17 феврал куни Хавфсизлик кенгаши раиси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон бошчилигида мамлакат Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда, асосан, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, коррупцияга қарши кураш, ушбу соҳада қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Мажлис ишида Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолари ва аъзолари, Ҳисоб палатаси ва Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги бошқарувчи ҳайъати, ҳуқуқ ҳимояси тузилмалари ва ҳуқуқ-тартиботи органлари раҳбарлари, бошқа бир қатор вазирликлару идоралар раҳбарлари иштирок этишди.
Давлатимиз бошлиғи коррупцияни давлатга қарши хавфли ҳаракат, дея атар экан, бу нохуш ҳодиса давлат нуфузини мамлакат ичкариси ва хорижда ҳам тушириб, давлатдорлик асосларини сустлаштиришини қайд қилди. Шунинг учун, коррупцион жиноятлар билан курашиш иқтисодий хавфсизлик, ва умуман, давлат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим йўлларидан бири эканлиги таъкидланди.
Бу соҳадаги давлат сиёсатини самарали амалга татбиқ этиш учун молиявий тартибни кучайтириш, бюджет маблағларидан унумли ва мақсадли фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик ва коррупцион жиноятларга қарши аёвсиз кураш олиб бориш муҳимлиги қайд қилинди.
Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон коррупцияни терроризм ва экстремизм каби глобал муаммо, деб атар экан, унга қарши аёвсиз кураш эълон қилди.
Бунда асосий эътибор турар жойлар қурилиши учун ерни ноқонуний тақсимлаш ҳамда ногиронлик бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ коррупцион жиноятларга қарши курашни кучайтиришга қаратилди.
Ошкор этилган молиявий зарар жойини тўлдириш учун амалий чораларни кўриш топшириғи берилди. Бундан ташқари, бюджет маблағларини бир моддадан бошқа харажат моддасига ўтказиш ман қилиниши ва бу моддалардан ортиб қолган маблағлар давлат бюджетига қайтарилиши ҳақида топшириқ берилди.
Хавфсизлик кенгаши мажлиси жараёнида, шунингдек, Ҳисоб палатаси, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги ҳамда бошқа тегишли тузилмалар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Ҳисоб палатаси раиси Дилмурод Давлатзоданинг ҳисоботида, хусусан, бу янги ташкил этилган тузилманинг икки йиллик фаолияти давомида 340 тага яқин текширув ўтказилиб, 85 миллион сомонийлик маблағ давлат бюджетига қайтарилгани тўғрисида маълумот берилди. Тожикистон Миллий банкида ўтказилган фақат битта текширувда бу идора марказий аппаратида 15 миллион сомоний ҳажмидаги молиявий зарар ошкор этилди ва давлат бюджетига 10 миллион сомоний киритилди. Ҳисоб палатасининг асосий вазифаси бўлган мамлакат давлат бюджети лойиҳасини текширув режасида бир талай ишлар амалга оширилди.
Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон Миллий банки молиявий фаолияти Ҳисоб палатаси томонидан ҳар йили текшириб турилиши ҳақида топшириқ берди.
Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Абдуфаттоҳ Ғоиб ушбу тузилманинг беш йиллик фаолиятига доир ҳисобот берди. У, хусусан, ушбу давр мобайнида 1 миллиард сомонийга яқин молиявий зарар ошкор этилгани ва шундан қарийб 600 миллион сомонийси қайта тикланганини билдирди. Давлат бошлиғи ошкор этилган молиявий зарарнинг барча маблағлари мазкур тузилмалар банк ҳисобларига эмас, Давлат бюджетига қайтарилиши лозимлигини қайд этди.
Бош прокурор Юсуф Раҳмонов ўзининг ҳисоботида коррупцияга қарши курашда прокуратуранинг роли катта аҳамият касб этишини, бироқ жиддий камчиликлар ҳам кузатилишини таъкидлади.
Бу соҳадаги жиддий камчиликларни ҳисобга олган ҳолда, Давлат бошлиғи Бош прокурор биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, шунингдек, вилоятлар прокурорларини алмаштириш топшириғини берди.
Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода ўтган беш йил орасида қайдга олинган 11 минг 741 коррупцион жиноятдан 4 минг 453 таси ички ишлар органлари томонидан ошкор этилганини таъкидлади.
Мамлакат Президенти Ички ишлар вазирига республика шаҳру ноҳияларида аҳоли билан бевосита учрашувлар ташкил этиб, уларнинг арзу шикоятлари, жумладан, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини тинглаб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун чора-тадбирлар қабул қилишни топширди. «Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш учун биз доим ва бевосита халқ билан алоқада бўлишимиз лозим»,- дея қайд қилинди.
Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитети раиси Маҳмадтоир Зокиров турар жойлар қурилиши учун ернинг ноқонуний тарзда савдо-сотиғи тўғрисида ҳисобот берди.
Энергетика ва сув захиралари вазири Усмонали Усмонзода ҳисоботи пайтида ундан ушбу соҳада беш йил давомида ошкор этилган 88 миллион сомонийлик молиявий зарар тўғрисида сўралди. Таъкидланишича, бу зарарнинг 15 миллион сомонийси фақатгина 2014 йили ошкор этилган.
Транспорт вазири Шерали Ганжалзоданинг ҳисоботида, хусусан, бу соҳада 892 миллион Америка доллари ҳажмидаги 12 та сармоявий лойиҳа амалга оширилаётгани билдирилди. Давлат бошлиғи мазкур лойиҳаларни амалга татбиқ этиш жараёнида маблағлардан мақсадли фойдаланиш ва қурилиш ишлари сифати доимий назорат остида туриши муҳимлигини қайд қилди.
Хавфсизлик кенгаши мажлисида, шунингдек, Маориф ва илм вазири Нуриддин Саид, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Нусратулло Салимзода, Солиқ комитети раиси Нусратулло Давлатзодаларнинг ҳисоботлари ҳам тингланди.
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун Адлия вазири Рустам Шоҳмурод, Миллий хавфсизлик давлат комитети раиси Саймўмин Ятимов, Олий суд раиси Нусратулло Абдуллозода, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Наркотикларни назорат қилиш агентлиги директори Рустам Назарзода ва бошқа тузилмалар раҳбарларига тегишли топшириқлару кўрсатмалар берилди.
«Ховар» ТМАА.
Ўлим… ҳаммамиз – ўлим кишисимиз. Ўлим ёмон эмас, фақат тавба қилмай, ўлиб кетган – ёмон…
Антон Павлович ЧЕХОВ.
Умр – одам боласига ато қилинган улуғ неъмат. Аммо у бир сиқимгина, аянчли даражада қисқа. Инсон зурриётининг туғилиши ва ўлими орасидаги вақт масофаси – умр. Бироқ у фонийдир. Фонийлик – бани башар манглайига битилган
Муфассал...
Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитетининг жорий йил биринчи ярми якуни натижаларига бағишланган матбуот анжумани комитет раисининг биринчи ўринбосари Марҳабо Олимий иштирокида бўлиб ўтди. Миллийлик тарғиботида асосий идора бўлган комитет ходимлари бир хил ранг ва бичимдаги атлас камзулларда келишди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015