2018 йилнинг 21 февралида Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари таъсис этилганининг 25 йиллигини нишонлаш арафасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон муҳим ва ҳарбий аҳамиятга эга иншоот - Қуролли кучларнинг Бошқарув марказини фойдаланишга топширди.
Бу янги таъсис этилган марказ давлатга ҳар қандай хатар таҳдид солган чоғда Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони Эмомали Раҳмоннинг жангни бошқариш асосий нуқталаридан бири ҳисобланиб, у Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, Суғду Хатлон вилоятлари ва Рашт минтақаси маъмурий марказлари билан боғланган.
Асосий бошқарув нуқталари имкониятларини кенгайтириш мақсадида иккинчи босқичда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа бошқарувини автоматлаштириш системаси маркази таъсис этилиши, Ҳарбий-ҳаво ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари бошқармаси, Қуруқликдаги қўшинлар бошқармаси, Тезкор қўшинларда бошқарув нуқталарини бунёд этиш ҳамда мамлакат Қуролли кучлари ҳарбий қисмларида 10та бошқа бошқарув нуқталари бунёд этилиши назарда тутилган. Шунингдек, сайёр бошқарув нуқталари ташкил этилиб, Қуролли кучларнинг Бошқарув марказига уланади. Ва бу сайёр бошқарув нуқталари белгиланган мавзе ва минтақаларга жўнатилиши ҳамда жанг амалиётларини бошқаришни бошлашларига имкон беради.
Бошқарув маркази ёпиқ видеоконференция алоқасининг энг янги тизими билан жиҳозланган бўлиб, унинг воситасида электрон маълумот жўнатиш, қўшинларни тўғридан-тўғри бошқариш ва бошқа жанг амалиётларини ташкил этиш мумкиндир. Бу марказ воситасида мамлакатнинг бошқа минтақаларида машқларнинг бориши ва ёки юзага келган бошқа ҳолат мониторлар орқали тўғридан-тўғри назорат этилади ҳамда Қуролли кучлар бошқарув асосий маркази қабул қилган қарорларга доир давлат органлари ва қудратли тузилмалар фаолияти тартибга солинади.
Шу тартибда бу марказнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз фаолияти барча муҳим ҳарбий тадбирлар Тожикистон Республикаси ижроия ҳокимияти марказий органларини жалб этиш орқали бир вақтда республиканинг барча гарнизонларини қамраб олиб, у мамлакат пойтахти - Душанбе шаҳридан бошқарилишига имконият беради. Ва вужудга келган ҳолат ва жанг вазиятида назарда тутилган талаблар ижроси, тинч замон ва уларнинг асосий вазифаларини аниқлаш йўналишида ҳар томонлама таҳлил қилиниб, аниқ баҳоланади.
Тожикистон Республикаси Қуролли кучларининг янги таъсис этилган Бошқарув марказининг мунтазам фаолиятини ташкил этиш учун ушбу иншоот ичида ҳозирги замон ҳарбий меъёр ва талабларига жавоб берадиган зарур шароитлар яратилган.
"Ховар" ТМАА.
**
Давлат хизматчилари учун турар жой
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Душанбе шаҳрининг Зарафшон маҳалласида давлат хизматчиларининг 200 оиласи, жумладан, ҳарбий ходимларнинг 40 оиласи учун уч қисмдан иборат 12 қаватли бино фойдаланишга топширилди.
Ушбу бино уч – А, Б ва В қисмлардан иборат бўлиб, ертўлага ҳам эгалиги маълум қилинди. Мазкур иншоот қурилишида 54 миллион сомоний сарфланиб, меъморчилик ва шаҳарсозлик талаботига жавоб берадиган бино бунёд этилган.
Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, давлат олий раҳбарияти ишлаш учун қулай шароит яратиш бараварида давлат тузилмалари ходимларини яшаш манзиллари билан таъминлаш йўлида ҳам сўнгги йилларда амалий тадбирлар қабул қилиб, фуқаролар ижтимоий масалаларини ҳал этиш йўналишида босқичма-босқич муваффақиятга эришмоқда.
Кўркам ва замонавий биноларнинг бунёд этилиши ҳамда фойдаланишга топширилиши бир томондан шаҳар ҳуснига тароват бағишласа, бошқа томондан, Душанбе шаҳрида, хусусан, давлат ташкилоту идоралари ходимлари учун яшаш манзиллари етишмаслиги муаммосини камайтиришга ҳисса қўшади.
