26 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қурилиш ишларининг бориши билан танишиш мақсадида, Роғун ГЭСига ташриф буюрди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Бош вазир Қоҳир Расулзода ҳамроҳлигида айни пайтда 78та участкада кеча-ю кундуз юқори сифатли ишлар
олиб борилаётган мазкур иншоотдаги қурилиш ишларининг бориши билан танишди ҳамда муҳандислару техник ходимлар билан самарали учрашув ва суҳбатлар ўтказди.
Миллат пешвосининг танишуви Роғун ГЭСининг мазкур иншоот қурилишида муҳим ҳисобланган биринчи навбатдаги тўғони участкасидан бошланди.
Мамлакат Президентига тўғоннинг биринчи босқичи қурилиши чоғида ер ишлари билан бир қаторда, назорат-ўлчаш ускуналарини ўрнатиш ҳам амалга оширилгани борасида маълумот берилди.
Масъул шахсларнинг хабар беришларича, бугунги кунгача тўғонда 48та назорат-ўлчаш ускунаси ўрнатилган бўлиб, лойиҳага биноан, асосан, Европа мамлакатларида ишлаб чиқариладиган 45 минг квадрат метр геомембранадан фойдаланилган.
Геомембрана тўғоннинг олдинги қисмига қисман ва бошқа иҳоталаш материаллари билан биргаликда навбатма-навбат мустаҳкамланади. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши сув омбори сувининг тўғондан сизиб чиқмаслигига имкон беради.
Миллат пешвоси Роғун ГЭСи муҳандис-техник ходимларини қурилиш ишларини лойиҳа бўйича юқори даражада ижро этишга ҳидоят қилди. Чунки тўғон электр станциясининг бош таркибий қисми ҳисобланиб, унинг ўз вақтида бунёд этилиши, энг аввало, мамлакат Ҳукуматининг стратегик мақсадларидан бири – энергетик мустақилликни таъминлашга эришишда муҳим рол ўйнайди.
Роғун ГЭСи тўғони алоҳида участкаларида ишларнинг бориши билан танишувдан кейин, мамлакат Президенти конвейер линиясининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилишида иштирок этди.
Тўғон материаллари, хусусан, тош ва шағални ташиш учун жуда қулай бўлган конвейер линиясининг бунёд этилиши «Салини Импрежило» компанияси томонидан амалга оширилаётган бўлиб, айни пайтда унинг узунлиги 4200 метрни ташкил қилади. Мазкур участкадаги ер ва темир-бетон ишлари «Тожикэлектрмонтаж» қурилиш компанияси мутахассислари томонидан якунига етказилиб, ускуналарни иккита хорижий компания ўрнатмоқда.
Конвейер линиянинг Италия, Франция ва Германия каби давлатларнинг машҳур компанияларида ишлаб чиқарилган дастгоҳ ва ускуналари соатига 3 минг тонна тош ва қумни ташишга имкон беради. Айни пайтда унинг фойдаланишга топширилиши билан тошлар, шағал ва алоҳида конлардан тоғ жинсларининг бошқа маҳсулотларини асосий тўғон қурилиши жойига қўшимча сарф-харажатларсиз ва вақтни йўқотмасдан узатиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, гидроэлектростанция тўғони ва бошқа иншоотлари бунёд этилиши учун 50 миллион куб метрдан зиёд тош, шағал ва тоғ жинслари аралашмаси захира қилинган. Бу йўналишдаги ишлар тезкор суръатларда ҳамда замонавий техника ва механизмлардан фойдаланган ҳолда давом этмоқда.
Шу билан бир қаторда, конвейер линияси бошланиш жойида шағалга ишлов бериш бўйича иккита цех қурилган бўлиб, улар зарур бўлган ҳолатда ҳар қандай тоғ жинсларини тўғонда фойдаланишга автоматик равишда яроқли ҳолатга келтиради.
Иккинчи босқичи бунёд этилиши билан конвейер линиясининг узунлиги 9 километрга етиб, унинг охирги нуқтаси тўғоннинг асосий жойи бўлади.
