Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 27 Сентябр 2019 Кӯришлар: 1473
Печат

 

rudakiy 201925 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон яратувчанлигу ободончилик ишларининг бориши билан танишиш ва бир қатор иншоотлар очилишида иштирок этиш мақсадида, Рўдакий ноҳиясига иш сафари билан борди.

Бу ерда мамлакат Президенти нону қандолатчилик маҳсулотлари, миллий

таомлару халқ ҳунармандчилиги кўргазмасини томоша қилди.

Дастлаб Давлат бошлиғи ноҳия аёлларининг юқори нонпазлик маҳоратлари билан танишди.

Кўргазманинг бошқа бўлимида алоҳида қозонларда далда, икки хил ҳолва, ош ва бошқа лаззатли таомлар тайёрланди.

Миллат пешвоси ноҳия заҳмат аҳлининг ҳунару маҳоратларини юқори баҳолаб, аҳолига халқ ҳунармандчилигини қайта тиклаш ва ривожлантириш, уни халқаро майдонда муносиб танитиш борасида фойдали кўрсатмалар берди.

**

Шундан кейин мамлакат Президенти Рўдакий ноҳиясининг Чортепа қишлоқ жамоати Жўйбодом қишлоғида қурилган 182-ўрта умумтаълим муассасасини фойдаланишга топширди.

Янги таълим муассасаси мамлакат Президентининг маориф соҳасини ривожлантириш ҳамда ёш авлодга таълимнинг муносиб шароитини яратишга нисбатан доимий эътибору ғамхўрликлари асосида халқаро меъёрларга мос равишда қурилди.

Уч қаватли мактаб икки сменада 1280 ўринга мўлжалланган. Таълим муассасаси 28та барҳаво синфхона, жумладан, химия, физика, математика, биология фан кабинетлари, ўғил ва қизлар учун алоҳида 4та меҳнат таълими синфхонаси, 2та компютер синфхонаси, кутубхона ва 18та ёрдамчи ҳужралардан иборат.

Миллат пешвоси муассаса қурилиши ишлари сифатини юқори баҳолаб, таълимнинг қулай шароити яратилганидан масъуллар ва ўқитувчиларга миллатнинг келгуси наслини тўғри тарбиялаш ва уларни юксак миллий ифтихор руҳида вояга етказиш борасида аниқ топшириқлар берди.

Бинонинг биринчи қаватида 150 ўринга мўлжалланган ошхона мавжуд. Соғлом ҳаёт тарзини тарғиб ва ёш авлодни спортга жалб этиш учун таълим муассасасида 240 ўринли спорт зали қурилган.

Ушбу спорт зали, асосан, кичик футбол, волейбол ва баскетбол ўйинларига мўлжалланган.

Турли оммавий, маданий тадбирларни ўтказиш учун 185 ўринли мажлислар зали ҳам бор.

Танишув чоғида Давлат бошлиғига қиш фаслида иссиқликни таъминлаш учун барча синфхоналар, ёрдамчи ҳужралар ва муассаса иш кабинетлари марказлаштирилган иссиқлик тармоғига улангани маълум қилинди.

Сув етказиш тармоғи бошқа ёрдамчи иншоотларидан бири бўлиб, 80 метр чуқурликдан сувни тортади ва муассасага етказиб беради. Хавфсизликни таъминлаш ва таълим жараёнини кузатиш учун таълим биноси ичкариси ҳамда ташқарисига 20та назорат камералари ўрнатилган.

Таълим муассасаси саҳнида Давлат бошлиғи ўқитувчилару ўқувчилар билан мулоқотда яратилган шароитлардан самарали фойдаланиб, таълим дастурлари, замонавий техника-ю технологияларни ўзлаштириш ва хорижий тилларни ўрганиш борасида фойдали кўрсатмалар берди.

**

Миллат пешвоси Рўдакий ноҳиясига иш сафари доирасида Зайнабобод қишлоқ жамоатининг "Оли Сомон" қишлоғида 85-ўрта умумтаълим муассасасини фойдаланишга топширди.

Мазкур муассаса замонавий талабларга мос қурилиб, икки сменада 640 ўринга мўлжаллангани хабар қилинди.

Миллат пешвосига маълум қилишларича, ушбу уч қаватли муассаса маҳаллий тадбиркор Абдужаббор Қурбонов томонидан қурилган. Ушбу муассаса 1963 йили қурилган 85-ўрта умумтаълим муассасаси майдонининг бир қисмида бунёд этилган.

