2017 йил тожикистонликлар ва бутун дунё тожиклари хотирасида Миллий бирликнинг 20, Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26, Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши XVI сессиясининг 25, Давлат байроғи қабул қилинганининг 25 йиллиги ва Ёшлар йили каби тарихий саналар ва юқори даражада ўтказилган байрамлар билан тарихий ва эсда қоларли бўлди.
2017 йилда, шунингдек, Тожикистон Республикасининг жаҳоннинг нуфузли ташкилоти – Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганига 25 йил тўлди. 2017 йил Тожикистон ва дунёнинг бир қатор мамлакатлари – Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Туркия, Америка Қўшма Штатлари, Япония, Франция, Малайзия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлди.
2017 йили Миллат пешвоси номига хорижий давлатлар бошлиқлари, дунёнинг нуфузли ташкилот ва муассасалари раҳбарлари номидан Тожикистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 26 йиллиги ва Халқаро Наврўз байрами муносабати билан табрик телеграммалари келди.
Шарафли тожик халқи Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳбарлигида Тожикистоннинг муҳим ва тарихий саналарини ўзига хос ҳамда эсда қоларли тантаналар билан нишонлади.
Умуммиллий байрамларни муносиб нишонлаш билан биргаликда, бошқа тантаналар, мисол учун, Оналар, Конституция, Миллий байроқ, Ғалаба кунлари, Рамазон ва Қурбон байрамлари ҳам ўтказилди. Аксарият байрам тантаналарида Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирок этди. Шунингдек, бошқа кўпгина байрамлар муносабати билан Миллат пешвоси мамлакат фуқаролари ва ватандошларни телевидение орқали табриклади.
Мамлакат халқи 2017 йили Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг яратувчанлик сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда, аждодларимиз заминини ободонлаштириш, Ватанимизни ривожланган ва гуллаб-яшнаган давлатга айлантириш ишига ўз ҳиссаларини қўшишди.
Мамлакат Ҳукумати ижтимоий-иқтисодий инфратузилманинг қайта тикланиши ва ривожланиши учун барча захира-ю имкониятларни сафарбар қилди. Шу мақсадда мамлакатда қулай шароитлар яратилган бўлиб, давлат стратегия ва дастурлари амалга татбиқ этилмоқда. Охирги икки йил мобайнида «Тожикистон Республикасининг 2030 йилгача давр учун Миллий тараққиёт стратегияси» амалга татбиқ этилаётган бўлиб, биринчи босқичнинг истиқболли чора-тадбирлари «Тожикистон Республикасининг 2016-2020 йиллар учун ўрта муддатли тараққиёт дастури»га жорий қилинган ва умуман, иқтисодий тараққиётнинг асосий кўрсаткичлари амалга оширилган. Ушбу давр мобайнида кўзда тутилган вазифаларга эришиш мақсадида давлат бюджетидан 36 миллиард сомонийдан зиёд маблағ ажратилди ва 2018-2020 йилларда яна 70 миллиард сомонийга яқин маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Мамлакат Президенти республиканинг ҳозирги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини таҳлил қилиб, 2017 йилда мамлакатнинг миллий макроиқтисодий кўрсаткичлари барқарор даражада сақлангани, иқтисодий ўсишнинг реал суръати 7,1 фоизга ошгани, ялпи ички маҳсулот эса, 61,1 миллиард сомонийга етганини қайд қилди. Олдинда турган уч йил истиқболида ялпи ички маҳсулот 30 фоиздан зиёд, яъни 82 миллиард сомонийга ошади. 2017 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми аҳоли жон бошига аввалги йилларга нисбатан 12 фоизга, кўзда тутилган дастурий кўрсаткичларга нисбатан 8 фоизга ошиб, аҳолининг пул даромади 10 фоизга кўпайди. Умуман, давлат бюджетининг даромад қисми ижро этилиб, 2018 йил учун бюджет ҳажми 21,3 миллиард сомонийни ташкил қилади. Бу 2017 йилга нисбатан 7,3 фоизга зиёддир. Сўнгги 5 йилда давлат бюджетидан маориф соҳасини молиялаштириш 2,3, соғлиқни сақлаш – 2,1 баравар, 2017 йилда тегишли равишда 16 ва 25 фоизга оширилди.
