Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 15 Январ 2015 Кӯришлар: 2335
Печат

 

rahmon tajikistanИнсоният тарихи турфа ҳодисаларга нақадар бой. Бу кўҳна тарих қатидаги айрим оламшумул воқеалардан ақлингиз шошса, баъзилари дилингизга бир ҳовуч андуҳ ташлаб ўтади. Шунисига имон келтирасизки, одамзот томонидан содир этилган ёвузликлар барибир, ҳар қайси даврда ҳам юракларда нафратлардан бошқа нарса уйғотмаган ва  уйғотмайди ҳам.

Парвардигор бандаларига тинч ва осойишта, ҳалол меҳнат орқали умргузаронлик қилиш ва бир-бирини ноҳақ қатл қилмасликка буюради. Айниқса, одам ўлдириш Исломда жуда қаттиқ қораланган. Бу эса кўҳна дунёнинг энг иллатли томони бўлиб, гуноҳи кабира ҳисобланади.

 

Дарҳақиқат, бировга ризқ-рўз, умр ато қилолмаган киши бировнинг ҳаётига нуқта қўйишга ҳам ҳаққи йўқ.  Шу боисдан ҳам Қуръони Каримда, бошқа дунёвий қонун-қоидаларда ҳам қотиллик учун муайян, қаттиқ  жазолар  белгилаб қўйилгандир.

Айни замонда дунё бўйлаб авж олаётган радикализм, терроризм ва экстремизм мафкураси дунёнинг кўпгина ҳудудларида кенг тарқалиб, чегара билмаётир. Ушбу хавфли таҳдидларнинг пайдо бўлиши ва кенг ёйилишига кўмаклашадиган омилларни аниқлашу бартараф этиш учун биргаликда ҳаракат қилиш лозимлиги бугунги кунда ҳаммага ойнадек аён бўлиб қолди.

Мамлакатимиз  бу борада дунё ҳамжамиятининг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида мустақил, изчил ва ташаббускор сиёсат юритиб келаётгани таҳсинга сазовордир.

Тожикистон элликдан ортиқ нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзосидир. Тожикистон Республикасининг давлат мустақиллигини юздан ортиқ мамлакат тан олган, кўпгина давлатлар билан дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Дунёнинг ўнлаб давлатида мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхоналари (элчихоналар, консулликлар), пойтахтимиз Душанбе шаҳрида эса элликдан ортиқ элчихона ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари фаолият юритиб келмоқда.

Дунёда кечаётган воқеалар ривожини кузатаркансан, ҳозирги пайтда мамлакатимиздаги сиёсий барқарорлик ва миллий хавфсизликка раҳна солиши мумкин бўлган хавф жаҳоннинг турли минтақалари, шу жумладан, Тожикистон атрофида ҳам яққол сезилади.

Давлатимиз сарвари  Эмомали Раҳмон ўзининг ҳар бир чиқишида бугунги дунё бўйлаб юз бераётган мураккаб жараёнлар, глобал ўзгаришлар, жаҳон иқтисодиётида инқироздан кейин кечаётган оғир давр ва зиддиятларнинг кескин тус олаётганлигини алоҳида таъкидлаб келади. 

Мамлакат Президентининг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида давлат ташқи сиёсатини белгилаш мақсадида шундай сатрларни келтиради:

-Тожикистон Республикасининг ташқи сиёсати асосий мақсадлари узоқ муддатли келажакда мамлакат олий манфаатларини ҳимоялаш йўлида устувор ижтимоий-иқтисодий тараққиёт учун  ташқи қулай шароитларни яратиш, миллий хавфсизликни таъминлаш, давлатдорлик рукнларини мустаҳкамлаш, мамлакат фуқаролари ҳуқуқу озодлиги, манфаатлари ва эътиборини ҳимоялаш, давлат позицияларини халқаро майдонда мустаҳкамлашга қаратилган бўлиши лозим. Мамлакат бутун чегаралари бўйлаб барча чегарадош мамлакатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш орқали ишончу хавфсизлик камарини бунёд этиш ташқи сиёсатимиз энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади, бундан буён ҳам шундай бўлиб қолаверади.

Сўнгги йилларда дунё миқёсида кечаётган беқарор вазият, жумладан, Сурия, Ироқ, Украинадаги нотинчликлар баъзи муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Ўтган ҳафта Францияда амалга оширилган хунрезлик дунё аҳлини ларзага солди. Шу муносабат билан дунёнинг турли минтақаларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Жумладан, Прага мусулмонлари «Charlie Hebdo»га ҳужумни қоралаб, намойиш ўтказдилар. «Террорчининг дини йўқ!» «Мен мусулмонман, террорчи эмас!»- дейилган шиорларни тарқатиб, терроризмнинг Исломга тенглаштирилганлигига норозилик билдирдилар.

Худди шундай кайфиятдаги норозилик намойишини дунёнинг турли нуқталарида кўриш мумкин. Шуни унутмаслик керакки, Ислом дини ҳеч қачон бегуноҳнинг қонини тўкишга буюрмаган. Терроризмга нисбатан тожикистонликларнинг позицияси аниқ бўлиб, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон террористик хуружлар ҳақида муносабат билдираркан: «Терроризмнинг ватани, миллати ва мазҳаби бўлмайди»,- деган фикрни ўртага ташлади.