Ҳақиқатдан ҳам, Роғун ГЭСининг муҳандис-техник ходимлари қурилиш ишларини юксак масъулият ҳисси билан ижро этишмоқда. Таъкидлаш жоизки, ГЭС қурилиши жараёни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг доимий назорати остида бўлиб, бу қурилиш ишларининг юқори даражада ва режага мувофиқ якунига етказилишига имкон беради.
***
Роғун ГЭСига иш сафари доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзода билан биргаликда «Сойи оби шўр» иншоотининг ҳозирги ҳолати ва қурилиши 2015 йили тугатилган ҳимоя тўғони билан танишишди.
Мазкур тўғон «Сойи оби шўр» пастки қисмида қурилиб, Роғун ГЭСи иншоотини ёғингарчилик кўп бўлган кунларда ҳимоялашга мўлжалланган. Тўғон баландлиги 75 ва кенглиги 20 метрни ташкил қилиб, бу селнинг вайрон қилувчи шиддати олдини олади. Ушбу иншоотга 250 минг куб метр бетон ётқизилган бўлиб, монтаж қилинган арматура 7 минг тоннани ташкил қилади. Ушбу мавзе билан танишув чоғида Давлат бошлиғи масъул шахсларга иншоотни ҳимоялаш ҳамда унинг ҳимоя қатламларини ўз вақтида тозалаш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.
Сўнгра Миллат пешвоси назорат майдончасидан СТ-1 ва СТ-2 қурилиш туннеллари ўтиш участкасида бетон қуйиш ва арматурани монтажлаш ишларининг бориши, станцияни бошқариш биноси, электр тақсимловчи элигаз ускуналар биноси ташқи ишлари ҳамда асосий тўғоннинг бугунги ҳолати ва қурувчиларнинг бу мавзе бошқа иншоотларидаги фаолияти билан танишди. Маълум бўлишича, қурувчилар бугунги кунгача СТ-2 қурилиш туннели ўтиш участкасида деворларни мустаҳкамлаш, арматура тўқиш ва бетон ётқизиш ишларини охирига етказишиб, ҳозир устки қисмига арматурани монтажлаш ишлари билан машғулдирлар. СТ-1 қурилиш туннели участкаси деворларида арматуралар тўқиш ва бетон ётқизиш ишлари тез суръат ва юқори сифатда давом эттирилмоқда.
Мазкур участкада қурувчиларнинг умумий сони 200 кишидан зиёд бўлиб, улар учун қулай иш шароитлари яратилган, қурилиш материаллари зарур ҳажмда тайёрланган ҳамда техника ва механизмлар келтирилган. Биринчи қават қурилиш туннели узунлиги 1365 метр, иккинчи қаватники эса, 1382 метрни ташкил қилади.
Мамлакат Президенти, шунингдек, 1850 квадрат метр ҳудудда жойлашган тақсимловчи элегаз ускуна билан танишди. Ушбу ёпиқ иншоотда 19та 500 киловолтли ва 4та 220 киловолтли элегазли ускуналар ўрнатилган. Масъулларнинг таъкидлашларича, бу ерда монтажлаш ишларининг 90 фоиздан зиёди охирига етказилган.
Давлат бошлиғига ушбу иншоотдан мамлакат ягона энергетик тизимига электр энергияси узатиш иқтидори 500 киловолтли олтита электр узатиш ҳаво линияси воситасида амалга оширилиши ҳақида хабар берилди. Шунингдек, ушбу ускуналардан икки занжирли линия воситасида Роғун шаҳри электр подстанциясигача 220 киловолтли электр энергияси узатилади. Умуман, бино элегазли ускуналар зали, электр узатиш коридорлари, ўт ўчириш ва ҳавони тозалаш автоматик тизимидан иборат бўлади. Ўт ўчириш тизими ускуна ва дастгоҳлари тўлиқ ўрнатилган бўлиб, ёнғин келиб чиққан ҳолатда улар автоматик равишда фаоллашади ва иншоотни ҳимоя қиладилар.
