1 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Темурмалик ноҳиясига ташриф буюрди.
Республиканинг бу аграр ноҳиясида Давлат бошлиғи Бобоюнус номли қишлоқ жамоатининг Гулобод мавзесида чорва озуқасини ўриш ва захира қилиш бўйича семинар-йиғилишда қатнашди.
Дастлаб Миллат пешвоси чорвачилик кўргазмаси билан танишди. Кўргазмага 70 бош йирик шохли, 400 бош майда чорва ва қарийб 50 бош от чиқарилганди. Мақсади чорвачиликнинг ишлаб чиқариш потенциали ва имкониятларини кўрсатиш ҳисобланган ушбу тадбир доирасида Хатлон вилояти Кўлоб минтақаси – Данғара, Восе, Панж, Балжувон, Ш. Шоҳин, Фархор, Ховалинг, Ҳамадоний, Мўминобод ва Темурмалик каби бир қатор шаҳру ноҳиялари хўжаликлари ўзларининг аксариятини энг яхши ва минтақа иқлимига мослаштирилган зотлар ташкил қилувчи чорваларини намойиш қилишди.
Тожикистон Президенти хўжаликлар аъзоларига чорвалар бошини ошириш билан бир қаторда, зотдорлик ва икки йилга озуқа захира қилиш масалаларига биринчи даражали аҳамият беришни топширди.
Темурмалик ноҳиясининг Бобоюнус номли қишлоқ жамоати Гулобод мавзесида пичан ўриш кампанияси Хатлон вилояти шаҳар ва ноҳияларининг 2500дан зиёд аҳолиси иштирокида ўтди. Бу ишни тугатиш ва семинар-машғулотда қатнашиш учун 113та МТЗ русумли трактор, 33та дискли ўриш машинаси, 59та ўт ўриш машинаси, 16та ғарам ўровчи, 18та прицеп ва трактор грабили, бошқа турли қишлоқ хўжалиги техникалари сафарбар этилганди.
Чорва озуқасини ўриш ва захира қилиш бўйича семинар-машғулот ўтказиш учун Темурмалик ноҳиясининг Гулобод мавзеси танлангани тасодиф эмас. Чунки ушбу мавзенинг умумий майдони 427,13 гектарни ташкил қилиб, шундан 190 гектар майдонига буғдой, 4 гектарга арпа ва қолган қисмига ғалла, лалми картошка экилган. Бу ерда пичан майдони 215 гектардан зиёдни ташкил қилади.
Жорий йилда Темурмалик ноҳиясида пичан майдони яхши ривожланиши билан фарқ қилиб, қишлоқ хўжалиги соҳаси учун масъул шахслар ва деҳқонлар 51 минг тоннадан зиёд озуқа захира қилишни ният қилишган.
Мамлакат Президенти республика, вилоят ва ноҳия даражасидаги масъул шахсларга мавжуд барча имкониятлардан фойдаланиш ва кўпроқ аҳолини жалб этиш орқали табиий ўтлар ўриб олиниши маъракасини кенгайтириб, қиш мавсуми учун чорва озуқаси захирасини ташкилий тарзда йўлга қўйиш борасида топшириқ берди. Зеро, бу йил баҳор фаслида ёғингарчилик кам бўлгани сабабли, Хатлон вилоятининг аксарият минтақаларида ўтлоқлар қуриган. Шуни ҳисобга олган ҳолда, вилоят чорвадорлари Темурмалик ноҳияси деҳқонларидан чорва озуқасини олиб, захира қилишлари мумкин.
Мамлакат Президенти шу ернинг ўзида ҳақиқий деҳқон Ражабали Лақаевнинг иш тажрибаси билан танишди. Ушбу деҳқон лалми ерларда картошка, нўхат, арпа ва бошқа экинлар етиштиради. Давлат бошлиғи тепаликлар минтақаси шароитида лалми картошка етиштириш тажрибасига алоҳида диққат қаратди. Ражабали Лақаев Давлат бошлиғига кўрсатган эътибори учун миннатдорчилик билдириб, жорий мавсумда гектаридан 33 центнердан буғдой олиш ниятида эканлигини айтди.
Давлат бошлиғи Бобоюнус номли қишлоқ жамоати Гулобод мавзеси лалми ерларидан фойдаланиш жараёни билан танишиб, аҳолининг табиий бойликлар, жумладан, сув ва ердан мақсадли фойдаланиш аҳамиятини яна бир марта қайд қилди.
