Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Май 2014 Кӯришлар: 2374
Печат

РАНГЛИ ИНҚИЛОБНИНГ НОХУШ ОҚИБАТЛАРИУкраинада тартибсизликлар бошланганига уч ойдан ортиқ муддат ӯтаяпти. Аввалига тинч намойиш сифатида бошланган норозиликлар, оқибатда фожиага олиб келганлигига дунё аҳолиси гувоҳ бӯлиб турибди. Қонли тӯқнашувлар натижасида саксонга яқин инсон ҳалок бӯлганлиги ҳамда Украина бӯйлаб бошбошдоқликлар юзага келганлиги оқибатида Президент Виктор Януковичнинг мамлакатни тарк этганлиги бу ерда том маънода ҳокимиятсизликка олиб келди.

Бир гуруҳ экстремистлар «Майдон»да тӯпланган издиҳом таъсирида ҳокимият тепасига келди. Лекин, афсуски, ғалаёнлар ҳамон давом этмоқда. Илгари фақатгина Украина пойтахти Киев шаҳрини қамраб олган исён тӯлқини энди бутун мамлакат бӯйлаб кенг ёйилди. Ҳатто, бу исённинг салбий таъсири Украинага қӯшни бӯлган юртларга ҳам ӯтмоқда.

Украинадаги ҳокимиятсизлик, тартибсизликлар ва ӯзларини мутлақ ҳоким ҳисоблаётган радикалларнинг бедодликлари бутун украин халқини ғазабга келтирди. Айниқса, мамлакатнинг шарқий ҳудудида истиқомат қиладиган аҳоли Киевда ноқонуний тарзда ҳокимият тепасига келган бир гуруҳ экстремистларга бӯйсунишдан бош тортмоқда. Бу эса иқтисодиёти фалаж ҳолатга келган Украинага парчаланиб кетиш хавфини туғдираётганлиги табиий.

Албатта, дунёнинг қудратли давлатлари ва халқаро ташкилотлар Украинадаги ҳодисаларга ӯз муносабатларини билдиришмоқда. Ӯтган ҳафта охирида Украина таркибидаги Қрим автоном республикаси бошлиқлари қӯшни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиндан бу ерда яшаётган рус миллатига мансуб аҳолини ҳимоя қилиш ҳамда молиявий жиҳатдан қӯллаб-қувватлашни сӯраб мурожаат қилишди.

Шанба куни РФ Президенти Владимир Путин Россия Федерацияси Давлат Думасининг юқори палатаси – Федерал Советига Украина ҳудудида барқарорлик таъминлангунча Россия ҳарбий кучларидан фойдаланишга розилик беришларини сӯраб мурожаат билан чиқди…

Якшанба куни РФ Президенти Владимир Путин БМТ бош котиби Пан Ги Мун, АҚШ Президенти Барак Обама, Франция Президенти Франсуа Олланд ҳамда Германия канцлери Ангела Меркеллар билан телефон орқали сӯзлашиб, Украинада юзага келган вазиятни кенг таҳлил қилишди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши эса Украинадаги вазиятни тинч йӯл билан ҳал қилиш керак, деган хулосага келди.

Оммавий ахборот воситаларидан Украинадаги вазият барчага маълум. Бу ерда бир нарсага тӯхталиб ӯтишни истардик: айрим сиёсатчилар Украинада тинчликни барқарорлаштиришда ҳаёт синовидан ӯтиб, ӯзини оқлаган «тожик модели»дан фойдаланишни таклиф қилишмоқда. Биз мамлакатимиз бир неча фуқароларининг худди ана шу масаладаги фикрларини билдик.

 

Азиз РАҲМОНҚУЛОВ, меҳнат фахрийси, нафақахӯр, Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳияси:

-Дарҳақиқат, ҳеч қачон уруш-низолар тараққиётга олиб келган эмас. Албатта, тарихда озодлик учун курашда зафарларга эришган ҳолатлар кӯп қайд қилинган. Лекин, Украинадаги бугунги ҳолат фақатгина ҳокимият тепасига келиш учун кураш. Демократик йӯл билан ҳокимият тепасига кела олмаган бир гуруҳ экстремистлар бунга қон тӯкиш орқали эришди. Мен ҳеч қачон Украина Президенти Виктор Януковичнинг амалларини оқлай олмайман. Ихтиёрида бутун бошли Армия, кучга эга тизимлар бӯла туриб, бир гуруҳ экстремистлар тазйиқи остида халқни айро йӯлда қолдириб, қочиб кетишга унинг маънавий ҳаққи йӯқ эди. Зиммасидаги масъулият ҳам унга бундай ҳуқуқ бермаганди. Лекин Украинада ҳокимият тагидан емирилганлиги маълум бӯлди.