Мамлакатнинг мустақиллик йилларидаги ютуқлари Тожикистон Республикаси Ҳукумати давлатчилик мавжудлигининг биринчи кунлариданоқ миллий тараққиёт стратегияси каби самарали давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этиш йўли орқали барча имконияту механизмлардан фойдаланган ҳолда, муваффақиятларга эришаётганидан гувоҳлик беради. Бу даврда халқ ҳаёт даражаси сезиларли равишда яхшиланди. Айни пайтда бошқа муҳим – мамлакатни индустриялаштириш, яъни Миллат пешвосининг ташаббуси билан Тожикистонни аграр давлатдан индустриал-аграр мамлакатга айлантириш мақсади амалга татбиқ этилиш босқичида турибди.
2017 йили Суғд вилоятининг Истиқлол шаҳрида Тожикистон ва Хитой тоғ-кон компанияси металлургия корхонасини ташкил этиш мамлакатни индустриялаштириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Тўлиқ энергетик мустақилликка эришиш учун Миллат пешвосининг бевосита раҳбарлигида гидроэнергетик потенциал ва мамлакат захиралари тўлиқ қудратидан фойдаланган ҳолда, 2017 йилдан бутун мамлакат бўйлаб электр энергияси таъминотига чеклов тўлиқ бекор қилинди. Шу муносабат билан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг республика халқига мурожаати эълон қилинди.
Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг учинчи стратегик мақсади – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни амалга ошириш бўйича ҳам сезиларли чора-тадбирлар қабул қилинди.
2017 йилда мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон аҳоли ижтимоий-иқтисодий шароитлари билан танишиш, бир қатор иншоотлар очилиши ва мамлакат аҳолиси ҳаёт даражасини яхшилашга ёрдам бериш мақсадида ТБМВ, Суғду Хатлон вилоятларининг бир қатор шаҳру ноҳиялари ва мамлакатнинг бошқа минтақаларига иш сафарлари уюштирди.
Миллат пешвосининг шаҳар ва ноҳияларга ҳар бир ташрифи бунёдкорлик ва амалий белги ҳисобланиб, Давлат бошлиғининг самимий учрашув ва мулоқотлари эса, халқнинг Тожикистонни ривожланган мамлакатга айлантириш йўлидаги руҳини юксалтиради.
2017 йилда аввалги йиллардаги каби кўкаламзорлаштириш, янги боғлар бунёд этиш ва эскиларини қайта тиклаш, атроф-муҳит ҳимояси, маданий-маиший марказлар, мактаблар, тиббий марказлар, спорт майдонлари қурилиши, мамлакат пойтахтини гўзал шаҳарга айлантириш учун маҳаллалар, кўча ва хиёбонларни ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мамлакат Президентининг Хатлон вилоятига биринчи иш сафаридан мақсад яратувчанлик ишларига асос қўйиш ва боғу токпарварлик соҳаси тараққиётини бошлаб беришдан иборат эди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил мобайнида мамлакат Президенти Хатлон вилояти шаҳру ноҳиялари ва республика бўйсунишидаги ноҳияларга 22та иш сафарини амалга оширди.
2017 йилнинг 4 мартида биринчи иш ташриф Хатлон вилоятининг Хуросон ноҳиясидан бошланди. Ушбу ташриф доирасида Фахрободда Давлат бошлиғи «Душанбе-Қўрғонтепа» автомобил йўлининг қайта тикланиши лойиҳаси билан танишди. Ушбу кунда мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда «Асадулло» фермер хўжалигида жойлашган «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси» боғида кўчат ўтқазиш тадбирида иштирок этишиб, баҳор ва Наврўз рамзи сифатида дарахт кўчатлари ўтқазишди.