ДАНҒАРА НОҲИЯСИДА ЯНГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ
Хатлон вилоятининг Данғара ноҳиясига иш сафари доирасида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Корез қишлоқ жамоатида икки сменада 1280 ўқувчи таълим оладиган 75-ўрта умумтаълим муассасасини очди.
Ушбу муассаса қурилиши Тожикистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукуматларининг яхши муносабатлари доирасида амалга оширилиб, икки қўшни мамлакатнинг ўзаро самарали ҳамкорликлари маҳсули ҳисобланади.
Мазкур тўрт қаватли таълим муассасаси замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда қурилиб, 35та синфхона, жумладан, техник, иш кабинетлари, лабораториялар, 365 ўринли мажлислар зали, спорт зали, спорт майдончаси, 120 ўринли ошхона ва бошқа ёрдамчи иншоотлардан ташкил топган. Синфхоналарда 6та электрон тахта, 25та компютер, 10та зардўзлик машинаси жойлаштирилган.
Янги таълим муассасаси очилиши Халқаро болаларни ҳимоялаш кунига тўғри келди. Шунинг учун, Давлат бошлиғи 30 нафар бошланғич синф ўқувчиларига эсдалик совғалар топширди. Бу уларни жуда хурсанд қилди.
Ушбу муассасадаги шароитлар билан танишув чоғида Давлат бошлиғи қурилиш ишлари сифатига юқори баҳо берди ва уни ўсиб келаётган ёш авлод учун муносиб совға сифатида баҳолади.
Ўқувчилар билан суҳбатда Миллат пешвоси уларни яхши ўқиш, замонавий билимлар ва ҳунарларни ўзлаштириш, хорижий тилларни ўрганишга ҳидоят қилди.
ЁНҒИН - ТЕХНИКА КОЛЛЕЖИ ҚУРИЛАДИ
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Корез қишлоқ жамоатида Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Ёнғин - техника коллежи» давлат таълим муассасаси қурилишига тамал тошини қўйди.
Ушбу муассаса қурилиши умумий қиймати 59 миллион 186 минг сомонийни ташкил қилади. У маъмурий ва таълим бинолари, ёнғин қисми транспорти учун тураргоҳ, 170 ўринли ошхона, кутубхона, 250 ўринли мажлислар зали, спорт зали, 260 ўринли ётоқхона, тактик машқ майдони, баскетбол, волейбол, кичик футбол ва гимнастика машғулотлари майдончаларидан иборат. Иншоотнинг умумий майдони 2,8 гектарни ташкил қилади.
Таъкидлаш жоизки, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг бунёдкорлик сиёсати туфайли мамлакатда касбий таълим муассасалари сони ошиб, ўқувчилар учун таълимнинг замонавий шароитлари яратилмоқда.
Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Ёнғин - техника коллежи» давлат таълим муассасаси бошқа олий таълим муассасалари билан бир қаторда, Данғара ноҳияси аҳолисига хизмат қилибгина қолмасдан, балки Кўлоб минтақаси шаҳру ноҳиялари аҳолиси эҳтиёжини ҳам қондиради.
Қурилиш лойиҳаси билан танишувдан кейин, Давлат бошлиғи пудратчиларга қурилиш ишларини сифатли ижро этиш учун фойдали топшириқ ва кўрсатмалар берди.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ КЎРГАЗМАСИ
Данғара ноҳиясига иш сафари доирасида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди ҳамда Хатлон вилояти фаоллари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари билан семинар-кенгаш ўтказди.
Дастлаб Давлат бошлиғи вилоят шаҳар ва ноҳиялари қишлоқ хўжалиги ходимларининг кўргазмага чиқарилган катта ютуқлари билан танишди.
Мамлакатнинг энг йирик аграр минтақаси – Хатлон вилояти меҳнаткашлари, асосан, кўргазмага янги мева ва сабзавотлар, ғалла ва техник экинлар, доривор гиёҳлару қишлоқ хўжалиги бошқа маҳсулотларини чиқаришганди. Бу эса моддий неъматларнинг фаровон ҳосилидан дарак беради.
