2018 йилнинг 1 февралида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан келди. Олиймақом меҳмонни кутиб олиш расмий маросими Миллат қасрида бўлиб ўтди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қирғизистон Республикаси
Президенти Сооронбай Жээнбековни илиқ ва самимий кутиб олиб, фахрий минбарга таклиф этди.
Дўстона муносабатлар ва кўп қиррали ҳамкорликларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокамаси давлат бошлиқларининг тор доирадаги учрашувидан бошланиб, томонлар расмий делегациялари иштироки билан кенг форматда давом этди.
Дастлаб Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қирғизистон Республикаси Президенти ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегацияни Тожикистон заминида илиқ кутиб олди.
Давлат бошлиғи дўст мамлакат бошлиғининг Президент сифатидаги биринчи расмий ташрифи дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги нишонланиши пайтида амалга оширилаётгани ҳамда ушбу ташриф чоғида Тожикистон ва Қирғизистон кўп қиррали муносабатларини биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан сифатан янги даражага чиқариш имконияти мавжудлигини қайд қилди.
Тор доирадаги учрашувда томонлар ҳамкорликлар барқарор тараққиёти даражасидан қониқиш билдиришиб, иккала мамлакат халқлари манфаатлари йўлида ҳуқуқий асослар ҳамда барча соҳалар, жумладан, сиёсий муносабатлар, парламентлараро, савдо-иқтисодий, илмий, маданий-гуманитар ҳамкорликлар соҳаларида ҳамкорликлар суръатини ошириш учун ишончли сиёсий платформа мавжудлиги аҳамияти ва самарадорлигини баҳолашди.
Долзарб минтақавий ва халқаро масалаларни ҳал этиш учун нуфузли минтақавий ва халқаро ташкилотлару муассасалар, жумладан, БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ ва КХШТ доирасидаги интеграция ва шерикчиликни ривожлантиришу кенгайтириш зарурати зикр этилди.
Тожикистон ва Қирғизистон расмий делегациялари кенг иштирокидаги сўзлашувлар чоғида ҳамкорликнинг бошқа муҳим масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Томонлар тоғ ва енгил саноат, озиқ-овқат, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, мева ва сабзавотларни биргаликда қайта ишлаш, маҳсулотлар транзити учун қулай шароитлар яратиш, Тожикистон ва Қирғизистон корхоналари, бизнеси ва минтақалари ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш каби соҳаларда иккала мамлакат учун ҳам фойдали бўлган ҳамкорликларни ривожлантиришнинг янги йўлларини топиш учун ҳукуматлараро савдо-иқтисодий комиссияси фаолиятини жонлантириш борасида бир хил фикрда эканликларини изҳор қилишди.
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажми етарли даражада эмаслиги эътироф этилиб, уни кўпайтириш учун икки давлат халқлари манфаатлари йўлида савдо-иқтисодий ҳамкорликда мавжуд катта захиралардан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд қилинди.
Чегара билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун соғлом шароитни таъминлаш ва яхши қўшничилик муносабатларини яратиш мақсадида делимитация ва демаркация бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятини жонлантириш таклиф қилинди.
Томонлар, шунингдек, гидроэнергетика, сув захираларидан мақсадли фойдаланиш ва КАСА-1000 муҳим энергетик минтақавий лойиҳа амалга татбиқ этилишига биргаликда маблағ ўтказиш соҳасида давлатлараро ҳамкорликларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишди. Суҳбатдошлар халқаро муносабатлар, жумладан, БМТнинг Тожикистон ташаббуси билан қабул қилинган 2028 йилгача даврни қамраб олган «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги резолюцияси мавжуд қоидалари доирасидаги ҳамкорликларни давом эттириш учун фойдали фикр алмашишди. Шу сабабли, сув захиралари ва энергетика соҳасида давлатлараро ҳамкорликларни ривожлантириш давлатлар иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини таъминловчи муҳим омилга айланиши мумкинлиги қайд қилинди.
