Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Феврал 2015 Кӯришлар: 1814
Печат

 

rogun2Тожикистон Республикаси Ҳукумати энергетик мустақилликка эришиш мақсадида мустақиллик йиллари мобайнида катта ишларни амалга оширмоқда. Мақсад битта – у ҳам бўлса, халқни йил бўйи электр энергияси билан таъминлаш.

Маълумки, собиқ Иттифоқ тарқатилганидан сўнг марказлашган электр тармоқларига уланган 15 республикада бу соҳа таназзулга юз тутди. Буни фақат Тожикистонда эмас, бошқа қўшни республикаларда ҳам кўриш мумкин.

Ва бу ҳол ҳали ҳам давом этаётир.

Замон шиддат билан ўзгариб боряпти. Фан, техника, борингки, ҳамма соҳада ҳам тараққиёт ва ривожланиш олдинлаб кетди.

Давлатимиз сарварининг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Паёмида эслатиб ўтганидек, Энергетика мамлакат иқтисодиёти истиқболли ва муҳим йўналишларидан бири эканлигини ҳисобга олган ҳолда, сўнгги йилларда унинг тараққиёти, жумладан, ишлаб чиқариш қудратлари ҳамда электр узатиш линиялари модернизацияси ва қайта тикланиши учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу эса, юртни обод қилишнинг биринчи галдаги омили ҳисобланади.

Дарҳақиқат, республикамизда ижтимоий-иқтисодий  соҳалардаги ривожланиш ўзининг юқори сатҳига кўтарилди. Президент таъкидлаганидек, барча ишлаб чиқариш соҳаларида рентабилликка эришиш учун четдан эмас, республикамиз ички захираларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Биргина энергетика соҳасида кўплаб ижобий натижаларга эришилгани боис, айни замонда, аҳолига электр энергияси етказиб бериш сифати ва вақти кўпайтирилди.

Хўш, бу соҳада нима ишлар қилинди?

Манбаларда келтирилишича, биргина 2014 йили «Сангтўда-2» ГЭСи иккинчи агрегати ва қудрати 220 мегаватт бўлган «Душанбе-2» иссиқлик-энергия маркази биринчи корпуси ишга туширилди. Бу буюк ишлар натижаси ўлароқ, аҳолига электр энергияси узатиш вақти беш соатдан ўн уч соатгача кўпайтирилди.

Тожикистонда ўз ички имкониятлари – табиий ресурсларидан фойдаланган ҳолда, электр энергияси тақчиллигига чек қўйиш имкониятлари жуда катта эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Бироқ, баъзи бир оммавий ахборот воситаларида тарқатилган «Роғун» ГЭСи ҳақидаги уйдирмалар, маҳоват қилиш санъатидан усталик билан фойдаланиб ёзилган ёлғон-яшиқ бўҳтонлар бу оламшумул гидроиншоот қурилишини бироз кечиктириб, орқага суриб келди. Буни дунёнинг глобал муаммоли масалалари ўлароқ кўрсатишга ҳаракат қилишди. Ва бундай тажовузкорона ҳаракатларга қарамасдан, Роғун ГЭСи лойиҳаси нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан маъқулланди. Аниқроғи, 2014 йилнинг август ойида халқаро ташкилотлар тўрт йиллик тадқиқотларига якун ясаб, Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳасига ижобий хулоса берди.

Жонажон ватанимиз улкан сув захираларига бой мамлакат ҳисобланади. Тожикистонликларнинг миллий бойлиги ҳисобланмиш сув манбалари ва гидроэнергетик имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгамиз. Аслида Роғун ГЭСи қурилишидан нафақат биз – тожикистонликлар, балки Марказий Осиё минтақасида яшовчи барча халқлар ҳам тўла манфаатдордирлар.

Роғун ГЭСи қурилиши, электр энергияси тақчиллиги муаммоларини ҳал этиш, шу йўл орқали устувор иқтисодий тараққиётни таъминлаш, халқ турмуш тарзини яхшилаш учун муҳим рол ўйнаши, шубҳасиздир. Чунки гидроэнергетик иншоотлар энг арзон энергия манбаи ҳисобланиб, мутлақо экологик зиён етказмайди.