Тарихда шахсиятларнинг ӯз ӯрни бӯлади. Улар юз бераётган воқеа-ҳодисаларга таъсир ӯтказибгина қолмай, балки уларнинг шахсияти воқеа-ҳодисаларни ижобий йӯналишларга бура олади ҳам. Тожикистон халқи мамлакатимиз Президенти Эмомали Раҳмоннинг жасоратини ҳеч қачон унутмайди. Ӯша даҳшатларга қоришиқ йилларда халқни бирлаштириш, мамлакатда тинчлик ӯрнатиш учун, дарҳақиқат, инсоний жасорат, оқил сиёсат, одиллик ва халқига муҳаббату садоқат лозим эди. Ва ана шу фазилатларни ӯзида мужассамлаштирган Эмомали Раҳмон тожикистонликларни ва Тожикистонни ҳалокатдан сақлаб қолди. Сақлаб қолдигина эмас, балки уларни саодатли келажакка бошлади. Юртимиз сарварининг бу фидойилигига, аллақачон, жаҳон ҳамжамияти баҳо бериб улгурди.

Менимча, Украина халқи соғлом фикрли, садоқатли, фидойи ва халқи учун жонкуяр пешво атрофида бирлашмоғи керак. Акс ҳолда, у ердаги беқарорликлар узоқ давом этиши мумкин…

 

Раҳматжон ШОЙИМҚУЛОВ, «Паёми Спитамен» газетаси махсус мухбири:

-Дарҳақиқат, араб давлатларидан бутун жаҳонга тарқалган «рангли инқилоб»лардан бирортаси ҳали яхшилик билан тугагани йӯқлигига барчамиз гувоҳмиз. Қолаверса, бундай «инқилоб»лар четдан туриб ташкил қилинганлиги, у ташкил этилаётган ҳудудда тинчликни издан чиқаришга қаратилганлигини ҳар бир соғлом фикрли кишилар жуда яхши англаб етадилар. Афсуски, сиёсат оламида анчайин ғализ бӯлган бундай амал кӯплаб халқларни кулфат сари етакламоқда. Ироқ, Ливия, Босния ва Герцеговина, Миср… Ҳа, бу юртларда юз берган ҳодисалар - башарият фожиаси.

Украинада тинчликка эришувнинг «тожик модели»ни қӯллаш жудаям кӯнгилдагидек бӯларди. Зудлик билан зӯравонликлар олди олиниб, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида миллий келишувга эришиш украин халқини парчаланишдан сақлаб қолган бӯларди. Украинада юзага келган вазият истиқлолиятнинг дастлабки йиллари тожик халқи бошига келган кулфатга жуда-жуда ӯхшаб кетади. Кимлардир ҳокимият учун талашади, халқ эса азият чекади. Иқтисодиёт издан чиқади, ижтимоий ҳаёт оқсайди, тараққиёт орқага сурилади. Лекин Украинада тинчликни барқарорлаштириш «тожик модели»ни қӯллашда асосий фактор етишмайди, менимча. Яъни Тожикистонни фалокат жари ёқасидан халқимизнинг фидойи фарзанди Эмомали Раҳмоннинг жасорати қайтарганди. Бевосита Эмомали Раҳмон халқни бирлаштирди, ӯзаро кечиримли бӯлишга даъват этди, бу йӯналишда ӯзи намуна бӯлди. Миллий авф эълон қилди. Ӯша 90-йиллардаги сиёсий беқарор вазиятда энг оловли нуқталарга бориб бӯлса-да, азиз Тожикистонимизнинг ёрқин келажаги учун фидойилик кӯрсатди. Юртимиз бошлиғининг жасорати бизларни саодатли кунларга бошлаганлиги тарих саҳифаларида битилди.

Афсуски, бугунги кунда Украинада халқи учун жонини фидо қиладиган жасур пешвонинг ӯзи йӯқ. Украина Президенти Виктор Януковичнинг бир гуруҳ экстремистлар амалидан довдираб қолиб, халқини, юртини, Ватанини ташлаб қочганлиги унда бундай жасоратнинг ӯзи йӯқ эканлигини кӯрсатади. Бежизга Украина халқи умид кӯзларини Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга тиккан эмас…

 

Ҳайдарали ДАВЛАТОВ, ӯқитувчи, Темурмалик ноҳияси:

-Украинада юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Айниқса, бу давлатнинг Россия Федерацияси билан қӯшни эканлиги, бу мамлакатлар ӯртасида яқин 2 минг километрлик чегара борлиги биз – тожикистонликларни ҳам ташвишга солаётганлиги рост. Қолаверса, биз – тожикистонликлар сиёсий тортишувлар нималарга олиб келишини ӯз кӯзимиз билан кӯрдик. Шунинг учун ҳам Украинадаги вазиятга ҳеч ким бефарқ бӯлмаслиги керак, деб ӯйлайман. Халқаро ташкилотлар, жаҳоннинг тараққий этган давлатлари бир аниқ хулосага келмаса, Украина республикасига парчаланиб кетиш хавфи таҳдид солади. Украинада Виктор Януковичга етишмаган жасорат туфайли юзага келган сиёсий инқироз Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг масалага оқилона ёндашиши туфайли ӯз ечимини топиши мумкин. Акс ҳолда...