Мактабда ёш авлод таълим-тарбияси учун энг яхши шароитлар яратилган. Мактабда таълимни юқори даражада йўлга қўйиш учун 13 синфхона, жумладан, рус, инглиз, тожик тили ва адабиёти, физика, биология, математика, химия ва ахборот технологиялари синфхоналари барча зарурий жиҳозлар билан таъминланган. Ушбу мактабда яхши таълим шароитлари яратилиши билан муассасанинг 25 нафар ўқитувчиларида таълим сифатини юксалтириш, ўқувчиларни замонавий илмлар билан таништириш имконияти пайдо бўлди.

Қурилиш ишлари сифатини юқори баҳолаган мамлакат Президенти маҳаллий тадбиркорларнинг яратувчанлик ташаббусларига таҳсин айтди. Шунингдек, Давлат бошлиғи ушбу таълим муассасаси очилишини Рўдакий ноҳияси ўқувчилари ва ўқитувчиларига энг яхши совға, дея баҳолар экан, ноҳия маориф соҳаси ходимларини ёш авлод тарбиясига ҳисса қўшишга чорлади.

**

Мамлакат Президенти Рўдакий ноҳиясининг Чоргултепа қишлоқ жамоатида "Оҳангудозии Тожикистон" корхонаси фаолиятини бошлаб берди.

"Оҳангудозии Тожикистон" МЧЖ Миллат пешвосининг мамлакатни тез суръатда саноатлаштириш тўртинчи миллий мақсадининг бир маромда татбиқи, сифатли маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқариш ва мамлакат ташқарисига унинг экспортини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари таъсис этиш ҳамда шу йўл билан аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш йўлидаги яратувчанлик ташаббуслари доирасида қурилиб, ишлаб чиқариш иқтидори жиҳатидан ноҳия ҳудудида энг катта корхона ҳисобланади.

Давлат бошлиғига хабар беришларича, ушбу корхона фаолиятининг асосий йўналиши темир парчаларини қайта ишлаш ва икки хил қурилиш маҳсулоти - арматура ва турли ҳажмдаги симлар ишлаб чиқаришдан иборат. Замонавий аппарату технологияларни бошқариш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотни қадоқлаш учун 150 нафар маҳаллий мутахассис доимий ишга жалб этилган.

Корхона ишлаб чиқариш иқтидори йилига 60 минг тонна арматура ва сим бўлиб, маҳсулот сифати мутахассислар таҳлилига кўра, халқаро стандартларга жавоб беради.

Хом ашё корхонага қисман республика ичкарисидан ва унинг кимёвий кукуни бўлса, Қозоғистон Республикасидан келтирилиб, унинг тутуни махсус аппаратлар билан зарарсизлантирилади.

Миллат пешвоси бажарилган ишлар сифатини юқори баҳолаб, тўртинчи миллий мақсад - мамлакатни тез суръатда саноатлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, сармоя жалб этиш, замонавий саноат корхоналари қуриш ва янги иш ўринлари таъсис этиш борасида раҳбарият ҳамда масъулларга кўрсатмалар берди.

"Оҳангудозии Тожикистон" корхонаси саҳнида Миллат пешвоси ноҳия саноат маҳсулотлари билан танишди.

**

Мамлакат Президенти Рўдакийда ноҳия деҳқонлари ютуқлари кўргазмаси ва Чоргултепа қишлоқ жамоати Кўктош қишлоғида "Исматулло" деҳқон хўжалиги иссиқхонасини бориб кўрди.

Таъкидланганидек, Рўдакий ноҳиясида 5031та деҳқон хўжалиги фаолият юритиб, ҳар йили ҳар бир қарич ер ва сифатли уруғлардан фойдаланиш орқали яхши ҳосил олинади.

Бу аграр ноҳия деҳқонлари жорий йил баҳорда 4 минг 371 гектарга ғалла, 3 минг 31 гектарга техник экинлар, 675 гектарга картошка, 853 гектарга сабзавот, 52 гектарга полиз экинлари ва умуман, 10 минг гектар майдонга турли экинлар экиб, 379 миллион 433 минг сомонийлик маҳсулот етиштиришди.

Давлат бошлиғига маълум қилишларича, ноҳияда боғу токпарварликка ҳам ўзига хос эътибор қаратилаяпти ва заҳматкашлар ҳар йили боғлар майдонини кенгайтириш билан шириндан-шакар мевалар ҳажмини ҳам кўпайтиришаяпти.

Давлат бошлиғи асаларичилар маҳсулотлари билан танишуви чоғида, ҳозир ноҳияда асалари оиласи сони 2965тага етгани таъкидланди.