Бундай тадбир, шунингдек, Душанбе шаҳрида гўзал баҳор мавсумида ўтказилди. 8 март - Оналар айёми муносабати билан Миллат пешвоси Душанбе шаҳри раиси ҳамроҳлигида эзгу баҳорий анъанага кўра, халқаро Наврўз арафасида мамлакат пойтахтида дарахт кўчатлари ўтқазиш умумий ҳашарида иштирок этишди. Давлат байроғи майдони, пойтахтнинг «Дўстий» хиёбони ва Рўдакий номидаги боғи йўлакларида ўтган ушбу тадбирда Давлат бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон ва фарзандлари томонидан, асосан, Европадан Тожикистонга келтирилган манзарали ва сояли дарахтлар, умуман, 430 туп инсон саломатлиги учун фойдали бўлган нодир ва ҳамишабаҳор дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.
Давлат бошлиғининг Хатлон вилояти Хуросон ноҳиясига уюштирилган яна бир иш сафари ва «Асадулло» фермер хўжалигидаги «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси» боғига ташрифи чоғида янги боғлар барпо этиш ва турли мевали дарахтлар кўчатлари ўтқазилишига асос қўйилди.
«2016-2020 йилларда боғдорчилик ва токпарварликни ривожлантириш давлат дастури»ни амалга ошириш борасида янги боғлар яратиш ва эскиларини қайта тиклаш ишлари олиб борилган бўлиб, бу асосий ва стратегик мақсадлардан бири – республика озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли ижтимоий-иқтисодий даражасини яхшилашга ёрдам беришга эришиш учун муҳим чора-тадбирлардан ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафарлари доирасида мамлакат меҳнаткашларига берган тавсия ва ҳидоятларидан мақсад, энг аввало, ердан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларидан яхши ҳосил ва даромад олиш билан халқ турмуш даражасини яхшилашдан иборатдир.
12 май куни Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон бунёдкорлик ишлари жараёни, иқтисодий ва ижтимоий ютуқлар билан танишиш мақсадида Хатлон вилоятининг Данғара ноҳиясига ташриф буюриб, турли соҳаларга дахлдор бир қатор иншоотларни фойдаланишга топширди.
Дастлаб Данғара ноҳиясининг Сангтўда қишлоқ жамоатига қарашли Сангтўда ва Исмат Шарифов қишлоқларида рамзий лентани кесиш орқали иккита– бир сменада 560 ўринга эга бўлган 8-рақамли ва икки сменада 1320 ўринга эга бўлган 9-ўрта умумтаълим муассасалари фойдаланишга топширилди.
Умумтаълим муассасалар қурилиши Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан таълиму тарбия даражасини юксалтириш жараёнига ёрдам бериш, ўқитувчи ва ўқувчилар учун зарур шароитларни яратиш мақсадида йўлга қўйилган.
Данғара ноҳиясига иш сафари доирасида Тожикистон Республикаси Президенти «Данғара водийси ерларини суғориш» лойиҳаси иккинчи босқичини амалга татбиқ этиш жараёни ва тугатилган ишлар билан танишиб, «Данғара водийси-3» каналини тантанали тарзда фойдаланишга топширди.
Йирик сув иншооти қурилишидан мақсад Тожикистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт даражасини юксалтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, чунончи, қишлоқ ва унинг атрофидаги фуқаролар ҳаёти фаровонлигини яхшилашдан иборатдир.
Иш сафари доирасида Давлат бошлиғи, шунингдек, янги саноат заводи қурилиши учун пойдевор қўйиб, маҳаллий йўллар қурилиши билан танишди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасига меҳнаткашлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар чиқарилиб, улар мамлакат Президенти томонидан юқори баҳоланди.
