Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 19 Май 2014 Кӯришлар: 1885
Печат

ЮКСАКЛИКНИ ЗАБТ ЭТИШ ИБТИДОСИДавлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг раҳбарлик фаолиятини шартли равишда тӯрт даврга бӯладиган бӯлсак, 1992-1997 йилларни «Давлат ва миллатни ҳалокат гирдобидан сақлаш» даври, 1998-2000 йилларни – «Тинчлик ва устуворликни мустаҳкамлаш» даври, 2001-2006 йилларни – «Яратувчилик ва ободонлаштириш» даври деб атасак, унда 2007-2013 йилларни «Чӯққиларни забт этиш ибтидоси» даври, деб аташимиз мумкин бӯлади. Тожикистон давлати тикланиши энг янги даври 2006 йилнинг 6 ноябрида бошланди.

             Ӯша куни Эмомали Раҳмон сайловчиларнинг 80 фоиз овоз билан қӯллаб-қувватлаши орқали тинч, озод, шаффоф фазода келгуси 7 йилга қайтадан Тожикистон Республикаси Президенти этиб сайланди ва мамлакатда янги тарихий давр бошланди, бу даврни улкан тӯсиқларни ёриб ӯтиш ёки чӯққиларни забт этиш даври, деб аташ мумкин.

Тожикистон халқи томонидан турмушнинг янги даража-ю сифатига эришиш учун бартараф ва забт этилиши лозим барча қийин тӯсиқлар ҳамда юксак чӯққилар мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг 2006 йилнинг 18 ноябрида тантанали қасамёд қабул қилган куни аниқ қилиб ифода этилган эди.

«Аллоҳнинг муқаддас номи, онам оқ сути, ота ва оналар дуолари, катта ва кичикнинг дастурхони нону тузи, Ватан муқаддас сув ва замини билан тожик давлати ва миллати бугунги куни ҳамда эртанги тақдири учун барча масъулиятни ӯз зиммамга оламан, дея қасамёд қиламан.

Севимли мамлакат етти миллион фарзанди ҳаёти билан қасамёд қиламан, бутун борлиғим, тажрибам ва иродамни мустақил Тожикистонга бағишлайман».

Ӯша куни мамлакат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг юрак тубидан янграган ушбу самимий, амалий ва илҳомлантирувчи қасамёди Тожикистоннинг ҳар бир фуқароси қалбига йӯл топди ва уларнинг юртимиз порлоқ келажагига бӯлган умид ва ишончини мустаҳкамлади.

Мустақил Тожикистон 15 йиллик давлат тарихи тӯғрисида эслатиб ӯтаркан, Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон: «Ушбу давр давомида биз нафақат фуқаролар тинчини бузгувчи оловни ӯчирдик, балки халқимиз жипслашувини таъминладик, мустақил давлат ва давлатчилик пойдеворини қӯйдик, тарих олдидаги масъулиятимизни ҳис қилган ҳолда миллий тинчлик, келишув ва енгилмас бирлик ӯрнатдик, халқаро ҳамжамиятда муносиб ӯрин эгалладик», дея таъкидлади.

Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг мамлакат аҳолиси турмуш тарзи даража-ю сифатини янги даврнинг келажак етти йилида (2007-2013 йиллар) юксалтиришга йӯналтирилган учта стратегик мақсадлари сифатида энергетик мустақиллик, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатни коммуникацион берк кӯчадан чиқариш, дея белгиланди.

Шу билан бир қаторда давлатчиликнинг янги жараёндаги биринчи даражали вазифалари сифатида қуйидагилар санаб ӯтилди: саноатнинг, айниқса, енгил, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати, инвестицион фаолият, кичик ва ӯрта тадбиркорликни ривожлантириш, солиқ-бюджет ва молия-қарз сиёсатини мукаммаллаштириш, давлат хизматчилигини касбий ташкил этиш йӯли билан давлатни бошқариш ислоҳотини давом эттириш, иқтисодиётнинг янги структурасини мукаммаллаштириш, касбий омилкорлик асосида кадрларни танлаш, турли органларда вазифаларнинг такрорланишини бартараф этиш, марказий ва маҳаллий давлат органлари фаолиятлари самарадорлигини ошириш ва шаффофлигини таъминлаш, коррупция ва порахӯрликка қарши курашни кучайтириш.

Мамлакат ташқи сиёсати истиқболини Эмомали Раҳмон қуйидаги сӯзлар билан белгилаб берди: «Яратувчилик энг янги тарихий даврида биз ӯзимизнинг «очиқ эшиклар» дастурий сиёсатимизни давом эттирамиз. Унинг асосий мазмуни жаҳоннинг барча мамлакатлари билан ӯзаро манфаатли ва беғараз ҳамкорлик ҳисобланади».