Кейин Роғун ГЭСи қурилиши ва ишга туширилиши Марказий Осиё минтақасида Тожикистонга қўшни бўлган мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ҳам катта фойда келтириши аниқ.

Қолаверса, Марказий Осиё халқлари бир-бири билан яхши қўшничиликда яшаб, минг йилликларга бориб тақаладиган қариндошлик ришталарига эга. Бу қондош-жондош миллату элатлар яқин ўтмишда жуда катта эзгу ишларни амалга оширишган. Бўз ва қўриқ ерларга сув чиқариб обод қилганлар. Боғ-роғлар яратганлар. Катта Фарғона канали, Катта Ҳисор каналларини ҳозиргидек қудратли замонавий техникалар воситасида эмас, балки ўзларининг пешона тери, қўл кучи меҳнатлари эвазига қуриб битказганлар. Бу улкан қурилишлар Марказий Осиё халқлари, хусусан, тожик ва ўзбек халқларининг дўстлик, биродарликлари тимсоли сифатида кўз қорачиғидек асраб келинаётир. Ота-боболаримизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига қазилган катта-катта каналлардан ҳозиргача уларнинг авлодлари беминнат фойдаланиб келишаётир.

Роғун ГЭСи, албатта, қурилади. Бу Тожикистонда яшовчи барча халқларнинг улкан  орзусидир. Йигирма биринчи асрда кишиларга ёруғлик, зиё таратиш мақсадида қурилаётган бу оламшумул  иншоот халқлар дўстлиги, биродарлиги тимсоли бўлади, албатта. Қизиғи шундаки, гидроэлектр иншооти ажойиб хусусияти – сув агрегатлардан ўтиб, гидротурбиналарни айлантирмаса электр энергияси ҳосил бўлмайди. Бунда йиғилган сувнинг бир жойда туришидан фойда йўқ. Демак, сув ўз ўзанини ўзгартирмасдан оқаверади. Сувсиз қуриб қолишдан қўрққанлар хавотирга тушмасликлари керак. Ҳа, оққан дарёлар оқаверади. Демак, баъзи бир номақбул мулоҳазаларга, асоссиз иғволарга  ўрин қолмайди. Юқорида таъкидлаганимиздек, халқлар  дўстлигининг ҳосиласи сифатида не-не улкан иншоотлар барпо бўлган.

Марказий Осиёда минглаб асрлар яшаб, умргузаронлик қилиб, улкан ҳашарларда бир-бирига елкадош бўлган биродар халқларимиз Роғун ГЭСи қурилишида ҳам ҳамкорлик қилишса, не ажаб!

 

Эркин Шукур,

 «Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Туркман оғам, хуш галдинг юртимиза

 

Ёхуд Туркманистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги маданият кунлари ҳошиясига битиклар

Тожик-туркман дўстлиги кеча ё сал илгарироқ пайдо бўлган эмас. Бу дўстлик илдизи қадим-қадимлардан сув ичади. Гоҳ у, гоҳ бу томоннинг бир-бириникига ташрифи эса, бу дўстликнинг янада кучайишига сабаб бўлади. Инчунин, куни кеча, аниқроғи, 14-15 октябр кунлари Тожикистонда Туркманистон маданияти кунлари сабабли, 350 нафар туркманистонлик делегациянинг мамлакатимизга ташрифи азалий дўстлик саҳифаларини янада бойитди,

Муфассал...

Олмонлик шифокор Шерхон ТИЛЛАЕВ: Қалбим қўмсар ҳур Ватанни…

Ниҳоят, интиқлик билан кутилган кун етиб келди. Шерхон ака билан учрашувни бугунги кунга қолдирганимнинг боиси, у ҳар гал қишлоққа келганида, аввало, қариндошлару ошна-жўралари билан суҳбат қурарди. Эшитганим чоғ етиб боришим зарур эди, қучоқ очиб кўришадиган одамим бўлса, журналистлик тажрибамдан келиб чиқиб, одамлар гавжумидан қочдим, меҳмоннинг камина билан суҳбат мавзуси бошқача, қишлоқдошлар гурунги эса, ўзгача кечарди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2136971

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8361358
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
565
2809
12343
8326697
9927
99827
8361358

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.121
Бугун: 04-07-2025 05:18:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015