Дунёнинг турли ҳудудларида экстремистик ва террористик кўринишдаги воқеалар тинч ва барқарор ҳаётга жиддий хавфу хатар туғдирмоқда. Диний экстремизмни тарғиб қилиш бундай ташкилотлар сафига террорчиларни жалб қилиш учун мафкуравий восита вазифасини ўтамоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, террорчи ташкилотлар фаолияти, биринчи навбатда, ёш авлодга қаратилгани бежиз эмас.

Тожикистон Республикасининг «Фарзандлар таълим-тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонунининг ҳаётан муҳимлиги турмушимизда ўз тасдиғини топяпти.

Қонунда таъкидлаганидек, ота-оналар фарзандлари тарбиясида масъулиятларини янада оширишаркан, ҳар қандай эксремистик ташкилотларнинг ёшларга нисбатан фаолиятлари амалга ошувига қақшатқич зарба бериши шубҳасиздир.

Хўш, террор нима? Террорист ким? Бундай манфур кимсалар ўз мақсадларини амалга ошириш учун маблағларни қаердан оладилар? Аслида террор сўзининг луғавий маъноси сиёсий душманига нисбатан куч ишлатиш, ўлдириш, қиришдир.

Манбалардан маълум бўлишича, дунёнинг айрим минтақаларида сўнгги йилларда наркотик моддалар ишлаб чиқариш ҳажми тобора ортиб, уларни истеъмол қилиш авж олиб бормоқда.

Наркомафия катта иқтисодий салоҳиятга эга глобал кучга айланмоқда. Шуни сира унутмаслик керакки,  Янги-янги тўқнашув ва низоларнинг пайдо бўлишидан халқаро наркомания жуда катта манфаат кўради.

-Бизнинг ҳисоблашимизча, жаҳоннинг янги тартиби жангу низолар, таҳдид ва зўравонлик, терроризм, сиёсий ва диний экстремизм, сепаратизм, наркотик моддалар контрабандаси ва уюшган трансмиллий жиноятчилик, оммавий йўқ қилиш қуролини тарқатиш каби кўринишлардан тамоман холи бўлиши ва жаҳон ҳамжамиятининг барча мамлакатлари ривожланган, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликларига асосланган бўлиши лозим, деб таъкидлайди Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон.

Давлатимиз бошлиғининг қайд қилишича, терроризмга қарши курашда халқаро ҳамжамият доирасида ҳар томонлама ҳамкорликнинг глобал тизимини яратиш орқалигина амалий натижаларга эришиш мумкин.

Масаланинг яна бир томони халқаро антитеррористик коалиция ҳарбий воситаларини қўшни Афғонистондан чиқариб кетиши билан янги давр бошланади.

Бугун дунёдаги аксарият мамлакатлар ва халқаро экспертлар ҳамжамияти Афғонистон муаммосини ҳал этишнинг ягона йўли – бу жафокаш афғон  дўстлари ва хайрихоҳлари эътибори унинг мурожаатлари ва актуал муаммоларига нисбатан эътиборсиз бўлмасликлари керак ва бу ишда минтақа мамлакатлари ҳам ўзларининг фаол ҳиссаларини қўшмоқлари лозим,- дейди Эмомали Раҳмон.

Шу нуқтаи назардан Тожикистон кўп қиррали ҳамкорликлар натижаси ўлароқ, Афғонистонда автомобил ва темир йўллари, электр қуввати узатиш тизимлари қурилиши ва газ ўтказиш қувурлари ўтказилиши орқали асосли қайта тикланиш улкан ижтимоий-иқтисодий ва геоиқтисодий аҳамият касб этади.

Тожикистоннинг Афғонистон давлати муаммосини ҳал этиш, шу боис вазиятни барқарорлаштиришга кўмаклашиш, минтақадаги тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги ҳаракатлари дунёнинг таниқли экспертлари, жумладан, Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обама томонидан юксак баҳоланиб, олқишига сабаб бўлган эди.

Тожикистон раҳбарининг дунё ва Марказий Осиё минтақасида амалга оширилаётган тинчлик, тенг ҳуқуқлилик ва биродарлик сиёсати дунёнинг етакчи раҳбарлари томонидан эътироф этиб келинади.

Терроризм ва диний экстремизм тараққиёт ва ватан ободлиги йўлидаги ғов эканлигини яхши тушунган тожикистонликлар ватани, миллати ва мазҳаби бўлмаган террористлар хунрезликларига қарши азалдан норозилик  билдиришган. Минбаъд бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади.

 

Эркин Шукур,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Темурмалик ва Данғара ноҳияларида

 

1 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Темурмалик ноҳиясига ташриф буюрди.

Республиканинг бу аграр ноҳиясида Давлат бошлиғи Бобоюнус номли қишлоқ жамоатининг Гулобод мавзесида чорва озуқасини ўриш ва захира қилиш бўйича семинар-йиғилишда қатнашди.

Муфассал...

Ота – бошпана, она – парвона

 

Мен бу воқеани йўлда эшитдим. Машина бир маромда тебраниб борарди. Соат саккиздан ўтибди-ю ҳали ҳам атроф қоронғи. Йўловчилар бўйинларини ичига тортиб, жунжикиб ўтиришибди. Кўплари ўзларини ухлаганга солишган. Фақат орқадаги икки йигит гаплашиб кетяпти. Автобус Навобод довонига  чиқиб олгач, атроф ёришди. Ёнимда ўтирган чолнинг юзини яхши кўра бошладим. Иккаламиз ҳам бараварига бир-биримизга қарадик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2144336

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8390721
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2805
5181
20557
8349015
39290
99827
8390721

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.14
Бугун: 11-07-2025 17:13:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015