27 июлда мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Балжувон ноҳиясига иш сафари чоғида замонавий 12 квартирали турар жой биноси, ноҳия маориф бўлими янги биноси, Сари Хосор қишлоқ жамоатидаги туғруқхона бўлими очилиши, «Балжувон-Сари Хосор» автомобил йўли қурилиши ишларининг бошланиши тадбирида иштирок этиб, Балжувон ноҳияси Сари Хосор қишлоқ жамоати халқ хўжалиги ютуқлари билан танишди.
Бу сафардан мақсад, бир томондан, ноҳия аҳолиси ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитини яхшилаш, минтақани ободонлаштириш ва ривожлантириш бўлса, бошқа томондан, сайёҳликни ривожлантиришга ёрдам беришдан иборатдир. Зеро, Балжувон ноҳияси Давлат бошлиғининг бевосита ташаббуси билан сайёҳлик минтақаси, деб эълон қилинган. Балжувон минтақасида йўллар қурилиши ва бошқа сайёҳлик инфратузилмаларини бунёд этиш, албатта, мамлакатнинг бу узоқ ноҳиясида ушбу соҳа тараққиётига ҳисса қўшади.
4 август куни Хатлон вилоятининг Қабодиён, Шаҳритуз ва Носир Хусрав ноҳияларига иш сафари чоғида Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон дала ишлари, жумладан, пахта териш мавсуми бошланиши ва деҳқон хўжаликларида сабзавот етиштириш ишлари билан танишиб, номлари зикр этилган ноҳияларнинг кўргазмага чиқарган қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва саноат маҳсулотлари ютуқларини кўздан кечирди.
Носир Хусрав ноҳиясида мамлакат Президенти иштирокида “Мактаблар қурилиши ва жиҳозланиши лойиҳасини амалга татбиқ этиш маркази” давлат муассасаси томонидан 18 миллион сомонийдан зиёд маблағга ноёб ва инновацион лойиҳа бўйича қурилган, икки сменада 1680 ўқувчи ўрнига эга бўлган 26-ўрта умумтаълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
9 август куни иш сафари чоғида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хуросон ноҳиясида фермерларга пахта териш ишларини бошлаш учун фотиҳа бериб, Хатлон вилоятининг Абдураҳмон Жомий ноҳиясида икки сменада 620 ўқувчига мўлжалланган 4-ўрта умумтаълим муассасасини фойдаланишга топширди.
Таъкидлаш жоизки, фақатгина сўнгги 20 йилда Абдураҳмон Жомий ноҳиясида 30дан зиёд янги таълим муассасаси фойдаланишга топширилган бўлиб, шу билан бир вақтда “Хатлон вилоятида 2017-2020 йиллар учун маориф соҳасини ривожлантириш давлат дастури”га биноан, бу ноҳияда 14та замонавий иншоот қурилиши кўзда тутилган.
Абдураҳмон Жомий ноҳиясида мамлакат Президенти ноҳия фермерлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ва “Моҳии хушзот” очиқ ҳиссадорлик жамияти фаолияти билан танишиб, меҳнаткашларга ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш йўлида кўрсатма ва топшириқлар берди.
Қайд қилиб ўтилганидек, Давлат бошлиғининг юртимиз у ёки бу минтақасига ҳар бир сафари гуллаб-яшнаш ва ободончиликнинг янги муждаси ҳисобланади. Миллат пешвосининг ҳар бир минтақага сафари янгича файзу баракат келтиради.
Миллат пешвосининг 2017 йил 16-18 август кунлари Хатлон вилоятининг бир қатор шаҳар ва ноҳиялари, жумладан, Қўрғонтепа шаҳри, Бохтар, Вахш, Жайҳун, Дўстий ва Панж ноҳияларига ташрифи ана шундай муваффақиятли ва самарали бўлиб, улар ушбу минтақаларнинг ободончилик ишлари ривожланиши ва гуллаб-яшнаши учун жиддий туртки бўлди.