Албатта, юртимизда юз берган фуқаролик урушидан сӯнг тинчликка эришганлигимиз нафақат Украина учун, балки жаҳоннинг барча оловли нуқталари учун ибрат дарси вазифасини ӯтай олади, деб ӯйлайман…

Дӯстназар ХУДОЙБЕРДИЕВ, Душанбе шаҳридаги Педагогика олийгоҳи 1-курс талабаси:

-Мен азиз Тожикистонимизда истиқлолият қӯлга киритилгандан кейин туғилганман. Дастлабки тикланиш йилларида, дарҳақиқат, ҳали ёш бола бӯлганман. Лекин ӯтган асрнинг 90-йилларида юртимизда юз берган тартибсизликларни ота-онам, боболарим ҳикояларидан, китоб ва газеталардаги битиклардан анчайин чуқур ӯрганганман.

Олийгоҳ студенти сифатида халқаро миқёсда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни муттасил кузатиб бораман. Телевидениедаги кӯрсатувлар, замонавий технология ютуғи – интернет бунинг учун кенг имконият туғдиради. Биз талабалар учун соҳибистиқлол юртимизда кенг имкониятлар яратилган. Биргина Тожикистон Миллий кутубхонасида яратилган шароитлар ҳақида соатлаб сӯзлаш мумкин. Демак, биз ёшлар ҳаёт билан ҳамқадам бӯлишимиз учун барча шароитлар етарли.

Интернетда тарқатилаётган хабарлар ҳамда телевидениедаги кӯрсатувлардан маълум бӯлишича, Украина иқтисодиёти фалаж ҳолатда. Яқинда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Украина ҳудудида тинчлик барқарорлашгунча Россия ҳарбий кучларидан фойдаланиш ҳақидаги таклифи янграши билан, Украинадаги ҳозирги ҳукумат бошлиғи Александр Турчиновнинг Украина ҳарбий кучларини жанговар ҳолатга келтириш ҳақидаги буйруғини эшитдим. Ҳайрон бӯламан: иқтисодиёти фалаж ҳолатда бӯлган, хорижий давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан молиявий ёрдам сӯраётган мамлакатнинг ҳарбий кучларини қайси маблағ ҳисобига жанговар ҳолатга келтириш мумкин экан?

Украинадаги сиёсий вазиятни барқарор ҳолатга келтириш учун «тожик модели»дан фойдаланиш хусусида тажрибали сиёсатчиларнинг фикрига таяниш лозим. Балки, бу моделнинг Украинанинг ӯзига хос жиҳатларини ҳисобга олиб, у ерда ҳам миллий келишув ҳокимияти тузса бӯлар. Ҳар ҳолда, биз билан дӯст ҳамда стратегик ҳамкор Украина республикасида тезроқ тинчлик барқарор бӯлгани яхши…

Ҳа, Тожикистон билан дӯст ҳамда стратегик ҳамкор Украина республикасидаги сиёсий инқироз ҳамон ӯз ечимини топа олмаяпти. Бу ерда ҳокимиятсизлик, тартибсизлик, қурол кучи билан бировларга зуғум ӯтказиш ҳоллари кӯзга ташланмоқда. Лекин, биз сиёсий ҳушёрликни қӯлдан бермаслигимиз лозим. Дунёнинг кӯплаб гӯшаларида юз бераётган бошбошдоқликлар, бемаъни сиёсий тортишувлар ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаслигини унутмаслигимиз, юртимизда ӯрнатилган тинчликни қадрламоғимиз лозим. Уларнинг ҳар бири биз учун сабоқ бӯлиши керак. Бошқача бӯлиши мумкин эмас.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози»

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ҚАЛДИРҒОЧОЙ, КЕЛ, БИТАЙИН ҚАНОТИНГГА БАЙТ…

 

Ижод аҳли орасида Султон Чори тахаллуси билан танилган Нодирсултон Махатов бетакрор овози, нафис шеърияти билан ўз ўрни, мақомига эга. Султон Чори шеърлари дарё каби тўлқинланиб, кишини ҳайратга солади. Шунинг учун ҳам, унинг шеърларини қайта-қайта ўқигингиз келаверади. Шоир шеърлари кўнгилларга қуйилиб, руҳиятга олам-олам қувонч, соф туйғу, орзу бағишлай олишига шубҳа йўқ.

Муфассал...

ДЎСТУ ЁРИНГДАН АЙРИЛМА, ДАВРУ ДАВРОНИМ, ДЕЯ…

 

Орифжон Ғафуров Суғд вилояти, Спитамен ноҳиясининг Андарсой қишлоғида таваллуд топган. Дастлаб Хўжанд, сўнгра Тошкент Давлат дорилфунунларини тамомлаган. Иш фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаган Орифжон кейинчалик "Ленинобод Ҳақиқати" газетасида мухбир, бўлим мудири, вилоят радиосида муҳаррирлик вазифаларида ишлаган. Шоирнинг "Умр сўқмоқларидаги ўйлар" тўплами ҳамда "Ҳаёт уммонидан томчилар"

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991217

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478952
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4880
4027
22565
7426653
100596
114875
7478952

Сизнинг IPнгиз: 18.116.89.8
Бугун: 23-11-2024 17:59:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015