Иншоотнинг чап қисмида ташқи ускуналар майдончаси бунёди бир маромда давом этмоқда. Бу мавзеда 6та 500/220/25.75 автотрансформатори, учта 500 киловолтли ер усти реакторлари ва станциянинг ички эҳтиёжлари учун иккита трансформатор ўрнатилади. 500 киловолтли чиқиш қисми пойдеворига бетон ётқизиш ишлари тўлиқ ижро этилган.
Электр тақсимлаш ускунаси иншооти ёнида беш қават ва ертўладан иборат технологик бино қурилаётган бўлиб, ҳозирда бу ерда бино ичкарисини бўяш, дастгоҳ ва ускуналарни ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Маълумотларга кўра, бинонинг биринчи қаватида ички эҳтиёжлар ускуналари ва доимий жараён тизими шкафлари ўрнатилган бўлиб, иккинчи ва учинчи қаватлар химиявий лаборатория, аккумулятор ҳужралари, электротехник лаборатория ва симлар ўтказиш учун назарда тутилган. Тўртинчи қават релей ва автоматлаштирилган ҳимоя шкафлари билан жиҳозланади. Бинонинг бешинчи қавати иш кабинетлари учун мўлжалланган.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қурилиш ишлари суръати ва сифатига юқори баҳо берар экан, иншоотлар халққа асрлар давомида хизмат қилиши учун станция масъул шахслари ва қурувчиларини қурилиш материаллари сифати ҳамда иншоот қурилишига келгусида ҳам биринчи даражали эътибор қаратишга ундади.
***
Роғун ГЭСига иш сафари доирасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иншоотнинг муҳим участкалари – машиналар зали ва трансформаторлар биносидаги ишлар жараёни билан танишди.
Мамлакат Президентига маълум қилишларича, бу ерда шартнома ва қурилиш умумий тартибига биноан, анкерлар ўрнатиш учун қудуқларни пармалаш, монтаж ва қазиш ҳамда бетон ётқизиш ишлари давом этмоқда.
6-гидрогенератор ротор ва статорини йиғиш бўйича ишлар тўлиқ охирига етказилиб, ўзгарувчи 36,5 киловолтли шиддат билан юқори суръатли электр ва 12 атмосфера босими гидравлик текширувидан ўтказилгани маълум қилинди. Роторни тўхтатувчи ускунани ўрнатиш охирига етказилиб, 850 тонналик 6-генератор ротори 6-гидроагрегат кратерига йўналтирилган. Шунингдек, 6-генератор статорини 6-гидроагрегат кратерига ўтказиш ҳам охирига етказилган.
Машиналар зали вақтинчалик монтажлаш майдончасида 5-генератор статори печаклари стерженларини ўрнатиш ҳам якунланган. Бугунгача спирал камера атрофи ва турбина шахтасида 3 минг 944 куб метрга бетон ётқизилган. 6-гидроагрегат қисмига ётқизилган бетонлар умумий ҳажми 16 минг куб метрни ташкил қилади. Бир вақтда турбина ускуналарини монтажлаш ишлари давом этмоқда.
Генератор шахтаси атрофида 6-агрегатни сув билан совутиш ва 6-трансформатор залида трансформаторни сув билан совутиш тизими лойиҳа асосида бошланган. Сим ўтувчи туннеллар, машиналар зали ва трасформаторлар биносида ўт ўчириш тизими қувурларини ўрнатиш давом этмоқда.
5-турбина атрофига бетон ётқизиш ишлари тугатилиб, устидан турбина статори ўтиши учун 956 метр даражада 12та 325 миллиметр диаметрли темир тирговучлар ўрнатилган ҳамда тирговучлар устуворлиги учун эса, улар атрофи арматуралар билан мустаҳкамланган. Турбина статори 5-кратерда ўрнатилган. Зикр этилган кратерда спирал камера ўрнатиш охирига етказилиб, гидравлик текширувдан ўтказилган. Спирал панел атрофини арматуралаш ишлари давом этмоқда.