Ҳеч қанча вақт ӯтмасдан, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон томонидан ушбу даврга аниқлаб берилган вазифаларни бажариш бошланди.

2006 йилнинг 30 ноябр куни, аллақачон, Тожикистон Республикаси Ҳукумати янги таркиби ташкил этилди. Янги таркибда вазирлик, давлат комитетлари ва бошқа марказий идоралар сони 25 тадан 17 тага қисқартирилди, яъни бошқариш органлари фаолияти шаффоф тизимини шакллантириш, бюджет маблағларини тежаш ва улардан самарали фойдаланиш, Тожикистон Республикасининг устувор иқтисодий, ижтимоий-маданий ривожланишини таъминлаш каби давлатни бошқариш ислоҳоти бӯйича белгиланган янги мақсадларга мувофиқ эди. Шундай қилиб, давлат ҳокимияти марказий ижроия органи жиддий равишда қисқартирилди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон Тожикистон янги Ҳукумати биринчи мажлисида яна бир бор ӯзининг содиқлиги тӯғрисидаги қасамёдини эслатиб ӯтди ҳамда у фақатгина Президентнинг қасамёди эмас, балки унинг билан мамлакат Ҳукумати таркибида ва давлат ижроия ҳокимияти барча зиналарида фаолият юритаётган ҳар бир кишининг қасамёди ҳамдир, дея таъкидлади. Давлат бошлиғи: «Стратегик вазифаларни бажариш доимий ва фидойиларча меҳнатни талаб этади», дея таъкидлади.

2006 йилнинг 15 декабрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида «Сангтӯда-1» ГЭСи тӯғони қурилиши бошланди.

Ушбу унутилмас воқеа Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон ва мамлакат Ҳукуматининг янги тарихий давр вазифасини амалга оширишдаги илк устувор қадами бӯлди. Ушбу қувончли воқеалар мустақил Тожикистон энг янги тарихида яратиш ва ободонлаштириш жараёнини бошлади.

 

ЭНЕРГЕТИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

«Сангтӯда-1» ГЭСи биринчи турбинаси 2008 йилнинг 20 январ куни, яъни қурилиш бошланганидан бир йилу бир ойдан сӯнг ишга туширилди. Ӯша йилнинг 1 июлида иккинчи турбина, 5 ноябрда эса, гидроэлектростанциянинг учинчи турбинаси ҳаракатга келтирилди.

2009 йилнинг 31 июл куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Россия Федерациясининг ӯша вақтдаги Президенти Дмитрий Медведев иштирокида «Сангтӯда-1» ГЭСининг ҳамма 4 турбинаси фойдаланишга топширилди.

Шундай қилиб, Тожикистон Совет иттифоқи емирилгандан сӯнг, 670 мегаватт қудратга эга йирик ГЭС қурган биринчи ва ягона республика бӯлди.

2006 йилнинг 20 феврал куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Эрон Ислом Республикаси Энергетика вазири Сайид Парвиз Фаттоҳ ва Афғонистон Ислом Республикаси Энергетика ва сув хӯжалиги вазири Алихӯжа Муҳаммад Исмоилхон ва бошқа расмий шахслар иштирокида «Сангтӯда-2» ГЭСи қурилиши бошланди. Ушбу ГЭС қурилишига Тожикистон ва Эрон ҳисобидан 220 миллион АҚШ доллари сарфлаш кӯзда тутилган эди.

2011 йилнинг 5 сентябрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Эрон Ислом Республикаси собиқ Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод иштирокида ушбу ГЭС биринчи турбинаси ишга туширилди.

Гидроэлектростанциянинг иккинчи турбинаси 2013 йилда ишга тушди.

Икки тарафлама келишувдан сӯнг, ГЭС ишга туширилгач, унинг даромадлари аввалги 12,5 йил мобайнида Эронга ӯтказилади, ушбу муддат ӯтгач эса, гидроэлектр станцияси Тожикистон мулкига айланади.

2006 йилнинг 5 май куни «Барқи Тожик» ва Хитой Халқ Республикаси «ТВЕА» компанияси 220 киловолтли «Лолазор-Хатлон» электр қуввати узатиш тармоғи қурилиши тӯғрисидаги келишувни имзолаган эди.

Умумий маблағи 58,1 миллион Америка долларини ташкил этадиган ушбу лойиҳанинг амалга татбиқ этилиши 2007 йилнинг 17 сентябрида бошланди. 2009 йил, 17 март куни эса 220 киловолтли «Лолазор-Хатлон» электр қуввати узатиш тармоғи Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида кӯзланган муддатидан 6 ой илгари фойдаланишга топширилди.