Кўргазма расталарида сабзавотларнинг энг яхши намуналари – пиёз, саримсоқпиёз, картошка, сабзи, қалампир, булғор қалампири, помидор, бодринг, карам, лавлаги ва маккажўхори, мевалардан – шафтоли, олма, олхўри, гилос, бодом, олча, қулупнай, лимон, полиз экинларидан – қовун ва тарвуз, дуккаклилардан – ловия, нўхат, ясмиқ, зиғир, мош, махсар, кунжут, гуруч, оқланган тариқ, турли уруғлар ва қуруқ мевалар, жумладан, ўрик, олма, ёнғоқ, писта, тоғ олчаси, наъматак ва нокни кўриш мумкин эди.
Тожикистон Республикаси Президенти қишлоқ хўжалиги соҳаси ютуқлари билан танишув чоғида вилоят меҳнаткашларига ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, жумладан, такрорий экин, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини жорий этиш, етарли ҳажмда озуқа захира қилиш ва қиш мавсумини яхши ўтказиш учун қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиш борасида кўрсатмалар берди.
Шундан кейин, мамлакат Президенти Данғара ноҳиясининг Лолазор қишлоқ жамоатидаги ноз-неъматларга бой мавзеда қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари ва фаоллар билан иш кенгаши ўтказди.
Миллат пешвоси иш кенгаши ўтказишдан мақсад қишлоқ хўжалиги соҳасида бугунги вазиятни таҳлил қилиш ва 2018-2019 йиллар кузги-қишки мавсумига тайёргарликдан иборат эканлигини айтди.
Мамлакат Ҳукумати озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялашни энг биринчи стратегик вазифалардан бири сифатида ҳисоблаган ҳолда, уни татбиқ этиш учун барча ҳаракат ва имкониятларини сафарбар этаётгани қайд қилинди.
Давлат бошлиғи сайёра иқлими ўзгариши, қурғоқчилик ҳамда иқлим исиши билан боғлиқ бошқа офатлар дунёнинг турли минтақалари ва мамлакатларига етказаётган зарарлари ва таъсири ҳақида эслатар экан, мавжуд мушкулликларга қарамасдан, мамлакат халқи, жумладан, Хатлон вилояти заҳматкашлари ҳаракати билан жорий йилнинг беш ойи давомида мамлакат иқтисодий-ижтимоий тараққиёти ва ялпи ички маҳсулоти ўсиш суръати бир маромда таъминланганини таъкидлади.
Мамлакат Президенти шу билан бирга, сезиларли олға силжишларга қарамасдан, мамлакат аҳолиси бундан кейин ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, ердан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш, такрорий экин майдонларини кенгайтириш ва суғориладиган ерлардан йилига 2-3 мартадан ҳосил олишга интилишлари кераклигини қайд қилди.
Миллат пешвоси ушбу мақсадларга эришиш йўлида мамлакат Ҳукумати, тегишли вазирликлар, давлат ҳокимияти шаҳарлар ва ноҳиялар ижроия органларига эртачи ва такрорий экин майдонларини кенгайтириш, уруғлар сифатини яхшилаш ва экинлар ҳосилдорлигини ошириш, паррандачилик ва балиқчилик соҳаси маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ташландиқ ерларни қишлоқ хўжалиги оборотига қайтариш, экинлар етиштириш агротехникасига риоя этиш ва ерлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.
Қулай фурсат ва турли соҳанинг кўп сонли вакиллари иштирокидан фойдаланган ҳолда, Давлат бошлиғи иштирокчилар диққатини давлат мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига ободончилик ишларини кенгайтириш вазифаларига жалб этди. Жумладан, Миллат пешвоси олдинда турган 3 йилда мамлакат ҳудудидаги ҳар бир қишлоқ, шаҳарча, барча аҳоли яшаш нуқталари, жумладан, Хатлон вилоятида мактабгача таълим муассасалари, ўрта умумтаълим муассасалари, тиббий нуқталар, 10-15 ўринли туғруқхоналар ва хатна қилиш учун алоҳида хоналарга эга соғломлаштириш марказлари, ҳаммомлар, гўзаллик салонлари, сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун кичик инфратузилмалар, спорт майдончалари, хиёбонлар ва оммавий сайр масканлари ҳамда кичик ва ўрта ишлаб чиқариш корхоналари, кичик тикувчилик цехлари қурилиши, қишлоқлар ўртаси ва ичидаги йўллар таъмири, янги боғлар барпо этиш ва автомобил йўллари бўйлаб кўчатлар ўтқазиш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Шу тарзда аҳоли ижтимоий ҳаётидаги кўпгина муаммоларни ҳал этишимиз ва уларнинг турмуш шароитини яхшилашимиз мумкинлиги қайд қилинди.