Вақтинчалик монтажлаш майдончасида диаметри 5-агрегатнинг 9 минг 500 миллиметрлик айлана дарвозаси ва турбина қопқоғини йиғиш ишлари охирига етказилиб, 5-кратерга ўрнатилган.
5-гидрогенератор қисмига ётқизилган бетонлар умумий ҳажми 9 минг 88 куб метрни ташкил қилади.
4-агрегат қисмида туннел қазиш ишлари 7 минг 393 куб метр ва 1 минг 888 куб метр бетон ётқизиш ишлари ижро этилган. Узунлиги 9 минг 744 метр бўлган АЖГ анкерларини ўрнатиш бажарилган.
Машина залида бетон ётқизиш бўйича ишлар умумий ҳажми тортиб олувчи қувурлар иштирокида 32 минг 924 куб метрга етказилиб, металл конструкциялар монтажи 1 минг 82 тоннага етган. Ойига туннел қазиш ишлари ҳажми 3 минг 131 куб метрни ташкил қилади.
Трансформаторлар залида ишлар жараёни билан танишув чоғида Давлат бошлиғига трансформаторлар биноси шифт ва деворларида 4дан 6гача рақамли агрегатлар минтақалари анкерлари ва темиру бетон қозиқлар ўрнатилиши охирига етказилгани маълум қилинди.
Графикка биноан, трансформаторлар биносида туннел қазиш ҳамда 1 ва 3-агрегатларни мустаҳкамлаш ишлар ижроси жадвалига биноан, 6-рақамли асосий трансформатор ўтказилиши учун вақтинчалик тўхтатилган бўлиб, 4дан 6-агрегатларда охирига етказилган. Монтаж қилиш майдончасини ҳисобга олганда, ётқизилган бетон умумий ҳажми 17 минг 366 куб метрни ташкил қилади. 1 ва 3-коллекторларда ишлар давом этаётган бўлиб, шу пайтгача 13 минг 607 куб метр ҳажмида туннел қазиш ва 4 минг 35 куб метр бетон ётқизиш ишлари ижро этилган.
Сув насослари шахтасида ишлар, асосан, охирига етказилиб, бетон ётқизиш эса, режа асосида давом этмоқда. Бугунги кунгача 5 минг 192 куб метр ҳажмида бетон ётқизилган.
Машина зали ва трансформаторлар биносидаги ишлар жараёни билан танишувдан кейин, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қурувчилар ва мутахассислар ишига юқори баҳо берар экан, уларни ишларни ўз вақтида ва сифатли давом эттиришга ҳидоят қилди.
Маълумки, режа бўйича Роғун ГЭСининг биринчи агрегати 2018 йилнинг куз мавсумигача ишга туширилиши керак.
***
Роғун ГЭСига иш сафари доирасида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон СТ-1 ва СТ-2 қурилиш туннеллари ўтиш участкасида қурилиш ишлари жараёни билан танишди.
Шу кунгача СТ-2 қурилиш туннели ўтиш участкасида анкер ўтказиш, деворларга арматура ўрнатиш ва бетон ётқизиш ишлари охирига етказилиб, мутахассисларни жалб этиш орқали, шифт қисмини бўяш ва арматуралаш ишлари давом этмоқда.
Қурувчиларни жалб этиш орқали СТ-1 қурилиш туннели ўтиш участкасида ҳам ишлар бир маромда давом этиб, режага мувофиқ, бу участкада охирига етказиладиган ишлар умумий ҳажми 36 куб метрни ташкил қилади. Миллат пешвосига шу кунгача умумий ишларнинг 15 минг куб метри охирига етказилгани маълум қилинди.
Маълум бўлишича, СТ-1 қурилиш туннели ўтиш участкасида туннел қазишнинг охирига етказилган ишлари 10 минг куб метрни ташкил қилиб, шунингдек, тўғон қуриш участкаларида 3 минг тонна арматура монтаж қилинган. СТ-1 қурилиш туннели ўтиш участкаси деворларида арматуралаш ва бетон ётқизиш ишлари тез суръатда ва юқори сифатда давом эттирилмоқда.
