Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 1926
Печат

 

j amirshoev 201714 июл куни Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи шахс "Ховар" Тожикистон миллий ахборот агентлигининг идорасига келиб, наҳзатчилар домига қандай тушгани, Европа мамлакатларидан бошпана сўраш расмий талабидан воз кечгани ва жонига жиддий таҳдидлар бўлишига қарамасдан, Ватанга қайтгани ҳақида ҳикоя қилиш ниятида эканлигини айтди. Агентлик мухбири у билан суҳбат уюштирди.

"Ховар" ТМАА: Полша давлатига бориб, бошпана масаласида расмий талабнома беришингизга нима сабаб бўлди?

Ж.Амиршоев: Аввалига ўзимни таништирсам: мен  Жомий Амиршоев, Душанбе шаҳрининг Буни Ҳисорак маҳалласида истиқомат қиламан. Тожикистон Жисмоний тарбия институтини тугатиб, олий маълумот эгаси бўлганман. Оилали, уч нафар фарзандим бор.

2013 йилдан буён оилам билан Москва шаҳрида истиқомат қилар ва Туркиянинг "Ренессанс" компаниясида фаолият юритардим. Компания кўп қаватли бинолар ва хизмат кўрсатиш марказлари қуриш билан шуғулланади.

Айтишим керакки, бир мунча вақтдан буён умуртқа поғона чурраси дардидан қаттиқ азоб чекиб келаяпман. Бир куни қаршимда бир киши ҳозир бўлиб, ҳол-ҳавол сўради. Бел оғриғи туфайли иш жойидан озод этилганимни унга айтганимда, табобат учун Европага боришимни тавсия берди. -Касалхоналарда табобат бепул бўлиб, шунингдек, даволанганингдан кейин бир соатда 3 евро тўлайдиган иш жойини топишинг ҳам мумкин,- деди.

Номи Баҳром бўлган янги танишим ушбу ваъдалар билан Маҳмадзариф номли кишининг телефон рақамларини берди. Маҳмадзариф ҳам телефон орқали суҳбатда даволаниш бепул эканлиги ва иш жойи кўплигини тасдиқлади.

Шундан кейин, у мени Санкт-Петербург шаҳрига Зафар номли кишининг ҳузурига жўнатди. Зафар менга беш кунлик виза тайёрлаб, сўнгра машинаси билан Литвага олиб борди. Литвада мени Фаррух исмли киши кутиб олиб, катта ваъдалар билан Полшага жўнатди.

Сўнгра Фаррух Муҳиддин Кабирийнинг жияни эканлигини, бошпана сўраган муҳожирлар учун Полшага келиш чақирув қоғозини жўнатишини англадим. Бу шахслар -   Маҳмадзариф, Фаррух, Зафар муҳожирлар орасида ташвиқот-тарғибот ишларини олиб боришиб, кўп ваъдалар билан уларни Европа мамлакатларига мурожаат қилиш, бошпана сўраш ва наҳзатчилар сафига аъзо бўлишга чорлашаркан. Бу ишлари билан улар ҳам раҳбарлари топшириқларини ижро этишади ва ҳам яхшигина даромадга эга бўлишади. Масалан, мендан 600 Америка доллари талаб қилиб олишди.  Аммо менинг Полшага боришдан мақсадим  даволаниш ва аниқ бир иш билан шуғулланишдан иборат эди. Мухолифлар ва айирмачилар домига тушиб қолганимни кейин англаб етдим.

"Ховар" ТМАА: Наҳзатчилар домига тушганингизни қачон англадингиз?

Ж.Амиршоев: Литвада меҳмонхонада эканлигимизда, Фаррух  - М. Кабирийнинг жияни мен билан суҳбатлашди. Аммо илк суҳбат асносида менга чақирув қоғозини қайси мақсадда жўнатганини ошкор айтмади. Бир беғараз киши сифатида менга ёрдам беришни истаяпти, деб ўйладим. Фаррух автобус орқали мени Полшага кузатди. Полшада мени шу пайтгача фақат телефон орқали гаплашган Маҳмадзариф кутиб олди. Сўнгра биз раис деб атайдиган бир кишининг уйига бордик.  "Раис"нинг уйида эканлигимизда, Меҳроб деган ёш йигит хонага кириб, диск тайёр бўлгани ҳақида хабар берди. Бу пайтга келиб менда янги "таниш"ларимнинг ўзларини тутишларидан шубҳа пайдо бўлгани сабабли, "Қайси дисклар тайёрланди? Сизнинг ниятингиз нима?"- деб сўрадим. Бунга жавобан улар Тожикистон Ҳукуматига қарши кураш олиб боришимиз ва Тожикистонда давлат тўнтаришини амалга оширишга тайёргарлик кўришимизни айтишди.