Ҳар йили Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита кўрсатма-ю ҳидоятлари билан мамлакатнинг турли шаҳру ноҳияларида давлат ташкилоту муассасалари хизматчилари учун турар жой бинолари фойдаланишга топширилиб, бу Тожикистон Республикасида ижтимоий сиёсатнинг муваффақиятли татбиқи натижаси эканлигидан дарак беради.
Давлат бошлиғи танишув чоғида бино шароити ва бажарилган ишлар сифатига юқори баҳо бериб, омадли уй эгалари – давлат турли идоралари ходимларини она-Ватанга содоқат билан хизмат қилишга ҳидоят этди.
«Ховар» ТМАА.
**
Ҳарбий институтнинг авиация факултети янги биноси
Қуролли кучларнинг янги таъсис этилган Бошқарув марказини фойдаланишга топширгандан кейин, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий институтига ташриф буюриб, авиация факултети янги таълим биносининг фойдаланишга топширилиши маросимида иштирок этди.
Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари таъсис этилганининг 25 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилган янги таълим биноси тўрт қаватдан иборат бўлиб, уч йил давомида Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати Ҳукумат иншоотлари қурилиши дирекцияси томонидан 4 миллион сомонийдан зиёд маблағ эвазига бунёд этилган.
Ҳарбий институтнинг авиация факултети 250 ўринли 12та таълим синфхонаси, офицерлару устозлар учун 9та иш кабинети, спорт зали, таълим олувчилар учун ётоқхона, шахсий ҳайъат истироҳат хоналари, иккита навбатчилик хонаси, қурол-яроқлару жанг лавозимотлари сақланадиган мавзе, кийим-кечакларни тайёрлаш хоналари, ошхона ва бошқа ёрдамчи иншоотлардан иборат бўлиб, замонавий ускуна ва компютерлар билан жиҳозланган.
Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий институти авиация факултети 2004 йили таъсис этилиб, унинг ҳайъатида иккита кафедра ва курсантлар таълими олтинчи ротаси амал қилиши ҳақида хабар берилди.
Бу факултетда таълим етти ихтисос бўйича йўлга қўйилиб, асосан, ҳарбий авиация соҳаси мутахассислари тайёрланади.
Мамлакат Президентига 2008 йилдан буён 150 нафардан зиёд ёшлар авиация факултетини битириб, айни пайтда Ҳарбий-ҳаво ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари, Миллий гвардия ва Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қўшинлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида фаолият юритишаётгани маълум қилинди.
Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони муҳтарам Эмомали Раҳмон Мудофаа вазирлиги Ҳарбий институтининг шахсий ҳайъати ва курсантларини мамлакат Миллий армияси ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан табриклар экан, бу олий ҳарбий таълим муассасасининг Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари қисм ва бўлинмаларини юқори малакали ҳарбий кадрлар билан таъминлашдаги ҳиссасига юқори баҳо берди.
Тожикистон Республикаси Президенти минтақа ва жаҳондаги мураккаб сиёсий ҳамда хавфсизлик вазияти Қуролли кучларнинг жангга тайёргарликлари даражасини бугунги кун талабларига мувофиқлаштириш, юқори малакали ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш, ҳарбий қисмлару бўлинмаларни замонавий техника-ю технологиялар билан таъминлаш ва мамлакат мудофаа иқтидорини мустаҳкамлаш учун қўшимча тадбирларни татбиқ этишга ундашини таъкидлади.
"Ховар" ТМАА.
Зафаробод ноҳиясида янги пахта тозалаш заводи ишга туширилди. У тадбиркор Абдусамад Нормаматов томонидан бунёд этилди. Завод қурилиши учун 2 ярим миллион сомоний маблағ сарфланган.
Янги корхона Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозлантирилган. Корхона йилига 300 тонна пахта толаси тайёрлаш иқтидорига эга.
Муфассал...
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёми ҳам кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олингани гувоҳи бўлдик. Чунки ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётимизни ўзида мужассам айлаган ушбу ҳужжатда ўтган йил таҳлили, шунингдек, жорий 2019 йил учун ўта муҳим дастурлар берилган бўлиб, ўз ўрнида у барчамиз учун маёқ вазифасини ҳам бажаради.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015