СТ-2 туннелини ўз вақтида таъмирлаш ва қайта тиклаш учун таъмирлаш вертикал шахтаси бунёд этилган бўлиб, СТ-1 қурилиш туннелида ҳам шундай иншоот қурилиши давом этмоқда.
Лойиҳага биноан, СТ-1 қурилиш туннели ўтиш участкаси Роғун ГЭСининг биринчи агрегати фаолияти бошлангунча тўлиқ охирига етказилиб, фойдаланишга топширилади.
Давлат бошлиғи, шунингдек, бино тайёрлиги ҳолати ва эҳтимолий селдан сув ўтказиш учун гидромеханик ускуналар жараёнини кўздан кечириб, ишлар ижроси ва 2018 йилдаги эҳтимолий сел оқимларини ўтказиш жараёни билан яқиндан танишди.
Ушбу иншоотда туннел қазиш ишлари охирига етказилиб, алоҳида участкаларда бетон ётқизиш ишлари давом этмоқда. Ҳар бири 263 тоннадан зиёд вазнга эга бўлган тўртта таъмир ва авария дарвозалари ўрнатилган. Барча ускуналар ва дарвозаларнинг қўшимча қисмлари ишга тайёр бўлиб, Россиянинг «Трест-гидромонтаж» компанияси томонидан етказиб берилган ва ўрнатилган.
Танишув чоғида Давлат бошлиғига иншоотда гидроприводларни ўрнатиш тўлиқ охирига етказилиб, таъмир ва авария дарвозалари автоматик тизимда ишга тайёрлиги маълум қилинди.
Бундан ташқари, гидромеханик ускуналар биносида ҳар бири 80 тонна юкни кўтариш иқтидорига эга бўлган иккита кўприкшакл кран ўрнатилган.
Хабар беришларича, эҳтимолий сел оқимларини ўтказиш учун гидромеханик бино ва ускуналар СТ-3 қурилиш туннелида жойлашган бўлиб, бу туннелнинг алоҳида участкаларида қурилиш ишлари давом этмоқда. Бу ерда асосий туннел қазиш ишлари тўлиқ якунланиб, ёрдамчи туннеллар қазилиши давом эттирилаяпти. Темир конструкциялар, жумладан, монтажда фойдаланилган темир варақлардан фойдаланишнинг ўртача ойлик ҳажми 216 тоннани ташкил қилади ҳамда бу кўрсаткич мазкур туннел қурилиш ишлари бошланганидан буён, умуман, 9076 тоннага етган.
Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қурувчилар билан учрашув ва суҳбат чоғида уларни ишларни ўз вақтида ҳамда сифатли қилиб охирига етказишга чақираркан, масъул шахсларга қурилиш ишларининг сифатли ижро этилишини назорат қилиш бўйича фойдали кўрсатмалар берди.
***
26 июл куни Роғун шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи раҳбарияти ва масъул шахслари ҳамда Роғун шаҳри фаоллари билан иш мажлиси ўтказди.
Давлат бошлиғи мажлисни ўтказишдан мақсад бажарилган қурилиш ишларига якун ясаш, 2018 йилнинг куз фаслида Роғун ГЭСининг биринчи агрегатини фойдаланишга топшириш маросимига ҳар томонлама тайёргарлик кўриш ва 2018 йилнинг иккинчи ярмига вазифаларни белгилашдан иборат эканлигини қайд қилди.
Мажлис ишида дастлаб Тожикистон Республикаси Бош вазири, "Роғун ГЭСи" очиқ ҳиссадорлик жамияти Кузатувчилар кенгаши раиси Қоҳир Расулзоданинг иншоотда бажарилган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди.
Қоҳир Расулзода ўз ҳисоботида Кузатувчилар кенгаши аъзолари томонидан Миллат пешвосининг кўрсатма ва топшириқлари ижроси, муҳандислик-техник масалалар мажмуини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар режаси татбиқи, халқаро стандартларга риоя этиш, замонавий техника ва технологияларни жалб этиш, мавжуд техникалардан мақсадли фойдаланиш, бажарилган қурилиш ишлари сифати назорати, улкан иншоотлар бўлғуси қурувчиларини тарбиялаш, айниқса, энергетик мустақилликка эришиш бўйича аниқ чора-тадбирлар қабул қилинганини қайд этди.