Мен ўша кунгача Полшада мамлакатимизда фаолияти тақиқланган исломий наҳзат партияси аъзо ва тарафдорлари жойлашиб, ёлғону фирибгарлик йўли орқали меҳнат муҳожирларини жалб этиш билан шуғулланишларини билмасдим.

"Ховар" ТМАА: Кейин…  кейин нима воқеалар рўй берди?

Ж. Амиршоев:  Ўн кун мобайнида Варшава шаҳридаги Денбак лагерида бўлдим. Ўша ерда бошпана олиш учун ариза топширдим. Икки кеча-кундуз Маҳмадзарифнинг ижара уйида турдим. Сўнгра бизни Варшава шаҳридан 450 километр узоқда жойлашган Гданск шаҳрига жўнатишди. Менга бу шаҳарга етгунча Меҳроб ҳамроҳлик қилди. Гданск шаҳрига етиб келганимда, бу ерда ҳам Тожикистон Республикаси давлати ва Ҳукуматига қарши тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бораётган бир гуруҳни кўрдим.

Улардан бирининг номи - Амирҳамза (Туркияда юрган Бобожон Қаюмовнинг укаси). Шунингдек, "Жамоати таблиғ"нинг издоши бўлган Амиршо номли бошқа бири Тожикистон номини қоралаш ва унинг шаънига туҳмат қилиш билан машғул.

Бу орада сукут сақлаб ўтириш табиатига эга бўлмаганлигим учун суҳбатларда уларнинг ақидаларига қарши эканлигимни рўй-рост ва ошкор изҳор қилдим.

Жумладан, уларга: -Сизларнинг халқ орасига фитна солиш, иғвогарлик қилишга ҳуқуқингиз йўқ, чунки комил тушунчага эга бўлмаган ёшлар сизларнинг ёлғон ақидаларингизга берилишлари мумкин,- дедим.

Шундан кейин, поезд бепул бўлгани сабабли, жума куни намоз ўқиш учун бошқа шаҳарга бордик. Жума намози ўқилганидан кейин, Маҳмадсаид Ризоий номли киши мени ёнига чорлаб: -Маҳмадзарифга ким бўласан?- деб сўради.

-Маҳмадзариф билан бирон қариндошлик ва таниш-билишлик алоқам йўқ,- деб жавоб бердим.

Кейин ёнимга бошқаси келиб шундай деди: -Маҳмадзариф Россияга қўнғироқ қилибди ва сиз жўнатган киши биродарлар орасида обрўйимни пасайтириб, мени шарманда қилди, - дебди.

Мен ўз навбатида Маҳмадзарифдан сенинг мендан шарманда бўлишинг боиси нимада, деб сўрадим. У ҳамроҳлари унга шундай деганини айтди: -Сен Ҳукуматнинг бир одамини олиб келиб, орамизга ташлабсан. Агар бу одамнинг чорасини кўрмасак ва уни орадан кўтармасак, ишимиз олға силжимайди. Чунки, ишларимизнинг барча сирини унга ошкор қилдик.

 "Ховар" ТМАА: Сиз бошпана сўраш расмий талабидан воз кечишга қачон қарор қилдингиз?

