Ҳар бир ўқитувчи шогирдларини ўзи ўтаётган фанга доир янгиликлар билан таништириб боради. Масалан, математика ўқитувчиси республика ҳаётидаги иқтисодий ютуқларни рақам тили билан ифодалаб берса, тарих ўқитувчиси, ватанимизнинг мустақиллик давридаги муваффақиятларини ҳикоя қилади, адабиёт муаллими эса, эришилаётган муваффақиятлар ҳақидаги шеърлар билан таништиради. Мен ўз ўрнида география ва биология фани ўқитувчиси
сифатида юртимиз географияси ва унинг табиий бойликлари ҳақида ўз ўқувчиларимга сўзлаб бераман.
Чиндан ҳам азиз Тожикистонимизнинг табиий бойликлари жуда кўп. Ер ости ва ер усти бойликлари ҳисобсиз. Уларнинг бари ҳақида батафсил тўхталиб ўтишга вақтимиз ҳам, имконимиз ҳам йўқ. Шу боис, башарият учун муҳим саналган энг қимматбаҳо бойлигимиз, ҳаёт манбаси – сув ҳақида оз бўлса-да, маълумот бермоқчиман.
Сув – Парвардигорнинг бандаларига ато қилган таърифига тил ожиз неъматларидан эканлигини барча бир хил эътироф этади. Зеро, сувсиз ҳаёт йўқ. Олимлар эътирофича, инсон организмида ҳам энг кўп эҳтиёж сувга бўларкан. Инсон ҳафталаб озиқ-овқат емай юриши мумкин, бироқ сувсиз узоқ яшай олмайди.
Шундай улуғ неъмат Тожикистонимизгагина насиб этилганлигига ҳар қанча шукрона айтсак, шунча кам. Ахир, жаҳонда бир қатра сувга зор халқлар камми? Бир бидон сув учун бир-бирига қурол кўтараётганлар камми?
Бизда эса, Худованднинг бу неъмати беҳисоб. Етти юзу беш километр квадрат майдонни ташкил этувчи 1300дан ортиқ кўллар ҳам бизда бор. Етти кўл, Сарез, Қоракўл, Яшилкўл… Ўнлаб сув омборларимиз. Вахш дарёсига қурилган Норак, Сирдарё устига қурилган Қайроққум сув омборларини айтмайсизми? Бундан ташқари, минглаб ичимлик, минерал ва шифобахш булоқларимиз-чи? Аммо биз улар қадрига етаяпмизми? Минг афсуски, ҳамма вақт ҳам бу азиз неъмат қадрига ета олмаяпмиз!
Шу боис ҳам Республика Ҳукумати ва унинг Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ташаббуси билан дастлаб 2003 йил - «Халқаро тоза сув йили», 2005-2015 йиллар - «Сув ҳаёт учун» халқаро амалиёт ўн й иллиги, дея белгиланди. Ва бу мавзуга атаб қатор халқаро семинарлару конференциялар ўтказилди. Айниқса, Сув ҳамкорлиги бўйича конференциянинг мамлакатимиз пойтахти Душанбе шаҳрида ўзига хос шукуҳ билан ўтказилиши ва унга 70дан ортиқ мамлакатдан тахминан мингдан ошиқ вакилларнинг қатнашиши давлатимиз мавқеи халқаро аренада янада юксалаётганидан дарак берди.
Ушбу масала бўйича Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг навбатдаги ташаббуси ҳам эътироф этилиб, жорий йилнинг 21 мартида 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги расман эълон қилинди.
Дарҳақиқат, азиз Тожикистонимиз географик нуқтаи назардан жуда қулай ўринда жойлашган. Бу юртнинг осмонўпар тоғлари-ю, зилол сувлари шалдираб, ўйнаб оқаётган дарёлари жуда кўп. Сув масаласини қайта-қайта кўтариб чиққан Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари аслида бир қултум сувга зор мамлакатлар фойдасини кўзлаб иш қилаётганлиги барчага маълум.
Аслида ҳам шундай - дунёда бир коса сув олтинга баробар юртлар ҳам борлиги сир эмас, буни ҳамма билади. Агар муҳтарам Президентимиз шу масалани халқаро аренага олиб чиқмаса, ҳаётимиздаги мавжуд чучук сувлар қадрига етишга ундамаса, боридан ҳам айрилишимиз ҳеч гап эмас. Узоққа бормайлик бундан йигирма-ўттиз йил илгари Душанбе шаҳри оралаб оқаётган ариқлардан ҳам тортинмай ҳўплаб ичаверардингиз. Бугун-чи, нафақат шаҳар оралаб, балки қишлоқда оқаётган ариқлардан сув ичилмай қўйилди. Чунки обиҳаёт саналмиш Худонинг ушбу беминнат неъматига бефарқ бўлиб қолдик, шекилли, унга истаганча турли кўринишдаги ахлат ташлаб, ўз хоҳишимиз билан экологик хавф сари бораётганимизни ҳис қилмаймиз ҳам…
Ҳа, азизлар, сув чинданам бугунги дунёнинг энг актуал муаммоларидан бирига айланиб бормоқда. Бу масалани биз ўқитувчилар Давлатимиз бошлиғидан ўрнак олган ҳолда, ўз дарс мавзуларимиз қилиб олмоғимиз ва келажак авлод яратувчилари саналмиш фарзандларимизга тушунтиришдан ҳеч тўхтамаслигимиз лозим. Модомики, тоза ичимлик суви бор экан, ҳаёт тўхтаб қолмайди, аксинча, гуллаб-яшнайверади!
Муҳаббат Умурзоқова,
Рўдакий ноҳиясининг Фаррухжон Зарипов номли 11- ўрта умумтаълим муассасаси география-биология фанлари ўқитувчиси.
Парвардигор одамзотни ўзига энг яқин мавжудот қилиб яратган ва уни маънавий дунёсини обод қилиш учун иймон, виждон, номус, инсоф, ҳалоллик ва адолат сингари покиза ҳамда улуғ инсоний фазилатлар билан сийлаб қўйибди.
Аллоҳнинг бу марҳаматини тўғри фаҳмлаб, ундан имкон қадар баҳра олган одам боласи ўзининг "умр қасри"ни юқорида зикр этилган, ота-боболар бошларига тож қилган зийнатлар билан нақшу нигор айласа, ҳаёти том маънода
Муфассал...
Сайловлар замонавий дунёда сиёсий жараён бўлиб, сиёсий ҳокимиятни шакллантириш ёки амалга оширишда халқнинг иштирокини таъминлашнинг тан олинган механизми сифатида кўрилади. Шу нуқтаи назардан, давлатлар ушбу муҳим механизмни амалга ошириш жараёнида ўзларининг миллий давлатчилик анъанаси ва маданиятига оид шаклланган қадриятлар, меъёр ва қоидалар доирасида ўз сайлов тизимини шакллантиришга интиладилар.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015