2006 йилнинг 16 сентябрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Вэн Жябао Варзоб ноҳияси Чорбоғ мавзесида 500 киловолтли «Жануб-Шимол» электр қуввати узатиш тармоғи қурилишини расмий равишда бошлаб беришди.

Ушбу юқори волтли электр қуввати узатиш тармоғи 281,3 миллион Америка доллари эвазига қурилиб, 2009 йилда тӯлиқ фойдаланишга топширилди. Лойиҳа доирасида Душанбе шаҳри ва Суғд вилоятининг Ғончи ноҳиясида электр қувватини трансформация қилиш ва тақсимлаш учун замонавий илғор ускуналар билан жиҳозланган 500 киловолтли иккита подстанция қурилди.

2008 йилнинг декабр ойида «Барқи Тожик» ва «КЕС» (Ҳиндистон) компаниялари ӯртасида Тожикистондан Афғонистонга электр қуввати ӯтказиш 220 киловолтли тармоғини қуриш тӯғрисидаги келишув имзоланди.

Лойиҳанинг амалга оширилиши 2010 йилда бошланди ва ӯша йилнинг декабр ойида 26 миллион Америка доллари эвазига 116 километр масофаликТожикистон қисми фойдаланишга топширилди. Ушбу лойиҳанинг Афғонистон қисми қурилиши 2012 йилда тугатилди ва мазкур электр қуввати узатиш тармоғи орқали ёз фаслида Тожикистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, CASA-1000 лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган, у Қирғизистон ва Тожикистондан Афғонистон ва Покистонга электр қуввати етказиб берадиган 500 киловолтли электр қуввати узатиш тармоғи қурилишини кӯзда тутади. Мазкур лойиҳанинг техник-иқтисодий илмий асоси айни пайтда тугатилиш арафасида бӯлиб, лойиҳанинг 2014 йилда амалга оширилиши кӯзда тутилган.

2010 йилнинг 17 июнида «Барқи Тожик» ва Хитой Халқ Республикаси «ТВЕА» компанияси ӯртасида 220 киловолтли «Хӯжанд-Айний» электр қуввати узатиш тармоғи қурилиши тӯғрисида шартнома имзоланган эди ва лойиҳа участкасининг катта қисми абадий қорли бӯлган тоғлардан ӯтса-да, электр қуввати узатиш тармоғи 2011 йилнинг 26 сентябр куни, яъни муддатидан 5 ой илгари фойдаланишга топширилди. Зарафшон водийсининг ноҳиялари   мамлакат ягона электр қуввати узатиш тизимига қӯшиб олинди ва бундан буён ушбу водий яшовчилари ватанимиз электр қуввати билан таъминланадилар.

«Айний» подстанцияси ва 220 киловолтли «Хӯжанд-Айний» электр қуввати узатиш тармоғи қурилиб, 37 миллион Америка доллари эвазига замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий иқтисодий ҳамкорликлари доирасида ва Тожикистон Республикаси ҳамда Осиё Тараққиёт банки ӯртасидаги Грантли келишув асосида 2015 йилгача 122 миллион АҚШ доллари ҳажмида Тожикистон Республикаси энергетик системасини таъмирлаш минтақавий лойиҳа амалга оширилади.

2012 йилда Тожикистон Республикаси Энергетика ва саноат вазирлиги ҳамда «ТВЕА» (ХХР) компанияси ӯртасидаги келишув асосида Душанбе шаҳрининг шимолий қисмида 100 мегаваттли «Душанбе-2» Иссиқлик ва электр энергияси узатувчи марказ (ИЭУМ) қурилиши бошланди. Ушбу иншоот қурилиши 2009 йилнинг 8 сентябр куни мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида бошлаб берилган эди.

ИЭУМ табиий захираларни алмашиш йӯли билан 405 миллион АҚШ доллари эвазига қурилади. ИЭУМнинг 50 мегаваттли биринчи корпуси 2014 йилнинг январ ойида ишга туширилган эди.

2014 йилда унинг иккинчи корпуси топширилиши лозим ва унинг қуввати 100 мегаваттни ташкил этади. Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг топшириғига биноан, келгусида яна иккита турбина ӯрнатиш орқали ИЭУМ қудратини 400 мегаваттга етказишга қарор қилинди.