Давлат бошлиғи Хатлон вилоятининг бир қатор шаҳар ва ноҳияларига иш сафари доирасида аҳоли фаоллари билан самарали учрашувлар ўтказиб, ишлаб чиқариш марказлари, цехлар, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари, янги таълим муассасалари каби ҳаётан муҳим бир қатор иншоотларнинг фойдаланишга топширилишида иштирок этиб, бошқа иншоотлар қурилишига тамал тошини қўйди.
16 август куни Тожикистон Президентининг Бохтар ноҳиясига иш сафари бошланди.
Бохтар ноҳиясида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон «Сомон» савдо кооперативи фаолияти билан танишиб, 2 минг тонна маҳсулотни сақлаш имконига эга бўлган замонавий музлатиш камераси фаолияти билан танишди.
Давлат бошлиғининг кўрсатма ва топшириқлари натижасида бундай музлатиш камералари қурилишидан мақсад аҳолини кузги-қишки мавсумда сифатли мева ва сабзавотлар билан таъминлаш билан боғлиқдир.
Икки сменада 1320 ўқувчи ўрнига эга бўлган 14-ўрта умумтаълим муассасаси очилиши доирасида Тожикистон Республикаси Президенти ўқитувчилар диққатини таълим ва тарбия сифатини яхшилаш, ёш авлодни илм ўрганиш, ватанпарварлик, тожик миллати маданияти ва маънавиятини ҳимоялаш ва эҳтиром этиш руҳида тарбиялаш ҳамда бугунги куннинг бошқа долзарб масалаларига жалб этди.
Вахш ноҳиясида Миллат пешвоси Хатлон вилояти Аграр коллежи ва Исмоил Сомоний номидаги Тиббий марказ қурилишига тамал тошини қўйди. Бу ташаббус қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш, ушбу соҳаларнинг юқори малакали кадрларини тайёрлашга ҳисса қўшади. Мамлакат Президентининг иш сафари кунида Вахш ноҳияси марказида атлас ва адрас ишлаб чиқариш таълим маркази ҳамда савдо маркази очилди.
Вахш ноҳиясида Давлат бошлиғи лаёқатли болалар учун 56-ўрта умумтаълим муассасасига ташриф буюрди. Тўлиқ модернизация қилинган мазкур таълим муассасасида Миллат пешвоси қўллаб-қувватлаши натижасида ўқувчилар таҳсили учун барча шароитлар яратилган. Ушбу кунда Ҳукуматнинг жамиятнинг эҳтиёжманд табақасини қўллаб-қувватлаши мантиқий давоми сифатида мамлакат Президенти томонидан бу таълим муассасаси ўқувчиларига моддий ёрдам кўрсатилди.
Мамлакат Президентининг Жайҳун ноҳиясига сафари ҳам эсда қоларли бўлди. Зеро, бу ноҳияда бир нечта иншоотлар очилиб, “Панж” озод иқтисодий минтақасида учта янги саноат корхонаси қурилишига тамал тоши қўйилди.
220/110/10 киловаттли «Геран-2» янги подстанцияси, «Сомон» чегара кузатиш нуқтаси ва жўхори маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона янги қурилган иншоотлар сирасига киради.
Маълумки, мамлакат Ҳукуматининг учинчи стратегик мақсади – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришиш мақсадида Давлат бошлиғи томонидан муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда. Ердан самарали фойдаланиш, икки-уч марта ҳосил олиш, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сабзавотлар, янги мевалар ва қуруқ мевалар экспорти ҳажмини ошириш, минглаб янги иш жойлари яратиш Миллат пешвосининг бу йўналишдаги хайрли ва саховатли амалларидан ҳисобланади. Бунинг ёрқин мисоли Жайҳун ноҳиясида “Водии заррин” масъулияти чекланган жамиятнинг самарали фаолияти бўлиб, мамлакат Президенти қўллаб-қувватлашида замонавий усул ва технологиялар жорий этилиши билан 12 минг гектар ташландиқ ердан 7 минг гектардан зиёди қишлоқ хўжалиги оборотига қайтарилиб, минглаб тонна ғалла ва пахта етиштирилди.
