Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 15 Ноябр 2018 Кӯришлар: 1715
Печат

 

rogun 1Ҳар бир даврда шундай шахслар қудрат тепасига келишадики, улар мамлакат тараққиёти ва унинг халқаро майдондаги мақомини юксалтириш учун барча иқтидору ишбилармонлик маҳоратларини йўналтириб, давлат ва Ҳукумат манфаатини шахсий манфаатидан устун қўйишади.

ХХI асрнинг аввалида ушбу оғир масъулият миллатнинг буюк фарзанди, атоқли сиёсат арбоби, Миллат пешвоси,

Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмон зиммасига юкланди. Тарихий ҳассос бир босқичда бу ватанпарвар шахс миллатни йўқолиб кетишдан сақлабгина қолмасдан, балки унинг келгуси тараққиёти учун кенг йўл очди. Ушбу эзгу мақсад йўлида Миллат пешвоси асрнинг йирик иншооти - "Роғун" ГЭСи қурилишига ҳиммат камарини боғлаб, Вахш дарёси ўзанини шахсан ўзи ўзгартирди. Шоирнинг таъбири билан айтганда:

rogun 2Бархезу биё ба Роғун, ай жону жигар,

Пайванди вафои одаму об нигар.

Вахше, ки сарафрохта буд, роҳ гирифт,

Аз мақдами Пешво ба мажрои дигар.

Таржимаси:

Тургилу Роғунга кел, эй жону жигар,

Одам-ла сув вафолашди, топди зафар.

Пешво қадами-ла Вахш ўзанин ўзгартди,

Бунёд этилмиш файзи ила нурли шаҳар.

Давлат бошлиғининг тинимсиз ҳаракатлари билан ГЭС қурилиши қайтадан бошланиб, роппа-роса ўн йил мобайнида (2008-2018 йиллар) нур қасрининг биринчи агрегати ишга тушириляпти.

Ушбу тарихий даврда Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон неча марталаб нуфузли халқаро ташкилотлар минбарларидан туриб, иншоотнинг Тожикистон келгуси тараққиёти учун аҳамиятига шарҳ берар экан, минтақавий мажлисларда уни ҳимоя қилди. Шунингдек, бу фойдали лойиҳани кенгайтиришга доир аксарият халқаро молиявий ташкилотларга ҳисобот тавсия қилиб, иншоотнинг севимли Ватанимиз миллий иқтисодиётининг турли соҳалари равнақидаги ролини муҳим, дея баҳолади.

Энг муҳими, мамлакат шаҳру ноҳияларига иш сафарлари чоғида, мамлакат тараққиёти истиқболлари ҳақида фикр билдирар экан, бу жараёнда "Роғун" иншооти қурилишининг аҳамияти катта эканлигини алоҳида зикр этарди ҳамда одамларни тожик халқи бу гидроэлектростанцияни қуришнинг уддасидан чиқиши ва уни белгиланган муддатда охирига етказишига ишонтирарди.

Давлат бошлиғи "Роғун" тожик халқига нур ва ёруғлик берибгина қолмай, балки мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ҳолатининг янада яхшиланишига жиддий туртки беришини такрор-такрор айтиб келди.

Нур қасрининг муҳим ролини инобатга олган ҳолда, Миллат пешвоси аср қурилиши қошида Тожикистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигидаги Нозирлар кенгашини таъсис этди ҳамда ушбу кенгашни ҳар ойда "Роғун" ГЭСи қурувчилари иш ва фаолияти билан танишиб, улар заҳмату ҳаракатлари натижасидан Давлат раҳбарига мунтазам оғзаки ҳамда ёзма ҳисоботлар тавсия этишга вазифадор этди. Шу асосда "Роғун" ГЭСи қурувчиларининг ҳар кунлик иши назорат остига олинди ва қурилиш жараёни янада кенгайди.

"Роғун" қурувчилари иншоот бунёди мамлакат Президентининг бевосита назоратида турганини яхши билишарди. Шу сабабли, икки баравар ғайрат билан меҳнат қилишарди. "Роғун" ГЭСининг ор-номусли ва мустаҳкам иродали ишчилари Давлат бошлиғига ҳар қандай оғир туннелларни қазиш уддасидан чиқишлари ва ишларни юқори сифатда ўз вақтида ижро этиш борасида ваъда беришди.

