Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 08 Июн 2017 Кӯришлар: 2375
Печат

 

samariddin asozoda 2017Бир мўйсафид журналист Жума Мирзонинг сочи оқ ва мўйлови қора эканлигини мушоҳада қилиб, ундан сўради:

- Болам, ғам емоқдан шундай бўлдингми?

- Йўқ, бобо, кам емоқдан, - жавоб берди Жума.

 АДАШ

Ҳажвчи Гурез Сафар журналист Бегижон Махсумни кўриб сўради:

- Адаш, қандай сен?

- Қанақасига мен сенинг адашинг эканман? - елка қисди Бегижон.

- Ҳалигача билмайсанми?! Ахир «Беги» сўзи тожик тилида Гурез бўлади-ку?!

 

АШУР САФАРНИНГ ФИЛИАЛИ

Ёзувчи Ражаб Мардон журналист Нажмиддин Азизга Гурез Сафарни шундай таништирди:

- Таниш! Бу киши Гурез Сафар, Ашур Сафарнинг Душанбедаги филиали.

 

ЭНГ ЯХШИ ЖУРНАЛИСТ

Суҳбатларнинг бирида журналист Раҳматкарим Давлат ҳамкори Сайёф Мизробга деди:

- Газета идорасига «ХХ асрнинг энг яхши тожик журналисти» номли мақола келтиришди…

- Қачондан буён мен ҳақимда ёзадиган бўлишибди? - деди Сайёф.

 

ОЛИМНИНГ СУРАТЧИДАН ФАРҚИ

Суратчи мухбир таниқли тилшунос Бобоназар Бобохонни учратиб, деди:

- Мақолангизни газетада ўқидим, лекин ундан бирор нарсани тушунмадим.

- Олимнинг суратчидан нима фарқи борлигини тушунмадингми?! - деди Бобоназар.

 

СОВУҚЛИКНИ ИСИТИБ ЕДИМ

Аслам Адҳам қиш фаслида Ҳақназар Ғойибнинг меҳмони бўлди. Кечки овқатни еб, телевизор томоша қилгандан кейин, уй эгаси янги қурилган уйда меҳмон учун ётоқ жой тайёрлаб, қўлбола иситкични ёқиб қўйди. Тонг отгандан сўнг, меҳмоннинг ёнига келиб сўради:

- Совуқ емадингизми?

- Йўқ. Совуқликни иситиб едим.

 

ЎЗИНГНИНГ ХОТИРИНГ УЧУН ОЛГИН

Сайёф Мизроб маъракалардан бирида халқ намояндаси Олимжон Салимзода билан бир товоқда ош ейишарди. Овқат тугамасдан Олимжон қўлини артмоқчи бўлди. Шу пайт Сайёф деди:

- Устоз, олинг ахир, сизнинг хотирингиз учун олаяпман.

- Агар менинг хотирим учун олган бўлсанг, минг раҳмат ука, ана энди ўзингнинг хотиринг учун олгин.

ҚАРЗ СЎРАШ

Хайрандеш бадавлат кишидан минг Америка доллари қарз сўради.

- Бунча пулни нима қиласан? - деди у.

- Лоақал, бир ҳафта одамга ўхшаб яшашни хоҳлайман, - деди Хайрандеш.

 

ИШЛАМАЙДИГАН БОШ

Бир шоир журналист дўсти Абдулфайз Атоийга нақл қиларди: - «Кеча ижод қилаётган эдим, қулоғимга ногаҳон суварак кирди. Таъбим хира бўлиб, шу билан шеър тугамасдан қолди».

- Кейин суварак қулоғингиздан зудлик билан чиқдими ёки йўқ? - дарҳол сўради Абдулфайз.

- Ҳа, хайрият, зудлик билан чиқди.

- У ҳам бошингиз ишламаслигини кўриб, чиқиб кетибди-да.

 

МЕНДА ҲАМ ПУЛ БОР

- Бир сомоний пулинг борми?! - сўрадим ҳамкорим Шафоатуллои Абдуллодан.

- Ҳа, - деди у бир сомонийликни менга узатиб. Мен пулни олдиму ўн сомонийни унга узатдим. Чунки ундан 9 сомоний қарздор эдим. Бошқа ҳамкорим Барноз Гадоализода бу манзарани мушоҳада қилар экан, менга қараб деди:

- Менда ҳам бир сомоний бор!

 

БОШДАН ҚИММАТ ШАПКА

Ҳамкорим Н. бошига янги шапка кийиб, ишга келди. Шоир Абдулқодир Раҳим уни кўрган заҳоти табриклаб, кейин сўради:

- Неча пулга олдинг?

- 86 сомоний, - деди Н.

- О, шапка бошдан анча қимматга тушибди-ку!

 

МАЗМУН ЎЗГАРМАДИ

Артист Ортиқ Қодир «Афсона» нашриёти ходими Оламгулни кўриб, сўради:

- Жаҳонгул, қандайсан?

- Раҳмат, лекин мен Жаҳонгул эмас, Оламгул, - ҳайратини яшира олмасдан деди Оламгул.

- Нима фарқи бор, мазмун ўзгармади-ку?!

 

ҚАЙТАДАН КИРИНГ

«Жумҳурият» газетаси компютер цехига кириб, ҳамкорим Фурўғзодга бир гапни айтмоқчи эдим. Лекин олдига етганда гапни унутдим.

- Қайтадан чиқиб, яна бир марта киринг, - деди безакчи (компютер безакчиси) Фирўз Неъмонов, - мумкин эсингизга келса.

 

ХАЙРЛИ ТУН

Кечаси соат учда журналист Барот Юсуфий ҳамкори Маҳмадсодиқ Шеховга қўнғироқ қилади.

- Алло!

- Лаббай.

- Ётибсанми?

- Балли.

- Бўпти, унда хайрли тун!

   Самариддин АСОЗОДА.

 

Тожик тилидан Муҳаммадражаб БЕРДИЁРОВ таржимаси. 

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Сўнгги пушаймон – ўзингга душман

 

Жамиятда яшовчи ҳар бир шахс ўзи яшаб турган муҳит удумларига, қонуниятларига бўйсуниши шарт. Шу жамиятда яшаб,  унинг қонуниятларига бўйсунмаслик -  жиноят. Бу гапларни айтиш ёхуд англаш учун олим бўлиш шарт эмас.

Душанбе шаҳри И. Сомоний ноҳияси суди Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 32-моддаси, 3-4011 қисмига биноан, фуқаро М. Бўтаевни 12

Муфассал...

Шеър тақдири

 

Шеър балосига қачон йўлиққанимни, ҳарчанд уринмай, эслай олмайман.  Сайфуллохон акам эса, жонли кутубхонанинг ўзгинаси эди. Юзлаб шеърларни акамнинг оғзидан жонҳолатда ёдлаб олганим эсимда.  Қисматимдаги устоз аталмиш сийрат сиймоси яратилса, у, шубҳасиз, акам қиёфасида намоён бўлган бўларди… Чунки, менинг назаримда, устоз деганлари  фақат кўздаги ёшни артиб қўядиган ёки «айтганимни қилгину қилганимни қилма», деб дағдаға қилиб, ҳар мақомга йўрғалайдиган чала мулла эмас.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2501744

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9927038
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2474
2355
10800
9895679
63599
107749
9927038

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.169
Бугун: 20-08-2026 19:11:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015