратилгандир. Шу боис, БМТ Тожикистоннинг навбатдаги ташаббусини маъқуллаб, 2013 йилни «Сув соҳасида халқаро ҳамкорликлар йили», деб эълон қилди.
Мамлакатимизда кейинги беш йил давомида Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг сайловолди дастурида белгиланган бунёдкорона ишлар, буюк бошламалар бажарилиб, у якунига етказилганлигини қисқача баёни шундан иборат.
Аммо, бу ютуқлар фақатгина биз – Тожикистон Халқ Демократик Партияси аъзоларининг заҳмати маҳсули эмас. Булар беш йил давомида мамлакатимизнинг намояндалик органида сиз - сайловчиларнинг вакиллигини зиммаларига олган бизнинг партиямиз аъзолари заҳматигина ҳам эмас. Балки, бу ютуқлар Тожикистон шарафли халқи, мамлакатимизнинг ёшу кекса фуқаролари заҳмати маҳсулидир. Биз ватандошларимизга юртимиз ободлиги йўлида бақамти турганликлари учун чин юракдан ташаккур айтамиз.
Янги дастур: «Миллий бирлик, тинчлигу осойишталик, сиёсий барқарорлик, бунёдкорлигу ободончилик, иқтисод мунтазам ривожи ва аҳоли муносиб турмуш даражаси учун!»
Энди келгуси беш йилга мўлжалланган Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг мамлакат тараққиёти янги даври учун белгиланган дастуримиз қисқача мазмуни билан таништирамиз.
Дастур: «Миллий бирлик, тинчлигу осойишталик, сиёсий барқарорлик, бунёдкорлигу ободончилик, иқтисод мунтазам ривожи ва аҳоли муносиб турмуш даражаси учун!» - деб номланади. Бизнинг шиоримиз келгуси беш йилда бажаришни мақсад қилган иш ва тадбирларимиз мазмунидан иборатдир.
Тожикистон Халқ Демократик Партияси соҳибихтиёрлик, демократия, тенгҳуқуқлик ва сўз эркинлиги каби қадриятларга садоқатини келгусида ҳам сақлайди ва мамлакат тараққиёти йўлида имкони бор барча тадбирларни амалга оширади.
Мазкур сайловолди дастуримизнинг сарчашмаси Тожикистон Халқ Демократик Партияси дастурида белгиланган мақсадлардир. У партиямиз ҳар бир аъзосининг иқтисодиёт ривожи ва ижтимоий, сиёсий, маданий ҳаётни яхшилашни таъминлашга қаратилган вазифасини белгилайди.
Бизнинг мақсадларимиз Тожикистон Халқ Демократик Партияси Раиси, мамлакат Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсатидан келиб чиқади ва партия мамлакат тараққиётида қатнашиб, ҳар бир фуқаро учун муносиб яшаш шароитини яратади.
Бу олий мақсадларга эришиш учун Тожикистон Халқ Демократик Партияси иқтисодий сиёсатда еттита аниқ йўналишларни белгилаган:
Биринчи. Иқтисодиётнинг аниқ йўналишлари ва ички маҳсулот ишлаб чиқариш устувор тараққиётини таъминлай оладиган иқтисодиёт тизимини такомиллаштириш.
Иккинчи. Энергетик комплексни иқтисодиёт устувор тараққиёти омили сифатида ривожлантириш, кичик ва ўрта гидроэнергетик иншоотлар яратиш йўли билан энергетик истиқлолиятга эришиш, мавжуд гидроэнергетик иншоотлар қудратини янгилаш, соҳага сармоя ўтказишни кўпайтириш, электр энергияни узатиш линиялари қуриш лойиҳаларини амалга ошириш, энергия бошқа манбалари – кўмир ва маҳаллий нефту газдан фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда кучайтириш орқали энергетик-ёқилғи комплексини ривожлантириш, мамлакат шаҳру ноҳияларида иссиқлик ва электроэнергия ишлаб чиқариш марказларини барпо этиш.
Учинчи. Мамлакат минтақалари мунтазам ривожини таъминлаш, шаҳар ва ноҳиялар тараққиёт дастурини ишлаб чиқиш, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш, жамоатлар бюджетини шакллантириш янги механизмларини жорий этиш, шаҳар ва ноҳиялар бюджетини таъминлаш, қишлоқларда кичик ва ўрта саноат корхоналари барпо этиш орқали унинг иқтисодиёти ривожланиши учун шароит яратиш.