Ж. Амиршоев: Мен аввалига бу таҳдидларга аҳамият бермадим. Полшада эканлигимга бир ҳафта бўлганида, Германиядан Муҳиддин Кабирий ва Туркиядан Бобожон Қаюмов келиб, мажлис ўтказишди. Ушбу мажлисда Муҳиддин Кабирий давлат тўнтариши ва Тожикистон Ҳукуматига қарши кураш борасида сўз юритиб, Қатарда юрган устози Юсуф Қарзовийнинг маслаҳату машварати ва кўрсатмасига биноан, улар аввал тайёргарлик кўришлари, Тожикистонга иттифоқдош бўлган бошқа мамлакатлар билан маслаҳатлашиш ва кейингина давлат тўнтаришига қўл уриш зарурлигини айтди. Бу гапларни эшитганимда, мамлакатдан кетганим ва бошпана сўраб мурожаат қилганимдан пушаймон бўлдим. Тегишли идорага мурожаат қилиб, Тожикистонга қайтишни исташимни айтдим. Бу орада Маҳмадзариф менга қўнғироқ қилиб: -Фалон жойга келгин, мажлисимиз бор ва сени бу ердаги одамлар билан таништираман,- деди. Мени жисман йўқотиш тўғрисидаги мақсадларидан огоҳ бўлганим боис, у ерга бормадим. Мурожаат қилиб, бошпана сўраш талабимдан воз кечганим ва Тожикистонга қайтишни исташимни айтдим. Полшаликлар ўз вақтида, мени тушунишди ва Лелин номли алоҳида лагерга жойлаштиришди. Ўша лагердан ҳужжатларимни олиб, Россияга қайтишим учун имконият беришди. Россияга келганимда, аввал рафиқам ва фарзандларимни олиб, эртаси куни саҳарда Душанбега қайтдим.

"Ховар" ТМАА: Нима учун суҳбатлашиш мақсадида мурожаат қилдингиз? Умуман, мақсадингиз нима?

Ж. Амиршоев: Оммавий ахборот воситалари орқали Россияда ишлаётган ёшларга мурожаат қилиб, Полшадан туриб Европа мамлакатларига бошпана сўраб мурожаат этишга чорлаётган шахсларнинг ёлғон ва найранглари домига тушмасликларини сўрашни истайман.

Улар фақат ўз нафслари ва манфаатлари учун бизу сиз, муҳожирлардан фойдаланишни исташади. Улар Ватан, Тожикистонга нисбатан заррача меҳру муҳаббатга эга эмаслар, балки обод, хавфсиз ва осойишта Тожикистонимизда нотинчликлар ва тартибсизликлар, жанг содир бўлиб, қон тўкилишини исташади. Мен бу гапларни ўз қулоқларим билан эшитдим ва норозилик билдирганимда, жонимга таҳдид қилишди. Агар Москвадан рафиқам ва фарзандларимни олиб қайтмаганимда, улар ўша ерда ҳам оиламга нисбатан зўравонлик қилишлари мумкин эди. Яна бир марта ёшларга мурожаат қилиб, наҳзатчиларнинг фисқу фужурларидан узоқроқ юришлари зарурлигини айтаман.

 Акрам САНГЗОДА,

"Ховар" ТМАА мухбири.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Қадим Самарқанд сари фараҳбахш парвоз

 

Куни кеча, аниқроғи, 28 июл тонгида Ватанимиз пойтахти сўлим Душанбе шаҳридан Ўзбекистоннинг қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳри - Самарқандга узоқ йиллик танаффусдан сўнг, яна самолёт парвоз қилди.

Қадим Самарқанд сари фараҳбахш парвоз халқларимизга яна бир олам қувонч бағишлади.

Муфассал...

Парвиз Шаҳчароғий: - Тожикистонда ҳам «тақия» қилишларига йўл қўйманг!

 

ёки нега улар наздида ҳижоб байроқ кабидир?

Таниқли журналист Бахтиёр Ҳамдамнинг маърифатли ва ҳур фикрли шахс, Канада фуқароси жаноб Парвиз Шаҳчароғий билан сиёсат ва дин, бузғунчилик илдизларининг пайдо бўлиши, мутаассибликнинг халқ онгидан жой олиши каби масалалар атрофида уюштирган суҳбатини сиз, азиз муштарийлар, эътиборига ҳавола қилмоқдамиз.

-Жаноб Парвиз Шаҳчароғий, Тожикистон Республикасига хуш келибсиз. Дастлаб Тожикистон ҳақидаги таассуротларингизни билмоқчиман. Эсимда, бундан ўн йил олдин

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991039

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478558
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4486
4027
22171
7426653
100202
114875
7478558

Сизнинг IPнгиз: 18.224.59.107
Бугун: 23-11-2024 17:43:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015