2010 йилда 17 миллион АҚШ доллари эвазига Тожикистонда биринчи гидроэлектр станцияси ҳисобланган «Варзоб-1» ГЭСини таъмирлаш ишлари бошланди. Ушбу лойиҳа 2012 йилда Ҳиндистон Ҳукумати томонидан грантли маблағлаштириш ёрдамида тӯлиқ амалга оширилди.

Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмоннинг топшириғи асосида сӯнгги йилларда Норак ГЭСи қайта реконструкция қилинмоқда.

Биринчи навбатда 2009 йилнинг октябр ойида Украинанинг «Турбоатом» корхонаси билан Норак ГЭСининг 9 та агрегатини алмаштириш борасида келишув имзоланган эди. Ушбу келишувга кӯра, аллақачон 3 та агрегат алмаштирилди. Шуни ҳам қайд этиб ӯтиш лозимки, барча 9 та агрегат алмаштирилгандан сӯнг ҳар бир агрегатнинг қудрати 355 мегаватт, электр қуввати ишлаб чиқариш умумий ҳажми эса 3195 мегаваттга етади, яъни илгариги қудратидан 195 мегаватт кӯпроқ бӯлади.

2011 йилда 220 киловолтли очиқ электр қуввати тақсимловчи ускунани қайта тиклаш бошланди ва 2012 йил охирида якунланди. Ушбу давр мобайнида илғор француз ускунаси 220 кВ. электр қуввати тақсимловчи янги замонавий жиҳозлар билан алмаштирилди ва унинг подстанцияси хавфсиз жойга кӯчирилди. Айни пайтда Норак ГЭСининг 500 кВ.ли электр қуввати тақсимловчи ускунасини алмаштириш ишлари давом этмоқда, у қарийб 5 гектар жойни эгалламоқда. Янги замонавий ускуналар хавфсизроқ, самарали ва ҳажмига кӯра кичикроқ бӯлиб, илгаригисидан 70 марта кам майдонни эгаллайди.

Тожикистоннинг биринчи ГЭСларидан бири ҳисобланган Қайроққум ГЭСи ҳам қайта тикланмоқда. Ушбу ГЭСнинг таъмирланишига Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Европа Иттифоқи ӯртасидаги шартномага кӯра, 40 миллион евро грант тариқасида ажратилган.

Шунингдек, Бойпази ГЭСи ҳам пойма-пой қайта тикланмоқда. 2009 йилда Осиё тараққиёт банкининг грант маблағлари ҳисобига 2 миллион АҚШ доллари ҳажмида генераторлар ишини текшириш бӯйича ускуналар алмаштирилди. 2013 йилда Осиё Тараққиёт Банкининг грант маблағлари ҳисобига 9 миллион АҚШ доллари ҳажмида иншоотнинг электр қуввати тақсимловчи ускунаси қисман янгиланди. Бойпази ГЭСининг тӯлиқ модернизацияланиши учун 30 миллион АҚШ доллари ажратилиши кӯзда тутилган.

Шунингдек, Вахш дарёсида жойлашган 240 мегаваттли Бош (Головной) ГЭСида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон бошчилигида яратувчилик ва ободонлаштириш сиёсатини кенгайтириш даврида кичик гидроэлектр станциялари қуриш учун катта имкониятлар пайдо бӯлди.

Фақатгина 2011 йилда республикада 30 та 15 дан то 4300 киловаттлик, умумий ҳажми 7339 киловатт электр энергияси етказиб бериш қудратига эга бӯлган кичик ГЭСлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Айни пайтда мамлакат узоқ ноҳияларида 305 та кичик ГЭСлар ва 2432 та қуёш батареялари фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, айни пайтда 2009-2020 йилларга режалаштирилган кичик ГЭСлар қуриш Узоқ муддатли дастури амалга оширилмоқда, бунинг доирасида 189 та кичик ГЭСлар қурилиши кӯзда тутилган. Ушбу дастур доирасида аллақачон 73 та кичик ГЭСлар қурилиши тугатилди.

Бундан ташқари, маҳаллий тадбиркорлар ва якка ташаббускорлар томонидан бошқа кӯп сонли кичик гидроэлектр станциялари қурилмоқда, улар ушбу давлат дастурида ҳисобга олинмаган.

Фақатгина сӯнгги 7 йил ичида электр энергияси ишлаб чиқарувчи янги қудратли иншоотлар қурилиши, қайта тикланиши ва мавжудларини модернизациялаш учун, умуман, энергетика соҳасини ривожлантириш учун қарийб 12 миллиард сомоний ажратилган.

Айни пайтда мамлакат энергетика соҳасида 6 миллиард сомонийлик 10 та инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.

