Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Феврал 2019 Кӯришлар: 2124
Печат

 

yu rahmon 2019Жорий йилнинг 29 январ куни Тожикистон Республикаси Бош прокуратурасида матбуот анжумани барпо этилди. Анжуман бошланишида Республика Бош прокурори адлия генерал-полковниги Раҳмон Юсуф журналистларга, бош прокуратуранинг 2018 йилда бажарилган ишлари тўғрисида қисқача маълимот бериб ўтди. Унинг қайд этишича, фуқаролар, инсон ҳуқуқ ва озодликларига риоя қилиш бўйича 5197та текширувлар ўтказилган бўлиб,

21 минг 790та прокурорлик ҳужжатлари тартиб берилган. Шунингдек, 33 минг 230 нафар шахс интизомий, моддий ва маъмурий жавобгарликка тортилган. Маълум бўлишича, прокуратура ходимларининг бевосита аралашуви натижасида 641 миллион сомоний миқдоридаги моддий зарар ўрнига қўйилган. 280 миллион сомоний миқдоридаги маблағ эса, давлат хазинасига қайтарилган. Сўнгги йилларда республиканинг турли ҳудудларида ноқонуний ер олди-сотдисига оид ҳолатлар барчага ойнадек аён эди.

Матбуот анжуманида маълум бўлишича, жамоат раисларидан бири уч ой бадалида элликта ер участкасини сотишга улгурган.

-Бу соҳада содир этилган жиноят кўламини қанчалик эканлигини тасаввур қилиб кўринглар, - дея такидлади Бош прокурор.

Бу хусусида Миллат пешвоси йиғин ва мажлисларда, республика бўйлаб уюштирган иш сафарларида бир неча бор таъкидлаган ва тегишли идоралар, хусусан, прокуратура ходимларига ҳам тегишли кўрсатмалар берган эди. Матбуот анжумани пайтида, мамлакат Бош прокурорининг таъкидлашича, ерга оид қонунлар ижроси борасида 434 марта ўтказилган текширувлар натижаси ўлароқ, 22 минг 928 гектар ер олдинги ҳолатига қайтарилгани маълум бўлди.

Ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар кўлами салмоқли бўлиб, ўтган йил сарҳисоби бўйича 907 жиноят қайд этилибди. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 217тага зиёддир. Умуман олганда, республика бўйлаб шу давргача 21 минг 957та жиноят содир этилганлиги-ю бунга нисбатан қонунчилик нуқтаи назаридан мавжуд қонунлар ижросини амалга татбиқ этиш орқали ўз вақтида тегишли чоралар кўрилганлиги қайд этиб ўтилди. Матбуот варақасида келтирилишича, бу ўтган йилга қараганда, 0,3 фоизга кам.

Журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарар экан, ўсмирлар ўртасидаги жиноят 2017 йилдагига нисбатан 31 фоиз ошганлиги қайд этиб ўтилди. Масъулиятларини унутган баъзи бир ота-оналарнинг ўз фарзанди тарбиясига лоқайдлиги ёшлар ўртасидаги жиноятнинг ошишига асосий омил бўлади. Болалари илм олишига қаршилик қилган 123 нафар ота-онага нисбатан қўзғатилган жиноий иш алоҳида қайд қилинди.

Навбатдаги саволга жавоб қайтарар экан, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Хоруғ шаҳрида жиноят содир этиш ҳолати 2017 йилга қараганда ўттиз фоиз камайганлигини айтар экан, ҳозир Тоғли Бадахшонда тинчлик ҳукмрон, дея қайд қилди Тожикистон Республикаси Бош прокурори Юсуф Раҳмон.

 

Эркин Шукур,

"Халқ овози".

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Деҳқон хўжалиги ва деҳқон ташвиши

 

Ер деҳқонларга берилиб, ўз эгасини топгани рост. Инсон ҳар буюмни ўзиники бўлганидан кейингина қадрига етади ва ақли бўлса ундан унумлироқ фойдаланади. Аммо бунинг учун аниқ режалаштирилган имкониятлар яратилиши шарт. Ер ҳар бир давлатнинг асосий бойлиги. Ундан замонавий илмий-техника ютуқларидан кенг ва самарали фойдаланган ҳолда, мўл-кўл ҳосил етиштириш деҳқоннинг иши. Деҳқонга ҳамма томонлама шароит яратиш лозим. Дунёнинг

Муфассал...

Сифатли уруғ – мўл ҳосил гарови

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таъкидлаганидек, суғориладиган ерларда илм-фан ютуқлари асосида пахта ҳосилдорлигини ошириш, енгил саноат ривожининг асоси ва кўплаб иш жойлари манбаидир.

Эътибор берайлик, Вахш водийсида пахтачилик соҳасидаги вазият яхши томонга юз тутмаяпти. Чунки репродукцияси стандартга мувофиқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2530845

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10035486
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
933
7591
32202
9980795
71456
100591
10035486

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.220
Бугун: 20-09-2026 05:00:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015