Улар ваъдаларига вафо қилган ҳолда, ишни уч сменада ташкил қилиб, мақсадга эришиш учун барча куч ва қобилятларини сарфлашди ҳамда белгиланган муддатда қурилиш ишларини охирига етказишди. Ишчиларнинг мустаҳкам иродаси ва юксак матонати сабабли иншоот қурилиши тез суръатда давом этаяпти ва кўп участкаларда иш кеча-ю кундуз йўлга қўйилган.

Мамлакат Президенти иншоот қурилиши бошланган илк кунлардан халқнинг азму матонатига ишонишини, улар асрнинг бундай йирик иншоотини қуришга қодир эканликларини таъкидлаганди.

Шарафли тожик халқи ўз пешвоси - Эмомали Раҳмон билан фахрланади. Зеро, Давлат бошлиғи ўзи бошлаган ҳар бир яратувчанлик ташаббусининг охирига етказилишигача бошчилик қилади ҳамда унинг ижро этилиши билан янгича илҳом олиб, янги ватанпарварлик ғоясини амалга ошириш ортидан бўлади. Шу асосда Миллат пешвоси "Роғун" ГЭСи қурилишини қайтадан бошлаб бериб, мушкулликларни сабр билан енгиб ўтди ҳамда иншоот қурилишига жасурлик ва мардлик билан ёндашиб, бир ўн йиллик муддатда муродига етди.

Тадбирли бошлиқ бу иншоот кўпгина ижтимоий ва иқтисодий масалалар ечимини, минглаб янги иш ўринлари таъсис этиш учун асос яратишини яхши англаб етганди. Бу арзон энергия катта-ю кичик саноат корхоналарини таъсис этиш сабабига айланиб, маҳаллий инфратузилмани ўзгартиришга ҳисса қўшади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Миллат пешвоси ўринли эслатиб ўтган эди: - "Тожикистондаги ички захира ва имкониятлар, хусусан, гидроэнергетик захиралардан фойдаланиш орқали арзон электр энергияси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мамлакатимиз иқтисодиёти барча соҳалари тараққиёти, ижтимоий масалаларни ҳал этиш ва Тожикистон шарафли халқи турмуш даражасининг тубдан яхшиланишига ҳисса қўшади".

Халқ турмуш даражаси юксалиши аҳоли ўз яшаш манзилларида доимий иш ўринлари эгаси бўлиши ва фарзандлар тарбияси билан шуғулланиб, меҳнат муҳожирлигига боришга эҳтиёж қолмаслигига имкон яратади.

Энергиянинг туғилиши бу, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида тожик халқининг янги бахти туғилишидир.

Миллат пешвосининг ушбу олийжаноб ташаббуси тожик халқи ҳаётида янги босқични бошлаб, унинг келгусидаги тараққиётига воқеий асос солади.

Абдужаббор Раҳмонзода,

Тожикистон Республикаси Президентининг ижтимоий тараққиёт

ва жамоатчилик билан алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

ҲУНАРЛИ ОДАМ ХОР БЎЛМАС

 

Жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши муносабати билан Панж ноҳияси қишлоқ жамоатлари, муассаса, ташкилотларида меҳнат қилаётган халқ ҳунармандлари билан учрашиб, 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

Муфассал...

Кўнгил

 

Қор тушиши билан бизга жон кирарди. Тонг бўзарганда қарабсизки, милтиқ елкада, ҳали из тушмаган боғ кўчадан ғизиллаб кетиб боряпмиз тоққа қараб.

Гоҳ ўртоқлар билан чиқсак, гоҳо… якка ўзим чиқардим. У ерда Назрулла деган ўртоғимнинг томи кекса толларга кўмилган уйлари бор. У ёлғиз онаси билан яшарди. Отаси урушда ўлган. Қизиқ бола эди у. Ким, овга юр деса, эргашиб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2135870

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8355712
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
888
3393
6697
8326697
4281
99827
8355712

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.188
Бугун: 02-07-2025 05:27:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015