Иқтисодиётнинг барча соҳалари, хусусан, ижтимоий, айниқса, маориф ва соғлиқни сақлаш муассасалари, энергетик иншоотларни қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш, ёнилғи, жумладан, кўмир, мазут ва ёнилғи гази тайёрлаш бўйича ҳам зарур топшириқлар берилди.
Сўнгра мамлакат Президенти Хатлон вилояти, унинг барча шаҳар ва ноҳиялари раҳбарлари, масъул шахслар ва мутахассислар, барча меҳнаткашлар бундан кейин ҳам юқори ҳосил олишга эришиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва мамлакат фуқаролари фаровон дастурхонини таъминлаш ишига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшишларига ишонч билдирди.
Мамлакат Президенти нутқидан кейин, Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода, вилоятнинг етакчи деҳқонлари ва тадбиркорлари – Жайҳун ноҳиясидан Одил Розиқов, Шаҳритуз ноҳиясидан Махфират Саидраҳмонова, Дўстий ноҳиясидан Олтибой Ҳақназаров, Жалолиддин Балхий ноҳиясидан Тоҳир Исмонов ва Хуросон ноҳиясидан Назрулло Абдуллоевлар Миллат пешвосининг саъй-ҳаракатлари ва бунёдкорлик ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини айтишди.
Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода вилоят шаҳар ва ноҳиялари миллий иқтисодий соҳаларининг жорий йил 5 ой якуни бўйича фаолияти ҳақида ҳисобот бериб, вилоят меҳнаткашлари номидан Давлат бошлиғига муносиб турмуш шароитини таъминлагани учун самимий миннатдорчилик билдирди.
«СОМОНЖОН» ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КООПЕРАТИВИДА
2 июн куни мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Данғара ноҳиясига иш сафари давомида «Сомонжон» ишлаб чиқариш кооперативи боғлари ҳолати билан танишди.
«Сомонжон» ишлаб чиқариш кооперативи 345 гектар майдонда боғ барпо қилган бўлиб, шундан 102 гектари – интенсив боғ, 135 гектари – токзорлар, 75 гектари бодом ва олхўри боғларидир.
Мевалар мўл-кўллигидан шохлари эгилган дарахтлар бой ҳосилдан дарак бермоқда.
Хўжалик ишчиларининг фикрича, бу боғлар ҳосили, жумладан, бодом, узум, картошка ва буғдойнинг катта қисми мамлакатнинг бошқа минтақаларига жўнатилади ҳамда яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар, жумладан, Россия Федерацияси, Афғонистон, Покистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади.
Кўп тармоқли бўлган «Сомонжон» ишлаб чиқариш кооперативида йирик ва кичик шохли чорва ҳам боқилиб, 80 гектар майдонга маккажўхори экилган.
Хўжалик ишчилари ва мутахассисларининг бой тажрибаси улар ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиб, мўл ҳосил олишлари ва ўз турмуш даражасини йилдан-йилга яхшилашларига ҳисса қўшди.
Ушбу соҳа мутахассислари ўз ишида Давлат бошлиғининг ҳар бир қарич ер ва ҳар бир томчи сувдан самарали фойдаланиш тўғрисидаги кўрсатмаларидан кенг фойдаланишади.
«Сомонжон» ишлаб чиқариш кооперативи фаолияти билан танишув чоғида мамлакат Президенти хўжалик ишчиларининг мўл ҳосил етиштириш, ердан самарали фойдаланиш ва мамлакат Ҳукумати аграр сиёсатига риоя этиш йўлидаги фаолиятларига юқори баҳо берди.
«Ховар» ТМАА.
СИЛАБ ҚЎЙДИМ
Ҳар замонда кўзим ёшлаб,
Армон билан ёдлаб қўйдим.
Хотиралар қат-қатига,
Мен севгимни ўраб қўйдим.
Муфассал...
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўтган йилнинг 22 декабрида мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмида 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиш таклифини киритди. Дарҳақиқат, жаннатмакон Тожикистонимизнинг бебаҳо табиий бойликлари юртимизда сайёҳликнинг истиқболи порлоқ бўлишига имконият туғдиради.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015