Мажлисда, шунингдек, "Роғун ГЭСи" очиқ ҳиссадорлик жамияти Бош директори Хайрулло Сафарзода ва "Салини Импрежило" компанияси намояндаси Лучано Чиконининг қурилиш ишларини тугатиш борасидаги мажбуриятлари ижроси бўйича ҳисоботлари тингланди.
Мамлакат Президенти бажарилган ишлар ва гидроэлектростанция биринчи агрегатини фойдаланишга топширишга тайёргарлик масалалари муҳокамаси чоғида миллий стратегик мақсадлардан бири - мамлакат энергетик мустақиллигини таъминлашга эришиш республика устувор ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳамда аҳоли турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд қилди.
Гидроэнергетика соҳасига аҳамият бериш ва мустақиллик йилларида янги энергетик иқтидорлар бунёди ўзининг самарали натижасини берди.
Қабул қилинган дастурлар ва чора-тадбирлар натижасида 2017-2018 йиллар қиш мавсумида Тожикистон аҳолиси ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар электр энергияси билан чекловсиз таъминланди.
Бошқа мақсадларга эришиш учун Давлат бошлиғи Тожикистон Республикаси Ҳукумати, "Роғун ГЭСи" очиқ ҳиссадорлик жамияти Кузатувчилар кенгаши, "Роғун ГЭСи" очиқ ҳиссадорлик жамияти раҳбарияти, бошқа ходимлар ва пудратчилар олдига қулай фурсатдан фойдаланиб, барча саъй-ҳаракатларини давлату Ҳукуматнинг яратувчанлик мақсадлари татбиқига йўналтириш борасида вазифалар қўйди.
Ўз нутқи охирида Давлат бошлиғи Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва гидроэлектростанция раҳбариятига Роғун ГЭСининг биринчи агрегатини жорий йил куз мавсумида ишга тушириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш борасида аниқ топшириқлар берди.
Тожикистон Республикаси Ҳукуматига ободончилик ва кўкаламзорлаштириш, Ваҳдатдан Роғун шаҳригача йўл четига хушманзара ва сояли дарахтлар кўчатлари ўтқазиш бўйича республика штабини ташкил этишга доир бошқа топшириқлар берилди.
Мажлис охирида "Роғун ГЭСи" очиқ ҳиссадорлик жамияти Кузатувчилар кенгаши аъзолари иштирокида Роғун шаҳри раиси Билол Иброҳимнинг ободончилик ва яратувчанлик бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Мамлакат Президенти Роғун шаҳри аҳолисининг давлат ва Ҳукуматнинг яратувчанлик сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича муносиб ташаббусларига юқори баҳо берар экан, уларни Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш бўйича навбатдаги чора-тадбирларни татбиқ этишга ҳидоят қилди.
"Ховар" ТМАА.
Хатлон вилояти раисининг Кўлоб шаҳридаги қароргоҳида вилоят раиси ўринбосари Махфират Хидирзода Кўлоб минтақаси ташкилот ва муассасаларида обуна маъракасининг жараёни ҳақида иш кенгаши ўтказди. Йиғилишда обуна маъракаси жараёни таҳлил қилиниб, атрофлича ўрганиб чиқилди. Ташкилот ва муассасалар масъуллари жорий йилги обуна маъракаси кўнгилдагидек кечаётганлиги ва муштарийлар ўзлари севган газета-журналларга обуна
Муфассал...
-Қишда қорнинг, баҳорда эса, ёмғирнинг йўлини кутиб, кўзимиз тўрт бўлди. Экинларимиз пишиб етиламан, деб турганида тинимсиз ёмғир ёғиши ва сел келиши чакки бўлди-да, - деган гаплар тез-тез қулоғимизга чалиниб қолади. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, иқлим ўзгаришининг об-ҳавога салбий таъсири сўнгги йилларда яққол сезилмоқда.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015