Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 01 Феврал 2019 Кӯришлар: 2082
Печат

 

energetika 2019-Қизим, мойчироқнинг пилигини тозаладингми?

-Ҳа, ойижон.

-Ичига керосин солдингми?

-Ҳа.

-Шишасини-чи, шишасини тозаладингми?

-Ҳа, тозаладим, ойижон…

Бугун ўтмишда қолган бу гаплар бир пайтлар мамлакатимизнинг барча хонадонларида ҳар куни такрорланарди.

Бугунги кунда Тожикистон аҳолиси электр энергияси таъминотида ҳеч қандай муаммоларсиз яшаяпти.

Мустақиллик, тинчлик ва сиёсий барқарорлик шарофати билан мамлакатимиз кундан-кунга тараққиётнинг янги босқичига чиқмоқда.

Ушбу даврда стратегик мақсадларимиздан бири бўлган энергетик мустақилликка эришиш йўлида ҳам бир талай ишлар олиб борилиб, иқтисодий қийинчиликларга қарамасдан, катта-кичик электростанциялар қурилишига алоҳида эътибор қаратиб келинди.

Мамлакат Президентининг 2018 йил 26 декабр куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида таъкидлашича, аср иншооти бўлган «Роғун» гидроэлектростанцияси қурилиши бошланганидан буён молиялаштириш барча манбалари ҳисобидан 24 миллиард сомоний сарфланган. Фақатгина 2018 йили 3,9 миллиард сомоний ўзлаштирилган бўлиб, 2019 йилда бу мақсадга қарийб 4 миллиард сомоний назарда тутилган ҳамда ушбу ГЭСнинг иккинчи агрегати ишга туширилиши кутилмоқда.

Давлат мустақиллигининг 27 йили мобайнида энергетика соҳаси ишлаб чиқариш иқтидорларини ошириш, энергетик тизимни мустаҳкамлаш, турли иқтисодий-ижтимоий соҳаларини энергия билан таъминлаш сифатини юксалтириш, муштарийларнинг электр энергиясидан доимий фойдаланишларини таъминлаш, унинг техник талафотини камайтириш мақсадида, умуман, 23 миллиард сомонийга 25та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, шу кунларда 6 миллиард сомонийлик умумий маблағга яна 9та лойиҳа татбиқи давом этмоқда.

Охирги ўн йилда мамлакат энергетик тизими ишлаб чиқариш иқтидорлари 1520 мегаватт ҳажмида оширилган ҳамда 1300 километрдан зиёд юқори шиддатли электр узатиш линиялари қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Шу билан бирга, мавжуд гидроэлектростанциялар фаолияти самарадорлигини таъминлаш йўлида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда 1,3 миллиард сомонийга «Сарбанд» гидроэлектростанциясини қайта тиклаш ишлари давом этмоқда. Жорий 2019 йилда 1,9 миллиард сомоний ҳажмида «Қайроққум» гидроэлектростанцияси қайта тикланиши ва 3,5 миллиард сомоний маблағга «Норак» гидроэлектростанциясини қайта тиклашнинг биринчи босқичи бошланиши кутилмоқда.

Тўлиқ қайта тиклангандан кейин, бу учта электростанциялар иқтидори уларнинг бугунги воқеий ҳажмига нисбатан, умуман, 840 мегаваттга ошади.

Мамлакат Президенти навбатдаги Паёмида таъкидлаб ўтганидек, «Роғун» электростанцияси қурилиши эса, «Норак» электростанциясининг умри юзлаб йиллар ошишига имкон беради.

Буларнинг барчаси бугун биз, яъни тожикистонликларни электр энергияси билан узлуксиз таъминланиш йўлида амалга оширилаяпти.

Натижада, мамлакат аҳолиси икки йилдирки, электр энергияси билан узлуксиз таъминланиб келинмоқда. Бундан ҳамма хурсанд. Чунки аввалгидек: «Свет ўчадиган вақт бўлаяпти. Ишларингни тезроқ битиринглар», - деган гап йўқ.

Шу онда бехосдан кузги-қишки мавсумда электр энергияси соатлаб, яъни эрталаб ва кечқурун 2-3 соатдан бериладиган давр эсга тушади. Ўшанда бу одатий ҳол эди. Ҳамма шунга кўниккан. Бугун-чи? Баъзи бир профилактик ишлар ёки трансформаторларнинг ишдан чиқиши сабабли электр энергиясида узилишлар юзага чиқса, одамлар светнинг тезроқ ёнишини кутадиган бўлиб қолишди.

Мамлакат Президенти ўз Паёмида Тожикистон жорий йилда энергетик мустақилликка эришиш учун устувор қадам қўйибгина қолмасдан, балки мустақиллигининг 27 йили мобайнида сўнгги икки йилда мамлакатни тўлиқ электр энергияси билан таъминлаш билан бир қаторда, қарийб 3 миллиард киловатт-соат ҳажмида электр энергияси экспорт қилинганини айтиб ўтди.

Ҳозир «Роғун» ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилди. Ҳар бирининг иқтидори 600 мегаваттни ташкил қилувчи барча 6та агрегати ишга тушса, мамлакатимиз электр энергияси экспорт қилувчи иқтидорли давлатлардан бирига айланади.

 

Г.Аюпова,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Қайирмада шундай йигит бор…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган ободончилик ва бунёдкорлик сиёсати маҳаллаларда тўлиқ қўллаб-қувватланаётганлиги қувонарлидир. Жумладан, Шаҳристон ноҳиясида ҳам Президентимизнинг бошлаб берган эзгу ташаббусларидан руҳланган саховатпеша юртдошларимиз талайгина. Бу ерлик бунёдкор кишилар Давлатимиз сарварининг

Муфассал...

Инсониятга берилган буюк неъмат

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон сувнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини эътироф этган ҳолда, жаҳон ҳамжамиятини уни асраб-авайлашга чақирди. Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган резолюцияда таъкидланишича, “Сув устувор тараққиёт учун” янги халқаро амалиёт ўн йиллиги 2018 йил 22 мартдан бошланиб, 2028 йилнинг 22 мартигача давом этади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2612339

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10351237
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
171
7692
34690
10274571
86749
161581
10351237

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 15-11-2026 00:48:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015