Ноҳия асаларичилари жорий йил 22 тонна асал олишди, бу ўтган йилга нисбатан кўпдир.

Кўргазмага шифобахш гулу гиёҳлар намуналари ҳам чиқарилган эди.

Миллат пешвоси масъул шахсларга диёримиз табиатининг бой ва ранг-баранг оламини ҳимоялаш, шифобахш гиёҳларни ўз вақтида йиғиб олиш борасида фойдали маслаҳатлар берди.

Кўргазмага ноҳия паррандачилик маҳсулотлари ҳам чиқарилди.

Мамлакат Президенти паррандапарварлар билан суҳбат чоғида, етти хазинанинг бири ҳисобланмиш, товуқлар сонини ошириш ва гўшту тухум ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш борасида фойдали маслаҳатлар берди.

Мамлакат Президенти бодринг парвариши замонавий усулда йўлга қўйилган "Исматулло" деҳқон хўжалиги иссиқхонаси билан танишув чоғида, Рўдакий ноҳиясида доим амал қилувчи иссиқхоналар майдони 20 гектарни ташкил этиши маълум қилинди. "Исматулло" деҳқон хўжалиги 2018 йили мамлакат олий раҳбариятининг кўрсатмалари асосида маҳаллий тадбиркор Абдуманноб Ҳусанов томонидан 4 гектар майдонда таъсис этилиб, унинг заҳмат аҳли ички бозорни турли маҳсулотлар билан таъминлашга сезиларли ҳисса қўшмоқда.

Хўжаликда янги технологиядан фойдаланган ҳолда, 1 гектар майдонда бодринг, помидор каби сабзавотлар парвариши учун иссиқхона ташкил этилиб, 10 киши доимий иш жойи ва яхши маош билан таъминланган.

Жорий йил биринчи мавсумда 1 гектар иссиқхона майдонидан 74 тонна помидор олинган ва шу ҳисобдан 407 минг сомоний даромад қўлга киритилган.

Деҳқонлар иккинчи мавсумда бодринг парваришидан шу кунгача 80 тоннадан зиёд маҳсулот олиб, яна шунча маҳсулот жамғариш ва истеъмол бозорига чиқаришга умид қилишмоқда.

Давлат бошлиғи бу иссиқхонада бодринг ҳосили билан танишув чоғида, Рўдакий ноҳияси деҳқонлари тажрибасини иссиқхоналар ташкил этиш йўналишида ибрат намунаси, дея атар экан, масъул шахсларга доим амал қилувчи иссиқхоналар майдонини кенгайтириш ва шу йўл билан мамлакат бошқа шаҳру ноҳияларида ички бозорлар фаровонлигини таъминлаш борасида фойдали кўрсатмалар берди.

Шунингдек, мамлакат Президенти Рўдакий ноҳияси марказида Миллий байроқ ва Давлат нишони мажмуаларини тантанали вазиятда очди.

Тожикистон Республикаси Давлат байроғи Сомониён шаҳарчасида 45 метр баландликдаги устунда қад ростлаб, мато кенглиги 7 ва узунлиги 14 метрни ташкил қилади.

Байроқ ёнида қурилган Давлат нишони устунининг баландлиги 22 метрга тенгдир.

 

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Бахт кимники?

 

“Мен бундан йигирма йил бурун бир марта ўлган эдим. Ўшанда суянч тоғи деб билганим, севиб турмуш қурганим – умр йўлдошим тили заҳар онасига аччиқ қилиб, болаларим ва ота-онаси олдида мени тепкилаганди. Иккинчи марта эрим хиёнат қилганида ўлгандим... Бугун учинчи марта ўлдим. Ҳаётимда не кунлар бўлмасин, “Бегим”, деб ардоқлаганим худбин укасининг дастидан келинларим, набираларим олдида ҳақоратлади...

Муфассал...

Рамазон – раҳмат ва баракат ойи

 

- Нега баъзи минтақларда рўза бир кун олдин ёки кейин тутилади?

- Рўза тутишнинг оммалашиб кетаётганининг сабаби нимада?

- Рўзанинг 30-куни оғиз очган қизларнинг, чинданам, бахтлари очилиб кетадими?

- Мамлакат Президентининг Рамазон ойи арафасидаги мулоқотидан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990741

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478002
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3930
4027
21615
7426653
99646
114875
7478002

Сизнинг IPнгиз: 3.149.254.25
Бугун: 23-11-2024 17:12:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015