Тўртинчи. Самарали молиявий сиёсат, давлат бюджетидан макроиқтисодиёт муҳим кўрсаткичи сифатида фойдаланиш, давлат харажатининг мақсадли фойдаланишини назорат қилиш, солиқ солиш тартибини такомиллаштириш орқали бюджет даромадини ошириш, миллий пул бирлигининг устувор иқтидорини таъминлаш, банк фаолият тартибини ривожлантириш, аҳолини ўз жамғармаларини банкларда сақлашга рағбатлантириш, молиявий бозорни ривожлантириш.
Бешинчи. Соҳибкорликни ривожлантириш ва ички ҳамда хорижий сармояларни мамлакат иқтисодиётига жалб этиш, сармоя ўтқазиш фазосини такомиллаштириш тадбирларини давом эттириш, ишлаб чиқаришда соҳибкорликни ривожлантириш учун рағбатлантириш чораларини йўлга қўйиш ва бошқалар.
Олтинчи. Транспорт инфратузилмаси келгуси тараққиёти, темир йўл янги линияларини қуриш, халқаро автомобил йўлларини ўз вақтида таъмирлаш ва янгилаш, мамлакат транзит имкониятини оширадиган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишни тезлаштириш, хизмат кўрсатиш транспортлари марказини ташкил этиш ва ривожлантириш, бу соҳадаги ислоҳотни давом эттириш.
Еттинчи. Давлат бошқаруви тартибини яхшилаш, тараққиёт сиёсатини ривожлантириш тартибини такомиллаштириш, шаффофликни таъминлаш, давлат иш юритишини мукаммаллаштириш ва ҳисобот бериш, «Электрон ҳукумат» дастурини ҳаётга татбиқ этишни тезлаштириш, давлат мол-мулкини самарали бошқаришни таъминлаш, давлат хизматига рағбатлантириш.
Ички ва ташқи сиёсатдаги таклифлар
Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг ички сиёсат йўналишидаги таклифлари тўққиз қисмдан таркиб топган.
Биринчи. Давлат истиқлолияти ҳимояси. Бугунги шароит Тожикистон Халқ Демократик Партиясидан мамлакат миллий манфаатлари ҳимояси ўз фаолиятининг асосий қисми, деб белгилашни тақозо этади.
Иккинчи. Давлат бошқаруви ва демократик йўналишларни такомиллаштириш.
Учинчи. Ижроия ҳокимиятида кадрлар ва тизим ислоҳоти.
Тўртинчи. Ҳаёт, қадр, номус, шараф, сўз эркинлиги ва шунга ўхшаш инсон қадриятлари, ҳуқуқ ва озодликлари Тожикистон Халқ Демократик Партияси учун муқаддасдир ва Тожикистон Халқ Демократик Партияси келгусида ҳам жамиятда олий инсоний қадриятлар ҳуқуқини таъминлашни ўз вазифаси, деб билади.
Бешинчи. Партиялар, гуруҳлар, жамият табақалари ўртасидаги алоқа ва ўзаро тушуниш, турли ақидаларни тинглаш – плюрализм Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг ҳимоясидадир.
Олтинчи. Бирлик ва Тожикистон ягоналиги Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг доимий шиоридир.
Еттинчи. Миллий хавфсизлик. Экстремизм, терроризм, радикализм, наркотик моддалар контрабандаси, бузғунчи идеологияларнинг кириб келиши ва айирмачиликка элтувчи ҳаракату йўналишларга қарши кураш. Инсон шахсий хавфсизлиги ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва озодликларини таъминлаш. Диний таассуб миллий хавфсизликка таҳдиддир.
Саккизинчи. Инсон омили.
Тўққизинчи. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш.
Тожикистон Халқ Демократик Партияси ташқи сиёсатда «очиқ эшиклар» сиёсати ва миллий манфаатлар ҳамда мамлакат тараққиётини таъминлайдиган кўп томонлама хорижий ҳамкорликлар тарафдоридир.
Давлат ижтимоий сиёсати навбатдаги вазифалари
Ижтимоий сиёсатни татбиқ этиш Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг сайловолди дастуридаги бошқа бир муҳим йўналиш ҳисобланади. Биз келгусида шаҳар ва қишлоқлар инфраструктурасини янгилаш, иш берувчилар ва ибтидоий касбий муассасалар ўртасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш, аҳолининг касбий ўқишларга жалб этилиши, касбий ўқув дастурларида муштаракликни таъминлаш, қисқа касбий курсларни кўпайтиришни вазифамиз деб биламиз. Аёллар ва ёшлар давлат сиёсатида ҳамма томонлама қўлланишлари зарур.
Аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнат муҳожирлиги жамиятимизнинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, Тожикистон Халқ Демократик Партияси иш жойлари ташкил этиш туфайли меҳнат муҳожирлиги ҳажмини камайтириш зарур, деб ҳисоблайди.
Соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли соғлиғини ҳимоя этишни муҳим вазифа, деб биламиз.
Тожикистон Халқ Демократик Партияси сайловолди дастурида илм, маориф ва маданият тараққиётига алоҳида бўлим ажратган. Бу давлат ва жамият эҳтиёжидан келиб чиқади ва афзал соҳалар ривожланиши ободу осойишта келажагимизни таъминлайди.
Барчамизга маълум бўлганидек, Тожикистон Халқ Демократик Партияси маорифни давлат сиёсатининг стратегик ва афзал йўналиши, деб ҳисоблайди.
Давлатнинг ёшлар, спорт ва сайёҳлик сиёсатини ҳаётга татбиқ этиш йўналишида партиямиз кейинги йиллар бажарилган барча эзгу ишларни давом эттиради.
Шунингдек, жамиятда аёллар мавқеини, оиладорлик устунларини мустаҳкамлаш, она ва бола соғлиги ҳимояси, оилавий зўравонликларнинг олдини олиш илгаригидек, Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг эзгу амалларидан бўлиб қолади.
Ҳуқуқбунёд жамиятда қонун барча тартиб ва давлат тараққиётининг асоси ҳисобланади. Шу боис, Тожикистон Халқ Демократик Партияси ҳуқуқий ислоҳот жараёни ва қонунчиликни такомиллаштиришни келгусида ҳам давом эттиради.
Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг сайловолди дастури қисқача мазмуни шундан иборат. Биз келгуси беш йилда, агар Сизларнинг ишончларингизга сазовор бўлсак, парламент ва бошқа давлат органларида фаолиятимизни бошлаб, бу ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Тожикистон Халқ Демократик Партияси партиянинг ягона рўйхати бўйича умумреспублика ягона округидан 27 нафар ўз намояндасини Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига вакилликка кўрсатган. Шунингдек, бизнинг минглаб номзодларимиз Олий Мажлис Намояндалар мажлиси вакиллигига бир мандатли округлар орқали ва мамлакат вилоят, шаҳар, ноҳия, шаҳарча, қишлоқ жамоатлари маҳаллий халқ мажлиси вакиллигига кўрсатилган. Уларнинг барчаси жамиятда обрўли, ўзлари фаолият қиладиган соҳаларда салоҳиятли, ватандўст ва намунали ахлоқ соҳиби бўлган шахслардир.
Биз фақат Тожикистон Халқ Демократик Партиясининг умумреспублика ягона округидан кўрсатилган 27 нафар номзоднинг 11 нафари аёллар, уларнинг барчаси олий маълумотли эканлигини таъкидлаб ўтамиз. Уларнинг орасида 5 нафар фан доктори ва 6 нафар фан номзоди бор. Номзодларнинг аксарияти кўп йиллик раҳбарлик тажрибаси ва замонавий билимлар соҳибидир. Бу рўйхатда хорижий нуфузли олийгоҳларда маълумот ва ихтисос олган кишилар ҳам бор.
Биз сайловолди дастуримизда белгиланган ният ва мақсадларимизни партиямизнинг Раиси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилиги ҳамда ҳидояти билан ва сайланган вакилларимизга таяниб ҳамда мамлакатимиз аҳолисининг юрак қўридан бизга тарафдорлик қилишларидан фойдаланиб, амалга оширмоқчимиз. Сайлаш азиз ватандошларимиз ихтиёрида ва биз уларнинг Тожикистон Халқ Демократик Партияси тарафдорлигига овоз беришларига ишончимиз комил.
С. Фаттоҳзода,
Тожикистон Халқ Демократик Партияси Раиси биринчи ўринбосари.
Ярим тун. Ойсиз осмон. Шаҳарнинг чекка, тор кўчаларидан биридаги Фармон темирчининг дала ҳовлиси. Паст-баланд уйларнинг бирортасида йилт этган ёруғлик кўринмайди. Ичкарида…
Ичкарида қалин похол солиниб, устидан кигиз тўшалган чоққина хона. Икки дўст, икки биродар, болаликдан ошна-оғайни қадрдонлар, жонажон ўртоқлар: Фармонбек ва Саидбек ҳасратлашиб, дардлашганча ёнбошлаб ётардилар.
Муфассал...Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига жорий йилнинг 22 декабрида йўллаган навбатдаги йиллик Паёмини биз педагогик жамоамиз билан биргаликда ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, ундан олам-олам маъно гавҳарларини тердик, десам, ҳеч муболаға бўлмас. Зотан, муҳтарам Президентимиз ўзларининг ҳар йилги Паёмларида халқ
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015