Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 11 Декабр 2018 Кӯришлар: 1686
Печат

 

tajikistan-dushanbe 2018Мустақиллик – ҳар бир халқ ва давлатни порлоқ келажак сари элтувчи ёрқин йўл. Зеро, азал-азалдан эллар мустақиллик томон интилиб, курашиб келгани бежиз эмас. Истиқлол, деб аталмиш буюк неъматнинг замирида ҳурлик, озодликка эришиш, миллатнинг ўзлигини бутун бўй-басти билан намойиш этиш имкониятлари мавжуд бўлиб, у элим, юртим, деб ёниб яшайдиган ҳар бир жонкуяр фуқародан фидокорона меҳнат қилишни талаб этади.

Жонажон Тожикистонимиз ўз мустақиллигини қўлга киритганига ҳам, чорак асрдан ортиқ вақт ўтди. Ана шу фурсат мобайнида халқларимиз ва давлатимиз бузғунчилик ва зўравонликнинг қора ниятларига йўғрилган фуқаролар уруши гирдобига тушиб қолди, давлат тўнтаришига уриниш сингари балоларга йўлиқди.

Аммо халқларимизнинг мустақилликка ташналиги, ҳурлигу озодликка бўлган мислсиз иродаси экстремизм ҳамда терроризм занжирларини чил-парчин қилиб ташлади.

Бутун куч ва ғайрат фуқаролик урушидан харобага айланган Ватанни обод қилиш, халққа муносиб турмуш тарзини тортиқ этишга йўналтирилди.

Давлат бошлиғи, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон юритган доно сиёсат самараси ўлароқ, тараққиётнинг равон йўли танланиб, порлоқ келажак сари истиқболли қадамлар қўйила бошланди.

Тожикистон минтақадаги давлатларга оддийгина қўшни мамлакатдан стратегик шерик даражасига кўтарилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти, Жаҳон Савдо Ташкилоти ва бошқа кўплаб халқаро нуфузли ташкилотларга аъзо бўлди.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон юритаётган муносиб иқтисодий сиёсат самарасини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида устувор тараққиётнинг учта стратегик: энергетик мустақилликка эришиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш каби йўналишлари белгилаб олинди.

Барча имкониятлар ана шу стратегик мақсадлар ижросига қаратилди. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида боғ-узумчилик, сабзавотчилик, жумладан, картошка етиштиришни ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор давлат дастурлари ишлаб чиқилди. Шу кунларда  уларнинг самараси ўз мевасини бермоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан нафақат, маҳаллий аҳоли дастурхони фаровон бўлмоқда, балки озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажми ҳам ошиб бормоқда.

Коммуникацион қамалдан чиқиш йўлида жуда кенг кўламли ишлар рўёбга чиқарилдики, уларнинг натижасида Тожикистон транзит мамлакат мақомига эга бўлиш арафасида турибди. «Душанбе-Хўжанд-Чаноқ», «Душанбе-Турсунзода-Ўзбекистон чегараси», «Айний-Панжакент», «Кўлоб-Хоруғ-Қароқурум» автомагистралларининг қуриб, фойдаланишга топширилиши бу ишлар ҳажмини ўлчашда асосий мезон бўла олади.

Автомобил йўлларининг қурилиши, нафақат, маҳаллий халқлар, балки, қўшни давлатлар фуқаролари манфаатларига ҳам хизмат қилмоқда.

Энергетик мустақилликка эришиш йўлидаги уринишларнинг авж нуқтаси, аҳолини электр энергияси билан таъминлашдаги чекловларнинг олиб ташланиши ва жуда қисқа муддатларда аср иншооти – «Роғун» ГЭСи илк агрегатининг ишга туширилиши бу борада ортиқча ишончсизлик қолмаганидан далолатдир.

Бугунги кунда Тожикистонда ишлаб чиқариладиган электр энергияси Афғонистон, Покистон, Ўзбекистон сингари қўшни мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Ҳозирги даврда Тожикистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида дунёда мавжуд бўлган глобал муаммолар ечимининг ташаббускори, фаол иштирокчисига айланди.

XXI асрнинг боши, аниқроғи, 2003 йилдан буён Тожикистон Ҳукумати ва унинг Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуслари билан жаҳон миқёсида тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ечимини топишда талай ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шуларнинг энг эътиборга лойиғи, 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги, деб қабул қилинишидир.

Мазкур оламшумул ташаббус Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар томонидан жиддий қўллаб-қувватланди ва тоза ичимлик суви муаммосидан азият чекаётган халқларнинг дардига малҳам бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Бундай долзарб таклифлар, албатта, дунё  сиёсат саҳнасида Тожикистон ва унинг Давлат бошлиғи мақеини янада ошириб, мустаҳкамлаши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.

Тожикистон – «очиқ эшиклар» йўналишида ташқи сиёсат юритаётган мустақил, ҳуқуқий, дунёвий ва демократик давлат. Шунинг учун, Тинчлик ва миллий бирлик асочиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон атрофида янада қаттиқроқ жипслашиб, у олиб бораётган оқилона сиёсатни сидқидилдан қўллаб-қувватлаган ҳолда, яратувчанлик ва бунёдкорлик ишларига қўл урсаккина, ҳар биримиз она-Тожикистонимизнинг ёрқин истиқболига ўзимизнинг арзирли ҳиссамизни қўшган бўламиз.

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози». 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Эзгу суннат ва урф-одатларимиз сайқали

 

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган мулоқотда сўзлаган нутқи  

2017 йил 11 июл , Душанбе шаҳри.

Азиз ватандошлар!

Ҳурматли иштирокчилар!

Қадимий ва маданиятпарвар тожик халқи эзгу урф-одатлар ва маросиму байрамларга эга бўлиб, уларнинг кўп қисми узоқ тарих мобайнида ўзининг ўрни ва қийматини йўқотмасдан, қимматбаҳо маънавий бойлик сифатида бизнинг замонимизга ҳам етиб келди.

Муфассал...

Яна 40 нафар аёл ишли бўлди

 

Энди Ашт ноҳияси умумтаълим муассасалари ўқувчилар кийимларига буюртма бериш учун бошқа шаҳар ва ноҳияларга боришмайди. Кийимлар ноҳия маркази - Шайдон шаҳарчасида янги иш бошлаган тикувчилик цехида тикилади. Шунингдек, маҳаллий чеварлар ҳарбийлар, шифокорлар учун ҳам либослар тикиб беришади.

Янги тикувчилик корхонаси маҳаллий тадбиркор Пўлат Ашуров

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2342465

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9295852
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
6104
5917
15395
9254797
68867
109364
9295852

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.139
Бугун: 18-03-2026 22:06:11

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015