Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 02 Август 2019 Кӯришлар: 3147
Печат

 

tojikiston 2019АЗИЗ ТОЖИКИСТОН

Тожикистон – она юртим, кўксимдадир номинг сенинг,

Эзгу ният, меҳру – шафқат тонг ила шоминг сенинг.

 Қайда бўлсам сен билан мен, сен билан умрим обод,

Қайда бўлсам мен биландир пайку пайғоминг сенинг.

 

Ҳар куни гул – гул очилиб топасан равнақ – ривож,

Келтирар кўнгилга шукру амну ороминг сенинг.

 

Сен билан ўтгувчи дамлар жонга малҳам, дилга жон,

Менга бўлди парли ёстиқ тоғу дашт – томинг сенинг.

 

Дунё фахри – Рўдакий, Тус Ҳакими ҳамда Румий,

Айний, Сино, Лойиқ ҳамда Ҳофиз, Хайёминг сенинг.

 

Илму – ирфон мактабида ҳар қачон ёниқ шаминг,

Бериб шодлик, чиқазар ғам барча айёминг сенинг.

 

Мисли гўдак шод бўларман, тингласам қиссаларинг,

Қадру иззатга тўладир лиммо – лим жоминг сенинг.

 

Эй, Ниҳоний, юртинг сени парвариш этди яна,

Меҳрининг қучоғида пишгайдир ҳар хоминг сенинг.                                    

 

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ

Доҳийсан, жавонмардсан,

Оқилсан, жаҳонгардсан.

Ҳам иссиқ, ҳам совуқда,

Элингга чин ҳамдардсан.

 

Жонингни фидо этдинг,

Ваъдага вафо этдинг.

Зулм йўлини тўсиб,

Бурчингни адо этдинг.

 

Гар етди беҳад азоб,

Ҳамма ёнда изтироб.

Ақлу заковат билан

Топдинг барига жавоб.

 

Ватан-ла қасам этдинг,

Кўнгиллар хуррам этдинг.

Бирлаштира олдинг эл,

Душманликни мулзам этдинг.                                                                      

 

ЎЗИНГ

Бор экан то танда қалбим қалбда дилдор, ёр ўзинг,

Кўзларимда, сўзларимда барча изҳор, ёр ўзинг.

 

Ҳар қачон Лайли куйиб, Мажнунга сўйлар қиссалар,

Тинглагайман сўйла қисса, ҳар не бор, ҳар бор ўзинг.

 

Билгин – эй кўйингда мен бахшида этдим жону тан,

Тонгмисан – эй, тунмисан – эй улки нотакрор ўзинг.

 

Кўча – кўй бўйида зорман, эй гўзал тутгин қўлим,

Ушбу дам ранжур бўлибман, дардга даво, ёр ўзинг.

 

Чиқдиму кетдим шаҳардан топайин деб лаҳза тин,

Қайда сенсан унда шаҳар, қай шаҳар, девор ўзинг.

 

Бу Ниҳоний, бунча ўзни ўлдириб васфинг битар,

Қанчалар ҳам бўлмасин ниҳон у, асрор ўзинг.      

 

АЛО ЁР...

(Қўшиқ)

Ало ёр, ало ёр, сенсан ягона,

Айлама бунчалар нозу баҳона...

 

Ало ёр, ало ёр, сенинг ёрингман,

Қайда сен унда мен харидорингман.

Жафога нуқта қўй, вафодорингман,

Ҳар қачон, ҳар лаҳза сазоворингман.

 

Ало ёр, ало ёр, сенсан ягона,

Айлама бунчалар нозу баҳона...

 

Бунча ҳам зебодир ўйнашларинг – эй,

Бунчалар шириндир куйлашларинг – эй.

Ҳақимда минг шивир-шивирлар қилиб,

Лайлодек бу недир сўйлашларинг – эй.

 

Ало ёр, ало ёр, сенсан ягона,

Айлама бунчалар нозу баҳона...                                            

НИҲОНИЙ.

Тожик тилидан Султон ЧОРИ таржималари.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Юраклар саҳни ёришса, жаҳон ёруғ…

 

Шоир Омон Ражаб Тожикистон ўзбек шеърияти дарғаларидан бири. Ўтган аср 70-80- йилларида ғазал, умуман, аруз камситилиб турган бир паллада Омон ака ғазал бита бошлаган эди. Унинг битиклари улуғ устозлар томонидан ҳам юксак баҳоланган. Мана узоқ йилларким, касби шифокор бўлган акамиз кишиларнинг ташқи дардларини даволаб келмоқда, балки улар ички олами  қалбларига ҳам ҳақиқий малҳам ўлароқ юксак пафосдаги ғазаллар ижод этиб келмоқдалар.

Муфассал...

Бу кўзларни қаердан олгансиз?

 

Газетага Ҳожи Содиқ домла, Мухтор Баҳриддинов, Музаффаржон Солиҳов, Исмоилжон Муҳсинов, Абдусаттор Аҳмадалиев ва Тоштемир Жўрабоевлар турли йилларда бош муҳаррирлик қилганлар. Газетанинг обрў-эътибори, ўқимишли бўлиши учун ўз даврларида муҳаррирлар анчагина қаттиққўл ҳам бўлишган.

Бир воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Абдусаттор ака Аҳмадалиев бош

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2564176

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10133880
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2316
3526
14351
10082592
30973
138877
10133880

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.216
Бугун: 08-10-2026 16:22:16

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015