Энергетика соҳасидаги ушбу ютуқларга қарамасдан, мамлакат устувор тараққиётини келажакда Роғун ГЭСисиз тасаввур этиб бӯлмайди. Роғун ГЭСи бӯлмаса, яқин келажакда Норак ГЭСининг сув ҳавзаси балчиқ билан тӯлиб қолади ва Тожикистоннинг юраги ҳисобланган гидроэлектростанция ишдан чиқиши мумкин. Роғун ГЭСини Тожикистон учун тақдирсоз, деб ҳисоблаш учун шунинг ӯзи етарли. Айнан шунинг учун мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон бир неча марта: «Роғун Норак ГЭСи ҳаётини яна 100 йилга узайтиради», деб таъкидлаган эди. 2007-2008 йилларда мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ташаббуси ва мустаҳкам иродаси ӯлароқ, ӯз кучимиз ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг маблағлаштириши ҳисобидан Роғун ГЭСининг мавжуд объектларини қайта тиклаш ва қурилишни давом эттириш ҳамда иншоотни жиҳозлаш бӯйича тайёргарлик ишлари қайта бошланди. Аввалда ҳеч ким Тожикистоннинг бошқа имкониятлардан фойдаланиб, бундай улкан иншоотни қуриб битказа олишига ишонмасди.

Дарҳақиқат, қийин. Бироқ, куч-қудрат халқ қӯлида, у ажралмас, ҳамжиҳат ва аниқ бир мақсад сари интилувчидир. Шуниси қувонарлики, Тожикистон халқи Роғун ГЭСининг севимли Ватани бугуни ва келажак ҳаёти учун аҳамиятини жуда яхши тушунади. Айнан шунинг учун ҳам, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмоннинг (2010 йил, 5 январ) мамлакат халқини Роғун ГЭСини қуришга ҳисса қӯшишларига даъвати ва қурилиш майдонини яратувчилик фронти, дея эълон қилганидан сӯнг қисқа муддатда қарийб 200 миллион АҚШ доллари йиғилди.Тожикистон ва Умумжаҳон банки ӯртасидаги шартномага биноан, айни пайтда Роғун ГЭСининг илгари қурилган объектларида фақат қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Тожикистоннинг энергетика соҳасидаги сиёсати бутун минтақа манфаатларини кӯзлайди ва сӯнгги пайтда мустақил экспертлар ҳамда турли мамлакатлар, ташкилотлар юқори мансабли вакилларининг кенг қӯллаб-қувватлашларига эришмоқда. Аниқ ва шак-шубҳасиз далиллар билан мустаҳкамланган қӯллаб-қувватлаш сӯзлари БМТ, бир қатор ташкилотлар, АҚШ, ГФР ва бошқа мамлакатларда янграмоқда.

Гидроэнергетик захиралардан самарали фойдаланишни бутун жаҳонга тарғиб қилиш, «яшил энергетика»га ёки «яшил иқтисодиёт»га ӯтиш, иқлимнинг глобал исиб кетишидан ҳимоялаш ва Мингйиллик Тараққиёт Мақсадлари (МТМ)ни амалга ошириш йӯлида Тожикистон тоза ичимлик сувидан умумжаҳон фойдаланиш ва «яшил энергетика»ни ташвиқ қилишда жаҳон авангарди сифатида эътироф этилди.

(Давоми бор)

 

 

Абдуфаттоҳ ШАРИФЗОДА, тарих фанлари доктори, профессор

Заробиддин ҚОСИМИЙ

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК - ДАВР ТАҚОЗОСИ

 

Бугунги кунда терроризм ва экстремизм сўзларининг маъносини билмаган, бу кўриниш инсоният учун ўта хавфли эканлигини тушуниб етмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Бутун олам аҳлини зир титратишга қодир бўлган, кутилмаганда дунёнинг тўғри келган минтақасида кучли портлашлар содир қилишдан қайтмайдиган, инсон ҳаётининг қадрини тушунишни истамайдиган қора ниятли кишилар террорчи, деб аталишини ҳамма билади.

Муфассал...

Санъатнинг сеҳрли кучи

 

Яқинда Озарбайжон Республикасининг пойтахти – Боку шаҳрида “Муғом олами” V халқаро мақом фестивал-танлови бўлиб ўтди. Бундан роппа-роса ўн йил муқаддам ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган озар мақоми ихлосмандларини бир жойга жамлаган бу йилги фестивалда мумтоз қўшиқларнинг моҳир ижрочиси, юртдошимиз Сардор Солиев ҳам қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни олишга муваффақ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990812

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478096
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4024
4027
21709
7426653
99740
114875
7478096

Сизнинг IPнгиз: 3.148.108.192
Бугун: 23-11-2024 17:20:15

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015