Қишлоқ хўжалигини истеъмолчилик бозорини таъминлаш манбаси сифатида ривожлантириш мақсадида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “Водии заррин” масъулияти чекланган жамиятга ташриф буюриб, унинг меҳнаткашлари самарали ва намунали фаолияти билан танишди. 2017 йилда бу жамият 2 минг 21 гектар майдонда ғалла, 1 минг 870 гектар майдонда пахта, 2 минг 870 гектарда шоли етиштирган бўлиб, 2 мингдан зиёд маҳаллий аҳолини иш билан таъминлади.
Иш ўринлари яратиш ва аҳолини иш билан таъминлаш мамлакат Ҳукуматининг халқ турмуш даражасини юксалтириш йўлидаги муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Минглаб гектар ерларни қишлоқ хўжалиги соҳаси оборотига киритиш “Тожикистон Республикасида 2012-2020 йиллар учун янги суғориладиган ерларни ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалиги оборотидан ташқарида қолган ерларни қайта тиклаш бўйича давлат дастури” амалга оширилишига фаол ҳисса қўшади.
2017 йилнинг 17 августида Хатлон вилоятининг Дўстий ноҳиясида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан икки сменада 1200 ўқувчи учун 16-ўрта умумтаълим муассасаси ва Ёшлар маркази фойдаланишга топширилди.
Ёшлар маркази кўркам биноси бунёди Миллат пешвосининг Ёшлар йилида ноҳия аҳолисига муносиб совғаси ҳисобланади. Мустақилликнинг 26 йили мобайнида мамлакатнинг давлат ёшлар ва спорт сиёсатини амалга оширишдаги ёрдами кўзга кўринарли бўлиб, миллатнинг келгуси авлодлари фаровонлигини таъминлаш йўлида мунтазам чора-тадбирлар қабул қилинади.
18 август куни Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Панж ноҳиясида икки сменада 1280 ўқувчи учун мўлжалланган 9-ўрта умумтаълим муассасаси қурилиши учун тамал тошини қўйиб, ноҳиянинг 7 минг ўринли марказий стадионини фойдаланишга топширди.
Панж ноҳиясига иш сафари охирида Давлат бошлиғи “Панж” чегара отрядига бориб, унинг болалар боғчаси, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оиласи учун иккита замонавий турар жой биноси, замонавий таълим марказлари каби янги иншоотларини тантанали вазиятда фойдаланишга топширди. Мазкур чегара отрядида, шунингдек, мамлакат Ҳукумати молиялаштиришида ошхона, аскарлар иккита ётоқхона биноси, ҳарбий қисм штаби, ёзги клуб, меҳмонхона, спорт зали, ҳаммом, гараж, тиббий нуқта ва иккита назорат-ўтказиш пункти тўлиқ таъмирланди ва қайта қурилди.
(Давоми бор).
Абдуфаттоҳ Шарифзода, Самариддин Айниддин.
Ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш ва амалда исботлаш олий бурч ҳисобланади. Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат сарҳад билмас ҳис-туйғу эканлигини баъзи бир ватандошларимиз сиймосида кўриш одамга ўзгача ифтихор бағишлайди. Ёки аксинча, Ватанга хиёнат қилган кишининг кирдикорлари одамлар қалбида чуқур ва тузалмас жароҳат қолдиради. Инсон умри давомида ҳар икки кўринишни ҳам ўз баданида ҳис қилиб яшашга - маҳкум.
Муфассал...
Ўтган асрнинг тўқсон тўртинчи йиллари эди. Биродаркушлик уруши олови эндигина сўнган бўлса-да, сиёсий бўҳроннинг залворли тўқмоғи зарби теккан халқ иқтисодий жиҳатдан ғоят қийналарди. Озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигини деярли барча хонадон ҳис этар, кўпчиликнинг куни маккажўхори унидан тайёрланган зоғора нонга қолганди. Жамоатимиз ҳудудида қишлоқ бозори ташкил этилиб, якшанба кунлари серодам бўларди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015