Томонлар транзит иқтидоридан биргаликда фойдаланиш ва жаҳон бозорларига чиқиш учун янги транспорт йўлларини ташкил этиш ҳамда чегаравий назорат-ўтказиш пунктлари йўналишларини ўзгартириш, минтақавий темир ва автомобил йўллари қурилишидан манфаатдорликларини қайд қилишди.
Шунингдек, суҳбатдошлар парламентлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорликлар борасида фикр алмашишди. Бу йўналишда Тожикистон ва Қирғизистон парламентлараро дўстлиги гуруҳи фаолиятини жонлантириш, илмий-ижодий давралар, таълим-маданий муассасаларининг бевосита алоқаларини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш, спорт ва сайёҳлик соҳаларида ҳамкорликлар учун шароитлар яратиш муҳимлигини таъкидлашди.
Олий даражадаги учрашув ва сўзлашувларда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, кундалик халқаро муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, халқаро терроризм ва экстремизм ҳамда бошқа уюшган трансмиллий жиноятларга қарши кураш соҳаларида давлатлараро ҳамкорликларни мустаҳкамлашдан манфаатдорлик изҳор қилинди.
Олий даражадаги учрашув ва сўзлашувлар якуни бўйича давлатлар бошлиқлари иштирокида ҳамкорлик тўғрисида янги ҳужжатлар имзоланди.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг муштарак изҳороти қабул қилиниб, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Тожикистон Республикаси фуқароларининг Қирғизистон Республикасида ва Қирғизистон Республикаси фуқароларининг Тожикистон Республикасида бўлишлари қоидалари тўғрисидаги келишув;
- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликлар дастури;
- Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги ҳамда Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;
- Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги ҳамда Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятлар билан кураш давлат хизмати (молиявий полиция) ўртасида «Молиявий ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида»ги келишув;
- Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио комитети ҳамда Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот ва сайёҳлик вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув;
- Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2018-2020 йиллар учун ҳамкорлик дастури;
- Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Олий аттестацион комиссия ҳамда Қирғизистон Республикаси Олий аттестацион комиссияси ўртасида илмий ва олий илмий-ўқитувчи кадрларни тайёрлаш ва аттестацияси соҳасида ҳамкорликлар тўғрисида келишув;
- Тожикистон Республикаси Суғд вилояти ва Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти ўртасида 2018-2020 йиллар учун яхши қўшничилик ҳамкорликларини мустаҳкамлаш тўғрисида ҳамкорлик дастури.
Ҳамкорлик тўғрисида янги ҳужжатлар имзоланганидан кейин давлатлар бошлиқлари Эмомали Раҳмон ва Сооронбай Жээнбеков мухбирлар кенг доираси учун матбуот анжумани ўтказишиб, унинг давомида Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида ҳамкорликларни ривожлантиришу кенгайтириш ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш учун учрашув ҳамда сўзлашувлар натижаларига ижобий баҳо беришди.
«Ховар» ТМАА.
Мустақил Тожикистонимиз кундан-кунга гуллаб-яшнаб бораётганлиги, халқ турмуш тарзининг фаровонлашувида ҳар бир ватандошимизнинг муносиб ҳиссаси бор. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олиб бораётган бунёдкорлик сиёсати ободончилик ишлари кўлами кенгайишига замина яратаётганлиги табиий. Миллат пешвосининг
Муфассал...
Неъмат Муҳаммад Саид кўпқиррали ижодкор. У назмда ҳам, насрда ҳам ҳамиша кўзлаган мақсадига ета олган. Форс-тожик тилини яхши билиши, форс-тожик адабиётидан хабардорлик, классик жанрларда шеър битиш иштиёқи ва бу борадаги тинимсиз изланиш унинг ижодиётини янада юксалтирди. Унинг ижод кўлами ранг-баранглиги, мисралар қуймалиги, вазнлардаги тенглик айтаётган шеър-сўз салмоғини янада ошириб, шеърхон қалбига ўрнашиб қолишига шубҳа йўқ.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015